WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8532]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1351]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [475]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3143]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5217]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [62]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9301]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1086]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [195]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [226]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [690]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2098]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [376]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2487]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4639]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [244]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [516]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [35]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [104]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [22]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 39
Гостей: 39
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, BooksDum, KarenSlefe
Главная » 2019 » Октябрь » 2 » Энг камбағал президент: у қиммат транспортда юрмасди ва ойлигини етимхоналарга ўтказарди

ПОИСК / IZLASH:

13:28
Энг камбағал президент: у қиммат транспортда юрмасди ва ойлигини етимхоналарга ўтказарди
1983 йил 4 август куни Африкадаги Юқори Волта давлатида навбатдаги зерикарли воқеа – давлат тўнтариши содир бўлди. Бу сўнгги 17 йилдаги 4-тўнтариш эди. Ҳокимиятни миллий армиянинг 33 ёшли капитани Томас Санкара эгаллади. Бунгача у марксистик-ленинистик қарашлари учун уй қамоғига ҳукм қилинган эди. Санкара яшаб турган уйидан чиқибоқ мамлакат номини "Буркина Фасо” – "ҳалол одамлар юрти”га ўзгартирди (у ҳозиргача шундай аталади). Аҳоли бу воқеани лоқайд қабул қилди: "яна бир ҳарбий тўда келибди-да”. Ҳеч ким бу тўнтаришдан янгилик кутмасди.

Аммо улар адашган эди. Африкада маҳаллий президентлар одатда шундай иш кўриб келган – ҳокимиятни эгаллайди, мухолифатни жисмонан йўқ қилади, янги инқилобдан кейин эса жомадон тўла пул билан Европа ёки Америкага қочади. Санкара эса бошиданоқ ойига 2 000$ лик президент маошидан воз кечиб, армия зобити оладиган 450$ га қаноат қилди, шуни ҳам етимхоналарга берарди.

Амалдорлар ер чопишга

Капитаннинг кейинги қадамлари Африка учун ҳам, бугунги замонавий Россия ўлчовлари учун ҳам кутилмаган ва даҳшатли бўлди: у ҳукумат қўналғасида турган барча қиммат "Мерседес”ларни сотиб юбориб, ўрнига ёқилғини кам сарфлайдиган, оддий Рено 5 автомобилларини сотиб олди; амалдорларнинг ойлигини қисқартириб, уларнинг бизнес-классда учишини тақиқлади; Санкаранинг ўзи ҳам қўшни давлатларга расмий ташриф билан борганда самолётнинг иқтисодий-классига чипта сотиб оларди.

Томас ўзининг иш хонасида жазирама ёзда ҳам кондиционердан фойдаланмас ва "Модомики, биздаги аксар одамлар бундай имконга эга эмас экан, бу ҳашаматдан фойдаланиш уят. Ҳечқиси йўқ, терлаб турамиз”, дер эди. Давлат тузилмаларида ишлайдиган ходимларга қиммат европача костюмлардан воз кечиш ва маҳаллий тўқимачилар ишлаб чиқарган пахтадан бўлган устки кийимларни кийиш буюрилди. Ҳар янги йил арафасида вазирлар ўзининг бир ойлик маошини камбағалларга эҳсон қилиши лозим эди. Кўплаб амалдорлар фермаларда ишлаш, ер чопиш, сигирларга қараш учун жўнатилди – "оддий халқ қандай яшаётгани, тирикчилик учун қанча топаётганини билинглар”. Бундан ташқари, президент вазирликларга ўз портретларини осмасликни буюрди: "Менинг юзим нима учун керак? Бизда худди менга ўхшаган етти миллион киши бор!”

Эрлар хотини учун овқат қилишга мажбур

Амалдорлар ақлдан озай дер, аммо бу фақат бошланиши эди. Санкара барча эркакларга йилда бир марта бўлса ҳам бозорга бориб рўзғор қилиш ва аёли учун тушлик қилиб беришни буюрди: "Уларни қандай севишингизни кўрсатинг, ҳаётини енгиллаштиринг, уйда, болалар билан қанчалик қийналишларини ҳис қилинг”. 8 март Буркина Фасода давлат байрами бўлганини эслатиш шарт эмасдир.

Барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилди: йирик заминдорлардан олиб қўйилган ерлар деҳқонларга буғдой экаиш учун берилди, натижада ғалла ҳосили 2,5 бараварга кўпайиб, мамлакатда очарчилик хавфи йўқолди. Томас Ғарбий Европа ва АҚШнинг озиқ-овқат ёрдамидан воз кечди: "Бу ёруғ дунёда ҳеч нарса шунчаки, беғараз бўлмайди. Ким сени боқаётган бўлса, ўша сени назорат ҳам қилади”.

