WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Май » 23 » Эр ва хотин ўртасидаги истеъмолчилик муносабатларининг 4 белгиси

ПОИСК / IZLASH:

07:16
Эр ва хотин ўртасидаги истеъмолчилик муносабатларининг 4 белгиси
Аксарият жуфтликларнинг ҳаётида шундай пайт келадики, бунда эркак хотинини худди хизматкордай, аёл эса эрини пул топиш манбаи деб қабул қилади, деб маълумот беради "Lady.mail.ru” нашри.

Эр-хотиннинг бир-бирига нисбатан бўлган бундай муносабати истеъмолчилик муносабатлари деб аталади. Уларнинг орасида илгариги илиқлик, руҳий яқинлик йўқолганлигини қуйидаги мисоллар билан сизга тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Агар жуфтлардан бири иккинчисида фақат унинг эҳтиёжларини қондириш вазифасини бажарадиган одамни кўрадиган бўлса, бу истеъмолчилик муносабатлари деб аталади.

Агар бу сўзнинг маъносига эътибор берадиган бўлсак, у жуда ёмон маънода ишлатилмайди. "Сендан угина мендан бугина” деган бундай муносабатлар бир неча асрлар илгари юзага келган бўлиб, эр ва хотиннинг вазифалари аниқлик билан белгилаб қўйилганди. Шунинг учун йигитлар уйланаётганда иложи борича бақувват, ҳам соғлом фарзандни дунёга келтира оладиган, ҳам далада ишлашга кучи етадиган қизларга уйланишган. Эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам бажариши керак бўлган вазифалари аниқ бўлган.  

Эр-хотин ўртасида меҳр-муҳаббатнинг ўрнини истеъмолчилик талаблари эгаллаганлигини қуйидаги белгилардан билиб олиш мумкин.

1 белги: "Сендан угина, мендан бугина” савдоси

Аёлнинг фикри: "Болани боғчадан бугун мен оламан, сиз эса ахлат челакни тўкиб келинг”, "Мен дугоналарим билан кафега борадиган бўлсамгина, сиз ҳам дўстларингиз билан барга борасиз”, "Агар шу қиммат телефонни сотиб оладиган бўлсангиз, мен фитнесга қатнашаман”.

Эркакнинг фикри: "Агар уйда рўзғорни, болаларни эплаб ўтирсанг, суткалаб ишлаб, амал пиллапояларидан юқорилашим мумкин”, "Ўғил туғиб берсанг, тилла занжир совға қиламан”, "Агар озсанг, дам олишга денгизга борамиз”.

Бир тарафдан уй юмушларини эр-хотин ўртасида тақсимлашнинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ, аммо бу тахминий рўйхат орқали эр-хотин бир-бирига оддий инсоний муносабатларни ҳам юкламоқчи бўлса, улар бир-бирини ҳаддан ташқари вазифа бажарувчи сифатида қабул қилишаётган бўлади. 

2 белги: "Сиз буни бажаришга мажбурсиз” деган талаб

Ҳар бир инсон орзусида идеал жуфтини яратади. Эркак киши чиройли, хушмуомала, пазанда, оқила, чаққон аёл ҳақида орзу қилса, аёл эса кучли, ўзига ишонган, ғамхўр, эътиборли эркак ҳақида ўйлайди.

Турмуш қургандан кейин эса эркак ҳам, аёл ҳам орзуси рўёбга чиқишини истайди. Ҳеч ким бировнинг идеалидаги одамга ўхшашга мажбур эмас. "Сен ёки сиз буни бажаришга мажбурсиз” деган талаб пайдо бўладиган бўлса, улар бир-бирини инсон сифатида эмас, балки муайян вазифани бажарадиган буюм сифатида қабул қилишаётган бўлади.

Мабодо аёлнинг чангга аллергияси бўлиб, уй тозалаш учун ўзи ишлаб топган пулдан бу ишни бажариш учун бировни ёллайдиган, эркак бундан норози бўладиган бўлса, бундай ҳолат истеъмолчилик муносабатларининг юзага келганини билдиради.

3 белги: Жуфтининг "хизмати” сифатидан норози бўлиш

Ҳар қандай истеъмолчи сотиб олган молининг сифатидан норози бўлиши мумкин. Бундай норозилик эр ва хотин ўртасида ҳам рўй беради:

"Бунча эпсиз, ношуд аёл бўлмасанг?” дейди эркак.

"Бунча омадсиз, дангаса эркак бўлмасангиз?” дейди аёл.

Бир-бирига озгина бўлса ҳам меҳр-муҳаббати сақланиб қолган жуфтлар бундай сўзларни ишлатишмайди, камчиликларини кўрсатиш учун бу сўзларни бошқача, юмшоқроқ тарзда ишлатади.

4 белги: Бахтли келажакни ваъда қилиш

Баъзи бир эркаклар хотинига "Кўпроқ пул топсам, асабларим жойига тушиб, сенга камроқ бақирадиган бўламан”, "Ҳали сенга шундай тақинчоқлар олиб берайки, бошқаларнинг ҳасади келсин” қабилида ваъдалар беришади. Аксарият аёллар бундай гапларга ишонишади. Аслида эса бундай ваъдаларнинг замирида "кўпроқ менга эътибор бер, бундан ҳам кўпроқ бер” деган маъно ётади. Бахтли келажак ҳақида гапириб жуфтлар бир-биридан фойдаланишади. Бундай муносабатлар баъзи жуфтларни қониқтириши мумкин, аммо улардан бири ўзини ноқулай ҳис қиладиган бўлса, муносабатларда ниманидир ўзгартиришга тўғри келади.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 153 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016