WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5857]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [767]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [443]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [239]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2571]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4302]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7895]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [767]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [163]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [358]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1786]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [329]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1959]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3610]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [16]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [12]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 65
Гостей: 65
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, gapedZes, tapedZes, vapedZes, eapedZes, fapedZes, mapedZes, lapedZes, Sergioroome, capedZes, rapedZes, kapedZes, papedZes, napedZes, iapedZes, bapedZes, japedZes, zapedZes, uapedZes, JoshOrdiply, cebarlighEl, fresuatnaEl, MarlineNiz, girBex, Richardsweef, Lindawhatt, Zolexmt, Funkec, KasiCekeede, Hanstourry, PolundraVU, [Полный список]
Главная » 2018 » Апрель » 11 » Фашистлар 101 нафар ўзбекни Амерсфорт дўзахи азобига маҳкум қилган

ПОИСК / IZLASH:

08:03
Фашистлар 101 нафар ўзбекни Амерсфорт дўзахи азобига маҳкум қилган
ХХ асрнинг 30 йилларида Германияда ҳокимият тепасига келган фашизм инсониятга қарши мисли кўрилмаган ваҳшийликларни ўйлаб топди. Ўзларини олий ирқ – орийлар деб ҳисоблаган немис фашистлари Адольф Гитлер бошчилигида Учинчи рейхга асос солиб, дунё халқларини қул қилиш мақсадида Иккинчи жаҳон урушини аланга олдирдилар. Яҳудий ва учинчи дунё аҳолисини ўзига қарам қилиш – энг оғир ва тубан ишларни бажаришга маҳкум этиш ёки бутунлай қириб ташлашдек ваҳшиёна ғояларини ишлаб чиқдилар.
 
Освенцим, Холокост, Хатинь ва бошқа ўлим лагерларида асир олинган минглаб бегуноҳ болалар, аёллар, кексалар тириклайин ўтда ёндирилди, газ камераларида бўғилиб ўлдилар. Бу ёвузликни башарият то абад унутмайди.
 
Иккинчи жаҳон урушига 6 миллион аҳолиси бўлган Ўзбекистондан ҳам 1,5 миллион нафар йигитлар сафарбар қилинган эди. Уларнинг ярмидан кўпроғи хоки поклари бегона юртларда қолиб кетди. Қанчаси бедарак йўқолди. Улар рўйхатида 101 нафар самарқандлик юртдошларимиз ҳам бор. Голландиялик журналист Ремко Рейдинг саъй-ҳаракатлари туфайли биз энди уларнинг аччиқ қисматлари ҳақида маълумотга эгамиз.
 
...Ўн тўққиз йил муқаддам Ремко Рейдинг Голландиянинг Амерсфорт шаҳарчаси ёнидаги унутилган қабристон билан қизиқиб қолди ва хароб, қаровсиз бу қабристонга асирга олинган ва фашизм ваҳшиёна қийноқлари қурбони бўлган 865 нафар совет жангчилари дафн этилгани, улардан 101 нафари Самарқанд шаҳри ва вилоятидан сафарбар қилинган ўзбеклар эканлигини аниқлади. У архив материалларини ўрганиб, фашистлар ирқни аниқлаш устида ўтказган лаборатория тажрибалари учун атайлаб монголоид қиёфадаги ўша ўзбек йигитларини танлаб олганининг гувоҳи бўлди. Рейдингга бу ишда ўша пайтда ўсмир бола бўлса-да, фашист тадқиқотчиларининг ёвузликларига гувоҳ бўлган, ҳозир 91 ёшдаги голландиялик Хенка Брукхаузен ўз хотиралари билан ёрдам берган.
 
Асирлар устида ўтказилган биозоолог-анатомик тажрибани лагерь врачи голландиялик Николас Ван Ньювенхаузен олиб борган. Унинг кундалигида қайд этилишича, 101 нафар ўзбекдан 24 нафари ҳали тажриба столига чиқмаёқ ҳалок бўлган. Вафот этган яна икки нафарининг боши танасидан ажратиб олиниб, бошқа асирларга бошчаноқ суяги қолгунча қайнатиш буюрилган. Врач ушбу бош суякларини иш столи устига қўйиб, ўрганган. Ривожланган Европанинг инсонпарвар деб ҳисобланган олимининг ваҳшийлигини қаранг.
 
Рейдингнинг ушбу ва бошқа архив маълумотлари асосида яратилган "Шон-шуҳрат майдонининг фарзандлари” китобида ўзбеклар устида ўтказилган яна бир тажриба ҳақида ёзилган. Тажриба ўтказишдан олдин, уч кун давомида ўзбек асирлари очликда сақланган. Тўртинчи куни уларни майдонга олиб чиқиб, сафга турғизишган ва олдиларига бир бухонка нон ташлашган.
 
Фашистларнинг фикрича, асирлар нонга оч итлардай ташланишиб, бир-бирларини ғажиб ташлагудек бўлишлари керак эди. Шундай бўлишига ишончи комил ёвузлар бўлажак нон талашишини суратга олиш учун ҳатто Германиядан кинооператорларни чақиришган эди. Не кўз билан кўрсинки, бундай ҳолат юз бермади. Тақдирга мардона тан берган, ҳар қандай вазиятда ҳам ўзбекона иймон-эътиқодига доғ туширмайдиган асирлар нонга ташланмайдилар. Анча вақт ўтгандан кейин орасида ёши улуғроғи чиқиб, уларга нонни тенг бурдадан тақсимлаб беради. Ўша қонхўр, золим иблисдан тарқаган орийларнинг бошига шундай савдо тушса, бир-бирининг гўштини ейишга ҳам тайёрлигини тасаввур қилиш қийин эмас, деб ёзади журналист.
 
1942 йилда фашистлар чексиз азоб-уқубатга дош берган асирларни Францияга бошқа лагерга кўчириш ҳақида ёлғон эълон билан алдаб, Амерсфорт шаҳарчаси яқинидаги қабристонга келтириб, отиб ташлайдилар. Афсуски, улар ҳақида на бирорта ҳужжат, на маълумот қолмаган. Чекиниш пайтида фашистлар лагерга ўт қўйиб кетишган. Аммо Рейдингнинг астойдил изланишлари натижасида қабристонга дафн этилган 865 нафар совет жангчиларидан 200 нафарининг қариндош-уруғларини аниқлаш мумкин бўлди.
 
Лагерда ҳамюртларимизга тақдирдош бўлган голландиялик коммунист рассом томонидан қаламда чизилган икки сурат сақланиб қолган. Уларнинг орқасига – бирига Ҳотам Қодиров, иккинчисига Зоир Муратов деб ёзилиб, имзо чекилган ва рус черковининг "Воскресение” (2017 й. 7-сон) газетасида эълон қилинган.
 
Амерсфорт шаҳарчаси фуқаролари ҳар йили баҳорда юртдошларимиз қабрларини зиёрат қилиб, гуллар қўйиб, шам ёқиб хотирлайдилар. Ушбу қабристонда дафн этилган юртдошларимизнинг номини аниқлаш учун архив ходимлари, ёшлар иттифоқи, изтопарлар, тарихчилар ва жамоатчилик вакиллари, интернет элчихоналар, халқаро маданий алоқалар ташкилотлари ҳамкорлигида қидирув ишлари олиб борсалар, савоб бўларди. Марҳумлардан қай бири қай биримизнинг қариндошимиз, тоға-жиянимиз, уруғ-аймоғимиз бўлиши мумкин.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 9 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #xabarlar, #Yangilik, #uznews, #newsuz, #news, #новости, #ahborot, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018