WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8646]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1385]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [476]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3177]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5260]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [68]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9403]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1101]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [195]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [226]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [691]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2113]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [377]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2549]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4668]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [102]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [40]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [264]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [528]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [35]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [109]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [27]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 37
Гостей: 37
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, steklodelcni, youtubersuper, ebytonline, Jamesgef, Bezmaternyh50, enliree, Borisov79, Vodavab, elen-retro, Doroshenko68, Aliwercekk, Rusanov98
Главная » 2019 » Ноябрь » 2 » ДОД! ТЕЛЕФОН ЎҒРИЛАРИДАН ДОД!!!

ПОИСК / IZLASH:

10:28
ДОД! ТЕЛЕФОН ЎҒРИЛАРИДАН ДОД!!!
Сардор эндигина ўн саккизга тўлди. Мактабни битиргач, негадир бошқа ўқув юртига кириб ўқишни хоҳламаганди. Тенгқурларининг тер тўкиб имтиҳонларга тайёргарлик кўришларини томоша қиларкан, кулгиси қистаганди. Чунки, у ҳаётда олий маълумотли бўлмасдан ҳам яхши яшаш мумкин деб ҳисоблайди. Ҳалигача шу фикрида турибди.

Тўғри, кўп ва хўб ҳаракатлар қилиб кўрди. Тижорат қилмоққа шайланди. Ота-онаси йўл бермади. Ундан сўнг қайсидир дўконга сотувчи бўлиб ишга жойлашишни ихтиёр қилди. Синов пайтида бепарволиги панд бериб бу ишдан ҳам маҳрум бўлди.

Ҳозир эса… Йўлини топди. Мана бу ишни энди унча-мунча одам уддалай олмайди. Лекин унинг қўлидан келади. Ҳарқалай, бошқаларга нисбатан бўйдор, озми-кўпми спорт билан шуғулланган. Лоф бўлмаса, ўзидан беш-олти ёш каттасини ҳам коптокдек тепкилашга қурби етади.

— Барибир ёлғиз ўзим кўчага чиқмаганим маъқулмикан? — ўйлаб қолди у ота-онаси ишга кетиб бир ўзи уй ичида қолгач. — Нима бўлгандаям шерик ортиқчалик қилмайди. Қўл телефони борини чақириб менинг ёнимга олиб келадиган бир ҳамроҳ албатта керак. Ҳа, Зуҳриддинни айтсам-чи?.. Уям «иш тополмай бош гаранг бўлаяпти» дегучи эди. Балки, рози бўлар? Э, рози бўлмай қаерга боради? Бир кунда уч-тўртта телефонни ўмарсак, тез орада бойиб кетамиз-ку! Бели оғрирмиди?!. Ҳа, ҳозироқ уйига бориб маслаҳат соламан. Кўнмаса, ўзидан кўрсин. Бошқа шерик қидираман…

Сардор бирдан жонланиб эгнига футбол майкаси ва жинси шимини кийди-да, кўчага отланди.

 

* * *

 

Паканадан келган, сепкил юзли Зуҳриддин Сардор ўйлаганидек, уйда нима қилишни билмай компьютерга тикилганча нималарнидир томоша қилиш билан банд эди. Ўртоғини кўриб даст ўрнидан турди.

Икки дўст аввалига қўл бериб, сўнгра ўнг ва чап чаккаларини бир-бирига текказган ҳолда кўришишди. Бу кўришишнинг замонавий усули эди.

— Намунча қўнғироқ ҳам қилмайсан? — ўпкаланган бўлди Сардор. — Ўзим келмасам, ўтиравераркансан-да-а, ўртоқ?..

— Худди телефоним бор-у, атайин қўнғироқ қилмаётгандай гапирасан-а? — деди Зуҳриддин қовоғини уйиб. — Биласан-у, «соткам» йўқ. Адамга айтгандим, уришиб берди. Менга ҳали унақа телефонларни тутиш эрта эмиш. Уй телефонни ишга кетаётиб ўчириб кетишади. Буям менга мумкинмасмиш. Ҳе ўша…

— Хафа бўлма, ўртоқ! — кулди Сардор. — Аданг гапираверади-да! Меникиларгаям қўйиб берса, рухсат беришмасди. Лекин йўлини топиб сотиб олганман.

