WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5133]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [676]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [438]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2469]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4107]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7579]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [720]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2633]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [135]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [152]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [313]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1687]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [299]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1839]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3191]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog


Онлайн всего: 24
Гостей: 24
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Tarikpaync, gotselyuk1987El, GogoreMoutty, Moonfontlymn, NitaxeReuple, Rockwingunulse, TeranaNodo, DarkwormWats, RedrayNuappy, AnayarneTola
Главная » 2017 » Сентябрь » 15 » Дилдора НИЁЗОВА: "ФЕЪЛИМНИ ЁҚТИРМАГАН ЎЗ ЙЎЛИДА КЕТАВЕРАДИ..."

ПОИСК / IZLASH:

10:39
Дилдора НИЁЗОВА: "ФЕЪЛИМНИ ЁҚТИРМАГАН ЎЗ ЙЎЛИДА КЕТАВЕРАДИ..."
Кайфиятига қараб, кўнгил амри билан ижод қиладиган хонанда Дилдора НИЁЗОВА­ "Даракчи" газетаси меҳмони бўлди. Қалтис саволларга очиқ-ойдин жавоб беришдан қочмади...

— Дилдора опа, ижод "ош­хонаси”да фаол­роқ­ми­сиз ё?

— Тарози палласини ижод "ошхонаси”даги фаолиятим босади. Лекин ошхонада ҳам қўлимдан келганча ихтиролар қилиб, янгиликлар билан уйдагиларни хурсанд қилишга ҳаракатим бор. Бироқ сира хамирли таомлар тайёрламайман, чунки семиртиради. Санъаткор бўлганим боис ташқи кўринишимга эътиборлиман. Турмуш ўртоғим ҳам бу одатимга кўникди (кулади).

— Ижодингиз мисолида айтсангиз, продюсерсиз ишлашнинг ёмон тарафлари...

— ...йўқ! Чунки эрким ўз қўлимда. Меҳнат қилса, марраларга продюсерсиз ҳам эришиш мумкин. Ҳомий санъат­га илк қадамини қўйган, оёққа туриши керак бўлган хонанда учун керак. Ўз номига эга санъаткорга продюсернинг ҳожати йўқ.

— Дилдора Ниёзова ўз номига эга бўлиб, продюсердан фойдаланиб бўлди, шунинг учун унга продюсер керакмас, шундайми?!

— Иккаламиз ҳам бир-биримиздан бир хил миқдорда фойда кўрганмиз. Баъзи продюсерлар "Сени мен оёққа қўйдим, ўз номингга эга қилдим, энди мендан қарздорсан. Қўпол қилиб айтганда, "қулсан”, дейишади, бу нотўғри! Ўз номимга эга бўлдим, дея катта га­пир­моқ­чи­масман, лекин менга продюсер керакмас. Шунчаки, тажриба ўз сўзини айтди — эркин ижодкор бўлгим келди. Ёшлигимда имкониятим йўқ, бироқ саҳнага чиқишга муштоқ бўлганим боис продюсернинг буйруқларига кўз юмардим. Иссиқ жонмиз, тобим бўлмаса ҳам продюсер билан шарт­нома бўлгани боис айтган хизматига боришга мажбур эдим. Ҳозир ўзимга хон, ўзимга бекман, кайфиятимга қараб иш тутаман. Инсон ўз имкония­тига ишонсагина натижа бўй кўрсатади. Бу йўлда йиқилади, қоқилади, охири бари изга тушади, муҳими бари миннатсиз бўлади.

— "Менинг юртим” телеканалидаги "Топ дизайнер” кўрсатувига келиб, ярмидан кетиб қолиб, кўрсатув ижодкорларини қийин вазиятда қолдиришингиз ҳам кайфия­тингиз билан боғлиқмиди?

