WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Май » 5 » Эркакларни аёлларнинг ғашига тегадиган одатлари

ПОИСК / IZLASH:

20:20
Эркакларни аёлларнинг ғашига тегадиган одатлари
Нима учун эркаклар бирор нарса талаб қилса, рафиқаларидан ўч олишга ҳаракат қилишади ва бунинг қандай олдини олиш мумкинлиги ҳақида "Gazeta” ёзади.
 
Аёлларни турмуш ўртоқларининг қайси одатлари ғашига тегади? Дугоналарингиздан сўрасангиз, ҳаммаси бир овоздан эркаклардаги пассивлик аёлларга ёқмаслигини билиб оласиз. Рафиқалари уй юмушларини бажараётганда, қайнота-қайноналарининг хизматини қилаётганда, бола қараётганда кўпчилик эркаклар диванда ётиб, телевизор томоша қилишни ёки компьютерда бўлар-бўлмас ўйинларни ўйнашни маъқул кўришади. Ақалли ахлат челакни тўкиб келишни истамаган бундай эркак аёлнинг жаҳлини чиқаради.  
Бунга эркакларнинг ўзларига бошқача нуқтаи-назардан қарашлари сабаб бўлишини ҳамма аёллар ҳам тушунавермайди.

Ҳаммани ғазаблантирадиган одам

Пассив-агрессив хулқ белгиларига эга одам ҳар қандай масъулият ва жавобгарликдан қочади. У иложи борича, камроқ вазифани бажаришга, ўзини оқлаш учун турли ёлғонларни ўйлаб топишга ҳаракат қилади. Дангасалиги туфайли ортиқча куч сарфлагиси келмайди, ишдан қочиш учун турли баҳона-ю, сабабларни важ қилади. Назорат қилишларини эса умуман ёқтирмайди, берган ваъдасининг устидан чиқишга ҳаракат қилмайди, биров эслатса жаҳли чиқади. Бундай табиатли инсон дунёдан норозилигини очиқ айта олмайди. Ўзи хоҳлагандай яшаши учун зимдан иш кўради, ундан кутилаётган вазифаларни бажармасликка ҳаракат қилади, айбни бошқаларнинг бўйнига қўяди. Бундай эркак билан яшаш жудаям оғир. У рафиқасини бўлар-бўлмасга жанжал чиқаришда, жиззакиликда айблайди. "Менга босим ўтказишга ҳаракат қилма!” деган иборани тез-тез ишлатади. Унга босим ўтказмаётганлигингизни, балки ёрдам сўраётганингизни, вазиятга ойдинлик киритишни истаётганлигингизни қандай исботлайсиз?

Болалигида қаттиқ назорат остида бўлган одам

Пассив-агрессив хулқ белгиларига эга одам ҳеч нимани келишиб бўлмайдиган одам тасаввурини уйғотади. Унинг гапирган гапи бажараётган ишига тўғри келмайди, буни тушунтиришга ҳаракат қилсангиз, сизни айбларга кўмиб ташлайди. Унинг бундай йўл тутишига қўрқув сабаб бўлади. Бунга болалигида ота-онаси унинг ҳис-туйғуларини, эҳтиёжларини очиқ айтишига йўл қўймаганлиги, қаттиққўллик қилгани сабаб бўлган. Ўз норозилигини очиқ айтолмаган бола кейинчалик буни яширинча бажарадиган бўлиб қолади. Бундай бола вояга етгач, энди рафиқаси билан кураша бошлайди, унинг назорат қилиши, иш буюриши ғазабини келтиради. Агар унга рафиқаси эътироз билдирадиган бўлса, хафа бўлади, бундан аёл ўзини гуноҳкор ҳис қилади.  

Бундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш учун нима қилиш керак?

1. У мажбуриятни бажаришдан бўйин товлаётганда ҳеч қачон буйруқ берманг, бу хато. Уни ўз ҳолига қўйинг. Унинг ўрнига қарор қабул қилишни бас қилинг, ҳаракатлари учун ўзи жавоб беришига йўл қўйинг.

2. Кўпчилигимизга хотирамиз панд беради, аммо пассив-агрессив хулқли турмуш ўртоғингиз энг керакли пайтда зарур нарсаларни унутиб қўяди, у коммунал хизматлар учун тўловни эсидан чиқарса, ғалати эшитилса-да, ортиқча асабийлашмаслик учун буни ўзингиз бажаришга ҳаракат қилинг. Агар яна вазиятга ойдинлик киритишни истасангиз, гуноҳкорга айланиб, айбсиз айбдор бўлиб қоласиз ва бундан виждонингиз қийналади.

3. Бундай инсонлар танқидни кўтара олмайди, ўз хато ва камчиликларини тан олишни исташмайди. Унга нотўғри иш қилаётганини баланд овозда тушунтирмоқчи бўлсангиз, бақироқ ва урушқоқ аёлга чиқариб қўяди. Унга бажариши лозим бўлган вазифани эслатсангиз, болалигидаги каби ўзини ҳимоя қилишга киришади. Шуни ҳисобга олиб, эрингизни айблашни бас қилинг.

4. Пассив-агрессив хулқли эркак кўп ҳолларда ўзига ишонмайдиган, уни йўқотиб қўйишдан қўрқадиган аёлга уйланишни маъқул кўради. Шунинг учун рафиқасини кетиб қолиш билан қўрқитади. Бундай ҳолларда қўрқувга берилманг, у ҳеч қаёққа кетмайди. Ўзига ишонган ва мустақил аёлга айланишга ҳаракат қилинг.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 412 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016