— Сенга барибир маза, Сардор! — деди Зуҳриддин дўстининг қўлидаги ялтироқ қўл телефонига ҳавас билан боқиб. — Аданг яхши одам. Нимани хоҳласанг, ўшани қилаверасан.

— Ҳечам-да! — бош чайқади Сардор. — Меникилар билишмайди холос. Билиб қолишганда-ку… Хуллас, сенга зўр иш бор. Хўп дейсанми?

— Соққалими? — унга қаттиқроқ тикилиб сўради Зуҳриддин.

— Албатта соққали. Агар икковлашиб ўша ишни қилсак, бир дунё пул ишлаб олган бўлардик.

— Нима иш ўзи? Жа мақтаб қолдинг? Ё ўғирликми?

— Башарти ўғирлик бўлса-чи?

— Қўй-э, — жиддий тортди Зуҳриддин. — Хавфли иш бу. Қўлга тушиб қолсанг, кетасан қулоғингни ушлаб.

— Намунча қуёнюраксан? — уришиб берди Сардор. — Ўғирликмас. Бошқа иш. Ими-жимида боплайсан-у, қочаверасан.

— Очиқроқ айт ўша ишингни! Менам билишим керак-ку!

— Коллежларга бориб, «майда»ларнинг телефонини ўмариб қочамиз.

— Қандай қилиб? — Зуҳриддин ҳайрон бўлиб Сардорга боқди. — Ўғирлаймизми?

— Йўқ. Рози қилиб оламиз. Масалан, сен телефони бор болани топиб кўчага олиб чиқасан, вассалом! Уёғини менга қўйиб беравер!

— Бори шуми? — тиржайди Зуҳриддин. — Қийин эмас экан-ку!

— Хўш, кетдикми?

— Ҳозирми?

— Албатта ҳозир. Вей, иккита телефон олсак, камида етмиш минг сўм пул бўлади, каллаварам!

— Биламан, гўл эмасман. Бўпти, кийиниб олай!

 

* * *

 

Қиш қишлигини қилиб, ташқарида қор учқунлай бошлаганди. Икки дўст бошларидаги телпакни қулоққача тушириб ҳаш-паш дегунча коллежга етиб келишди.

Танаффус пайти экан. Ўқувчилар коллеж ҳовлисининг ҳар ер ҳар ерида тўпланиб туришар, кимлардир хандон отиб кулар, кимлардир шивир-шивир қилиб нималарнидир муҳокама қиларди.

— Зуҳр, — деди Сардор олма дарахти остида ким биландир телефон орқали берилиб гаплашаётган ўқувчини кўрсатиб. — Анави анқовни кўряпсанми?

— Ҳа, кўряпман. Нима қиламиз?

— Ҳозир бориб ўшандан илтимос қиласан. «Ташқарига чиқайлик, бир оғайнимга тез қўнғироқ қилиб олишим керак эди», дейсан.

— Кўнмаса-чи?

— Кўнмаса, қўрқитавер! Ёш бола-ку, бир-икки дўқласанг, юраги ёрилади.

— Сен-чи? Шу ерда турасанми?

— Йўқ, мен кўчада кутиб тураман. Коллежнинг орқа тарафида бўламан.

Сардор секин ташқарига чиқиб кетгач, Зуҳриддин ўқувчига яқин борди. У аллақачон гаплашишни бас қилиб телефонини чўнтакка уриб улгурганди.

— Ука, телефонингни бериб тур! — деди Зуҳриддин болага бошдан-оёқ разм солиб. — Бир оғайним кутаётганди. «Ҳозир боролмайман» деб айтиб қўйишим керак эди.

Бола бу гапни эшитиб бироз иккиланган бўлди ва чўнтагига қўл солди. Аммо телефонни бериш нияти йўқлиги кўз қарашларидан сезилиб турарди.

— Вей, берасанми-йўқми? — сал дўқ аралаш сўради Зуҳриддин.

— Бермасам-чи?.. — бола ҳам жаҳли чиққан кўйи ортга тисланди.

— Нима?.. Сен ўзингни ким деб ўйлаяпсан-а, чувринди?.. Сендан яхшиликча сўраяпман. Ё яхши гапни тушунмайсанми?

— Бўлмаса, яхшиликча сўранг-да! — деди бола бўш келмай.

Ва шу аснода сал нарида турган дўстларига ўғринча қараб қўйди.