— Бундай маълумотларни қаердан топасиз-а? Масъулиятсизликка йўйманг-у, санъаткор бора-бора инжиқ бўлиб қолар экан. Темир йўллар ҳақида гимн қўшиқ ёзгандим, бироз ўзгартириш кераклиги учун шу соҳа раҳбари чақиртирганди. "Топ дизайнер” кўрсатуви ижодкорларига "менга навбат беринг­лар, кетишим керак”, дедим. Лекин бошқа ҳамкасбларимга навбат бераверишди, шартта кийимимни ўзгартирдим-да, кетдим. Ишимни тугатиб, суратга олишга қайтиб келишга имконим бўлмади.

— "Ҳамма имкониятим етарли”, деяпсиз. Лекин беҳад машҳурлик олиб келган "Ишонма” каби хит қў­шиқ­ла­рингиз йўқ-ку?

— Ҳеч қачон "хит” қўшиқ ёза­ман, деган фикрда бўл­ма­ганман. Шу боис тўйбоп — ўлдим, куйдим мавзуидаги қўшиқларим жуда кам. Асосан кўнглим амридан келиб чиқиб қўшиқ ёзаман. Баъзи ҳамкасбларим "Тўйбоп қўшиқлар куйланг”, дейишади. Тан оламан, йўлдан оғишган пайтларим бўлган. Лекин уринишларим натижа бермади ва кейин бу ишни ўзимга эп кўрмадим. Тўғри, у қадар машҳур эмасдирман, лекин юрагидан яхши кўрадиган мухлисларим ҳам кам эмас. Халққа ҳозирги ижодим манзур келса, бош устига, йўқса санъатни тарк этишдан ҳам қўрқмайман. Чунки ҳаётдаги энг катта бойлигим — оилам!

— Ижодингизни таҳлил қилсангиз вақт "шамол”и тез синдирадиган бўйи баланд "терак”ларингиз кўпми ё "чинор”лар?

— Тўғри, "те­рак­лар”им ҳам бор, лекин "чинорлар”им кўпроқ. Бу хулосага келишим­га сабаб, телеви­де­­ние бадиий кенгашидан ўтмаган қўшиқларимни шу кунларда ўзлари эфирга қўйишяпти, ваҳоланки рек­лама учун бир сўм пул тўлаган эмасман.

— "Дилдора Ниёзованинг хатти-ҳаракатлари, қўшиқ куйлаш услубида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага тақлид яққол сезилади”, деган фикрлар ҳам қулоққа чалинади. Бу таърифларга нуқта қўя олдингизми ё ҳануз зўр тақлидчимисиз?

— Санъатга қадам қўй­гу­ним­га­ қадар шу санъаткорнинг гапиришигача тақлид қилиб, болаларча дунёқараш билан Юлдуз Усмонованинг ҳаётида яшагим келарди. Ҳатто санъатга ҳам устознинг қўшиқлари билан қадам қўйганман. Бир тўйда Юлдуз Усмонованинг иккита қўшиғини куйлаб, учинчисини бошлагандим, тўй эгаси олдимга келиб, "Усмоновани чақиришга имкониятимиз етади. Лекин биз тўйга Дилдора Ниёзовани таклиф қилганмиз. Уч юздан ошиқ қўшиғингиз бор-ку”, дея дискларимни кўрсатганида кўзимдан ёш чиққанди. Ўшанда ўз йўлимни топишим керак, деган қатъий фикрга келганман. Бироқ ўрганган ҳолатдан дарҳол чиқиш осон ишмас-да. Гоҳида "Феъл-атворингиз Юлдуз Усмонованикига ўхшайди”, дейишади. Аслида ҳаётда иккаламиз бошқа-бошқа дунёмиз.Таваккал қилолмайман, кимгадир қаттиқ гапиролмайман, қўрқоқлигим бор.

— Дилдора Ниёзованинг ижодига иккинчи ҳаёт бахш қилган Руслан Шарипов билан куйланган "Чилла” дуэтингизда ҳам ўша нафас сезилган...

