WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2015 » Декабрь » 23 » "ЭЪТИРОФ - 2015"! ИМИ-ЖИМИДА, АПИЛ-ТАПИЛ ЎТИБ КЕТАДИМИ?!

ПОИСК / IZLASH:

19:28
"ЭЪТИРОФ - 2015"! ИМИ-ЖИМИДА, АПИЛ-ТАПИЛ ЎТИБ КЕТАДИМИ?!
"Эътироф” ташкил қилинганида роса умидлар қилгандик. Энди ғолиблар шаффоф тарзда аниқланади. Энди бошқача бўлади...

Биринчи йил роса шов-шув бўлди. Ўтган йилги шоу жуда чўзилиб кетди. Бу йил бир бўлади, бир бўлмайди деган гап-сўз тарқалди. Йўқ, барибир ўтказиладиган бўлди.

Ўтган икки йил ичида эл ишончини ўз кучида сақловчи қоидага амал қилинган эди: номзодлар кимлиги эълон қилиниб, омманинг овоз бериши ҳақида эълон бор эди. Бу йил на "овоз беринг!” бор, на бошқа нарса! Тез-тез, кўз-кўрона, апил-тапил томоша... Бундай томоша кимга керак?

Эл таклифнома изламоқда. Ҳатто бир кун олдин ҳам қайси хонандалар қўшиқ куйлаши маълум бўлмаган маросим таклифномалари аллақачон таниш-билиш ва қариндош уруғнинг қўлига етиб боргани ғалати. Бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ.

"Ўзига хон, кўланкаси майдон” бўлмоқда. Таклифнома сўраганларга "вазирликдан сўранг” дейишади. Вазирлик "Ёшлар ижод саройи”га, бу сарой "Ўзбекнаво”га йўналтиради... бирлашма яна вазирликка. Хуллас, ажойиб учбурчак! Таклифномалар эса сирли равишда ўз эгаларини топган.

23 та номинация! Қандай номинациялар, номзодлар кимлар? Бундан омманинг хабари ҳам йўқ. Эртага кутилмаган равишда ғолибликка умуман дахли бўлмаган "машҳурлик ниқобидаги”лар тақдирланса, бунинг ҳайратланарли жойи йўқ. Кўникамиз.

Кумуш Раззақованинг санъатда борлиги энди эсга тушиб қолгандай... Ҳар тугул-а, ҳар тугул! Маълумотларга қараганда, ўз даврининг кумуш юлдузига айланган Раззақова узоқ вақтдан сўнг "Истиқлол” саҳнасида куйлаши катта ё кичик шов-шув бўлиши мумкин.

Сўнгги йилларда Россия саҳналаридан аримаган Назархоннинг "Эътироф 2013”да "Улуғимсан, Ватаним”ни куйлаб чиққани, узоқ кутилган ва кутилмаган воқеа бўлганди. Бу йил ҳам у тақдимотга қўшиқ куйлаш учун таклиф этилгани маълум бўлди. Балки, "сюрприз” қилиб, Юлдуз Усмонованинг ҳам иштирокини ўйлаб қўйишган бўлса, не ажаб? Ажаб, ажаб, яна ажаб!

Бу йил ғолибларни аниқлашда оммавий сўровнома ўтказилмаган бўлса, ОАВда тақдимот тарғиботи "хўжа кўрсин”га тарзда номига реклама қилинган бўлса, шаффофлик қаерда қолди? Қани мухлисларнинг демократик овоз бериш ҳуқуқига эътибор? Шу жойда бир машҳур қўшиқ янграйди: "Жим туринг! Шовқинланманг!”.

Тақдимот маросимини илк бор Рустам Динамовичга (уни шоу-бизнесда шундай мурожаат ила танишади!) ишонишганди. Кейинги йил Саъдулла Абдуллаевга. Иш бор жойда камчилик топилади. Икки режиссёр ишидан қониқишмаган кўринишади. Бу йил Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовларга омад кулиб боқди. "Ёш томошабинлар” театри актёрлари саналмиш Солиҳовлар йирик тадбир режиссёрлигида ишончни қай даражада оқлаши эртага маълум бўлади!

Динамович (Рустам Шамсутдинов) шу кунларда нима билан машғулиги номаълум, Абдуллаев тоғдаги дачасида "Озод Замин шоу”сини суратга олиш билан овора. Бу режиссёр ким билан муносабати яхши бўлса, ўша юлдузларни жамлаб, серҳашам декорация қуриб, шов-шув кўтаришга уриниб, ҳануз трендда эканлигини исботлашга уринмоқда. Ҳасан ва Ҳусан эса бошларига қўнган "бахт қуши”дан мамнун!

Хуллас, "Эътироф – 2015” ими-жимида, апил-тапил тарзда ўтказилаётгандек. Конвертда исм-шарифи бекитиб қўйилган ғолиблар эса аллақачон кимлар эканлиги аниқлигига шубҳа йўқ. Энг қизиғи, ғолибларни ким аниқлади? Ҳақиқий эътироф қилишга ҳақли омма фикрими ё 3-4 та мутасаддининг шахсий фикри? Шу жойда яна ўша машҳур қўшиқ янграйди. "Жим туринг! Шовқинланманг!”.

Майли, нима бўлганда ҳам виждон ўз кучини йўқотмасин. Унинг кучи йўқолар экан, одамлар кўп нарсаларга ишонмай қўяди.

Жасур ҲАМРОЕВ

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 165 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016