WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 6 » Эркакларнинг алоҳида тунашларига сабаб нима экан?

ПОИСК / IZLASH:

19:31
Эркакларнинг алоҳида тунашларига сабаб нима экан?
Яқин дугоналаримдан бири турмуш ўртоғининг нуқул меҳмонхонада ухлаб қолишидан шикоят қилиб қолди. Буни эшитган бошқа ҳамсуҳбатимиз эса аксинча: "Тунлари ўғлим хархаша қилиб қолса, эрим қўшни хонага чиқиб кетади. Мен боламни ёнимга олиб, маза қилиб ухлайман”, дейди. Ҳа, бу каби ҳолатлар турмушимизда кўп учрайди. Аммо биз аёллар эркакларнинг алоҳида тунашларига эътиборсиз бўлишимиз тўғримикан? Бу муносабатларнинг дарз кетишига сабаб бўлмаслиги учун нима қилмоқ керак? Келинг, яхшиси, вазиятни чуқурроқ ўрганиш учун ҳаётий мисолларга мурожаат қилсак. Шу баҳона сиз ҳам ўзингиз учун керакли тавсиялардан бохабар бўласиз.

 

 "Мендан кўнгли қолдимикан?..”

— Фарзандли бўлганимиздан бери эрим бошқа хонада ухлаб қоладиган одат чиқарди. Боланинг тунлари уйғониши уйқусига халал бераётган эмиш. Балки, мен ёқмай қолгандирман?

Зилола, Тошкент шаҳри.

— Тахминингиз ноўрин. Яхшиси, айбни ўзингиздан қидиринг. Чунки сиздаги оналик туйғуси эр-хотин муносабатларини бироз четга суриб қўйган. Фарзанд дунёга келгач, дастлабки ойлар эрингиз сизга кўмаклашган бўлиши ва бундай пайтларда ётоғингизнинг бир ёки алоҳида экани у қадар билинмаган бўлиши мумкин. Аммо болакай 5-6 ойлик бўлгач, ота-оналик масъулиятидан ташқари эр-хотинлик муносабатларини ҳам унутмаслик керак. Эркаклар, гарчи, ўз фарзанди бўлса-да, бола туфайли меҳрингиз бўлинаётганидан норози бўлишади. Вазиятни ўнглашни истасангиз, боланинг кун тартиби, овақатланиш соатларини қайта кўриб чиқиб, эрингизнинг кўнглини олишга ҳаракат қилинг. У ҳамон севимли ва ардоқли эканлигини ҳис этсин. Шунда эътиборсизлигингиз туфайли орага совуқчилик тушмайди. 

 "Эримни ҳеч тушунолмайман”

— Турмуш ўртоғим нуқул футбол томоша қилиш баҳонаси билан  телевизор қаршисида пинакка кетади. Ўрнингизга кириб ётинг, десам, шу ер қулай, мени безовта қилма, дейди. Ҳайронман, шовқин-суронда ухлашнинг нимаси қулай экан?..

Гулнора, Самарқанд шаҳри.

— Сизга эриш туюлган ҳолат, ҳақиқатан, эрингизга маъқул келаётгандир. Зотан, эркак ва аёл кишининг фикрлаши бир-биридан буткул фарқ қилганидек, улардаги воқеликка муносабат ҳам турлича бўлади. Аммо вазиятнинг бошқа изоҳи бор: агар эрингиз тез-тез турли баҳоналар билан алоҳида тунашни ихтиёр этса, ётоқда бирга ухлаш билан боғлиқ муаммолар бор-йўқлигини кўриб чиқинг. Кўпинча, аёллар эркакнинг хоҳиш-истакларини рад этаётганда унинг салбий кечинмалари ҳақида ўйлашмайди. Баъзи эркаклар ана шундай нохушликлардан қочиб, алоҳида ётишни одат қилиши ҳам мумкин. Агар жуфтингиз ёнингизга шошилмаётган бўлса, билингки, у сиз билан телевизор қаршисидаги хотиржамликни ҳис қилмаяпти. Муносабатларингизни ўзингиз учун чуқур таҳлил қилиб, унга яхши бир янгилик киритишни маслаҳат берамиз.