— Бу фикрларни ҳам эшитганман. "Менга ярашмаяптими?” деганимда, "Яраш­япти!” деган жавобни олганман. Ижод жараёнида беихтиёр­ ўхшаб кетади. Лекин Дилдора Ниёзова бўлишни истайман ва бу йўлда қанча керак бўлса, шунча меҳнат қиламан. "Чилла” қўшиғи ўзимга ҳам ёқади. Руслан аканинг ижоди манзур келгани учун оила ҳақида ҳам дуэт қилганмиз.

— Ёрдамга муҳтож бўл­га­ни­да ижодини ёқтирадиган ҳамкасбингиз ҳолидан хабар олдингизми?

— Хабар олган вақтларим бўлди, ҳозиргача қўнғироқ қилиб тураман. Руслан ака яхши инсон, лекин қай­сар­лиги ҳам бор. Турмуш ўр­то­ғимнинг чизган чизиғидан чиқолмаганим учун ҳадеб боролмадим. Лекин Руслан акани оёққа туришига роса ундадим, бироқ инсоннинг ўзида хоҳиш, куч бўлмаса бари бефойда экан.

— Одамлар Дилдора Ниё­зовани яқиндан билишса, "Санъаткорнинг ўзини эмас, ижодини яхши кўр”, деган фикр ҳақиқатлигига амин бўлишадими?

— Ёмон кўриб қолиши ҳам мумкин. Феъл-атворимни ёқтирмаган ўз йўлида кетаверади, бундан хафа бўлиш керак эмас. Гоҳида турмуш ўртоғим билан келишмовчилик бўлиб қолганда ҳам "феълим тўғри келмаётган бўлса, сиздан мингдан-минг розиман, мен билан яшамай қўя қолинг”, дейман. Лекин ичимда "кетиб қолса нима қиламан?” деган хавотир бўлади. Турмуш ўртоғим ҳам "Кўнглимдагидексан, шу тилинг бироз ёмон-да”, дейди (кулади). Ҳақиқатни била туриб, ишимни битириб ола қолай, дея индамай кетолмайман-да. Ҳақиқат йўлида ниманидир йўқотишга тўғри келса, бунга тайёрман!

— Машҳурлик ўз эвазига самимийликни талаб қилади, деган фикрнинг тўғри айтилганига кўпчилик ҳамкасбингиз мисол бўла олади, Дилдора Ниёзова-чи?

— "Ишонма” қўшиғим орқали тилга тушганимда ҳам продюсерим "юлдузлик касали”га чалинишимга йўл қўймаган. Идеал инсоннинг ўзи йўқ, балки кимнидир кўнглини оғритгандирман. Лекин машҳурлик ўткинчилигини англаб, самимийлик ортидан қувмаганимда бугунги даражага етмаган, шахсий ҳаётимда ҳам бахтга эришмаган бўлардим.


Биласизми?

— "Қаердасиз?”, "Қачон келасиз?”, "Қаерга кетяпсиз?” каби одатий саволлар...

— ...аёлларга хос тузатиб бўлмайдиган "касаллик”. Турмуш ўртоғим "аёл кишисан, ҳисобот беришга мажбурмасман”, дейди, лекин ёқмаса-да, барибир саволларимга жавоб беради (кулади). Гап қизғанишда эмас, лекин эримнинг қаердалигини билишим керак.

— Жаҳлингиз чиққанида...

— Авваллари тўполон қилардим, ҳозир индамай кетишга ўзимда куч топа оламан.

— Турмуш ўртоғингизга кўп такрорлайдиган гапингиз...

— "Қорнингиз очми?” Ярим тунда келса ҳам шу саволни беравераман, лекин чой тайёрлаб бермайман (мириқиб кулади). Эрим ошхонада иш бошлайди, мен шерик бўламан. Турмуш ўртоғим "пул топиб келяпман-ку!” демай, уй-ишлари, бола тарбияси, умуман ҳамма ишда менга кўмакчи.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 169 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2017