WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9738]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1773]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [503]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3399]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6005]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [81]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10417]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1302]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [225]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [246]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2361]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2985]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5004]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [405]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [656]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [141]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [44]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 27
Гостей: 27
Пользователей: 0


Kun faolllari:
leightk2, rosellakc1, loisbd11, cynthiank2, nicholaskl69, loumb16, lalaf, dixieeh60, dwayneft60, karenrp2, morrisce3, mariegr18, valeriagg69
Главная » 2020 » Август » 10 » «Doctor D» асосчиси коронавирус беморларини ССВ рухсатисиз даволаган хусусий клиникалар жазоланиши ҳақидаги қарорга эътироз билдирди

ПОИСК / IZLASH:

11:47
«Doctor D» асосчиси коронавирус беморларини ССВ рухсатисиз даволаган хусусий клиникалар жазоланиши ҳақидаги қарорга эътироз билдирди
«Doctor D» клиникаси асосчиси ва раҳбари, шифокор ва актёр Дилмурод Эргашев Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хусусий клиникалар ва шифокорлар коронавирусга чалинган беморларни рухсатсиз даволашини тақиқловчи қарори ҳақида «Facebook»даги саҳифасида ўз фикрларини баён қилди.

«Мен 33 йил аввал «Doctor D» клиникасини ташкил этган ва шу ерда шунча йилдан буён раҳбарлик қилаётган фуқароман, яъни хусусий клиника асосчиси ҳамда раҳбариман.

Куни кеча ҳамма хусусий клиникалар раҳбарларини йиғиб, қайси хусусий клиника Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан шартнома тузмасдан COVID-19 беморларни даволаган бўлса ва у жараёнда стандартларга риоя қилмаган бўлса, лицензияларини суд орқали тўхтатиш тўғрисида огоҳлантирилган.

Клиникамиз шароити тўғри келмагани учун биз COVID-19’га чалинган беморларни даволамадик, лекин зудлик билан ҳамма хоналарга кислородли концентратор ўтказдик ва сунъий нафас олиш аппаратларини шайлаб қўйдик. Беморларни даволашга жой етмай, ходимларимиз касал бўлиб танг ҳолатда қолинса, ўзимизнинг ишчиларга, яқинларимизга ёрдам беришимиз зарур деган мақсадда тайёргарлик кўриб қўйдик.

Орадан икки ойлар ўтгач, шунақа вазият бошланди. Кунига юзлаб қўнғироқлар бўла бошлади, «тез ёрдам келмаяпти, оғир беморларни ҳеч қаерга қабул қилишмаяпти, ёрдам беринг» деган гаплар бўлди. Бундай ҳолда нафақат биз, балки кўплаб бошқа клиникалар ҳам беморларни қабул қила бошлади. Докторлар ҳам одам, лекин улар ўз ҳаётини хавф остига қўйиб қарашди. Уларда тажриба йўқ. Қўлида қўлланмаси йўқ, инглиз тилини билмайди, лекин ёрдам беришга ҳаракат қилди, шу орада орамиздан бир неча докторлар вафот этди. Нега ўша пайтда буларга стандартлар етказилиб берилмади? Нега шароит оғирлашганда клиникалар фаолияти мувофиқлаштирилмади? Ҳамма беморлар уйларида оғир аҳволда қолганда ТВ орқали ҳам беморларни координация қилса бўлар эди-ку?

Вирус юқтирганлар таниш доктор ёки таниш ҳамширасини уйига чақириб, ҳар хил керак-керакмас дорилар билан даволанишга мажбур бўлди. Чунки тез ёрдам келмади, тақдим этилган телефон рақамлари жавоб бермади. Ўлим тўшагида ётган беморларни кўтариб хусусий клиникаларга олиб келишди. Ҳеч ким ёрдам қилмагани учун клиникалар беморларга қарашга, ётқизишга мажбур бўлди. Бизнинг клиникага ҳам «отам ўляпти, онам ўляпти, ёрдам беринг, доктор» деб ялиниб-ёлвориб ўнлаб беморларни олиб келишди. Биз «шароитимиз йўқ, клиникада ҳомиладор аёллар бор» деб уларни қабул қилмадик, халқдан маломатларга қолдик.

Диагностика учун алоҳида кўчадан кирадиган қилиб махсус хоналар ташкил қилинди, 24 соатда касалликни аниқлашга ҳаракат қилдик, тез ёрдам машинаси орқали фақат беморларга ёрдам бера олдик, холос. Мамлакатда бундай ҳолат юз берганда ҳамма қўлидан келган ёрдамни бериши керак эмасми? Врачларимиз онлайн консультация бериб, беморларни уйдан кузатиб турди. Нафас етишмовчилиги иккинчи даражага етган беморларни ҳам ётқиза олмадик. Кислород берадиган мобил қурилмаларни текинга етказиб, вақтинча қўллаш учун беморларга бериб турдик. Шу вақтларда мутахассислар томонидан ҳам кўп нотўғри маслаҳатлар (масалан, «Плаквенил» қабули бўйича) берилди.

