WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9781]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1794]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [504]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3411]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6044]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [82]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10485]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1306]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [225]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2379]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3023]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5028]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [418]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [659]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [143]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [45]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 15
Гостей: 15
Пользователей: 0


Kun faolllari:
ArthurApark, joannace2, brandify18, martinhi4, nelltj16, loisbd11, ronzr2, kaylavv4, ernestinexk16, cynthiank2, nicholaskl69, jefferyvv60, loumb16, marcellazb4, rosenu4, caseyfb11, janislx60, kristial4, joefw18, walterru69, jamiele1, danielleie11, walterqf3, sybillb2, jasminesb69, lillievr2, karynuq69, billieud11, loislc11, deego1, chelseacj16, [Полный список]
Главная » 2020 » Октябрь » 15 » Чўкаётган қиз ва… биз… Балки ғийбатни камайтириб, бир-бирингизга ёрдам берарсиз-а, одамлар?..

ПОИСК / IZLASH:

06:49
Чўкаётган қиз ва… биз… Балки ғийбатни камайтириб, бир-бирингизга ёрдам берарсиз-а, одамлар?..
Шаҳар марказидан оқиб ўтувчи катта анҳорда бир одам чўкяпти. У сувга бўкканча жон ҳолатда ёрдам сўраб қичқиради.

— Ёрда-а-ам… Қутқари-и-и-инг… Одамла-а-а-а-а-а-ар…

Узоқроқда машина йўли, йўл четида тротуар. Йўлакдан бир гала одам у ёққа, яна бир галаси бу ёққа шошади. Чўкаётган бечора ўлишни истамайди (ким ҳам истарди, дейсиз), дод-фарёд кўтариб қичқираверади. Шовуллаб оқаётган анҳор эса уни сув тубига тортгани-тортган.

— Одамла-а-а-а-а-а-ар… Ёрда-а-а-а-а-а-м-м-м…

Ниҳоят бепарво йўловчилар орасида қулоғи том битмаган биттаси топилди. У бир нималарни минғирлаганча анҳор қирғоғига яқинроқ келди.

— Тавба, шу ҳаводаям чўмиладими одам? — ўзига ўзи тўнғиллади у.

Ўлим билан олишаётган шўрпешона эса, кимдир унга эътибор қаратганидан руҳланиб, овозига овоз қўшди.

— Чўкяпма-а-а-а-ан… Қутқари-и-и-и-инг… Ёрда-а-а-а-а-а-а-ммм…

Йўловчи вазиятни тушунди шекилли, ранги оқарди.

— Ие, чўкяпман дейдими? Ҳой, ким бор?! Бу ёққа қарасанглар-чи, одам чўкяпти, чўкяпти деяпман сизларга!!!

Унинг жон куйдириши оқибатида яна тўрт-беш одам йўлидан қолди. Паст бўйли, семизлигидан костюмига аранг сиғадиган тепакал киши ҳарсиллаганча ҳолатни ўрганишга тушди.

— Нима бўляпти ўзи бу ерда?

— Одам чўкяпти, кўрмаяпсизми? — жавоб қилди бошқа бир йўловчи.

— Чўкяпти? Қанақасига чўкади? Нима, маст эканми?!

— Эй, мен қаердан биламан? Мен ҳам сизга ўхшаб ҳозиргина келдим бу ерга…

— Ахир кўргандирсиз? Қандай қилиб тушиб кетди у сувга? Ёки маст эканми?

— Айтдим-ку, мен билмайман… Мен уни чўмиляпти деб ўйласам, чўкаётган экан.

Гапга кўзойнак таққан талаба йигит аралашди.

— Мана шундай вазиятларда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг умуман ишламаётгани билинади-да! Одам ўляпти, уларнинг эса иши йўқ!

Элликлардан ошган аёл гап жиловини шартта тилига, йўғ-эй, қўлига олди.

— Э-э-э-эй… бўладиган гапни гапиринг-да, ука. Қанақа фавқулод? Қанақа вазирлик? Улар номигагина бор, холос. Сувга чўкиб ўладими, йиқилиб ўладими, уларга нима?!

— Ёрда-а-а-а-а-м… Помогитееее… Хелп миииии…

— Буни қаранглар, рус, инглиз тилида ҳам гапираркан, бечора. А ундан кўра, сузишни ўрганиб қўйса ўлармиди?! — бояги семиз амакининг аччиғи чиқиб, оёғи остидаги ерни жаҳл билан тепди.

