 Севимли фарзандингизнинг доимий «Олиб беринг!» деган гапидаган чарчаб кетган бўлсангиз, қандай чора-тадбир кўриш кераклигини айтиб ўтмоқчимиз.
«Эсимда, бир неча йил олдин кичкина қизимизни туғилган куни учун ўйинчоқни ўзи танлаши мақсадида уни дўконга олиб боргандик, — дея ҳикоя қилади Гулноза, биринчи синф ўқувчиси бўлган Нафосатнинг онаси. – У дўконда ҳамма ўйинчоқларни кўриб чиқди, найлар ва барабанларни чалиб кўрди, қўғирчоқларни қўлига ушлаб кўрди, кейин эса «Энди уйга кетдик, торт еймиз!» деди. Биз ўшанда турмуш ўртоғим билан роса кулгандик. Ҳозир эса шу воқеани ҳеч қандай табассумсиз эслайман – Нодира қизим билан дўконма-дўкон юриш турган-битгани стрессга айланган».
Хўш, кичкинтой сиз харид қила олмайдиган нимани сўраши мумкин? Майли, у ҳатто харажатлар рўйхатига киритилган суммадан ҳам ошсин. Айнан мана шу кичкина юлғичнинг ота-онаси тушиб қолиши мумкин бўлган асосий қопқон ҳисобланади. Боланинг барча айтганларини бажарар экансиз, бир қатор оқибатларга дуч келишингиз аниқ, улардан энг қўрқинчлиси – кичик ёшданоқ сизни ўзига бўйсундиришни бошлагани.
Қатъий чоралар
Сиз фарзандингизга ширинликлар билан қорин тўймаслигини юз марта айтгансиз, сизда харид қилиниши зарур бўлган маҳсулотларнинг рўйхати бор, аммо шунга қарамасдан уни чупа-чупслар ва киндер-сюрпризлар терилиб турган витринадан олиб кетишга қодир эмассиз. Гап шундаки, унга буни хотиржам вазиятда олдин ҳам тушунтирган бўлишингизга қарамасдан у сизни на тушунишга, на қулоқ солишга қодир. Уни худбинликда айблашга ва исрофгар одам бўлиб ўсишига сабаб йўқ. Оиладаги пул ва иқтисодий муаммолар тўғрисидаги мунтазам гап-сўзлар бунинг тескариси юз беришига туртки бўлади – унда зиқналик, пули кўпроқ одамларга нисбатан ҳасад ҳисси ривожланади.
Доимий "Олиб бер!”нинг яна бир бошқа реакцияси – бу ҳамма нарсага ижозат беришдир. Бу ишга ҳаддан ташқари таъсирчан ота-оналар мойил бўлади. Улар ўз фарзандини ҳар қандай безовталикдан, ўзларини эса боланинг одамлар олдидаги хархашаларидан асраш мақсадида исталган сарф-харажатга тайёр бўладилар. Ҳолбуки бундай ёндашув келажакда боланинг ўз молиявий аҳволини назорат қила олмасликка олиб келади. Бундан ташқари, у сизнинг молиявий муаммоларингизга бефарқ бўлиб қолади ва сизга нисбатан доим истеъмолчилик муносабатида бўлади.
Энг яхши совға – бу сен
Агар уйдаги байрам фойдасига совғадан воз кечган кичкина Нодира воқеасини муфассалроқ кўриб чиқадиган бўлсак, оилада бундай муаммо пайдо бўлишининг энг муҳим сабабларидан бирини осонгина илғаб олиш мумкин.
Қизчага дўкондаги ўйинчоқлардан бирига эга бўлиш унчалик муҳим бўлмаган. Бу воқеада ота-онаси томонидан кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик, уларнинг фарзанди учун барча нарсага тайёрлиги асосий рол ўйнаган. Фарзандини қувонтириш истаги ва туғилган кунида кайфиятини кўтариш Нодирага совғанинг ўрнини босган.
Аксинча, сўраб-сўраб олинган харидни шу ернинг ўзида ташлаб кетиладиган ҳолатлар ҳам кўп учрайди, боланинг бу ўйинчоққа бўлган қизиқиши дарров сўнади.
Дилноза Тоғаева, врач-педиатр
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|