WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 18 » Елкамдан тоғ қулаган кун

ПОИСК / IZLASH:

23:54
Елкамдан тоғ қулаган кун
Куни кеча таҳририятимизга қўнғироқ қилиб биз билан диллашган Адҳамжон бир неча йиллардан буён юрагини эзиб келаётган бир дард ҳақида гапириб берди. Уларнинг афсус ва надоматларга йўғрилган сўзлари ҳар қандай дилни ўртаб юборади. Лекин ҳамиша қилинган хатоларни тузатиш имкони мавжуд. Буни ўз вақтида англаб қилинган ҳаракат албатта ўз натижасини беради.   

— Менинг бутун дардим ичимда. Шу вақтгача айтсам тилим, айтмасам дилим куйиб яшадим. Эҳ, инсоннинг қилган биргина хатоси унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин экан. Менинг ҳам ёшлигимда ақлим етмай қилиб қўйган бир гуноҳим бор, у умр бўйи бошимда тўқмоқ бўлди. 

Ўшанда энди беш ёшга тўлгандим. Дадам синглимга матодан тикилган кучукча олиб бердилар. Аввалига унга эътибор бермадим.  Машинамни синдириб қўйгандан кейин болалигимга бориб, синглим билан ўйинчоқ талашадиган бўлдим. 

Бир кун дадам билан ойим бизни қўшнимизни қизига ташлаб, ўзлари тўйга кетишди. Қўшни қиз ҳам бироз вақт ўтирди-ю, биров чақиргач, ташқарига индамай чиқиб кетди. Шу пайт билмадим мени нима жин урди, синглимни қўлидаги ўйинчоқни ўйнагим келиб қолди. Эс-эс ёдимда қолгани –икковимиз роса талашиб, тортишдик. У ҳа деганда беравермагач... 

Ўшанда ўзимни билмай қолганман ёки қўлларимни шайтон бошқарганми? Менимча, синглимдан кучукчани тортиб олмоқчи бўлганман-у, ниҳояси хаёлимга ҳам келмаган. қолаверса, ҳали гўдак эдим. Анча талашдик, ҳатто синглимни йиғлатдим ҳам. Бироқ у кучукчани беравермагач, ерда ётган қайчига кўзим тушиб қолди. Уни шарт чангалладим-у… Очиғи, у ёғини эсласам, ҳозир ҳам юрагим ларзага тушади.  

...Биласизми, ҳатто бу ишни қилиб қўйганимдан кейин ҳам нима бўлганини тўлиқ англаб етмагандим. 

Орадан йиллар ўтгани сайин мен билан ёнма-ён улғайиб келаётган синглимнинг нуқсони қалбимга қўрқув сола бошлади. Кўз ўнгимда эса менинг айбим туфайли бир кўзидан маҳрум бўлган синглим вояга етиб борарди.  Ич-этимни виждон азоби кемирар эди. Кичкиналигимда унча англаб етмаган эканман, катта бўлганим сайин ҳаммасини аста-секин тушуниб бордим. 

Аммо, лекин синглимга қойил қолдим, бирор марта оғиз очиб, "Сен мени шу аҳволга солдинг”, демади. Уйдагилар ҳам ҳеч нарса бўлмагандек муомала қилишарди менга. Эҳ, ўзимга қолса, уларнинг уриб-сўкишлари бу муомаладан афзалроқ эди. Мен ўзимдан ўзим нафратланардим. Фикримча, ҳаётда бундан оғири бўлмаса керак. 

Синглим йигирма ёшга тўлгунча уйимизга совчилар келмади. Бир кун биздан беш-олти уй нарида турадиган қўшнимиз Буниса хола "Айланай эшигингизни тагини супургани келдик”, деб қолса бўладими. Ҳаммадан кўп мен суюндим. Буниса холанинг ўғли жуда яхши йигит эди. 

Мен ўша куни илк бор синглимнинг лабларида табассум кўрдим. Унинг шу қувончи бир умр ўзиники бўлиб қолишини нақадар истаганимни тушунтириб бера олмайман. 

Лекин, афсус, бундай бўлмади. Табассум билан чой кўтариб кирган синглим, кўзларида жиққа ёш билан қайтиб чиқди. Кейин билсам, Буниса хола Шалолани эмас, кичик синглимни сўраб келган экан. 

