WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 23 » ДУНЁНИНГ БАРЧА ТИЛЛАРИДА КУЙЛАШГА АРЗИЙДИГАН ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ ҚЎШИҚ!

ПОИСК / IZLASH:

22:21
ДУНЁНИНГ БАРЧА ТИЛЛАРИДА КУЙЛАШГА АРЗИЙДИГАН ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ ҚЎШИҚ!
Тинчлик ҳақида қўшиқлар кўпдир... Кўп бўлса ҳам, кўпини билмаймиз. Муҳаббат ҳақида ҳар куни ўнлаб янги қўшиқлар янграмоқда, "олди-қочди”, сўз қолиб, "оғзига келгани” куйга солинган қўшиқлар сонини гапирмаса ҳам бўлади... Тинчлик ҳақида куйлаш эса аксарият куйчиларнинг эсига келмаётир ё эсида бўлса-да, нима деб куйлашга боши қотган аларнинг! Йиллар оша тинчлик тушунчаси янада қадрли бўлмоқда. Балки қадрини сездираётгандир?  Айниқса, айни замонда, шу кунларда омонлик қиймати соатлар сайин муҳим аҳамият касб этмоқда. Лоқайдлик хафвли, қалтис вазиятларга  эътибор берсак, тасаввурдагидан-да хавфли, тинчлик учун курашиш эса ҳақиқий мардлар ишига айлангандай. Аслида дунё тинчлиги учун ҳар бир миллат вакили, ҳар бир фуқаро, ҳар бир инсон, ҳар қандай касб эгаси масъул!

Узоққа борманг, яқин ойлар ичида Франция, Сурия, Афғонистон, Туркияда кечаётган қонли тўқнашувлар, бомба портлатишлар, террорчилик балоси неча-неча бегуноҳ инсонлар умрига зомин бўлиб, тинч аҳоли ҳаётини хавфга тўлдирмоқда! Дунё тинчлигига раҳна солаётган ваҳшийларга қарши ҳарбий курашаётганлар, қўлига қурол олганлар талай. Бироқ, маънан курашишга тайёр турган фидойилар ҳам топилгани инсонлар руҳиятига куч бахш этади. Энг аҳамиятлиси, шундай фидойилик ўзбек санъатидан бошлангани ифтихор уйғотади!

Шерали  Жўраев ҳақида узоқ гапиришга ҳожат йўқ. У нафақат, ўзбек қўшиқчилик санъатида, балки дунё мусиқасида ҳам тирик афсона десак, баландпарвозлик бўлмайди! У Африкада ё Жанубий Америкада бошидаги дўпписи, қўлидаги тори билан намоён бўлиши унинг қайси миллат хонандаси эканлиги ҳақида хулоса қилишлари учун етарли! Агар куйлай бошласа, ҳар қандай миллат вакилини ром этиши ҳам бор гап. Чунки, унда сунъийлик йўқ. Санъатга меҳри юракдан, садоқати эса чин. Тингловчи бу икки омилни тез фаҳмлайди! Мана гап нимада!

Шер ҳофизнинг ижод тандиридан янги узилган қўшиқларидан бирини тинглаб, беихтиёр кўзга ёш келади. Узоқ-яқинда, шу кеча-кундузда кечаётган оғриқли воқеалар кўз олдингизда гавдаланади. Баъзан қайғу ила, баъзан жимгина дунёнинг мудҳиш воқеалари кузатувчисига айланиб қолаётганимиз юракни тирнайди.

Ернинг бир чети портласа, портлабди, ёш гўдаклар, оналар ўлаётган бўлса, ўлибди-да, дея олмаймиз. Ахир, инсоният тақдиридаги ҳар бир воқеа дунёдаги жамики инсонларга бегона бўлолмайди. Асло! Жаҳондаги хотиржамликка онгли жонзотлар жавобгар бўлмай, ким жавобгар бўла олади? Ваҳоланки, уруш балосини бошлаётган, унга қарши курашаётган ва нуқта қўяётган ҳам одамларнинг ўзлари-ку?!

"Дунёга тинчлик беринг”! Бу шунчаки қўшиқдан ортиқроқ! Агар, юракнинг энг баланд бонг уриши бўлса, шунчалик бўлар! Агар, эзгуликка чорлаш бўлса, ҳақиқий қўшиқ дегани энди яралибди!

Қўшиқни тинглаб, таассуротларим осмондек чексизликка етди! Уларнинг барини ёзсам, охирига етолмайман, шубҳасиз.

Агар, имкон топсангиз, "Дунёга тинчлик беринг”ни бир тингланг. Балки, тинглагач, сизнинг айтмоқчи бўлганларингиз каминани ҳам  ортда қолдирар!?     

Хулоса ўрнида шуки, ўзбек тилидаги бу қўшиқни Ернинг барча тилларида куйлашса, арзийди! Уни куйлаганга эса Планетамизнинг энг буюк мукофотини беришса, арзийди! Арзиганда ҳам қандоқ!?

Жасур ҲАМРОЕВ

P.S.: Дунё мусиқасини тинглар эканман, бир фикр уйғонди: энг кўп маънан соғлом қўшиқчилар бизнинг Ватанда экан, маънан бутун қўшиқлар ҳам бизнинг юртда жаранглар экан!

Барака топинг, маънан соғлом куйчилар! 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot shov-shuv.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 165 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016