WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Июнь » 2 » Дубай асираларининг аччиқ кўз-ёшлари

ПОИСК / IZLASH:

02:41
Дубай асираларининг аччиқ кўз-ёшлари
Қулоғимизга ҳар қанча нохуш эшитилмасин, XXI асрда одам савдоси гуллаб-яшнамоқда. Кимнингдир синглиси, кимнингдир қизи жинсий қулликка гирифтор қилиниб, шафқатсиз инсонлар қўлидаги ҳақир ўйинчоққа айланишмоқда. Бу ҳақда ўйлашнинг ўзи даҳшат. Бироқ, Ўзбекистон, Қирғизистон, Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида   қул савдоси  билан шуғулланувчи йирик тўданинг тўрига илинган ўзбек қизлари ана шундай аччқ қисмат билан рўбарў бўлишди. 

Бу жиноий тўданинг энг фаол аъзолари аёллар бўлиб, улар орасида Ўзбекистон фуқароси, Навоий шаҳрида яшовчи Адолат Аминова ҳам бор эди. Нигора исмли қизини тарбиялаб вояга етказаётган бу аёл  бошқа бировларнинг қоғозга ўралган қанддек авайлаб боққан иффатли қизларини фаҳш ботқоғига судраш наинки қонуний тарафдан оғир жиноят, балки ахлоқи нуқтаи назардан энг жирканч разолат эканини тушунмаган бўлса?

Бироқ, мўмай пул орттириш илинжида БАА жиноий доираларида Анжела номи билан танилган бу аёл ёш ва чиройли қизларни Дубай фоҳишахоналарига жўнатишни ўзига касб қилиб олади. Тергов маълумотларига кўра, бу ерда қизлар энг оддий ҳуқуқлардан маҳрум қилинар, ҳужжатлари тортиб олиниб, таҳқирланар, зўрланар, фақатгина қорин тўйдириш учун тинимсиз ишлашга мажбурланарди. 

Ҳуқуқ-тартибот органларининг аниқлашича, навоийлик 28 ёшли Дилшод Қаландаров  А.Аминованинг Ўзбекистондаги бош агенти, "тирик товар” тўплаш учун масъул шахс саналган. "Бека”сининг топшириғига кўра, қизларни қидириб топар, уларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирар, учинчи мамлакатлар – Қозоғистон ёки Қирғизистон орқали БААга юборарди. 

Соддадил, гўл қизлар эса, унинг баландпарвоз ваъдаларига чув тушишар, Дубайда бир-икки йил официант, парикмахер ёки фаррош бўлиб ишлаш орқали  ўзлари орзу қилган шоҳона ҳаётга эришиш ҳақида хомхаёлларга боришарди. 

Таъкидлаш жоизки, ушбу мақола муаллифи иштирок этган суд мажлисида Дилшод Қаландаров аввалига Адолат Аминовани мутлақо танимаслигини, унинг бизнесига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтиб туриб олди. Аммо, жабрланувчиларнинг кўзда ёш билан берган кўрсатмалари олдида у айбини тан олишдан бошқа чора тополмади.

"Тирик товар” савдоси иштирокчиларининг кирдикорлари ҳақида ўқувчиларда тўлароқ таассурот ҳосил бўлиши учун жабрланувчилар берган кўрсатмаларнинг қисқача мазмунига кўз ташласак.

Самарқандлик З.К. ўзи Москвада ишлар, ҳамюрти Ф.Ш билан битта квартирада ижарада туришарди. Бироқ, рублнинг қадрсизланиши натижасида сўнгги пайтларда  оладиган маоши ҳатто ижара ҳақини тўлашга ҳам етмай қолгач, у пул топишнинг бошқа йўлларини қидиришга тушди. Ана шундай кунларнинг бирида у БААда оддий сартарошлар ҳам мисли кўрилмаган даражада маош олиб ишлаши ҳақида эшитиб қолди. 

Ана шу фурсатда З.К. билан Адолат Аминова бошчилигидаги тўданинг йўллари туташди. Россияда ҳам ўзига яраша таниш-билиш орттирган Адолат қизни осонгина қармоққа илинтирди. Унга қўнғироқ қилиб, Дубайдан унга иш топганини айтиб қолди. У ҳатто қизга йўл харажатлари учун 400 доллар пул ҳам жўнатди. Шундан сўнг З.К. ўзининг паспорт маълумотларини виза расмийлаштириш учун  Д.Қаландаровга юборди.  

Бишкек орқали БААга йўл олган қиз тўппа-тўғри Анжеланинг найранг қафасига илинди-қолди. Анжела унга гўзаллик салонида эмас, меҳмонхонада ишлаб, эркакларга "хизмат кўрсатиши” лозимлигини англатгач З.К. даҳшатдан тош қотди. Ҳар қанча ялиниб ёлвормасин, фойдаси бўлмади. "Сен мендан қарздорсан, ишлаб узмасдан қочиб қолишни хаёлингга ҳам келтира кўрма, акс ҳолда мендан қутулиб бўпсан. Бошингга итнинг кунини соламан”.

