WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 20 » Эфирдаги таралабедодлик учун ким жавобгар?

ПОИСК / IZLASH:

17:48
Эфирдаги таралабедодлик учун ким жавобгар?
Бозор билан санъат алишгандек. Дипломни олганлар бозорга, бозордагилар эса эфирга югураётгандек. Унақада бошқа ишларни ким қилади? Хечким ўз мажбуриятини бажармасачи?

 "Наво” каналини ё ёпиш керак ё бадиий кенгашини жазолаш шарт деган тушунчага  келинмоқда! Агар шундай клиплар бадиий кенгашдан ўтаётган бўлса бадиий кенгашни мақсади ДЕГРАДАЦИЯ қилиб миллат маданияти савиясини   чиритишми?

Нималарни қўйишяпти? Логопеддан қочган тили чучук қандайдир бир одам куйлаш тугул  нималардир деб валдиряпти, буёқда мархум Мухриддин Холиқовни "Қизғалдоғим” қўшиғини оппоқ костюм-шим ва туфлида кимдир  қаердандир пайдо бўлиб чиқиб олиб расвои радди бало қилиб "куйлаётган” бўлса. Шу клипни ахволини кўрдингизми ўзи? Шу клипми? Нечанчи асрдамиз? "Ха бир кийинибмизда клип учун” дегани билан сифатсиз қолоқ кадрларни безаб бўлармиди? Мархум санъаткорни шедеврига кўрк беролармиди?

Мархум Нуриддин Хайдаровнинг ўғли Хожиакбар Хайдаров отасининг "Дўлана" қўшиғини қайтадан куйлагани бир танқидга учраган бўлса, ундага катта актерлар хатти-харакатлари янада катта танқидларга учрамоқда. Кечагина мажлисдаги Ватан хақида монолог тарзида гапирган Теша Мўминовнинг хам  клипдаги харакатлари нақадар салобатига зид...Билмасам. Мана шу клип хам ўтганда бадиий кенгашдан.  

Санъатда ДЕГРАДАЦИЯ! Фақат ортга  чекинишу қулаш. Маданият ва спорт вазирлиги қачон тв билан келишиб олишаркин? На уёқлик ва на буёқлик. Ўртада хаммасига балогардон ва  айбдор хам "Ўзбекнаво”.

Одамлар норозиликларини тв ходимлари ўқишяптими? Бошқа мавзудаги мажлисларда одамлар чидай олмай "Наво”ни танқид қилишаёганидан хабарлигиси нахотки йўқ? Шунчалик пулми энди хаммаёқ? "Хамқишлоқ жўра, тўласанг бўлди, нима олиб келсанг чиқараверамиз"ми?

Тўлаш хам фақат қир-адирларда куйлаб, йўғэ бақириб  юриб тўўўўғри  "Наво”га "менам бир чиқайчи, бир қишлоғимда хурматим ошсинчи” деганлар   учундек. Халқ суйган, БИЛГАН, хурматидаги АРДОҒИДАГИ санъаткорлар қани бу каналда?    Қанчадан қанча сифатли ва МИЛЛИЙ қилиб айнан шу каналга "ўтсин” дея клиплар суратга олиб тақдим этаётган хонандаларни  сифатли  клиплардан хабардормиз. Биронтаси ўтмайди! Негалиги хам айтилмайди! На тартиб, на тушунтириш ишлари на одамга ўхшаб муомала ва нормал жавоб олинмайди. Фақат сифатсиз, қолоқ, ўта қолоқ ва умуман хечким танимас одамларни клиплари ўтадиган канал бу.  Нега бу канални текширишмайди? САВИЯ тарафлама хеч бўлмаса назорат нахотки қилинмаса?!