Энди тажриба ошди, CDC таржима қилинди, яқинда даволаш учун янги стандарт қабул қилинди. Аҳвол анча енгиллашди. Қўнғироқлар камайди, барча вилоятларда, ҳудудларда қўшимча койкалар тайёрлаб бўлинди. Энди айбни хусусий клиникаларга ағдаришмоқчи.

Хусусий клиникалар ўгайми? Уларни ким ҳимоя қилади? Бошидан, яъни март ойида шунақа бўлиши мумкин эканлигини билар эдик, нега барча хусусий клиникаларга тавсиялар, қўлланмалар берилмади? Хусусий клиникаларда керакли асбоб-ускуналар йўқ, дори-дармон йўқ, улар нотўғри даволайди, деб айтилган. Давлат клиникаларида тўғри даволанилдими? У ерларда керакли ҳамма нарса бормиди?

Мен қайнотам мисолида аҳвол қандайлигини кўрдим. Қайнотам профессор, республикада кўзга кўринган, шу кунларда ҳам ишлаб келаётган олим эдилар. Ҳеч қаерда жой йўқ, қаерга телефон қилишмасин ҳеч иложи йўқ дейишди, бир амаллаб клиникага ётқиздик. Дориларини, кислород концентраторини ҳам ўзимиз олиб бердик.

Қилинаётган терапиядан аҳвол яхшиланиш ўрнига ёмонлашавергач, доктор «уйга олиб кетинглар, бу ерда вафот этса, ўзлари кўмишади», деб қўрқитгач, уйга олиб келдик. Бечора қайнотам ўта оғир аҳволда уйга олиб келинди. Уйда СDC бўйича даволай бошладик, лекин вақт ўтиб бўлган, полиорган етишмовчилиги бошланган эди. Шунда ҳам тўрт кун курашдик, афсус…

Бизнинг клиникамизда ҳам ҳамширалар, врачлар касал бўлиб ётиб қолишди. Деярли ҳамма касалликка чалинди. Фақат онлайн тарзда уларни кузатиб даволаш жараёнини назорат қилиб турдик. Шундай пайтларда бу тизим раҳбарлари қаерда эди? Ўгай болани айбдор қилиш яхшими? Ҳамма боласини бирдек кўриш керак эмасми? Дўқ-пўписа қилиб, «лицензиянгни олиб қўяман» деб ишлайдиган замонлар ўтиб кетмадими? Хусусий клиникалар давлатга фойда келтирмайдими ё? Ким уларни ҳимоя қилиши керак? Нега уларни ҳам лойиҳаларга қўшишмайди? Нега штаб ташкил қилинганда улар таклиф қилинмайди, маслаҳатга чақирилмайди? Пандемия шароитида ҳамма жой фронтга айланади, бундай пайтларда барча тиббиёт соҳаси вакиллари каби биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак, деб ўйлайман.

Менинг фикрим шундай, агар шунақа қўрқитиб иш юритилса, эртага юртимизда клиника қуришга, тиббиёт технологиясини олиб киришга битта ҳам инвестор келмайди. Аслида хусусий клиникаларга тўғри тавсиялар қилиниб, нега хатоликлар бўлганининг тагига етиб чора кўрилса тўғри бўлади. Бутун дунёда хусусий клиникалар асосий юкламаларни кўтаришади. Уларни ҳам рағбатлантириш керак, ахир. Яқинда ҳукумат томонидан бир гуруҳ шифокорлар рағбатлантирилди, лекин улар орасида бирорта хусусий клиника врачлари йўқ.

Бизнинг клиникамиз ташкил этилганига 33 йил бўлди. Бу йиллар ичида минглаб беморларга тиббий ёрдам кўрсатдик, даволадик, юзлаб операциялар қилинди, акциялар ўтказиб, қанчадан қанча беморларга бепул ёрдамлар кўрсатганмиз. Шу 33 йил ичида бирорта докторимиз ҳатто чойнакнинг қопқоғи билан бўлса ҳам мукофотланмади.

Вазирликни ислоҳ қилиш керак. Хусусий клиникаларга ҳам эътибор қаратилсин, уларни ҳам асраш ва авайлаш, равнақи учун ёрдам бериш зарур

Дилмурод Эргашев, «Doctor D» клиникаси асосчиси ва раҳбари.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 50 | Добавил: iphone | Теги: #Yangilik, #Yangiliklar, #habarlar, #uznews, #newsuz, #новости, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020