Бегона юртда ҳимоясиз қолган ожизанинг кўнишдан бўлак чораси қолмаганди. Шундан сўнг у "Голден си” меҳмонхонасида Анжела айтган ишни қила бошлади.

Кўп ўтмай, З.К.нинг паспорти муддати ўтиб кетгани боис, уни Ўзбекистонга депорт қилишди.  Қулоғигача қарзга ботган З.К.нинг яна олти нафар қизни "тузоққа тушириб” аллақандай Шуҳрат деган йигитнинг етовида ортга қайтишдан бошқа чораси қолмаганди. А.Аминова унга Дубайда қолиб, шу ерда шаҳовоний хизмат кўрсатадиган шохобча очишни таклиф қилиб, унга 10 минг доллар қарз берадиган бўлди. Албатта шунчаки раҳматга эмас, икки баравар қилиб қайтариш шарти билан. Аммо кўп ўтмай бу икки аёл орасидаги муносабат бузилди. Анжела ундан олган қарзни устида уч юз дирҳам қўшиб қайтаришни талаб қилди. Кейин эса, З.К.нинг паспортини терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган бир қирғизистонлик аёлга пуллаб юборди.  З.К. эса, ўз паспортини ундан қайтариб олиши учун 12 минг доллар тўлашга мажбур бўлди. 

З.К.сингари унинг синглиси ҳам Аминова ҳамда унинг ҳамтовоқлари чангалига тушиб қолди. Уни ҳам Дубайга гўзаллик салонида иш топиб бериш ваъдаси билан чақириб олишиб, фоҳишаликка мажбур қилишганди. Даставвал бу "хизмати” эвазига унинг оиласига ҳар ой 500 доллардан юбориб туришга ваъда қилишганди. Кейинчалик маълум бўлишича, оила аъзолари ҳеч кимдан ҳеч қандай пул олишмаган экан. У ишлаб топган пулларнинг бари Анжеланинг жиғилдонига тушган. 

Яна бир жабрланувчи, Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи яна бир ожиза ғурбат диёрида тушкунликка тушиб  ичкиликка берилиб қолган. Ана шу айби учун Дилшод Қаландаров уни бир неча маротаба яхшилаб дўппослаган. Уйига қайтмоқчи  бўлган ёки  ўз хожалари билан ҳақ талашган бошқа ожизалар ҳам ана шундай хўрлик ва азобларга дучор бўлишарди. 

Қашқадарё вилоятидан келган Н.И. Самарқанддан борган С.Г. навоийлик Л.Ш. ва бошқа шу каби ўнлаб қизлар ширин ваъдаларга учиб фирибгарлар тузоғига илинганларини билмай қолишди. 

Сирдарё вилоятида яшовчи Манзура Маматова эса, бошқалардан фарқли ўлароқ, ўз ихтиёрига кўра фоҳишаликни танлади.  Тошкентдаги кафелардан бирида официант бўлиб ишлаб юрган Манзура Дубайда ишлайдиган Юлдуз Ғозиева орқали Анжела билан танишиб қолди. У ерда қандай йўл билан пул топилишини олдиндан билгач, Қозоғистон ва Қирғизистон орқали ўтиб, БААга учиб кетди. Кейин эса, Адолат Аминованинг фоҳишахонасида ишлай бошлади. Орадан кўп ўтмай, М.Маматова Ўзбекистонга қайтиб, Дубайга жўнатиш учун ёш ва гўзал, айни пайтда пулга муҳтож қизларни излашга тушди. Унинг илк, ва  охирги (хайриятки) ўлжаси С.исмли қиз бўлди. Манзура уни "опахон”ига 300 долларга пуллаб юборди. 

Ушбу жиноят иши қаҳрамонлари орасидан жиноят оламида Қарши хола номи билан танилган қашқадарёлик Раима Шараповани алоҳида айтиб ўтиш жоиз.  Унинг асосий вазифаси турли мамлакатлардан пулни Анжелага ўз вақтида етказиб бериш бўлган. Терговда аниқланишича, Қарши хола пул учун ўзининг яқин шериги, ҳатто Дубайга бориб ишлашни чин дилдан истаб юрган жиянини сотишдан ҳам қайтмади. 

Сценарий ўша-ўша: аввал юқори маош тўланадиган иш ваъдаси, кейин БААга парвоз, Адолат Аминова билан учрашув ва охир-оқибат фоҳишахонадаги жирканч ҳаёт.

Суд мажлиси натижаларига кўра, айбдорлар ўз қилмишларига яраша узоқ йилларга озодликдан маҳрум этилди. Аммо, бу билан ўн гулидан бир гули очилмаган қизларнинг барбод бўлган ҳаёти, топталган ор-номуси, саробга айланган орзу умидларини қайта тиклаб бўлармиди? Орада юз берган шунча нохушликлардан кейин уларнинг ҳаёти изга тушиб кетармикин?

Буни вақт кўрсатади. Биз эса, мўмай пул топиш илинжида чет элга боришни хомхаёл қилиб юрган хотин-қизларимизни яна бир карра огоҳлантириш мақсадида ушба мақолани эътиборингизга ҳаво қилдик. 

Фурқат Иброҳимов

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 289 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016