WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8765]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1421]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [479]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3196]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5318]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [73]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9514]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1108]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [197]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [226]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [691]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2146]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [377]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2631]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4685]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [40]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [279]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [544]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [36]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [115]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [28]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 49
Гостей: 49
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, DadgilGaf, Mihaelhgc, AdvNatalya
Главная » 2019 » Ноябрь » 25 » ЧУМОЛИ (ҳажвия) (Ҳақиқий ҳангоманинг бундан баттари бўлмайди…)

ПОИСК / IZLASH:

10:00
ЧУМОЛИ (ҳажвия) (Ҳақиқий ҳангоманинг бундан баттари бўлмайди…)
Вей, кўзингга қараб юрсанг ўласанми? Бор йўғи сассиқ сувараксан-у, гердайишинг нимаси? Ҳали уйингга кирсанг, тирик қоласанми-йўқми, буни худо билади. Уй эгаси аэрозол сепган бўлса, бўғилиб ўласан-ку, хумпар! Ўткинчи дунёда мундай қумурсқагарчилик қилсанг камайиб қоласанми? Эътиборинг учун мен қанотли чумолилар зотидан бўламан. Ота-боболарим саттанг-а девзира гуруч, қорни қаппайган арпа, буғдойларни кўтариб, дарёнинг нариги қирғоғигача учиб ўта олган. Сен тугул, қўнғизлар, арилар ҳам уларга яқинлаша олмаган. Чунки нишлари ўткир бўлган. Нима қилайки, пешонам ярқирамаган экан. Шаҳарда яшаганим етмай, қисматнинг дўллари, бўронлари қанотимни синдирган. Нишларимни ўтмаслаштирган. Ёмонларнинг касрига қолганман. Нишларимни олдинга узатай десам, тумшуғимдан нарига ўтмайди. Буям етмагандай, менда бўй, савлат ҳам йўқ. Қаршимдагиларга фақат бошимни осмонга кўтарсамгина қарай биламан. Локигин феълим барибир отамга тортган. Хўрликка тоқат қила олмайман. Хафа қилгудек бўлса, манаман деганни бўралаб сўкишга қурбим етади. Ана, тунов куни хирмонга чиқувдим айланиб. Очиғи, қорним тўқ, уйим донга тўла эди. Шунчаки зерикиб чиқдим. Ишонасанми, хирмон зўравонлар, тулкидай айёрларники бўлибди-қолибди. Биздай ғариб чумолилар чирана-чирана йиққан хирмонни талон-тарож қилиб ётишибди. У ерда сенга ўхшаган сувараклар ҳам талайгина экан. Текинтомоқлар нуқул қорин тўйдириш пайида. Биронтаси «Ҳой, ҳеч бўлмаса уч-тўртта буғдойни анави шўрлик чумолиларгаям қолдирайлик, ҳарқалай меҳнати сингган» демайди. Алам қилгани, сенинг қариндошларинг қутургандан қутурибди. Пашшани, арини, қўнғиз-у, сичқонни умуман тан олишмаяпти. Тартибга чақирмоқчи бўлгандим, сендан семизроқ суварак йўлимга чиқди-да: «Ўзингни босвол, ризқим яримта бўлмасин десанг, туёғингни шиқиллат! Ҳозир ари оғага тайинласам, адабингни бериб қўяди», деб пўписа қилди. Азбаройи алам қилганидан, мушук оғага арзнома битмоқчиям бўлдим. Нима қилай? Мушук оғанинг тилида ёзиш қўлимдан келмайди. «Қасос қиёматга қолмас» дедим-у, аста ортга қайтиб қўя қолдим…

Ие, ие, қарға ака, яхши юрибсизми? Оғзингизда нима тишлаб олдингиз, ака? Гўшт? Ў, қаердан ола қолдингиз? Нима? Нима деб қағилладингиз? Эҳ, тилингизни тушунмаганим ёмон-да! Тўғри-да, биздай ғариблар чумолидан бошқаси билан тиллаша олмаймиз. Шундай яралганмиз. Биз ювош-мўмин, қўй оғзидан чўп олмайдиганлар хилиданмиз. Майли, ҳали кўрамиз, қиш келсин, ҳолингиз қандай кечаркин.

Ҳай-ҳай, кимсан? Нега мени босиб ўтасан, ноинсоф? Қани, башарангни кўрай-чи! Вой-бў, мен филмикан дебман-а! Атиги шилқим қурбақанинг синглиси экансан-у! Мендай қанотдор чумоли авлоди давомчисини синдирмоқни, эзғилаб ташламоқни хоҳладингми? Сенга йўл бўлсин?!. Керак бўлса, фил билан олишишга кучим етади. Жа эпини топа олмасам, нозик ерини чақиб қочаман. Сен-чи, ўзингни малика қилиб кўрсатиб, шилқим қурбақабойларни алдашингни бил!..

Дарвоқе, қизлар масаласида гап кетдими? Сира шу мавзу тугамас экан-да! Уч-тўрт кундан бери энди эсдан чиқарувдим…

Мен ҳам эркакман. Сайр қилиб юрганимда, кўплаб нозанинларга кўзим тушади. Мени кўрган олий зотли суваракойлар ҳам беихтиёр қанот қоқиб, гўё нозли боқа бошлашади. Асаларихонлар теграмни айланиб учиб, мени обдон кузатишади. Қоп-қора матодан кўйлак-лозим кийган пашшабонулар рўпарамга қўниб, тиллашишга уринишади. Афсус, минг афсус, кимлигимни, нишларим калталиги, қанотим йўқлигини кўргач, юз буриб кетишади. Меҳнатсеварлигим, болапарварлигим, меҳрибонлигим, қалбим тўла муҳаббат эканигаям қараб ўтиришмайди. Нимаймиш, уларга қанот қоқса, дунёнинг ярмига учиб ета оладиган, ниши узун, бўйдор, оёқ-қўли чаққон эркак керакмиш.

Майли, суваракбой, кўриб турибман, бу ҳасратларимни эшитиб, кўзларингга ёш келди чоғи. Хафа бўлма, бир бошга бир ўлим-да энди! Биламан, сенам мендай ғарибсан. Бу дунё шунақа, оғайни! Қариндош-уруғчилик фақат зўрларда бўлади. Биздайлар билан қариндош бўлишга ор қилишади. Кел, дўт бўламиз, суваракбой! Розимисан? Баракалла! Жа тушунган йигит экансан! Башарти, аэрозолдан бўғилиб ўлмасанг, эртага яна кўришайли-ик! Биргалашиб далага чиқардик. Момом айтиб берган, дала қумурсқалари жуда очиқкўнгил, соддадил бўлишаркан. Ажабмас, ўша ердан бахтимизни топсак-а?

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 29 | Добавил: iphone | Теги: #newsuz, #Yangilik, #uznews, #news, #ahborot, #xabarlar, #habarlar, #Yangiliklar, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2019