WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6131]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [790]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [445]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [239]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2625]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4364]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8030]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [778]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [407]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1804]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [332]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1991]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3772]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [18]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [34]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [85]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [6]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 9
Гостей: 9
Пользователей: 0


Kun faolllari:
AsteedoLep, MariCIZ, Abakbakovah, RysfejBlock
Главная » 2014 » Август » 4 » Эгизак фарзанд кўришни хоҳловчилар учун қўлланма!

ПОИСК / IZLASH:

11:05
Эгизак фарзанд кўришни хоҳловчилар учун қўлланма!
Болалигимдан эгизак фарзанди бор аёлларга ҳавас билан қарардим. Ўзимча ўша вақтларда мен ҳам улар каби бир-бирига қуйиб қўйгандек ўхшаш болачаларнинг онаси бўламан деб, орзу қилганман. Вақт ўтиб, ҳомиладорлик ва она бўлиш бахтига муяссар бўлганимдан сўнг, бу қанчалар машаққатли эканини тушунгандек бўлдим... Лекин барибир, болаликдаги орзу мени бутунлай тарк этканича йўқ! Менимча, икки карра бахтга эришиш учун нималар қилиш лозимлиги бир мени эмас, кўпчилик аёлларни қизиқтириши шубҳасиз.

Эгизаклар туғилиши фавқулодда ҳодиса!

Бу ҳақиқаттан ҳам кам рўй берадиган ҳодиса саналади. Ҳамма янги туғилган чақалоқларнинг 2 %инигина эгизаклар ташкил этади. Ҳамма эгизакларнинг 2 %ига эса бир вақтнинг ўзида туғилган уч эгизаклар тўғри келади. Барчанинг ҳаваси келадиган ҳолат: эгизак гўдакларни бир хил кийинтириб, олиб юриш бахтига мушарраф бўлишдан аввал қийин йўлни босиб ўтишга тўғри келади...

Бу қандай юз беради?

Эгизаклар икки турга ажратилади. Дизиготали (бир-бирига ўхшамайдиган ёки икки жинсли) эгизаклар уруғланган икки тухумдан ривожланади. Бир ҳайз циклида етилган икки тухум ҳужайра бир вақтнинг ўзида уруғланмаслиги мумкин, баъзида бир неча соатдан бир неча кунгача фарқ кузатилади. Икки тухумли эгизаклар генетик жиҳатдан бир-бирига оддий ака-укалардек ўхшаш бўлади, холос.  

Монозиготали (бир жинсли ва бир-бирига қўйиб қўйгандек ўхшаш) эгизаклар битта тухум ҳужайра ва бир уруғ ҳужайранинг бирикишидан юзага келади. Тиббиёт илмига ҳанузгача маълум бўлмаган биокимёвий ҳодисаларга кўра, бир ҳужайра иккига бўлиниб, жуфт эмбрион ривожлана бошлайди. Она қорнидаги муҳит, ДНК мутациялари ва бошқа бир қанча омилларнинг таъсири натижасида эгизаклар бир-биридан бироз фарқланиши ҳам мумкин, лекин бу сезиларли даражада бўлмайди. Монозиготали эгизаклар дизиготалиларга қараганда 5 маротаба камроқ туғилади. Ҳамда уларнинг аксарияти ўғил болалар бўлади.

Режалаштириш мумкинми?

Бўлажак ота-оналар ўз истагига кўра эгизаклар билан ҳомиладор бўлиш жараёнига аралаша олмайди. Чунки икки ҳужайра бирикишининг ўзидаёқ туғилажак боланинг жинси, битта ёки иккита бўлиши ҳамда ташқи кўриниши ҳақидаги маълумотлар юзага келади. Бироқ айрим ташқи омиллар дизиготали эгизаклар туғилишига сабаб бўлиши мумкин, бироқ бу ҳодисанинг монозиготалиларга таъсири йўқ.

АЁЛНИНГ ЁШИ. 35-39 ёшга келиб, аёл организмида эгизакларга ҳомиладор бўлиш имконияти ортади. Чунки бу даврда тухум ҳужайраларини етилишини рағбатлантирадиган гормон миқдори ошган бўлади. Маълумотларга кўра, бир вақтнинг ўзида уруғланишга тайёр тухум ҳужайралар етилиши ҳолатлари кўп кузатилади. Бу гормон миқдори айниқса баҳор фаслида ошгани учун йилнинг бу уч ойлигида эгизаклар билан ҳомиладор бўлганлар сони кўпаяди.

