WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9566]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1737]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [502]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3370]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5829]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [79]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10292]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1244]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [214]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [245]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [694]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2337]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [392]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2905]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4960]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [378]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [636]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [135]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [39]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [29]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Patriotlnl, leightk2, louisafu69, soctuh
Главная » 2020 » Июль » 22 » Дугоналарнинг иш берган макри

ПОИСК / IZLASH:

10:01
Дугоналарнинг иш берган макри
«Ёшлигимдан менга турмуш қургандан кейин ажрашиб кетиш инсон ҳаётидаги энг катта хато экани уқтириб келинган. Аммо ҳар қандай вазиятда ҳам оилани асраб қолишга интилиш кераклигини билсам ҳам, ҳали-ҳамон эрим билан муносабатларимизни йўлга сололганимча йўқ. Жуда қизиқ!

Қиз бола узоқ вақт орзусидаги оқ отли шаҳзодаси келишини кутади, ниятлар қилади ва кунлардан бир кун мутлақ ўзгача, эҳтимол, ўзи сира кутмаган одамга турмушга чиқади ҳамда у билан бутун умр яшайди. Ҳаттоки унинг учун ўзини қурбон қилишгача боради. Севги деганлари шу бўлса керак!» Турмуш қурганимизга беш йил бўлса ҳам, эримни ҳалигача янги келинлардек кутаман. Ўтган йиллар ичида биз энг катта бахт — ота-оналик бахтига эришиб, икки қизли бўлдик. Аммо шу кунларда негадир бахтимизга кўз теккандай.

Эрим айнан қайси сабаб туфайли мен билан ажрашишни истаётганига тушуна олмаяпман. Назаримда, буни ўзи ҳам унчалик тушунмаяпти. Бироқ ўзингни фидо қилган, ишонган инсонингдан бу гапни эшитиш чексиз азобларга кўмар экан.

— Сенга уч ой аввал қатъий қароримни айтгандим. Яна айтаман, ажрашамиз!

У ойнага қараб сочларини тўғрилаб, костюмини кияркан, «Ўша ерга борамиз, дедимми, борамиз!» дегандек, шунчаки гапирарди. Ичимни ўша дам ит тирнаб, юрагим дукиллаб ураётганини наҳот у сезмаяпти?! Ахир у кўз очиб кўрганим, фарзандларимнинг отаси, ягона севиклигим, Худо тақдиримга битган жуфти ҳалолим-ку.

— Нималар деяпсиз ўзи?! — дедим паст, лекин аламли овозда. — Бунча шу гапга ёпишиб олдингиз?

— Сен-чи? — эрим мен тарафга илкис ўгирилди. — Сен бунча оёқ тираяпсан ажрашмаслик учун?

— Ахир… — дудуқланиб қолдим. Айтарли сабаб йўқдай нима дейишни билмасдим. — Ахир ўртада болалар…

— Ҳали шунгамиди? — бошини мағрур кўтарди эрим. — Менга қара, қизларимни жуда яхши кўраман. Мен номард эмасман, уларни таъминлаб тураман, уй олиб бераман. Дардинг шу экан, айтмайсанми эртароқ?

Эшик зарб билан ёпилганини эшитиб, ўзимга келдим. «У ҳозир нима деди?!» дея такрорлардим ўзимга-ўзим. «Нима учун ажрашишга кўна қолмаяпсан?» деган саволига болаларни рўкач қилишим, ғурурим сабабли эканини, аслида эса фақат бир инсон билан ҳаёт кечирмоқчилигимни у қаердан ҳам тушунсин! Жуда кўп аёллар «Болаларим етим қолмаслиги учун…», дея турмушини сақлаб қолишга интилади. Аммо уларнинг орасида эрини чин қалбдан севадиганлари, уни йўқотиб қўйишдан қўрқадиганлари ҳам йўқ эмас.

Кеч киргунча ўртаниб юрдим. Қизларим атрофимни айланиб, бир-бири билан ўйнашар, мен эса оиламни қандай асраб қолиш ҳақида ўйлардим. Эшик қўнғироғи чалинганда, қизларим «Дадам келди!» дея қичқириб юборишди, мен ҳам доимгидай хурсанд бўлиб, остонага югуриб бордим.

— Ие, ўзимнинг асал қизларим! — дея эрим қўлидаги нарсаларни менга тутқазаркан, қизларини даст кўтариб олди. — Сизларни жудаям соғиниб кетдим.

