WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2015 » Декабрь » 21 » Дилда қолмаган гап

ПОИСК / IZLASH:

19:05
Дилда қолмаган гап
Ҳар бир инсоннинг турли сабаб билан юракда сақлаётганлари бўлади. Уни кимгадир айтгиси келади, аммо ёрила олмайди. Лекин бу дардни тўкиш иштиёқи ҳам бор. Ушбу янги рукнимиз айнан ана шундай, дилида асраб келаётган, ҳеч ким билан бўлиша олмаётган кечинмаларини баён қилишни истовчилар учун...

— Келинг, сизам бирпас ўтиринг, — дўкондан қайтаётганимда қўшни аёллар ўз қаторига мени ҳам қўшишни исташди. 

— Неварам йиғлаб қолади, — дедим рўйхушлик бермай.

— Ҳар доим шу. Ўша невараларингиз эртага сиз учун ўз истакларидан воз кечадими, йўқми? Сиз намунча ўзингизни фидо қилмасангиз, — керилди қўшни подъездда турадиган Норхол сатанг.

Норхолни бундай дейишимизга сабаб қишин-ёзин қошидан ўсма аримайди. "Сатанг” деб ўзига ҳам айтамиз.

— Ўн дақиқа ўтиринг. Зўр гаплар бор. Борасиз-да! Келинингиз бор-ку, — деди унинг ёнида ўтирган Сарви миш-миш.

Сарви миш-мишнинг гап халтасида шунақа янгиликлар бўладики: хитойларнинг аёлларни туғмас қилувчи дорини кийим тугмасига жойлаётгани, японларнинг тўртбурчак тарвузи, Алла Пугачёва ва Галкиннинг бошқа аёл туғиб берган боласи дейсизми, ҳамма-ҳаммаси шунда!

— Ўтирсангиз-чи — деди Шаҳодат мулойим ҳам оҳистагина.

Ноилож уларнинг ёнига чўкдим. Келиним яқинда чақалоқ қилгани учун рўзғор ўзимнинг бўйнимда. Шунинг учун қўшнилар билан суҳбатлашмаганимга ҳам бир ойча бўлганди.

— Чақалоқ катта бўляптими? — қош керди Норхол.

— Шукр, — дедим тиканнинг устига ўтиргандек омонат чўкиб.

— Наима опа, уйдан чиқмай қўйдингиз. Бир гаплар бўлди, бир гаплар бўлди, — Миш-миш гап бошлади. — Шу десангиз, хитойлар ўрикдек келадиган карам етиштирибди. Ўзим кўрдим. Уни қанақа қилиб пиширишар экан-а? Дўлма қилиб бўлмаса ундан.

— Карамдан бошқа янгилик йўқми? — норози қаради Норхол.

— Бор, — гапини улаб кетди Сарви. — Совуқ оқим келяпти, дейишяпти. Бу миш-миш лекин. Аниқ маълумотни айтсам, бензиннинг нархи ошди-и-и!

— Бир боғдан, бир тоғдан келасиз-а, қўшни, — Шаҳодатхон сузилиб қўйди.

— Яна битта гап бо-о-о-р, айтсамми, йўқми деб турибман. Сайдулла чойхоначининг келинини кўрдиларингми?

— Ҳозир бензин деб тургандинг, бирдан чойхоначининг келинига ўтиб кетдингми? — жеркиб берди Норхол.

— Эсимга тушиб кетди-да! Кеча бир ёш йигит билан машина ичида роса ўтирди. Ўзим кўрдим.

— Укасидир? — дедим янги ғийбатнинг олдини олиш учун.

— Укаси билан унақа гаплашмайди, — гапимни чўрт кесди Норхол. — Мен анчадан буён кузатяпман. Эри четга ишлашга кетган. Чол-кампир кекса. Бу кишим эса...

— Ёмон хаёлга борманглар. Эртага ҳақиқатни билганда юзларинг қизармасин! — дедиму ўрнимдан турдим.