— Тўппа-тўғри гапирдингиз, амаки, — деди талаба йигит асабийлашганидан кўзойнагини ечиб, кўзларини ишқалаб, сўнг кўзойнакни рўмолчаси билан артиб, яна бурнига қўндираркан. — Мана, ҳамма бало халқ таълимидан бошланишига яққол мисол бу! Олий таълимни-ку, умуман, айтмасак ҳам бўлади! Мана, масалан, мен ўқийдиган институтда сув ҳавзаси бор, лекин сув йўқ! Бунақада эрта-бир кун бизнинг ҳам чўкиб ўлмаслигимизга ким кафолат бера олади? Ахир биз ҳам сузишни билмаймиз-ку!

Талаба йигит гапининг исботи сифатида бурнини шилқиллатиб тортиб қўйди.

— Бу ўзи эркакми ёки… Ие, аёл киши экан-ку! Бечора ҳаётидаги муаммолардан тўйиб, ўзини сувга отган бўлса керак. Хотин-қизлар қўмитасининг кўзи қаёқда?! — бир аёл шу гапларни айтганча у ёқдан-бу ёққа тинимсиз юра бошлади.

— Балки бозорчи хотиндир?! — бошқа бир аёл секингина гапирган бўлса-да, бу гапни ҳамма эшитди. Айримлар унга ҳатто ўқрайиб қараб ҳам қўйишди.

Тепакали офтобда ялтираб кўрина бошлаган бояги семиз амаки чўкаётган одамга диққат билан тикиларкан, кўзлари косасидан чиқиб кетаёзди.

— Ёпирай! Ахир бу… ахир бу… ёш қизча-ку!

Теварак-атроф бирданига яна ола-ғовур бўлиб кетди.

— Ростдан ҳам ёшгина қизалоқ экан…

— Қўйсангиз-чи… Ўн беш-ўн олтиларда бўлса керак ёши…

— Ҳе, Ёшлар иттифоқи деган ташкилотнинг…

— Ҳоким ҳаммаёқда сити қургунча, анҳорларнинг четига панжара ўрнатса ўлар эканми…

Бу орада бояги овоз тобора пасайиб борарди…

— Ёрдаа-а-а-аа-ммм… ёр… — бечоранинг овози энди деярли эшитилар эшитилмас чиқарди.

Одам эса кўпайгандан кўпайиб бораверарди. Ғала-ғовур ҳам шунга яраша.

— Кеча битта кино беришди. Савияси ўта паст. Ўша кинода бир қиз севгилисига жаҳл қилиб ўзини сувга отворганди. Шунақа кинолардан ўрганишяпти-да бу ёшлар…

— Йўқ, бу аниқ турк сериалларининг таъсири…

— Бемаза артистлар ҳам ёз бўйи денгизу бассейнларда чўмилаётганининг расмини интернетга жойлашди. Ёшлар ана ўшаларга тақлид қилишмоқда…

— Ҳозир мен ҳам буни интернетга жойлайман, кўрсин одамлар…

— Маҳалла қаерга қараяпти?!

— Ота-онаси-чи?! Ота-онаси бормикин ўзи бу қизнинг?

— Бор бўлса ҳам, Россияда юрган бўлса керак. Иш тополмаган-да бу ерда!

— Ота-онаси Россияда бўлса, амаки-тоғаси бордир, аммасию холаси бордир…

— Э-э-эй, нималар деяпсиз? Ҳозир одамларда оқибат қолмаган! Ўзининг боласига қарамайди-ку баъзилар…

Ҳар ким ўз фикрини айтаркан, ҳар ким ўзининг ҳақлигини исботлашга уринаркан, вақт ҳам оҳиста ўтиб борар, бу орада эса ўлим билан ҳаёт орасида кечган ЯККАкурашда ўлимнинг қўли баланд келиб бўлган эди…

© Жаҳонгир Аҳмедов

Балки ғийбатни камайтириб, бир-бирингизга ёрдам берарсиз-а, одамлар?!

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 29 | Добавил: iphone | Теги: #Yangilik, #newsuz, #ahborot, #uznews, #news, #Yangiliklar, #habarlar, #xabarlar, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020