— Кимни кўпроқ соғиндингиз? — деди катта қизим маҳмадоналик билан.

— Мени, мени соғингансиз-а? — кенжа қизим йиғламоқдан бери бўлди.

— Иккалангизни ҳам соғиндим, баробар соғиндим!

Эрим қизларни бағридан туширмай, ичкарига кира бошлади. Мен эса унга ҳамон тикилиб турардим.

— Ойимни-чи? — катта қизим менга ишора қилди. — Ойимни ҳам соғиндингизми?

Жимлик. Қани энди шу пайт менга қараб бир кулса-ю, «Соғиндим!» деса… Лекин у индамади, гапни бошқа ерга буриб, харид қилган ширинлик ва совғаларини уларга улаша бошлади. Эсимда, энди турмуш қурган кезларимиз ишдан келарди-да, атрофимда парвона бўлиб, «Мени соғиндингми, айтақол энди, соғиндингми?» дея савол бераверарди.

Эрта туриб, одатдагидай нонушта тайёрлашга киришдим ва эримни уйғотдим.

— Қаранг, сиз ёқтирган ширинликни пиширдим!

— …

— Ҳ-ҳалиги, чой совимасин, олинг!

— …

— Ҳаво иссиқми, деразани очиб қўяйми-а?

— Бунча кўп гапирасан, жим ўтирсанг-чи!

Унинг совуқ муомаласи кўнглимга наштардек санчилишига қарамай, қаршисида жилмайиб ўтиравердим. Бирор нарса керак бўлиб қолса, ундан аввал ўрнимдан туриб, олиб беришга одатланганман. Бироқ охирги пайтларда мана шу одатим ҳам унинг ғашига теккандай, юзини буриштиради. Аёл итоатли, уй ишларига уста ва мулойим бўлса, оиласи тинч бўлади, деб эшитгандим. Лекин қани ўша тинчлик?! У мендан кундан кунга узоқлашиб, ҳатто ажрашиш тадоригини кўряпти-ку. Эримни ишга кузатиб, уй ишларига шўнғидим. Кейин қизларим билан ўйнадим. Кечга яқин эса телефон жиринглади, гўшакни кўтарсам, қадрдон дугонам экан.

— Шундай гаплар! — дедим у билан сирлашарканман, дардимни айтиб.

— Эрингнинг бошини биронта жодугар айлантириб олган бўлмасин тағин! — деди у ваҳима билан.

— Бундайга ўхшамайди!

Гап айнан нимада эканини билмасам ҳам, дугонамнинг сўзларидан қўрқиб кетгандим. Дардим ўзимга етмагандек, энди ичимни рашк алами ҳам тирнарди. Кечки пайт бамайлихотир телевизорга тикилиб ўтирган эрим билан дилдан гаплашгим, нима учун ўзгариб қолгани, ажрашишни хоҳлаётганини билишни истадим.

— Сиз билан гаплашиб олмоқчиман.

— Гапир, — деди у телевизордан кўзини узмай.

— Нега бирдан ўзгариб қолдингиз? — ўйлаб-ўйлаб топган саволим шу бўлганди.

— Бу ҳақда жуда кўп гаплашдик. Ундан кўра ажрашишга розилик бер, — деди эрим пультни босаркан, каналларни ўзгартириб. — Тинчгина, уриш-жанжалсиз.

— М-мен, м-мен, — бирдан йиғлаб юбордим, — ҳеч қачон уруш-жанжал қилмаганман-ку!

У телевизорни ўчирди-да, менга тикилиб қолди. Назаримда, кўз ёшларимни кўриб ачинди чоғи.

— Қўйсанг-чи, нега йиғлайсан? Ёш бола бўлмагин.

— Сизга нима ёмонлик қилдим ўзи, ҳайронман?!

— Сен менга ёмонлик қилмагансан! — уф тортганча бошини орқага ташлади эрим. — Баъзи аёлларга ўхшаб жанжал кўтариш, ҳаддидан ошиш, ўзбошимчалик каби бемаъни одатларинг ҳам йўқ. Бироқ биласанми, сен билан яшашни истамайман.

— Бошқа аёл…

— Ҳеч қандай аёл йўқ! — қатъий гапирди у. — Ўтинаман, йиғлаб юрагимни сиқма. Бўлди, бор, ухла!

