WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 4 » Дардни ичга ютишдан оғири йўқ...

ПОИСК / IZLASH:

08:14
Дардни ичга ютишдан оғири йўқ...
"Оғзида гап турмайди”, деган ибора айнан менга аталган. Ўзим ҳам тан оламан. Сира бир гапни ичимда сақлаб юрган инсон эмасман. Онамнинг таъбирича, "бир қоп ёнғоқман”. Яъни шақур-шуқур қилиб, боримни аён қилиб қўяман...

Аммо одамзот ҳаётда ҳар хил воқеага дуч келаркан. Шундай пайтлар бўларканки, истасанг, мажбур бўлсанг ҳам дилингдагини тилингга чиқара олмай қоларкансан. Ҳаммасини юрақда сақлашни, унсиз ичингга ютишни хоҳларкансан. Тану жонингни ўртовчи бу истак шу қадар азобга қўярканки...

Ўша кунлар сира ёдимдан чиқмаса керак. Кенжа укам Қодирга компьютерда ишлашни ўзим ўргатгандим. Бир жойда икки йил ишладик. Энг кичигимиз бўлгани боис у жуда эрка эди. Аммо бу эркалигини ишда қилмасди. Мўмин-қобилгина бўлиб ўтиришидан ҳайратга тушардим:

— Қодир, бор-йўқлигинг ҳам билинмайди, сенинг. Овоз чиқариб тур, — дердим баъзида ёнига келиб.

— Сизни ўйлаяпман. Шунча йилдан буён тўплаб келган обрўйингизни бир кунда тўкиб қўйсам, кейин мени ҳайдаб юборасиз-да! — дерди у ҳазиллашиб.

Уйга келгач ҳам уни ҳолу жонига қўймасдим:

— Ишхонадаги каби ўтир, Қодир. Ойим билан дадам бир ёқа ушласин...

— Ишхонада сизни ўйлайман. Бу ерда ойимни ўйлайман. Агар жимгина ўтирсам, ойим мени "Касал бўлиб қолибди”, деб ўйлаб мазаси қочади. Балога сиз қоласиз. "Ишга сен олиб кетгандинг, нима қилиб олиб келдинг?” дея саволга тутади. Сизни балога қолманг, деб икки хил қиёфага кираман. Кўрдингиз, фақат сиз учун қайғуряпман, охирги пайтда.

— Жағинг очилди, а? — тўхтамай гапирганига кулардим.

— Янга, акам нега унақа? Нега турмашга чиққансиз, бу кишига? Мижғовми-ей! Дада, катта ўғлингизга қаранг, мени тинч қўйсин, — бирдан эркалиги қўзиб қоларди. 

Шундай қилиб бир йил у мен билан ишлади. Бора-бора ишхонда ҳам ҳазил-ҳузул қиладиган, менга эркаланадиган бўлди. Лекин сира одоб доирасидан чиқмасди. 

— Укангиз жуда бошқача. Сизни ўйлайди, ишини ўйлайди. Бошқаси бир тийин. Шунақа ҳам босиқ бола бўладими? — алқаб қоларди ишхонадагилар.

— Бу ерда одоб сақлайди-да, ўзи жуда эрка, — укамга кўз қисиб дейман.

Хуллас, у бир йил ичида ҳаммага ёқиб қолди. Ишини ҳам мукамал ўргангани учун ҳеч қандай эътироз бўлмасди. 

Ана шундай кунларда қўшни давлатлардан бирида ишлаётган ҳамкасб ўртоғим қўнғироқ қилиб қолди:

— Бизга бир ишчи керак. Маоши зўр. Ётоқхонаси ҳам бор. Келмайсанми? Роса сен боп иш-да, кел. Жуда бой ташкилот. Агар яна бироз мақтасам, учиб келигинг учун чипта ҳам юборишлари мумкин. Келасанми? 

— Қанақа қилиб бораман, ўртоқ? Ахир яқинда хотинимнинг кўзи ёрийди. Бунинг устига бу ерда ҳам топишим яхши.

— Э-э, унақа қилма. Мен сени келади деб ишонтирдим. Ишинг зўрлигини кўзла тутиб роса мақтандим. Нима деган одам бўламан. Маоши катта, — рад қилишимни кутмаган ўртоғим довдираб қолиб, ялина бошлади.

— Қодирни юборишим мумкин. Мендан ҳам зўр ишлайди. Б-и-ир ишласа ишлаб, четни кўриб келсин. 

Албатта, Қодирнинг четга кетишига ота-онам тиш-тирноғи билан қарши бўлди:

— Пули ҳам керакмас, иши ҳам. Шу ердаги иши ҳам бўлади. Кўз олдимизда бўлгани яхши. Уни ҳар куни кўрмасак яшай олмаймиз, — деди кулиб онам.

Онамнинг гаплари отам томонидан ҳам тасдиқланди. Мен ҳаммасини эртасига қўнғироқ қилган ўртоғимга тушунтирдим. Қани тушунса...

— Мен сенга ишониб ваъда берибман, бошлиғимизга. Бошқа одам олмай ўтирибди. Ўша ерда ишлаганингнинг икки баробарини топасан бу ерда. Бир йил ишлаб кетсанг ҳам машина минардинг. Укангнинг ўзини кўндир, бўлмаса. Ўзи айтсин, ота-онангга... — тинчлик бермасди ўртоғим.

