WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 19 » Эркатойимизнинг феъл-атворини ўрганамиз!

ПОИСК / IZLASH:

20:41
Эркатойимизнинг феъл-атворини ўрганамиз!
Бола бошидан маълум» деган гап айни ҳақиқат. Кичиклигидан айтганини қиладиган, бир сўзли болакайлар улғайгач ҳам ўзига яраша феъл-атвори билан ажралиб туришади. Агар фарзандингизнинг характерини билсангиз, асосийси, уни тушунсангиз, муносабатларингиз илиқ ва самимий бўлиши тайин. Акси бўлганида эса, бироз қийналасиз. Келинг, бу борада кичик қўлланма билан танишамиз.

ҚОҒОЗ-ҚАЛАМ ОЛИБ,

фарзандингизнинг туғилган куни санасини қуйидаги кўринишда ёзиб чиқинг: масалан, 2007 йил 16 апрель — 2+0+0+7+1+6=20

Йиғинди икки хонали сон чиқди. Энди уни ҳам алоҳида қилиб бўлиб ёзамиз. Мана бундай:

2+0=2

Демак, болангизнинг характерини билиш учун 2 рақамидаги таърифга қарайсиз.

!Диққат қилинг, йиғинди бир хонали сон бўлмагунча қўшиш амалини бажарасиз.

    Мустақил

Бу болакайнинг характерига, ҳатто, катталар ҳам ҳавас қилса арзийди. Кичиклигидан айтганини қиладиган, қатъиятли ва ўзига нисбатан ишончи баланд бўлиб улғаяди. Ғайрати ичига сиғмайдиган жажжи шумтака расм чизиш, ўйинчоқлардан бирор нималар ясашни ёқтиради. Бу ундаги тасаввур шаклланганлигининг белгисидир. Балки келажакда рассом ёки дизайнер бўлар. «Ўзим қиламан, сиз қарашманг» дейдиган фарзандингиз вақти-вақти билан ота-онасига болаларча эркалик қилишни, тиззасига бошини қўйиб, унга меҳр кўрсатишингизни истаб қолади. Фақат ҳар доим ҳам буни ошкор қилавермайди. Сергак бўлсангиз, бу ҳолатни кўздан қочирмайсиз.

2. Мўмин-қобил

Ҳисоб-китоблар икки рақамини кўрсатаяптими, демак, фарзандингиз мулойим, мўмин-қобил бола. Барча масалалар бўйича, албатта, сиз билан маслаҳатлашади. Атрофидагилари билан киришимли, жанжал, тўпалонларни ёқтирмайди. Унга уйда бирор машғулот билан банд бўлиш кўчада тўп тепишдан кўра афзалроқ. Болангизнинг феъл-атворидан шикоятингиз бўлмаса ҳам, аста-секинлик билан мустақилликка ўргатинг. Шунда кейинчалик турли муаммоларга дуч келмайсиз. Ва ёлғизланиб қолмаслигига ҳам диққат қилинг.

3. «Юлдуз!»

Уч рақамига яширинган таърифнинг соҳибу соҳибалари туғма иқтидор эгаларидир. Кичиклигидан қизлар рақсга тушиш, қўшиқ куйлашга қизиқишса, ўғил болалар расм чизиш, спорт ёки бирор санъат йўналишини танлашади. Ижодкорлик кайфияти ҳар бир бажарган ишларида билиниб туради. Масалан, ўйинчоқларини шунақанги тартиб билан жойлаштирадики, кўриб ҳайрон қоласиз. Ҳар бир кичик ҳолатга ҳам ўта диққатлик билан ёндашадиган бу болаларни ёрқин келажак кутаяпти. Уни амалга ошириш эса сизга боғлиқ. Агар болалигидан унинг қизиқишларини тўғри баҳолаб, керакли шарт-шароитларни яратиб берсангиз, меҳнатингиз муносиб тақдирланиши аниқ. Фақат уларни бўлар-бўлмасга танқид қилаверманг.