Эрим ачинганнамо қиёфада бироз қараб турди-да, кетди. Аммо унинг раҳм-шафқатга тўла нигоҳ билан қарагани иззат-нафсимга теккан, энди менга алам қила бошлаганди.

Эртаси куни ёшликдан бирга ўсган дугонамга қўнғироқ қилиб, унга дардимни айтдим. У гапларимдан тутақиб, тезда ёнимга етиб келди.

— Ёшинг ўттизга етяпти-ю, сен ҳатто кўчада учрашишга қўрқасан! — деди у эшикдан кира солиб, қошларини чимираркан.

— Эримдан рухсат сўрамагандим-да, қолаверса, кўчаларни ҳам яхши билмасам…

— Худо жонини олсин ўша эрингнинг, билдингми, нақ жонини олсин!

Ёшлик кезлариданоқ шаддодлиги билан ажралиб турадиган дугонамнинг феъл-атвори меникига умуман ўхшамасди. У доим ҳар қандай вазиятда мени қўллар, «Оғзингдаги ошни олдириб қўядиган лақмасан», дея койишдан чарчамасди. У овқатдан тез-тез еб кавшанаркан, кўзларини катта-катта очди.

— Хўш, энди гапир, нима бўлди? Нега йиғлаётгандинг?!

— Ўзинг биласан, эримнинг чизган чизиғидан чиқмайман. Доим атрофида парвонаман! — дедим ва бирдан яна кўзларимда ёш қалқди.

— Оббо, тағин йиғи-сиғими?! — деди у кулгили тарзда оғзи тўла овқат билан гапираркан. — Агар билсанг, эркаклар йиғлоқи хотинларни ҳурмат қилмайди. Уларнинг ёнида кўз ёши тўксанг, чунонам маза қилишадики! Сенинг эрингнинг ҳам бурни кўтарилиб кетган чоғи. Демак, сен у билан ҳаддан ташқари яхши муносабатда бўлгансан. Бундай йўл тутамиз…

Дугонам менга бир олам маслаҳат бериб, уйига жўнади. Бироқ унинг айтганларига амал қилиш, ўзимни буткул бефарқ кўрсатиш осон эмасди. Шунга қарамай, ҳаракат қилишга мажбур бўлдим, ахир ўртада фарзандлар бор!

* * *

Эрта тонгда гарчи уйқум келмаса ҳам, ётавердим. Ошхонадаги тарақа-туруқ овозларни эшитиб, бечора эримга ичим ачиди. У ёнимга кирганини, тепамда индамай турганини билсам ҳам, ётавердим. Ҳойнаҳой, «Нонушта тайёрлаб бер», демоқчи бўлди-ю, гапирмади ва уйдан чиқиб кетди. Кечга яқин дугонам қўнғироқ қилиб: «Овқат тайёрлама, келганида ёнига югуриб чиқма, бирор қизиқарли нарсани томоша қилаётгандек, телевизорга қараб кулиб ўтиравер. Айтгандай, пардоз қилиш ҳам эсингдан чиқмасин», деди.

Худди дугонам айтгандек қилдим. Телевизорга қараб куляпман-у, нима кўраётганимни ҳам билмайман. Ишдан келган эримнинг эса негадир қошлари чимирилганди.

— Овқат тайёрламадингми? — деди у тамшаниб қўяркан.

— Бугун кун бўйи мириқиб ухлабман, — дедим керишиб, — шунга ҳеч ҳафсалам бўлмади. Болаларни олиб, бирор жойга бориб, овқатланармиз.

— Ҳеч қаёққа боришни истамайман.

— Мен биз билан боринг, деганим йўқ, шунчаки пул берсангиз, кифоя.

Болаларни кийинтириб, ўзим ҳам ясан-тусан қилиб олдим. Эрим эса худди мени биринчи марта кўргандай, ҳайратли нигоҳини менга қадаб турарди.

— Кўчада тузук-қуруқ юришни билмайсан-ку, яна ўзингча ресторанга бормоқчисан, — деди у пул узатаркан, менга бошдан-оёқ разм солиб.

— Мустақил бўлиш пайти келди, азизим, — унинг сўзлари иззат-нафсимга тегиб кетгани учунми, бошимни мағрур кўтардим. — Ундан кўра пулдан кўпроқ чўзинг!