"Хиёнаткор эмасман!”

— Болаликдан шундай одатим бор: телевизор томоша қилсам ёки мусиқа тингласам, уйқу элтади. Аммо буни хотиним нотўғри тушунаяпти. Гўёки, мен бошқасини топиб олиб, уни ёқтирмай қолганмишман.”

Сарвар, Қарши шаҳри.

— Бир олимнинг шундай ибораси бор: "Барчамиз болалик мамлакатиданмиз. Ҳозирги феъл-атворимиз, фикрлашимиз, воқеаларга муносабатимиз болаликда олган тарбиямиз маҳсулидир”. Бу фикрда жон бор, албатта. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, болалик — ортда қолган давр. Барча муаммоларни ёшликка ағдариш ҳам бироз нотўғри. Уйланиш, оила қуришга қодир бўлибсизми, демак, одатларингизнинг айни дамдаги ҳаётингизга салбий таъсири борми-йўқлигини аниқлаб олишингиз керак. Феъл-атворингиз қай вақтда оилангиз, қай бир вақтда эса эр-хотинлик муносабатларига таъсир қилаяпти, шу ҳақда жиддий ўйланг. Оилангизда тинчлик-хотиржамлик бўлиши учун ўз устингизда ишласангиз, ютқазмайсиз.

 "Мен ҳам чарчайман, аммо...”

— Эримнинг менга маъқул келмайдиган одати бор. Баъзан ишларим кўп эди, деб кеч келади ва овқатланади-ю, қаер қулай туюлса, шу жойда ухлаб қолаверади. Ҳатто столга бошини қўйганча уйқуга кетиши ҳам мумкин. Турғазиб, ўрнига олиб кирай, десам, дакки эшитганим қолади.

Омина, Тошкент вилояти.

— Бу ҳолатни эркакнинг характери, темпераментидан келиб чиқиб изоҳлаш мумкин. Ҳақиқатан, баъзи эркаклар учун оила тинчлиги, фарзандлар саломатлигининг ўзи бахт саналади. Тўғри, эрингизнинг асосий эътибори ва вақтини ишга бағишлаётгани сизга ёқмаслиги мумкин. Аммо уни ҳам тушунишга ҳаракат қилинг. Унга нисбатан қарашларингизни бироз юмшатиб, жуфтингиз билан қандай умумий қизиқишингиз борлигини ўйлаб кўринг. Ишдан эрта қайтган кунлари ана шу қизиқишлардан келиб чиқиб, муносабатларни ўзингиз истагандек йўлга солишингиз мумкин.

 "Ҳануз англолдим”

— Эсимни таниганимдан бери бобом билан бувимнинг ётоқлари алоҳида бўлганини биламан. Ўшанда болаларча  соддалик билан "Буви, нега бобом билан бирга ухламайсиз?”, десам бувим: "Ёшинг кексайиб қолганидан кейин алоҳида бўлган маъқул-да”, дердилар. Ҳали-ҳануз бунинг сабабини тушунолмадим.

Санобар, Қибрай тумани.

— Инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, айримларда маълум бир ёшга етгач, жинсий алоқага бўлган иштиёқ сустлашиб боради. Агар бу ҳолат ҳар икки тарафда ҳам норозиликларни келтирмаса, ётоқ алоҳида бўлганининг зарари йўқ. Шундай оилалар ҳам борки, бобо-бувининг ётоғи бўлак бўлса-да, бир-бирига бўлган муносабати, меҳр-муҳаббати чексиз. Ҳар бир инсон, ҳар бир жуфтлик индивидуал бўлгани боис, ким неча ёшгача бир ётоқда ётиши керак, деган саволга хар ким узининг хаётидан келиб чикиб жавоб бергани маъқул. Эр-хотиннинг жинсий эҳтиёжи фаол бўлса, улар 50-60 ёшда ҳам бир ётоқда бўлаверади.

 "Бу худбинлик эмасми?”