4. Ташкилотчи

Фарзандингиз ишончли, бир сўзли ва мақсад сари интилувчан. Балки кичиклиги учун унинг бу хислатларини пайқамаётгандирсиз. Аммо улғайгач, атрофида дўст-дугоналарининг жам бўлиши, ташаббускорлиги билан сизни лол қолдиради. Тўрт рақами нумералогияда меҳрибонлик сифатини ифодалайди. Демакки, ушбу рақам таърифига тушган болакай кўнгилчан ва сахий бўлади. Ундаги етакчилик ва ташкилотчилик қобилияти келажакда катта марраларни забт этиши, карьера қилишида омад келтиради. Ягона шарти, бунга сиз ҳам, унинг ўзи ҳам бунга ишониши керак.

5. Танқидчи

Бу тоифа болалар жуда зийрак бўлишади. Ер тагида илон қимирласа ҳам билишади. Нумералогияда ушбу сон беш хил кайфият: жаҳл, хурсандчилик, қайғу, қайсарлик ва аразни билдиради. Фаҳмлаган бўлсангиз, фарзандингизда ҳам кайфият ўзгарувчанлиги тез-тез содир бўлиб туради. Гоҳида буни биласиз, гоҳо билмай қоласиз. Келжакда жажжи танқидчингиз фикр-мулоҳазаларини ўз ўрнида ва вазиятга қараб ишлата олиши учун ҳозирдан уни бунга тайёрлаб боринг. Бўлмаса, қалтис саволлари билан уялтириб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас.

6. Эътиборталаб

Агар бу сизнинг биринчи фарзандингиз бўлса, кейингиларини бемалол режалаштираверинг. Чунки олти рақами ҳадя этаётган таърифга кўра, болажонингизга ука-сингил керак. У ҳамиша диққат-эътиборда бўлишни истайди, ёлғизлик уни диққинафас қилади. Доимо ота-онаси, ака-укаларининг фикр-мулоҳазалари, кўмакларига суянади. Бир тарафдан бу яхши. Аммо шахс сифатида шаклланиши учун дилбандингизни мустақил бўлишга ўргатинг.

7. Ҳаммадан бошқача

Ташқи кўринишидан мулойим болакай дейсиз. Аммо хулоса қилишга шошилманг. Кичкинтойнинг ўзига яраша феъл-атвори бор. Тўпалончи бўлмагани билан хоҳламаган ишини қилмайди, ҳатто мажбурласангиз ҳам. Бирор нарсани тўғри дедими, тамом, аксини исботлаб овора бўлманг. Барибир, фикрини ўзгартирмайди. Бу тоифа болани тергамай, яхши гап билан йўлга солиш керак. Ҳар ишда бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатиш ҳам қўл келади. Қатъий кун тартибини ёқтирмайдиган феъли кейинчалик ҳам ўқиш, иш масаласида ўзини намоён этиши мумкин.

8. Ҳукмрон

Нумералогияда 8 сони ҳукмронлик маъносини англатади. Агар фарзандингизга мос таъриф ушбу рақамда яширинган бўлса, болакай ўз хоҳиш-истакларини қай тариқа ифода этади, ана шунга эътибор беринг. Тенгқурларини қандай таништиради, исмини айтадими ёки турли лақаблар биланми? Бу омиллар бола феъл-атворини тўғри тушуниш учун ғоят муҳим. Кичкинтой ўзини бошқалардан устун қўйиши билан ажралиб туради. Агар унга тўғри тарбия бериб, саволларини жавобсиз қолдирмасангиз, ўзига нисбатан ишончини атрофидагилар билан муомалада билинтирмасликка ўрганади.

9. Ақлли

Мазкур рақам таърифи фарзандингиздаги доноликни мадҳ этади. У билан ҳаётнинг ҳар қандай синовларини ҳам қийинчиликсиз енга оласиз. Болажонингиз сизни ҳар қандай шароитда ҳам қўллаб-қувватлайди. Катталарга хос вазминлиги, мушоҳада юритиши кези келганида ўзингизни ҳам ўйлантириб қўйиши мумкин. Бу характердаги болакайни тарбиялашда олтин ўрталикни топиш керак. Фарзандингиз билан маслаҳатлашинг, аммо унга ортиқча маъсулиятни юклаб қўйманг. Фикрини инобатга олишингизни билсин, фахрлансин, бироқ ёшига нисбатан эрта улғайиб қолмасин. Ана шу ҳолатларни эътиборга олсангиз, ҳаммаси рисоладагидек бўлади. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 77 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016