НАСЛ. Агар қариндошларингизда эгизак фарзандлар бўлса, сизда ҳам эгизак кўриш имконияти бўлиши мумкин. Бироқ эгизак туғишга бўлган мойиллик онадан-қизга ўтишини инобатга олсак, буви, она, холалар эгизак фарзанд  кўрган бўлса, демак сиз ҳам бу бахтга эриша оласиз. 

ҚИСҚА ҳАЙЗ ЦИКЛИ. 20-21 кунлик ҳайз циклига эга аёлларда бир даврнинг ўзида бир қанча тухум ҳужайралар етилади. Бундан ташқари бачадонда табиий нуқсон (икки шохли бачадон, бачадон бўшлиғида тўсиқ) ларнинг мавжудлиги ҳам эгизаклар туғилишига сабаб бўлиши мумкин.

ДАВОЛАНИШ ВА СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИШ. Сўнги вақтларда бепуштлик ҳамда айрим гинекологик касалликларни даволашда тухум ҳужайраси ривожланиши ва овуляция жараёнига таъсир қилувчи гормонал дорилардан фойдаланиш оммалашди. Узоқ йиллар давомида бепуштликдан азият чеккан жуфтликлар даволангач, бир йўла эгизакларнинг ота-онасига айланиши ҳам кўп кузатилган. Шунингдек, ЭКУ (экстракопораль уруғлантириш) усулидан кенг фойдаланиш натижасида эгизаклар туғилиши ноёб ҳодисалар қаторидан чиқа бошлади.

ИЖТИМОИЙ ОМИЛ. Сабаби тўлиқ ўрганилмаган бўлса-да, статистик маълумотларга кўра жаҳонда нотинч ва ижтимоий ўзгаришлар рўй берган даврларда эгизакларнинг кўп туғилиши кузатилган. 

Битта, икки ёки учтами?

Бундан 20-25 йил илгари ҳомиланинг эгизак эканлиги 20-ҳафтадан сўнг ёки туғруқ жараёнида маълум бўларди. Ҳозир эса бу ишни ҳомила 5 ҳафталик бўлганида ҳам аниқлаш имкони мавжуд.

Кўп ҳомилали ҳомиладорликнинг белгилари

Оддий ҳомиладорликка нисбатан бачадон тез катталашиб боради;

Бачадон ҳажми ҳомиладорлик муддатига тўғри келмайди;

Акушер текширувида бачадон бўшлиғида учта ёки ундан кўпроқ тана аъзоларининг (иккита бош ва битта тос суяги ёки иккита тос суяги вабитта бош) сезилиб туради;

Бачадонннинг икки  томонида юрак юриши аниқ эшитилади;

5 ҳафталик ҳомиланинг УТТ текшируви ўтказилганида бачадон бўшлиғида иккита уруғланган тухум ҳужайраси аниқланади;

Малакали мутахассис 14 ҳафталик ҳомиланинг бир уруғли ёки икки уруғли эканлигини тухум ҳужайранинг қобиғига қараб, бемалол айтиб бера олади. 

Икки карра бахтнинг баҳоси

Бўлажак онада кўп ҳомилали ҳомиладорлик аниқланса, у ҳомиладорларнинг хавфли гуруҳига киритилади. Чунки бундай ҳомиладорликда она ва боланинг соғлиғига ножўя таъсир кўрсатувчи жиддий муаммоларнинг юзага келиш хавфи бир неча баробар ошади.  Муаммоларсиз кечаётган кўп ҳомилали ҳомиладорликда ҳам бўлажак она чарчоқ, иккинчи уч ойликда нафас етишмовчилиги, юрак тез уришини ҳис қилиши мумкин. Чунки бу вақтда бачадон оддий ҳомиладорликка нисбатан 3-4 баробар катталашиб, юрак ва ўпка жойлашган диафрагмага босим беради. Шунингдек,

Эрта бошқоронғулик;

Артериал қон босимнинг ошиши;

Вена қон томирларининг варикоз кенгайиши;

Қорин ва сон қисмидаги терининг чўзилишиши;

Шишлар;

Пешобда оқсилнинг ажралиши;

Гемоглобин пасайиши;

Бола тушиш хавфи кабилар кузатилади.

Эгизаклар ўзи туғиладими ёки...

Бу масалага ҳомиладор аёлнинг хоҳиши ва шифокори кўрсатмасига кўра ечим топилади. Шунинг учун олдиндан бир қарор қабул қилмаслик тавсия этилади. Ҳамда ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлигида мунтазам шифокор кўригида бўлиш лозим.

Олий тоифали шифокор, акушер гинеколог Нилуфар Бўстонова берган маълумотлар асосида Дилноза Миртолипова тайёрлади.  

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 15822 | Добавил: iphone | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018