Ўша таклифни қайтараман: Эфирга санъат даргохини битирган хонандалар қўйилсин. Бу нимасси, эртага фаррош қўлига скальпель тутиб жаррохлик қилавер дейдиган даражага келдикку. Нима учун истаган одам эфирни забт этавериши керак? Маданият ва спорт вазирлигини кучи  йўқми? МАНТИҚИЙ ишлашига имконичи?...   Бизга аён бўлган маълумотлардан  тв рахбарияти маданият ва спорт вазирлиги хамда "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига бадиий кенгашни бериш нияти йўқ экан.  Натижа эса кўриб турганингиздек.

Йилига санъат олийгохларини битираётган бечора хонандалар дипломини  қучоқлаб қаерга боришни билмай халак. Хитойдан сифатсиз нимадир  олиб келиб зўрма-зўраки реклама билан сотиб "соққаси”га ўша молидек сифатсиз хонанда бўлай деган бизнесменлару ва шундайларни жазманчалари эфирни эгалласа шуми Ўзбек санъати? "Ким эдигу ким бўлдик?!” Мана қаерга ишлатиш керак бу иборани! Қандай санъаткорларимиз бўлганди...бугунчи?! "Бездарные!"

"Ким эдигу ким бўлдик" давомига қўшимчадан "Эртага қандай марраларни эгаллаймиз?” ... Эртага нима ахвол бу кетишда ўзбек санъати? Маънавий озуқа дегани соддалаштирилгани билан ахлат даражасига бориб қолиши керакмаску.  Сифатсиз нарсани кўриб, эшитиб катта бўлаётган ёшлар эртага марра тугул старт нуқтаси қаердалигини билмай қоладику.

Халиги оппоқ костоюм шимини бир кўрсатайчи деган хонанда  Мухриддин Холиқовни қўшиғини кенг оммага ошкора бўғизлаб турганидаги қўшиқдан  мана бу "Пешонангдан ўпай десам пешонанг йўқ” сатрлари бошқача бир жавобни яратди менда:  Кетингга бир яхшилаб тепса овозинг йўқ деган шеър чиқса зўр бўларди. На овоз ва на кўриниш! Артист номига мухим бўлган шу кўриниш хам ахволи  офтобда тобланган гувала ғишт бўлиб кетди. Бу хамма ағдан-бағдан пайдо бўлиб қолаётган ва "Наво” телеканалини 90%  "хонандалари”га тегишли! Биргина шу оппоқ шинавандага аталмаган.

Пулинг бордир аммо юз, бет, овоз ва инсофинг борми?! Уятингчи? Жуда бир бошқа иш қўлингдан келмаса ана таксичилик қил. Халолроқ! Ана қанча супермаркетлар очилган, қанчасига юк ташувчи  хамоллар керак.  Коп-котта  гавданг билан  эфирга чиқиб нозланиб куйлашга  қум бормия?

Хуллас  санъат оламини  НЕГИЗИдан тартибга келтириш пайти келди. Жудаям келди! Эфирга МОС ва ХОС бўлганларни дипломини кўрсатиб, ижро махоратини қойиллатганлар СИФАТЛИ қўшиқ ва клип билан эфирга қўйилиши керак!

Демократик давлатни санъатидаги бадиий кенгаш хам адекват тарзда аввало демократик бўлиб  иш олиб бориб очиқ ишлаши  керак.  Хатоси  бўлса тузатишга (перемонтаж) имкон бериб, керак бўлса ўргатиб тушунтириб ишлаши шарт.

Эфир нималарни ва кимларни тарғиб этиб   қандай оқибатларга сабаб бўлаётганини телеканаллар тушуниб  фаолият юритиши керак.  Замонавийликдаги айрим салбий деталлардан қочаман деб бутун бошли савия ва тараққиётдан юз ўгирмайлик.  Фарқлай олиш  мухим!

Эфирга узатилган мажлисларни бирида Президентимизни "Фақат чўнтак учун эмас, халқ учунам ишлайлик!” деган гаплари хануз ёдимда. 

Қачон?

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://sayyod.com/pda dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 181 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016