WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2015 » Декабрь » 6 » ЭРКИН КОМИЛОВ ЎЗ ҲАҚИҚАТИНИ АЙТДИ! РУСТАМ САЪДИЕВ ҲАМ!

ПОИСК / IZLASH:

05:38
ЭРКИН КОМИЛОВ ЎЗ ҲАҚИҚАТИНИ АЙТДИ! РУСТАМ САЪДИЕВ ҲАМ!
Севимли актёр Эркин Комилов яқиндагина "Даракчи” газетасига берган интервьюсидан сўнг  шов-шув кўтарилди. Актёрга кўра, унинг "Ўгай она”даги роли учун тўланган гонорар қониқтирмаган. Яна у режиссёрдан "Сизни қайтиб фильмларимга таклиф этмайман” деган жавобни ҳам олган. Қизиқ, уч йил олдин бўлиб ўтган бу аччиқ ё истеҳзоли ҳолни эслашга актёрни нима мажбур қилди? Хуллас, халқ артисти халққа гонорар билан боғлиқ шов-шувни ёйди. Халқнинг севимли режиссёрларидан бири Саъдиев эса ҳайратда.

Агар, Комиловдек дарғага гонорар кам тўланган бўлса, бу режиссёр билан ҳамкорлик қилган бошқа актёрлар билан ҳам шундай "қалтис” муносабат кузатилган бўлиши мумкин... Шу боисдан, бир неча актёр ва актрисалар билан Саъдиев тўлаган гонорарлардан қанчалар рози эканликлари билан қизиқдик. Энг қизиғи, ҳеч биридан салбий жавоб олмадик.

Эркин Комиловнинг айтганларини эшитдик. Рустам Саъдиевни ҳам тинглаш бу масалани янада очиқлашига шубҳа йўқ.

(Рустам Саъдиевдан ёзма равишда жавоб олдик. Ва ҳеч қандай таҳрирсиз ҳукмингизга ҳавола этишни лозим топдик.)

-Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов салобатли, кенг амплуали актёр, буюк Шукур Бурхоновдек устозининг ҳақиқий мактабини олган садоқатли шогирди - бу ҳақиқат.

Одатда, филм сценарийси тайёр булганида, режиссёр ҳар бир образда ҳар қандай актёрларнинг ижросини тассавур қилиб кўриб, кейин бир ролни ижро этиш учун 5-10 та актёрни кинопробага чақиради. Қайси бири маъқул келса, ўшани ролга тасдиқлайди. 

Эркин Комиловга келсак, мен кимни ролга таклиф қилсам, олдиндан ҳамма томонини гаплашиб олиб, кейин рол бўйича ишлашни бошлайман ва иложи борича, гонорар масаласини ўзим гаплашмасликка ҳаракат қиламан. Лекин охир-оқибат аксарият актёрлар режиссёр билан ўзим гаплашаман дейишади ( албатта, бу хусусий кино секторида). Мажбур бўламан, пул масаласи бўйича ҳам гаплашишга.

Шунча гапирган гапларидан бир гапимни тўгри айтибди: "Мен сизни кинога олмайман”!  

ДИККАТ!!! Энди мени ҳақиқатим: 

Бу вокеага 3 йил бўлди. Шаҳло Аҳророва билан ҳамкорликда "Ўгай она" деб номланган сценарийни ёзиб тугатдик ва шу филмда ота ролига бир неча актёрларни кинопроба қилишни режалаштирдик ва шулардан бири Эркин Комиловга сценарий бердим ва 2-3 кунлардан кейин

"Рустам менга сценарий ёкди. Кеннайинггаям, шу жумладан” деб айтди. Бу ота роли аслида Матёқуб Матчоновга мўлжалланган рол бўлганди, лекин бахтга қарши мен съёмкани белгилаган муддатда Матёқуб акани съёмкаси бўлгани учун Эркин акада ҳеч қандай кинопробасиз тўхталдик. Бунга асосий сабаб мен Эркин ака билан биринчи маротаба ишлашим бўлгани учун холос. Ўзбекистон халк артисти Эркин Комилов мен учун оддий бир актёр ва албатта, ўзига яраша санъатда ўрни бор, талантли. Лекин бунақа актёрлар бизда кўп. Яна Эркин акага қайтамиз. Хуллас, Эркин ака турмуш ўртоғи билан олдимга келди ва мен биринчи берган саволим: 4-5 кун съёмка қиламиз, сиз қанча гонорарга ўйнаб берасиз? Ака андиша қилдими, "Билмадим, хафа қилмассан” деди. Шунча йиллик тажрибамдан келиб чиқиб, мен ҳисобли дўст деган тушунча бор десам, Эркин ака бир суммани айтди ва албатта, мен унга унақа шароитим йўқ, айтганингизнинг ярмини бераман дедим. Съёмка кунини сўраб, кейин чиқиб кетишди. Орадан бир неча кун ўтиб, яна қўнғироқ қилди. Яна шу масала юзасидан гап очдим. Шунда Эркин ака "Қўшиб беролмийсанми?” деди. Мен кескин иложим йўқ дедим. Бўлмаса, мен сизни умуман кинога ололмас эканман дедим. У менга "Унда мен оч қолар эканман-да” деди. Кейин Эркин ака сал кечроқ яна қўнғироқ қилиб, "кеннайинг сенинг ижодингни ҳурмат қиларкан, берган пулига караманг, шу ролда ўйнанг деб айтди” деди. Шу билан съёмка бошланиб кетди. Овоз ёзиш этапи тугагунича мен жойида келишилган суммани тийин-тийинигача қўлига бердим. Премьера бўлди. Ака жуда хурсанд бўлди. Банкетда мени жуда қаттиқ ҳурмат билан тилга олди. Энг қизиғи, шу воқеага 3 йил бўлган бўлса, шу кунгача қаерда учрашиб қолсак, жуда илиқ сўрашиб келган. Хуллас, шунақа гап. Мен бир нарсага ҳайронман, Ўзбекистон халқ артисти даражасидаги актёр кенг оммага гонорар мавзусини олиб чиқиши тўғримикан? Билмадим, тағин... 

Нима бўлгандаям, сизни ҳурмат киламан. Соғ-саломат бўлиб, томошабинни хурсанд килиб юринг, Эркин ака” – дея ўз ҳақиқатларини баён қилади, Саъдиев.

Актёр ҳам, режиссёр ҳам ўз виждонига таяниб ичидагиларини айтди. Айтиб олди! Арзимаган гонорар дея, устига-устак ўтган бир кичик ишни "пашшадан фил ясагандек” муаммо даражасида кўтариш ярамайди. Муҳими, оқибат йўқолмасин! Яқин йилларда бу ижодкорлар янги фильмларда яна ҳамкорлик қилишига умид қилиб қоламиз!

Жасур ҲАМРОЕВ

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot https://kun.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 295 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016