Уйдагилар рози бўлишди. Шалола қолиб, кейинги синглимни тўйи бўлиб кетди. Ана энди мени аҳволимни тасаввур қилаверинг. Наҳот қилган бир хато ишим  учун Шалола бахтсиз бўлиб қолса, деган афсус ич-этимни кемирарди. Бу виждон азобидан қутулиш учун синглимни шифокорларга кўрсатишга қарор қилдим. 

Қарор қилдим-у, кўнглимда, фойдаси бўлармикин, деган хавотирда эдим. Негаки кичкиналигида ота-онамни кўрсатмаган шифокори, олиб бормаган касалхонаси қолмаган. Шундай бўлса ҳам бир уриниб кўришга қарор қилдим. 

Шалолани кўндириш ҳам анча қийин кечди. Аввалига ўжарлик қилиб кўнмади. Тинимсиз ялиниб-ёлворишларимдан кейингина рози бўлди. 

Тумандаги шифокорларга йўлиқдим. Улар бундай касалликни фақатгина ўта малакали шифокорлар даволаши мумкинлигини айтишди. Шаҳарга боргандим, шифокорлар уни обдон текширишди, аммо тайинли гап айтишмади.  

Бу пайт мен энди ўқишни тугаллаб, янги иш бошлагандим. Бир куни ишхонадаги оғайниларимни меҳмонга чақирдим. Улар дастурхонга тортилган турли пишириғу, мазали таомларни мақтаб-мақтаб танаввул қилишди.

Дўстларимни ичида хали уйланиб улгурмаган Шокир ҳам бор эди. У гап орасида секингина "Уйингизда ким бунчалик пазанда” деб, сўраб қолди. Менга бўлсам, синглим Шалолани "қўли ширин” деб мақтовини келтирдим. Бу гапимдан сўнг оғайним бир-икки ҳовлига разм солганини сезгандим. Синглимни кузатиб ўтирган экан-да. Буни кейинроқ тушуниб етдим.

Орадан икки-уч кун ўтгач, қўнғироқ қилиб, мен билан учрашмоқчилигини айтди.    У билан кўришдим, айтган гапларидан ҳайратга тушдим:

— Дўстим, биласанми, сендан бир илтимосим бор. Тўғрироғи, Шалолага совчи юбормоқчиман. Хўш, нима дейсан? Кўпдан буён мен бундай оқила қизни учратмагандим. 

Мен довдираб қолдим. Тилим ожиз эди бирон сўз айтишга. Худди катта гуноҳ иш қилган одамдай айбимни яширмоқчи бўлардим. 

— Биласанми, халиги...

— Нима демоқчилигингни биламан. Ҳечқиси йўқ, инсоннинг биргина камчилиги унинг ҳамма яхши фазилатларини ювиб кета олмайди-ку, ахир.

—Тўғри лекин бир ҳафтадан кейин  Шалолани операция қилишади-да.

— Майли мен кутаман. Совчиларни ҳам у касалхонадан чиққандан кейин юбораман, хўпми? Бироқ, айтиб қўяй, у тузалиш-тузалмаслигидан қатъи назар бу фикримдан қайтмайман. 

Юрагим алланечук тўлиб-тошиб кўзларимга ёш келди. Назаримда, Шокир мен қилган хатони тузатаётгандек эди. Лекин синглимни хулқ-атвори, одоби ўрнак қилиб кўрсатса арзигудек эди. Ахир Шокирга ҳам бекорга ёқиб қолмагандир, деб ўйладим. Дўстим мен билан ёнма-ён турди. Синглим учун мендан кам жон куйдирмади. 

Шалола операциядан яхши чиқди. Анча дадил, бардам эди. Энг қувочлиси эса, кўзлари тузалиб кетганди. Икки ҳафта касалхонада ётди. Уйга қайтганда эса ота-онам уни Шокирга унашиб қўйганди. Шундан кейингина елкамдан тоғ ағдарилганини ҳис қилдим. 

Менинг ҳам ўз ҳаётим борлигини, оила қуришим кераклигини шундан кейингина ўйладим. Илгари синглимни ўйлаб уйланиш хаёлимга ҳам келмаган экан. Хуллас, қўшалоқ тўй бўлди. 

Ҳозир ҳар иккала оила бахтли яшаяпмиз. Шу кунларда синглимнинг кўзи ёрийдиган. Яқин кунларда жиянли бўламан. Бу бахт юрагимдаги барча дардларни аритди. Энг муҳими эса инсон қилган хатоларини тузатишга уриниши кераклигини тушундим. Шундагина у ҳаётнинг асл маъносини англаб етар экан.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 466 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016