Бу гап эса укамга аллақачон ёқиб тушган. Мабодо, мўмайгина пул ишлаб келса, машина минмоқчи эди. Шунданми, менинг маслаҳатимни ҳам кутиб ўтирмай, ота-онамга ўзи айтди:

— Бир йилгина ишлаб келай. Келиб машина оламан, кейин сизларни айлантириб юраман. Иши худди шу ердаги ишдек. Иссиққина хонада компьютерда ишлаб ўтираман. Ётоқхонаси бор экан. Ҳар куни қўнғироқ қилиб тураман сизларга.

Албатта, бошида ота-онам тиш-тирноғи билан қарши бўлди. Лекин Қодир ҳам ишдан қайтда дегунча шу гапни такрорларди.

— Борса бориб келсин, — деди охири отам унинг райини қайтара олмай. — Ҳар куни телефон қилади. Акасининг дўстидан ҳам сўраб турамиз. "Мусофир бўлмагунча мусулмон бўлмас”, деган мақол бор. Оқ-қора таниб қайтади.

— Бормайди, — онам ҳамон норози эди.

Бироқ бир ҳафта ичида у онамни ҳам кўндирди. Ўртоғим айтганидек, ташкилот укам кетиши учун йўл чиптасини ҳам юборди. Шундай қилиб кутилмаганда укам чет элга жўнаворди.

У билан ҳар куни гаплашардик. Росдан ҳам топиши зўр эди. Ҳар ой юбораради ва отамга тайинларди:

— Ҳаммасини йиғиб юринг, бориб машина оламан. Аммо юборган пулимдан ҳар ой бир донасини олиб қолинг. Ойим иккалангиз "майдалатиб” бирор нима олиб ейсизлар, айланиб келасизлар.

— Майли, ўғлим, — дерди отам хурсанд бўлиб. Биз ҳам бундан хурсанд эдик. 

Бир куни тушлик вақтидан сўнг Қодир билан бирга ишлайдиган ўша ўртоғим қўнғироқ қилиб қолди. Овози жуда тушкун эди:

—  Ҳозир бир гап айтаман, — деди у сўрашиб бўлгач. — Фақат ўзингни қўлга ол. Яна... мени кечир ўртоқ. Ота-онанг ҳам кечирсин.

Аввалига ҳеч нарсга тушунмадим. Кейин юрагимга хавотир оралади:

— Қодир тинчми?

— Ҳалиги... Қодир... уни машина уриб юборибди. Машина гавжум кўчада бўлган. У... энди йўқ...

— Нима?..

Эсанкираб қолдим. Билганим ўртоғимни аёқсиз сўкдим, ҳақоратладим. "Бунақа ҳазил қилма”, дея ялиндим ҳам. Афсуски, у бир оғиз "Ҳа, ҳазил эди”, демасди. 

Худди бошимда қиёмат қўпгандек, даҳшат ичида қолдим. 

"Энди нима қиламан? Ота-онамга нима дейман? Қодир... Нега бундай бўлди? Нега сени ўша совуқ ўлкаларга юборадим ўзи?”

Бу машъум хабардан энди яқинларимни хабардор қилишим керак эди. Аммо қандай? Бу қўлимдан келмасди. Ичимга ютдим. Дунёнинг борича залворли юкни  ютгандек ўрнимдан туришга ҳам кучим йўқ эди. Уйга тезроқ хабар беришим, Қодирнинг танасини олиб келишимиз керак. Лекин мен ўзимни мажбурласам-да, буни уйдагиларга айта олмаётгандим. Бу нохуш хабар қанчалар аччиқ ва азобли бўлса-да, юрагимда сақлардим. Ана шунда ҳис қилдим, дардни ичга ютиш қанчалар мушкуллигини...

Албатта, мен изтиробимни яширганим билан унинг соясини юз-кўзимдан сидириб олиб ташлолмасдим. Ота-онам ҳолатимни дарров англади. Сўроққа тута кетишди. Айтганимда эса...

Ўша онларни энг қаттол душманимга ҳам раво кўрмайман.

— Миниб келмоқчи бўлган машинанг тобутмиди? — қон ютиб қичқиради онам.

— Топганингни азангга сақлаб юрганмидим? — эзилади отам.

Дунёга сиғмайман. Йўл ҳозирлигини кўришга ҳам мадорим қолмаганди. Кутилмаганда ўртоғим ўзи Қодирнинг жасадини олиб йўлга тушганини айтди. Бу яъни, Қодирни кутиш энг оғир дамлар бўлди. Сездим, барчамизнинг қалбимиз бурчагида "У тирик, янглишишган”, деган умид бор эди. Минг афсус, ундай эмаскан. Тобут уйга кириб келганида буткул ўзимизни йўқотдик. Тупроққа топшириш учун кўтарилганида яна...

Мен шунга амин бўлдимки, дунёда яқинингизнинг тобутини кутиб олишдан оғири йўқ. Ўз оёғи билан чиқиб кетиб, тобутда кириб келиш... Бу адойи тамом қилади. Тупроққа топшириш учун қайта кўтарилганида эса сиз ўзи жонсиз танага айланасиз. Мен буни ҳеч кимга раво кўрмайман. Яна айтмоқчи бўлганим, ҳеч бир инсонни Худойим дардини ичга ютишга мажбур қилмасин! Дунёда бундан-да, оғири йўқ...

КАМИНА ёзиб олди


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI | Просмотров: 2320 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016