— Турмуш ўртоғим жуда рашкчи. Ҳеч қаерга бир ўзимни ёлғиз юбормайди. Баъзан айвондаги курсида ухлаб қолади-да, тонг отгач, нега ёнимда ётмадинг, эр қаерда бўлса, хотин ҳам шу ерда бўлиши керак, деб жанжал кўтаради.

Малика, Ургут тумани.

— Жуфтингизда худбинлик, ўзига нисбатан ишончсизлик бор. Шу сабаб ортиқча рашк қилади. Бундай одам билан яшаш осон эмас. У билан тил топишиш учун хатти-ҳаракатларингиз ва хушмуомалангиз орқали ишончини қозонишингиз керак. Худбинликсиз ҳам менинг меҳр-муҳаббатимга лойиқсиз, деган тушунчани унинг онгига сингдиринг. Эрингиз ухлаб қолганида ёнида бўлишингизни истаётган бўлса, шундай қилинг. Бир-икки маротаба хоҳишини бажарсангиз, учинчисида ўзи истаган хотиржамликка эришади. Ўзингиздаги кибрни нари суриб, муносабатингизни ўзгартиришга ҳаракат қилсангиз, натижаси барча уринишларни оқлайди.

Эркаклар иқрори

    Аёлим кенжамизни кўкрак сутидан ажратмаган. Баъзан унинг баданидан сут ҳиди анқиб туради. Айтсам, хафа бўладими, деб ўзимни курсида ухлаб қолгандек тутаман.

Бахтиёр, 32 ёш.

    Ишдан чарчаб келганимда бошим ёстиққа тегса бўлгани, айвонда бўладими, меҳмонхонадами, аҳамияти йўқ. Ухлаб қолавераман.

Сардор 27 ёш.

    Тошкент вилоятидан шаҳарга ишга қатнайман. Масофа олис бўлса ҳам кечки пайт, албатта, ўз уйимга, ўз ётоғимга қайтишга одатланганман. Оилам бағрида бўлмасам, кўзимга уйқу келмайди.

Инъомжон, 30 ёш.

    Хотиним ёшга тўлмаган ўғлимизни ўртамизда олиб ётади. Бу менга ёқмайди. Жаҳлим чиққанидан меҳмонхонага чиқиб кетаман.

Ботир, 37 ёш.

    Рафиқам билан айтишиб қолсак, кўпинча, бошқа хонага чиқиб ётаман. Бу билан қадримни билдириб қўяй, дейман.

Ориф, 26 ёш.

 

Аёллар қандай фикрда?

    Баъзан эримнинг ҳохишига қарши бориб, унинг мулозаматини рад этаман. Жаҳли чиққанидан бошқа хонага чиқиб ётади. Балки ўзимда ҳам айб бордир.

Роҳатой , 28 ёш.

    Турмуш қурганимизга 10 йил тўлаётган бўлса-да, эрим бирор марта мендан алоҳида ухламайди. Балки бир-биримизни қаттиқ ҳурмат қилганимиздандир, бу.

Малоҳат, 33 ёш.

    Айтишиб қолсак, мен бошқа хонага чиқиб ётаман. Бу эса эримнинг нафсониятига тегади. Кейин у ҳам ҳовлининг нариги бурчагига ўтиб кетади.

Зиёда, 30 ёш.

— Эримни рашк қилаверганимдан, ўзимга-ўзим муаммо орттирдим. Ўйлаб қарасам, саволу сўроқларимдан безор бўлиб, ухлашим билан меҳмонхонага чиқиб кетадиган одат чиқарди.

Гулсара, 26 ёш.

Гувоҳи бўлганингиздек, турмушда кўп нарса аёл кишига боғлиқ, деган иборанинг нечоғли ҳақиқат эканлиги ўз тасдиғини топди. Демак, эр-хотин муносабатларида муаммолардан қочиш ёки кимнидир айблаш эмас, балки вазиятни қандай қилиб ижобий ҳал қилиш мумкинлигини ўйлаш энг мақбул йўлдир.

Руҳшунос Барно Илҳомова ҳамда андролог-сексопатолог Рамазон Назаров тавсиялари асосида

Дилдора Юсуфбекова тайёрлади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 73 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016