 Мамлакатга куз келди. Кунлар анча салқинлаб қолди. Шундай экан кунлик об-ҳаво маълумотларини билиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 26 сентябрь куни республика бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди. Эртага Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво харорати кечаси +13…+15, кундузи +28…+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади. Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12…+17 даражада кундузи +25…+30 даражада, шамолнинг тезлиги эса 5-10 м/с бўлиши кутиляпти. Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +27...+32 даражагача кўтарилади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13, кундузи +23...+28 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Қамчиқ довони ва Чимён тоғлари бироз салқин бўлиб, ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи эса +17...+22 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|