WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 26 » Дўстимнинг хотинини бошқаси билан кўрганимни унга қандай айтай?

ПОИСК / IZLASH:

09:27
Дўстимнинг хотинини бошқаси билан кўрганимни унга қандай айтай?
"Юрагимда сақлаганларим...” Ҳа, бу дунёда ҳамманинг ўз сири, қалбида асраб юрган дарди бўлади. Бунга ушбу саҳифа орқали янада амин бўлиб бормоқдамиз. Вақт ўтиб, ўша дардини кимдир ошкор қилади, кимдир йўқ. Бугунги воқеамиз қаҳрамони ҳам мана орадан йиллар ўтиб, шахсини яширган ҳолда бўлса-да, юрагида асраб юрганларини ошкор қилмоқда. 

Ишдан ҳориб, оёқларимни судраб босганча, уйга кириб келдим. Ҳар доимгидек, аёлим салом бериб пешвоз чиқди. Қизимнинг эса ошхона томондан овози келди:

—  Ассалому алайкум, дада! Сиз яхши кўрган овқатни пиширяпмиз.

—  Ваалайкум ассалом. Яхши-да, қизим, — деганча кийимларимни алмаштиргани хонамга кириб кетдим. 

—  Дада, — деди орқамдан энди овозлари дўриллай бошлаган

"Ҳа”, дедим-у, аммо қарамадим.

—  Зафар деган синфдошингиз телефон қилди. Рақамингизни амакимдан олибди. 

—  Сенга қилдими? — шарт бурилганимни ўзимни ҳам сезмай қолдим.

—  Йўқ, уй телефонга қилди. 

—  Нега қўл телефонимга қилмабди экан?

—  Телефонингизни ўғирлатгандингиз-ку. Амаким янги олганингизни билмаган шекилли. 

—  "Зафарман”, дедими? "Синфдошиман”, дедими?

—  Ҳа. Менам аввалига танимадим. Ўзини таништирганидан кейин овозидан билдим. Кичкиналигимизда қишлоққа борсак, кела солиб кўтариб оларди-ку! Худди ўшандагидек "улим” деди мени. Рақамини қолдирди. Қўнғироқ қиларкансиз.

Зафар болаликдаги энг яқин дўстим эди. Ўқимишли, ақлли, яхши йигит. Фақат бахтидан тинмади. Йўқ, у айримларга ўхшаб, икки-уч марта уйлангани йўқ. Фақат хотини дуруст эмаслиги, "уйим-жойим” демагани, ношукурлиги, отасиникига аразлаб кетавергани учун кўп вақти бўйдоқликдагидек ўтди. Охири бундан олти йилча илгари унинг хорижга ишлагани кетгани ҳақида эшитдим. 

Зафар аёлига тескари равишда оилапарвар чиқди. Инжиқ, зиқна, молпараст хотинидан иккита боласи сабаб ажрашмади. Аввалига у мендан уйи нотинчлигини яширарди. Гарчи ота-онамдан оға-инимдан унинг хотини ҳар икки куннинг бирида ўпкалаб кетишини эшитсам-да, у орият қилибми, сир сақларди. Менинг шаҳардан борганимни эшитса, югуриб келарди. Сезардим, уйига таклиф этишни, меҳмон қилишни жуда-жуда истарди.

—  Жўра, ҳар доим келсанг, уйга олиб кетаман, дейман. Аммо сенам худди пойлагандек, аяси уйига меҳмонга кетганда келасан, — дерди у сир бой бермай.

—  Қўявер, бошқа сафар борамиз. Бугун мана, шу ерда ўтирамиз, — дердим менам сезмаганликка олиб. 

Кунларнинг бирида ишхонадагилар билан бир кафега тушлик қилгани кирдик. Кирган заҳотим рўпарамиздаги столда ўтирган аёл кўзимга жуда иссиқ кўринди. Сал ўтмай дарров эсладим. Тўлишгани учун Зафарнинг рафиқасини дарҳол танимаган эканман. У қандайдир эркак билан ўтирарди. Чимирилиб, асабийлашиб гапиришидан бирор яқинидир, ака-укасидир деб ўйладим. Лекин агар ака-сингил бўлса, уйда ўтиришмасмиди? Беихтиёр аёлни кузата бошладим. У тутақиб гапиргани сари ҳалиги эркак тасалли бергандек у томонга бош эгар, қўлларини  ушларди. Шунда улар шунчаки қариндош ёки таниш эмаслигини билдим. Шу фикр миямга келиши билан шубҳага бордим:

"Бу Зафарнинг хотини эмас. Ўхшатдим, шекилли...”