Афсуски, у ҳақдаги хунук гапни ўғлим ҳам айтиб келди. Сўнг ўзим ҳам бир гал кўриб қолдим. Бу гап келиннинг эри, қайнона-қайнотаси қулоғига етиб борса нима бўлади? Ўзи шунақа, ёмон гапларни оила аъзолари энг охири бўлиб эшитишади. Нима бўлганда ҳам гапни етиб боргунча даф қилиш керак. Миямда ҳар куни шу гап айлана бошлади. Биламан, Сайдулла чойхоначи ҳам, кампири ҳам жуда яхши инсонлар. Келини ҳам шу пайтгача ҳамманинг ҳавасини келтириб юрарди. Бирдан бунақа гап...

Ўйлай-ўйлай келин билан гаплашишга аҳд қилдим. Одатда биз ёмон воқеаларнинг олдини олишдан кўра, томошабини бўлишни афзал биламиз. Лекин бу гал бундай бўлмайди. Ахир бу гапдан кейин иккита гўдак етим қолиши, чол-кампир адо бўлиши мумкин. Шу хаёлда жилмайганча ишдан қайтаётган келиннинг йўлига чиқдим.

— Келин сизда ишим бор эди, — дедим сўрашиб бўлгач. — Уйга кирайлик.

Ҳайриятки, у индамай менга эргашди. Уйга киргач, келинимга бизни ёлғиз қолдиришини айтиб, унинг рўпарасига ўтирдим. Гапни нимадан бошлашни билмасдим.

"Бўлар иш бўлди, уйга киритиб бўлдим, энди дадил бўлишим керак!” ичимда шундай деб келиннинг кўзларига тикилдим.

— Сиз келин бўлиб тушганингизда бутун маҳалла ҳавасдан кўз узолмай қолганди, — дедим гапни узоқдан бошлаб. — Кейинчалик ҳам рўзғор тутишингиз, муомалангиз билан ҳаммага ибрат бўлдингиз. Эрингиз узоқда бўлса-да, чол-кампирнинг кўнглига қараб ўтирганингизнинг ўзи ҳам катта гап. Бу ишингиз билан ҳам барчанинг ҳурматини қозондингиз.

— Раҳмат, — деди келин қизариб.

— Бу обрў, ҳурматнинг ҳаммасини бир кунда топганингиз йўқ, тўғрими? Келин бўлганингизга қанча бўлди?

— Саккиз йил.

— Ҳа-а-а, демак, саккиз йилда топилган обрў-эътибор бу. Илоҳим бу саксон йилларгача давом этсин. Лекин шу кунларда чиққан гап... — бу ёғига ўта олмадим. Жим қолдим.

Негадир келин ҳам сукутда. Бошқа одам бўлса ховлиқиб "Қанақа гап?”, "Нима гап?” демасмиди? Қандай гап бошлай? Балки, биз нотўғри хаёлга бориб юргандирмиз?!

Шу гаплар тилимга кўчди:

— Балки, биз нотўғри хаёлга бориб юргандирмиз?! У йигит укангиздир, жиянингиздир? Агар шундай бўлса, уни уйингизга олиб бориб, қайнона-қайнотангизнинг ёнида гаплашинг. Шунда ўзингиз ҳақингизда ёмон гаплар "туғилиши”га сабабчи бўлмайсиз.

Аёл бошини эгганича, ерга киргудек бўлиб ўтирарди. Бундан ўзим ҳам ўнғайсизландим.

— Тўғри, аралашишга ҳаққим йўқ. Лекин гулдек болаларингиз, чиройли оилангиз бор. Балки ёшлик қилаётгандирсиз, деб айтишга жазм қилдим. Агар турмуш ўртоғингиз шу ерда бўлганида бу ишингизга ҳеч ким эътибор қилмасди. Билсангиз, эри йўқ ёки узоқда бўлган аёлларнинг қадамидан одамлар нигоҳ узмайди. Эсингиз борида этагингизни ёпинг. У йигит бирор яқинингиздир?! Шундай бўлса ҳам эрингиз қайтгунича ундан ўзингизни тортинг. Эрингизнинг қулоғига етсами...

