WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Декабрь » 1 » Эримнинг ўлимига ўзим айбдорман

ПОИСК / IZLASH:

20:11
Эримнинг ўлимига ўзим айбдорман
Қўнғироқ қилган аёл «бошимдан ўтган воқеаларни гапириб бермоқчиман, иложи бўлса, тўлиғича чоп этинглар», деди. Албатта, бунга рози бўлдик. Қайғу ҳикоя сиз — азизларни ҳам бефарқ қолдирмаса керак…

Кейин оғир хўрсиниб, гап бошлади:

— Яқинда турмуш ўртоғим оламдан ўтди.

Унинг ғамгинлигини тушуниб, ҳамдардлик билдирдим.

— Эрим жазманининг уйида, унинг қўлида жон берган... — деди суҳбатдошим алам билан йиғларкан.

Нима дейишни билмай қолдим, аслида бундай вазиятда нима дейилишини билмасдим. Суҳбатдошимнинг кундош азобида қоврилаётгани сезилиб турарди. Хуллас, индамай туришни афзал билдим.

— Одамларнинг маломатидан бош кўтара олмай қолдик. Сўнгги кунларида мени бу шармандаликка чидашга гирифтор этиб кетган эримдан нафратландим. Ишонсангиз, кўзимдан бир томчи ҳам ёш чиқмади… Таъзия билдиришга келганлар ҳам худди мени масхара қилаётгандек, устимдан кулгани келгандек туюлаверди… Лекин аслида бўлиб ўтган воқеага ўзим айбдорман! — деди суҳбатдошим кутилмаганда.

Чўчиб тушдим, наҳотки ўзи уюштирган бўлса?

— Ҳайрон бўлманг, — деди у мени ҳолатимни кўриб тургандек. — Аслида эрим жазман орттиришига, у билан яширинча учрашиб юришига ва ўша ерда жон беришига мен айбдорман! Фақат буни кеч тушундим. Турмуш ўртоғим дунёдан ўтгандан кейингина кўзим очилди. Энди у кишини қайтариб бўлмаслигини биламан, лекин бошқаларга сабоқ бўлсин деб гапириб бермоқчиман…

Турмуш қурганимизга ўттиз йил бўлибди, лекин  умримиз фақат ҳою-хавас билан ўтиб кетибди. Ёшлигимизда уй-жой қилайлик дебмиз, кейинроқ болаларни ўқитиш, уйлантириш, узатишни ўйлабмиз… Ўйлаб қарасам, эрим мен учун фақат пул топадиган машина экан! Бирор марта унинг ҳам ёши ўтиб бораяпти, у ҳам чарчаса керак, унинг ҳам яхши гап эшитгиси, ўзи қурган уй-жойларда хотиржам яшагиси келса керак деб ўйламабман. Фақат хою-ҳаваснинг кетидан қувибман. Ишдан қайтгандан токи ишга кетгунча фақат пул, пул, пул дебман! Бу аёл бунча пулни нима қиларкан, деб ўйлаяпсизми, ҳозир билиб оласиз. Қизимни узатганимда ошхона, ётоқхона ва ҳатто меҳмонхона мебелларини ҳам олиб берганман. Аслида ҳаммасини олишим шарт эмасди. Лекин Фалончихондан қолиб кетишни истамаганман. «Унинг эри киму, сиз кимсиз, адаси, қизимиз ўксимасин, ҳамма нарсанинг энг яхшисини қиламиз», деб тинимсиз қулоғига қуярдим. Энг яхшисини қилиш учун эса икки хисса кўпроқ ишлаши керак.

Кейин ўғлимиз ўқишга кирадиган бўлди. «Писмадончихоннинг ўғли «медицинский»га кирармиш, бизники қолиб кетсинми? Йўқ, ҳеч қанақа «политехника»ни билмайман, дўхтир бўлади!» Ўғлимнинг қизиқиши борми, йўқми, сўраб ўтирмай тиббиёт институтига ҳужжат топширтирдим, зўрға шартномага илинди. Нима бўлса ҳам обрў кетмасин, контракт бўлса ҳам ўқитамиз, дедим. Ўқитдик. Бу орада қизимизга бешик олиб бордик. Неварам мактабни битиргунча етадиган кийим-бош қилиб борганим етмагандек, қудаларимга ҳам бош-оёқ сарпо қилдим. Қудам «келишиб ҳаражатни камроқ қила қолайлик» деганди уришиб бердим. Тўйга борганларнинг барчасига бир хил совға тарқатамиз, дедим. Юз дона бир хил чинни сервис сотиб олиб, тўйга келган барча қариндош-уруғларга бериб чиқдик!  Меҳмонларнинг оғзи ланг очилиб қолди! Қизимга эса тилла билагузук ва занжир совға қилдим... Ҳамма қойил қолди. Шундан кейин кўпчилик мендан ўрганиб, тўйга борганларнинг олдига сарпо қўядиган бўлди.

Тўйдан кейин эрим «хотин ака, энди бироз дам олсак ҳам бўлар»,  — деди ҳазиллашиб. Мен эса:

— Дам олишга бало борми, дадаси, ўғлингизни уйлантиришимиз, кичик қизингизга сарпо йиғишимиз керак ҳали, — дедим кулиб. — Бирам бемалолхўжасиз-ей, — деб койиб ҳам қўйдим.

— Шунча дабдабанинг нима кераги бор? Шу тўйни камхаржроқ қилсак ҳам бўларди-ку, — деди.