Гумонимни аниқлаштириш учун уларга ҳаддан ортиқ тикилдимми, аёл нигоҳимни сезди. Менга кўзи тушиши билан бақадек қотди. Кейин типирчилаб қолди. Охири эркакка шивирлаганча, чиқиб кетди.

"Демак, Зафарнинг хотини. Уям мени таниди...”

Ичимга қоронғилик тушгандек бўлди. Беғубор, содда, фидоий дўстим кўз олдимга келиб, ачина бошладим.

"Эҳтимол, Зафар ажрашгандир?”

Мана шу савол сал тинчлантирди, мени.

Орадан бир ой ўтиб, оилам билан қишлоққа бордим. Ташрифимдан хабар топган Зафар югургилаб етиб келди. Ҳар галгидек, уйига олиб кетгиси борлиги айтди. Кейин эса жимиб қолди ва "ёрилди”:

—  Ошна, одам кўриб-билиб, синаб уйланиши керак экан. Менам бир янгам тавсия қилган қизни кўрибман-у, чиройига учиб уйланибман. Яшашим ит ётиш, мирза туриш. Чунки хотиним уйда бир ҳафта яшар-яшамас, жанжал чиқаради. Кейин болаларни олади-ю, кетворади. Авваллари бориб олиб келардим. Энди бормай ҳам қўйдим. Ўзи келади. Менимча, болаларим қўймайди-да. Агар шу иккита болам бўлмаса, аллақачон ажрашиб кетган бўлардим. Бечора болаларим сира кетишни истамайди. Хотиним эса...

Ҳалиги "учрашув” ҳамон ўз ўнгимда тургани боис, бехос сўрадим:

—  Охири сабринг тугаб,

—  Йўғ-е, ошна. Болаларимни тирик етим қилиш ниятим йўқ. Улар ҳам бора-бора билиб қолди. Ҳозир онаси чиқариб, кийина бошласа, уйдан қочиб кетишади. Мен билан қолиш учун тушуняпсанми? Қандай қилиб, улардан кечай? Бир куни тушунар, хотиним ҳам...

—  Нима деб жанжал қилади?

—  Ўзим ҳам тушунмайман, очиғи. "Мен истаган одам эмассиз. Мен бунақа яшайман, демагандим. Ажрашаман сиз билан...” Топган гапи шу. "Бор, ажраш, аризангни ёз”, дейман, униям қилмайди. Тинч яшамайди, ҳам. 

—  У истаган одам қанақа экан?

—  Шаҳарда яшашни истармиш, хонимча. Бўлмаса, қишлоққа тегма эди, аҳмоқ... — ғазаби қайнай бошлади Зафарнинг. — Топганимга янги кийим олсам, дейди. "Ҳеч қаерга чиқмасанг, уйда ўтирсанг, нима қиласан, ҳар ҳафта кийим оламан деб”, дея гапираман-у, балога қоламан. Бобиллаб беради-ю,чиқиб кетади. Шу билан бир ҳафтача отасиникида туриб, ўша хоҳлаган кўйлагини олдириб кийиб келади...

—  Қайнота-қайнонанг ҳеч нарса демайдимикан? Қайтармасмикан?

—  Битта қиз-да, эрка. Акалари сал гапиради. У таъсир қилмайди. Тўғриси, жонимга тегди бунақа ҳаёт. Лекин болалар учун ҳамма нарсага тайёр бўларкансан. Менам болаларим учун шу хотин билан яшаб юрибман. Бўлмаса...

Ўшанда унга кўрганларимни айтишга ботина олмадим. Айниқса ажрашиш нияти йўқлиги билгач... Кейин эса у тинчини изладими ё хотини қўймадими, хорижга ишлагани кетди. Унинг олти йиллик мусофирчилик даврида мен яна бир бор хотинини ўша эркак билан кўрдим. 

Мана, энди дўстим келибди. У билан кўришаман! Аммо... кўрганларимни айта оламанми? Айтишим керакми, ўзи? Мана шу нарса ҳар доим менга оғриқ бериб келади. Икки ўт орасида ётаман. Жондай азиз дўстимни хиёнат ҳақида эшитиб қай ҳолга тушишини кўз ўнгимга келтириб, яна бу фикримдан қайтаман. Ҳайронман, нима қилай? Менга маслаҳат беринг..

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 1077 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016