Шу пайт аёлнинг йиғлаётганини сездим. Сукут сақладим. Бир пасдан кейин у тилга кирди:

— Раҳмат сизга. У ҳамкасбим. Мендан бир ёш катта. Йигирма еттига кираётган бўлса-да, уйланмаган. Аввалига sms ёзди. Кейин телефон қиладиган бўлди. Бир-икки марта "йўлимиз бир экан, ташлаб қўяй”, деди. Шуни кўрган бўлсангиз керак. Эримга хиёнат қилганим йўқ. Чин сўзим. Фақат у йигитга қаттиқ гапиролмадим. Аслида бунга кўнгилчанлигим сабаб. Энди нима бўлади? Оилам бузилиб кетадими? Буни истамайман!

Унинг ёшли кўзларига қараб, гуноҳкор эмаслигини сездим. Шундай бўлса-да, койидим:

— Нега кўнгилчанлик қилдингиз? У сиз учун бегона! Эрингиз эшитса, "хиёнат қилмадим” деган гапингизга қулоқ ҳам солиб ўтирмайди. Шартта ажрашади-ю, бошқага уйланади. Эрингиз ҳали ўттизга кирмади. Йигирма ёш қизлар тегади. Сиз-чи? Икки болангиз билан қаерга сиғасиз? Хўп, ота-онангизникига сиғдингиз ҳам дейлик, лекин сизнинг бунақа ном билан ажрашганингизни эшитган эркаклар тинч қўядими? Номингиз бир зумда ёмонга чиқади. Кейин нима бўлади? Ўғлингизнинг боши эгилади, қизингизни сўраб келгувчилар бўлмайди!

Аёл йиғига зўр берди. Сўнг илтижоли кўзларини менга тикди:

— Хола, энди нима бўлади? Наҳот, ҳамма мени ёмон деб ўйлаяпти?

— Ҳозирча шундай дейишяпти. Лекин номингизни оқлаш учун ҳали кеч эмас!

— Энди у билан умуман гаплашмайман! Лекин одамлар уйлагиларга айтса-чи? Эрим эшитса-чи?

— Буларни ўша йигит билан машинада бирга ўтиришдан аввалроқ ўйлашингиз керак эди! — дедим атай бағритошлик қилиб.

— Нега бунақа қилганимни ўзим ҳам билмайман! Энди нима қиламан?

— Гап бундай. Сиз йигитга бор гапни айтинг. Сени деб оилам бузилиши, фарзандларим етим бўлиши мумкин денг. Номимни ёмонга чиқардинг, энди оқлаб бериш ҳам сендан, денг. Сўнг эртага сиз ишдан келар вақтга мен қўшни аёллар билан кўча четидаги ўриндиқда ўтираман. Сиз йигитнинг машинасидан тушмай, бизнинг ёнимизгача келасиз. Кейин машинадан тушиб, менга "Мана, хола, ҳар куни ялина-ялина бугун зўрға кўндирдим. Сўраган йигитингиз шу!” денг-у, йигитни менга топшириб, уйингизга кетинг. Гўёки, у йигит менинг бўлажак куёвим. Яъни, синглимдан қолган яккаю-ягона жиянимга уйланмоқчи. Мен эса у билан гаплашиб олмоқчиман. Тушундингизми? Буни учаламиздан бошқа ҳеч ким билмайди.

Келин бош чайқади. Шу билан хайрлашдик. Эртасига ҳаммаси мен айтгандек бўлди. Йигитни уйга олиб киргач, хўп гапирдим. Яъни қайтиб бошида эри бор аёлларга ўралашмайдиган қилдим.

Бир кун ўтиб эса қўшнилар одатдагидек қўярда-қўймай ёнларига чорлашди.

— Писмиқсиз-ей, опа, — деди ўпка қилиб Сарви миш-миш. — Бир оғиз айтиб қўйсангиз бўларди-ку! Сал қолди, ойдай келиннинг юзига қора чаплашимизга! Ҳаммасини сиз қилиб юрган экансиз-ку!

— Сенга дарс бўлсин, деб сир бой бермадим. Энди ноғорангни элдан аввал чалмай турасан. Оғзингга эҳтиёт бўласан, — дедим унга ҳам панд бериб.

Шу-шу бу воқеани юрагимда сақлайман. Назаримда, бундай гапларнинг ичда қолиб тургани маъқул. Аммо мен буни бошқаларга ибрат бўлсин, деб айтдим. Шукрки, ҳозир келиннинг эри қайтган, оиласи фаровон.

Наргиза УСАНБОЕВА


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 170 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016