Яхшиямки, эрим баъзиларга ўхшаб зиқна ёки асабий эмас. Акс ҳолда, бир тушириб қолган бўлармиди шу гапларим учун. Аммо унинг ортимдан термилаётганини кўриб, ўзгача бир завқни туярдим.

Шу тариқа орадан бир ой ўтди. Гарчи виждоним қийналса ҳам, мен уй ишларига ва на эримга деярли қарамай қўйдим. Аввалгидай у билан гаплашишга уринмас, ўзимни беэътибор кўрсатар, йиғлашни-ку хаёлимнинг бир чеккасига ҳам келтирмасдим. Албатта, бу осон кечмади. Бироқ дугонамнинг «Бахтинг учун кураш!» деган гапидан сўнг ўзимни қўлга олиб, кулиб юришга уринардим. Бу орада болаларни боғчага жойлаштириб, ўзим ҳам иш излай бошладим.

— Бу гап қаердан чиқди? — деди эрим ишга кирмоқчилигимни эшитиб. — Мендан бир оғиз сўрадингми?

— Ишлашнинг нимаси ёмон?

Телевизорга тикиларканман, фильмдаги йигитнинг кулгили ҳаракатларини кўриб, бирдан кулиб юбордим.

— Ёмон деётганим йўғ-у, лекин…

— Яна йиқилиб тушди! — дея такрор кулдим экрандан кўз узмай.

— Н-нима? — деди эрим ва елкамдан тутиб, ўзига қарашга мажбур қилди. — Эсинг жойидами, бунча кулаверасан? Ғашимга тегаётганингни биласанми?! Ҳар бир ҳаракатинг, кулишинг, ўзгариб қолганинг…

— Кечирасиз-у, борим шу.

Гапни қисқа қилиб, ўрнимдан туриб кетдим. Унинг асабийлашиши, ўзини боса олмаётгани ишга кирганимдан сўнг янада кўзга ташланди. Мени бир нарса, у нима учун ажрашиш ҳақида гапирмай қўйгани қизиқтирарди. Шунга қарамай, эримга нисбатан мутлақ беэътибор қиёфада кўринишда давом этдим.

— Бу менга ёқмаяпти! — деди у кунлардан бир кун ишга кетаётганимда йўлимни тўсиб.

— Сизни тушунмадим?

— Ўзингни тутишинг, кулаверишинг, бефарқлигинг, мустақил бўлиб қолганинг, умуман, бу вазиятнинг ўзи менга ёқмаяпти!

— Мен ҳамон ўша-ўшаман…

— Йўқ! Сен мутлақ ўзгариб қолдинг. Бундай муносабатни тўхтатишимиз лозим!

Мен бирдан хомуш тортдим. Шу пайтга қадар ўз виждоним устидан бекорга ҳукм қилганим, оиламни сақлашга уриниб бошқача кўринганим, кулиб юрсам-да, ич-етимни кемирганим ва буларнинг бари беҳуда кетгани бир лаҳзанинг ўзида мени адо қилаётганди. Бироқ энди кўз ёш тўкиш ёки оҳ-воҳ чекишни истамасдим.

— Нима ҳам дердим, ажрашсак, ажраша қолайлик!

Бу гапни мағрурлик билан айтган бўлсам-да, юрагим зирқираб кетди ва ортимга ўгирилиб тезроқ уйдан чиқишни, тўйиб-тўйиб йиғлашнигина хоҳлардим. Бироқ унинг қўлларини қўлимда ҳис этдим.

— Мен ажрашишни эмас, ярашишни назарда тутдим!

Эримнинг гаплари шунчалар титраб чиқдики…

— Н-нима?!

— Мен аҳмоқ, билмайман, нима жин уриб, қадрингга етмаган эканман. Шайтон йўлдан урган бўлса керак. Бироқ ўзгариб қолганинггами, билмайман, қандайдир исёнлар юрагимни забт этди. Ишонасанми, сени йўқотишдан қўрқиб кетдим. Менга аввалгидай меҳрибон бўлишингни, ширин табассум билан кутиб олишингни, ўз ҳолингга қайтишингни жуда-жуда истаяпман.

Айни дам унинг бу гапларини қанчалар кутганимни ҳатто тасаввур ҳам қилолмаса керак. Индамадим. Ич-ичимдан дугонамга миннатдорчилик билдирдим.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 75 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Reqlom
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020