Унинг яна бир чиқиши Ғарбни умуман қўрқитиб юборди: Санкара Африка давлатлари қарзларни тўламаслиги мумкинлигини айтди – "Камбағал ва эзилган халқлар ўз пулини бадавлат эзувчиларга бериши қизиқ иш-ку!” Президент пойтахт Уагадугуда Буркина Фасо тарихида илк супермаркетни очди – бу ерда озиқ-овқат маҳсулотларига қатъий нарх белгиланди.

Санкара томонидан таъсис қилинган халқ-иқилобий трибуналлари мамлакат бўйлаб порахўрликка ботган, давлат бюджетини ўмарган ва "аксилинқилобчи” амалдорларнинг ишини тафтиш қила бошлади. Ҳеч ким қатл қилинмади – Томас ўлим жазосини бекор қилганди, аммо қамоқ муддати ҳазилакам эмас эди: 100 доллар пора учун 10 йил.

Санкаранинг боши учун 5 миллион

Саҳролашишнинг олдини олиш учун Томас Санкара 10 миллионта дарахт кўчатини ўтқиздирди. 2,5 миллион нафар бола эмланди, юқумли касалликлар тарқалишининг олди олинди. Қабила сардорлари имтиёз ва мол-мулкларидан маҳрум қилинди. Деҳқонлардан ўлпон олиш ва "қабила ерлари”да текинга ишлаб бериш амалиёти бекор қилинди. Буркина Фасо Халқаро Валюта Фондидан хонавайрон қилувчи фоизларга эга қарз олишни тўхтатди. Умуман олганда, Ғарб буни қабул қила олмас эди. Бундан ташқари, Санкара Ленинни улуғлар, Куба ва СССР билан яқин алоқада эди – Европа ва Америкада ҳеч ким Африканинг қоқ юрагида янги социалистик давлат пайдо вужудга келишидан хурсанд бўлмади.

Француз махсус хизматлари навбатдаги давлат тўнтаришини тайёрлади (Буркина Фасо муқаддам айни давлатнинг мустамлакаси бўлган), бунинг учун ўша даврда катта миқдор саналган 5 миллион доллар ажратди. Фитнада қатнашишни истаганлар осонгина топилди: порахўр амалдорлар орасида ҳам, қабила сардорлари орасида ҳам президентдан дарғазаб бўлганлар етарлича эди. Баъзи ҳарбийлар ҳам Санкаранинг сиёсатидан норози, сабаби, у қўшни Мали давлати билан юзага келган қисқа чегара урушида рақиб томондаги тинч аҳоли устига бомба ёғдиришга изн бермаганди.

Уч гитара ва тўрт велосипед

1987 йил 15 октябрда бир гуруҳ аскарлар Томас Санкаранинг пойтахт Уагадугудаги қароргоҳига ҳужум қилди. Уларга президентнинг яқин дўсти, эски иттифоқдоши, ҳукумат вазири бўлган капитан Блейз Компаоре бошлиқ эди. Санкара қўлга олиниб, ўлдирилди – танасини бўлакларга бўлиб, номсиз қабрга дафн этишди. 2015 йили жасад қолдиқлари қайта қазиб олиниб, текширувдан ўтказилганида Буркина Фасо етакчиси ҳеч қандай суд ва терговсиз отиб ташлангани маълум бўлди: собиқ президент танасида 3 хил қуролдан отилган 12 та ўқ изи топилди. Тўнтаришни уюштирган Компаоре собиқ етакчини порахўрликда айблашга беҳуда уриниб кўрди, аммо бундан ҳеч нарса чиқмади. Санкаранинг шахсий буюмлари тўлиқ тинтиб чиқилганида унинг занглаб кетган Пежо автомобили, эски совуткичи, синган музлатгичи, уч дона гитара ва тўртта велосипеди борлиги маълум бўлди. Швейцария банкларида ҳеч қандай банк ҳисоблари, ҳеч қандай Роллс-Ройс автомобили, олтин қуймалар ва бриллиантлар топилмади.

Халққа "коммунистик режим ўрнига ҳақиқий демократия” ваъда қилган Блейз Компаоре одатдаги ҳарбий диктаторлардек 27 йил давомида ҳокимиятда қолди, фақат 2014 йилга келибгина халқ қўзғолони натижасида тахтдан ағдарилиб, хорижга қочишга мажбур бўлди.

Томас Санкара эса "Африканинг Че Гевараси” – чинакам инқилобчи ва сиёсатчилар орасида жуда кам учрайдиган, ўз манфаатларини кўзламайдиган шахс сифатида одамлар хотирасида қолди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 21 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Loading...
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2019