WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6369]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [839]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [446]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [240]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2680]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4404]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8183]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [800]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2642]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [142]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [191]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [410]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1832]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2027]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3899]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [44]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [162]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 40
Гостей: 40
Пользователей: 0


Kun faolllari:
DonaldPt, Bogdanlex, prescolmaEl, cturmimadEl, aptrundeuEl, KinofeSuect, Elliottdam, Gdmtdsi, gagarin_sur, jonand, Maratgex, Angelaalodo, KarlinoSuect, Gweadcu, Bogidanreign
Главная » 2018 » Август » 12 » Эрини болға билан уриб, кейин ўзининг жонига қасд қилган аёл фожиаси. Воқеа аслида қандай бўлган?

ПОИСК / IZLASH:

07:47
Эрини болға билан уриб, кейин ўзининг жонига қасд қилган аёл фожиаси. Воқеа аслида қандай бўлган?
Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, Нурота тумани Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи Муҳайё Қориева турмуш ўртоғи Рауфжон Ҳошимовни (исм-фамилиялар ўзгартирилган) қасддан ўлдириш мақсадида ярим тунда қўлида болға билан у ётган хонага киради. Аёл эрига ташланиб, унинг бош, бўйин ва кўкрак қафаси соҳаларига тан жароҳати етказади, деб ёзмоқда ЎзА.

Қўшни хонада ухлаб ётган қайнотаси Б.Ҳошимов шовқин-сурондан уйғониб кетади. Режалаштирилган қотилликни "якунига" етказа олмаган келин воқеа жойидан қочиб кетади. Аёл қилган ишидан қўрқув ва ваҳимага тушиб, шу маҳаллада яшовчи опаси Малоҳат Қориеванинг молхонасига кириб, ўзини ўзи осиб ўлдиради.

Вазият шу даражада аянчли якун топишига, 4 нафар фарзанд вояга етаётган оиланинг пароканда бўлишига жамоатчилик, маҳалла-кўй эътиборсиз қарагани таажжубланарли.

Дастлабки маълумотларга кўра, келиннинг хиёнати туфайли оилада бир йилдан кўпроқ вақтдан буён нотинчлик бўлган. Уят ва ор-номусга чидолмаган оила бошлиғи табиийки, турмуш ўртоғи М.Қориевани кўчага ҳайдаган. 4 нафар гулдай фарзанд ота-онаси тирик бўла туриб, бобо ва бувиси қарамоғида қолган.

Наҳотки, вазият шу даражага етиб келгунича на қариндош-уруғ, на профилактика инспектори ва на маҳалла-кўй ҳеч қаерда ишламайдиган М.Қориеванинг уйга қачон келиб, қачон кетаётгани, кимлар билан гаплашаётганидан бехабар бўлган? Йўқ, бу оилада бўлаётган гап-сўзлар ҳақида кўпчилик эшитган, билган. Фақат ғишт қолипдан кўчгачгина туман хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фаоллари, ички ишлар идоралари вакиллари томонидан эр-хотинни яраштириш бўйича тўрт маротаба муҳокама ва тушунтириш ишлари олиб борилган. Афсуски, барча уринишлар бесамар кетган...

Туман хотин-қизлар қўмитасидан маълум қилишларича, кўчада қолган М.Қориева фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судига мурожаат қилиб, ўзи рўйхатда турган уйга киритиб қўйишни сўраган. Табиийки, адолатли суд ишни унинг фойдасига ҳал қилган. Суд қарори ижро қилиниб, у хонадонга яна қайтади. Шундан кейин хонадонда турли уруш-жанжал кўпайса кўпайдики, камаймади. Охир-оқибат бугун кўпчилик билган ўша мудҳиш воқеа содир бўлди. Келин ўз жонига қасд қилди, ўғил шифохонада яримжон ҳолатда ётибди. 4 нафар бегуноҳ бола эса, кексайиб қолган бобо ва бувининг қарамоғида...

– Маҳалла идораси, қўни-қўшни, қавм-қариндош ва жамоатчиликнинг эътиборсизлиги ва лоқайдлиги туфайли шундай аянчли воқеа содир бўлди, – дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Навоий вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Нормурод Исҳоқов. – Агар Президентимиз таъкидлаганидек, ҳар бир оиланинг турмуш шароити билан маҳалла фаоллари яқиндан танишганида, уйдагилар билан юзма-юз суҳбатлашганида юқоридаги каби ҳолатлар содир бўлмас эди. Шу масалада тумандаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида "Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида йиғилиш ўтказилди. Унда қатнашган одамларнинг юз-кўзига қараб, бир нарсага амин бўлдим.

Аҳоли орасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ишларини тўлақонли олиб боролмаганимиз туфайли шундай аҳвол юзага келган. Ўз вазифасига совуққонлик билан қараган маҳалла раиси, фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, жамоатчилик тузилмаси раҳбари – посбон эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди. Маҳалла профилактика инспекторига эса туман прокуратураси томонидан хизмат текшируви белгиланди.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО | Просмотров: 59 | Добавил: iphone | Теги: #новости, #xabarlar, #ahborot, #news, #habarlar, #Yangiliklar, #uznews, #Yangilik, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018