— Бўпти, укам, хафа бўлмагин! — паст тушди Зуҳриддин. — Сал қизишиб кетдим. Юр, ташқарига чиқайлик. Шундоқ гаплашаман-у, телефонингни қайтариб бераман. Бошимга урармидим матоҳингни!..

Бола шу гаплардан кейингина Зуҳриддиннинг олдига тушиб ташқарига йўл олди.

 

* * *

 

— Э, укам, қалайсан? — Сардор коллеж ортидаги шотут остида уларни кутиб турарди. Ўқувчи яқин келиши билан унга мулозамат қилган бўлди. У эса индамасдан совуққина сўрашди-да, чўнтагидан телефон чиқариб Зуҳриддинга узатди.

— Ака, фақат тезроқ бўлинг, дарс бошланиб қолади! — деди у безовталаниб.

— Кирасан-да ўша дарсингга! — шеригига кўз қисиб тиржайди Зуҳриддин. — Ё биз акаларингнинг ҳурмати йўқми?

— Б-бор, — дея олди зўрға бола. — М-муаллимамиз уришади-да!

— Бўпти, мен ҳозир тез гаплашиб олай! Кейин кираверасан дарсингга!

Зуҳриддин сал нари кетган бўлиб Сардорга кўз қисиб олди-да, қўлидаги янги телефонни унга узатиб юборди.

— Бўлди, кетавер энди! — дея совуқ кулимсиради Сардор телефонни чўнтагига соларкан. — Иш битди! Бор дедим! Нега қаққайиб қолдинг?

— Т-телефонимни беринглар! — бола севимли буюмидан ажралиб қолаётганини сезиб йиғламсиради. — Беринглар! Адам уришади!

— Адангга биздан салом айтиб қўйгин, хўпми? Яхши қол!

Сардор боланинг елкасига бир шапатилаб қўйди-да, Зуҳриддинга юзланди. — Қани, кетдикми?

— Кетдик!

Улар олдинма-кетин автобус бекати томон югуриб кетишди.

Шўрлик ўқувчи қон йиғлаганча қолаверди.

 

* * *

 

Орадан бир икки кун ўтди. Сардор ҳар кунгидек соат эрталабки ўнлардан ошганда истар-истамас ўрнидан турди-да, биринчи навбатда кўрпа остига қўл суқди. У ерга телефондан теккан улушини беркитиб қўйганди.

— Хайрият, — деди пулларнинг жойида эканини кўргач керишиб. — Адам-ойим билишмабди. Бугун бориб Зуҳрминан янги иш қиламиз. Пулим янаям кўп бўлади.

Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглади.

— Уф-ф, ким бўлдийкин шу тобда? — Сардор сўкинганча йўлакка чиқиб ташқари эшикни очди.

Рўпарасида икки нафар милиция кийимидаги йигитлар туришарди.

Уларадн бирини дарров таниди. «Участковой». Майор Ҳамидов.

— Ҳа, йигитча, калла пишдими? — кулимсираб мулойимлик билан сўради майор.

Сардор беихтиёр ранги оқаринқираб икки милиционерга жавдиради.

— Ҳ-ҳа, пишди. — деди эшитилар-эшитилмас.

— Унда биз билан юр! — деди майор. — Сен билан гаплашадиган гап чиқиб қолди, ука!

— Н-нега?.. Уйда… Уйда ҳеч ким йўқ эди.

— Э, бўлсанг-чи тез! — иккинчи милиционер тоқати тоқ бўлди шекилли Сардорга дўқ урди. — Юр дегандан кейин юрмайсанми?!.

— Б-бўпти… Ҳозир… Кийиниб олай!

— Фақат тезроқ бўл! Вақтимиз зиқ!

ЭСЛАТМА:

Воқеа ҳаётдан олинган. Қаҳрамонларнинг исми-шарифлари ўзгартирилган.

Ўша куни Сардорни, сал кейинроқ Зуҳриддинни милиция бўлимига олиб боришди. Телефонидан айрилган ўқувчининг ота-онаси милицияга ариза билан мурожаат этган экан.

Жинояти исботлангач, суд уларнинг ёшини, илгари судланмаганини ҳисобга олиб Сардор ва Зуҳриддинга нисбатан маъмурий жазо тайинлади. Жабрланувчиларнинг зарари қопланди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 28 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Loading...
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2019