Дарров синалган усулни қўлладим. Яъни кўз ёши тўкиб, «биз кўрмаган кунларни болаларимиз кўришсин. Қийналишмасин. Ўзимга сўрамаяпман-ку», деб дийдиё қилдим.

— Э-э… билганинги қил, — деганча эрим қўл силтаб чиқиб кетди. Кўп ўтмай ҳали ўқишни битирмаган ўғлимни уйлантириш ташвишига тушдим. Шунда эрим биринчи марта қаттиқ эътироз билдирди:

— Онаси ўқишни тугатсин, ишласин, кейин уйлантирамиз. Ўзи контрактга ўқиса, — деди.

— Йўқ! Мен қачон келин кўраман? Орзу-ҳавасларим бор, менинг ҳам. Ана, дугоналарим келин олиб, ҳузур қилиб ўтиришибди…

Эрим яна билганингни қил деб қутилди.

Мен-ку, билганимни қиламан, лекин пул топиш унинг вазифаси-да! Эрим энди кечалари ҳам ишлайдиган бўлди. Ҳар замонда юрагим санчиб қўяяпти, деса, ҳамманинг ҳам юраги санчади, битта сизникимас» деб, бепарволик қилдим. Ўғлимни ҳам унча-бунча жойдан уйлантирмадим. Қудам ҳам ўзимга ўхшаб орзу-ҳаваслигина экан. Ундан қолмай деб анча қийналдим. Эрим билан неча марта уришиб қолдик. Лекин келиннинг қариндошлари олдида паст кетмай деб ҳаракат қилдим.

Сарполар, мебеллар, тўй ҳаражатларини ҳисоблаш, ҳеч кимда йўқ жиҳозларни қидириш билан овора бўлиб турмуш ўртоғим мендан узоқлашиб бораётганини сезмабман ҳам. Чунки кўзимга пулдан бошқа нарса кўринмасди. Келинни ҳам тушириб келдим. Энди биттагина ташвишим кичик қизимнинг сарпосини йиғиш эди… Охирги марта эрим «онаси шу итальян мебелини ўрнига оддийроғини олиб, бирор санаторийга бориб дам олиб келайлик» деди. Гапирдию балога қолди. Ҳали шунча камчилигимиз турганда дам олишга бало борми, дедим ва зарур нарсаларни санаб кетдим...

Фақатгина совуқ хабар етиб келгандан кейингина кўзим очилди. Энг ёмони — турмуш ўртоғимга «Тез ёрдам» чақиришган кунда ўғлим амалиётчи-навбатчи бўлган. Айтилган манзилга шифокори билан бирга кириб борган ўғлим бир аҳволда ётган дадасини кўрган… — Суҳбатдошим йиғидан ўзини тўхтата олмади.

— Лекин юраги хуруж қилиб қолган дадаси «Тез ёрдам» етиб боргунча, жон берган… Дадаси бегона аёлнинг ётоқхонасида ўлиб ётганини кўрган ўғлим нима аҳволга тушганини тасаввур ҳам қила олмайман... Ўшандан буён ҳеч ким билан гаплашмайди, битта хонага кириб устидан қулфлаб олган. Шифокорлар шок ҳолатида дейишди. Ишқилиб ўзини бир нима қилиб қўймасин, деб юрак ҳовучлаб ўтирдим.

Эрингиз жазманиникига бориб, ўлиб қолибди деган гапни эшитганимда ўзимда ҳам шундай бўлди. Аламим бўғзимга тошдек тиқилиб қолди. Лекин уч кундан кейин ўғлим биринчи марта тилга кириб, «ойи, нималар қилиб қўйдингиз», деганда кўзим очилди. Ўғлим шунақа йиғладики, ҳамманинг юраги сел бўлди… Мен ҳам йиғладим, ҳою-ҳавасларимнинг қурбони бўлган эримга куйиб, тўлиб-тўлиб йиғладим. Қачон охирги марта яхши гапирганимни, бир жойим оғрийди деса эътибор берганимни эслай олмай йиғладим. Шунчалик кўзимни бойлик кўр қилибдики, хотин бўла туриб эрим қачон жазман орттирганини ҳам, у билан яширинча учрашиб юрганини ҳам сезмабман! Аслида эллик бешдан ўтган эркак ўзига жазман топса, бу уйидан меҳр кўрмаганидан, оила ташвишларидан тўйиб кетганидан эмасми? У энди қирчиллама йигит эмаски, ёш жазманларни кўнгли тусаган десам. Эримга меҳр, эътибор керак бўлганда, мен нима қилдим? Кимдандир ўзиш истагида ёндим. Эр-хотин ёш ўтган сайин бир-бирига суяниб қолади, дейишади, эрим ҳам менга суянмоқчи бўлгандир, лекин мен бошқа муҳим нарсалар билан банд бўлганман... Албатта, фарзандларнинг орзу-ҳавасини кўриш ҳаммага ҳам насиб этсин, лекин ҳаддан ортиқ дабдаба, одамларга бойликни кўз-кўз қилиш учун барча меъёрларни бузиш шартмиди? Энди пушаймон қиляпман, лекин фойдаси йўқ. Болаларимнинг ҳам боши эгилди. Дадасини кексайганда ардоқлаб ўтирганимда, пул, пул деб уйдан совутмаганимда шу гаплар йўқ эди…
 
Дилфуза СОБИРОВА оққа кўчирди

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 262 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016