WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10919]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1929]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3591]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7818]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [89]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1594]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [264]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [260]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2952]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [412]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3500]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5344]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [506]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [969]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [41]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [42]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [161]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [79]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 50
Гостей: 49
Пользователей: 1
DewayneGap

Kun faolllari:
iphone, Denispaync, Petrpaync, Kn_bogidanov1965, On_popitov1987, Kn_rydanov1985, AlexeyWeame, DewayneGap, GregorWeame, BrianDak, brandify18, martinhi4, loisbd11, kaylavv4, zelmalg2, jeniferma60
Главная » 2021 » Декабрь » 20 » Фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун қабул қилинди

ПОИСК / IZLASH:


07:48
Фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Ўзбекистон президенти 15 декабрь куни «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат «Халқ сўзи»да эълон қилинди ва у 16 декабрдан кучга кирди.

Ҳозирга қадар Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат (ФҲ)ни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи ягона ҳужжат — қонун мавжуд эмас эди.

Фавқулодда ҳолат — Ўзбекистон фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, шунингдек, юридик шахсларнинг ҳуқуқларига нисбатан ушбу қонунда назарда тутилган айрим чекловлар белгилашга йўл қўядиган ҳамда уларнинг зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклайдиган, Конституцияга мувофиқ Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида вақтинча жорий қилинадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТлар ҳамда ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг алоҳида ҳуқуқий режими ҳисобланади.

Ҳужжат билан шунингдек, коммендантлик соати тушунчасига ҳам тариф берилган. Унга кўра, сутканинг махсус берилган рухсатномаларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз кўчаларда ҳамда бошқа жамоат жойларида ёҳуд турар жойдан ташқарида бўлишга тақиқ белгиланган вақти демакдир.

Фавқулодда ҳолатни жорий этиш мақсадлари уни жорий этишга асос бўлиб хизмати қилувчи ҳолатларни бартараф этиш, фуқароларнинг хавфсизлиги ҳамда конституциявий тузум ва ҳудудий яхлилигини ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборат.

ФҲни жорий этиш ҳоллари

Фавқулодда ҳолат фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига, конституциявий тузумга ёки ҳудудий яхлитлигига бевосита таҳдид соладиган ҳамда фавқулодда чоралар қўлламасдан бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, алоҳида ҳолларда жорий этилади.

Бундай ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:

-реал ташқи хавф, Ўзбекистон конституциявий тузумини ёки ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга уринишлар, оммавий тартибсизликлар, террорчилик ҳаракатлари, шунингдек, зўравонлик ҳаракатлари билан бир вақтда юз берадиган, фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига, давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг кундалик фаолиятига бевосита таҳдид солувчи ўта муҳим ҳамда тоифаланган объектларни ёки айрим жойларни тўсиш ёки босиб олиш, қонунга хилоф қуролли тузилмаларни тайёрлаш (ташкил этиш) ва уларнинг фаолияти, миллатлараро, конфессиялараро ва чегаравий низолар;

-кенг қамровли авария-қутқарув ишлари ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлар амалга оширилишини талаб этадиган йирик халокатлар, табиий офатлар, эпидемиялар ҳамда бошқа табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар, фавқулодда экологик вазиятлар.
ФҲни жорий этиш

Фавқулодда ҳолат президент фармони билан жорий этилади ва у дарҳол ОАВда эълон қилиниши лозим. Унда қуйидагилар белгиланиши лозим:

-ФҲни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар;

-ФҲни жориш этиш заруратининг асоси;

-ФҲни жорий этилаётган ҳудуднинг чегаралари;

-ФҲ режимини таъминлайдиган кучлар ва воситалар;

-Фавқулодда чоралар рўйзати ва уларни қўллаш чегаралари, вақтинчалик чекловларнинг қатъий рўйхати;

-ФҲ шароитларида қўлланиладиган фавқулодда чораларни амалга ошириш учун масъул бўлган давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари;

-ФҲнинг амал қилиш даврида ташкил этиладиган махсус давлат бошқаруви органлари ва уларнинг ваколатлари;

-ФҲни амал қилиш муддати, фармон кучга кирадиган сана ва вақт.

Президент фармони 3 сутка муддат ичида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида тасдиқланиши зарур. Акс ҳолда ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилади.

ФҲни амал қилиш муддати

Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида жорий этиладиган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддати 30 суткадан, айрим жойларда қўлланилиши эса 60 кундан ошиши мумкин эмас.

Агар фавқулодда ҳолатни жорий этиш мақсадларига эришилмаган бўлса, президент фармони билан у яна бир муддатга узайтирилиши мумкин.

Агар фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилса, унинг амал қилиши президент фармони билан тўлиқ ёки қисман, шу жумладан, муддатидан илгари тугатилади.

Фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловлар

ФҲ юзага келган ҳолатда фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловлар комплекс ва алоҳида тарзда қўлланилиши мумкин. Улар қаторида:

-давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш;

-ҳудуд бўйлаб ҳаракатланиш эркинлигига нисбатан чекловлар, шунингдек, мазкур ҳудудга кириш ва ундан чиқишнинг алоҳида режими, шу жумладан, зарур бўлганда чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириши ҳамда ҳудудларда туришига нисбатан чекловлар;

-жамоат тартибини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятини ва транспортнинг ҳаракатланишини таъминловчи объектларни муҳофаза қилишни кучайтириш;

-фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга, шу жумладан товарларни реализация қилишга, ишларни бажаришга ва хизматлар кўрсатишга чекловлар;

-озиқ-овқатни ва энг зарур нарсаларни сотиш, сотиб олиш ҳамда тақсимлашнинг алоҳида тартиби;

-йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар, шунингдек, бошқа оммавий тадбирлар ўтказилишини тақиқлаш ёки чеклаш;

-транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш ва уларни кўздан кечиришни амалга ошириш;

-хавфли ишлаб чиқаришлар ҳамда портловчи, радиоактив, шунингдек хавфли кимёвий ва биологик моддалардан фойдаланадиган ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб туриш;

-моддий ва маданий қимматликларнинг йўқ қилинишига, ўғирланишига ёки шикастланишига аниқ таҳдид мавжуд бўлган тақдирда, уларни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш, кўчмас объектларга, шу жумладан, моддий маданий мерос объектларига нисбатан эса уларни муҳофаза қилишга доир тегишли чоралар кўриш.

Комендантлик соати қоидаларини бузган шахсларни ушлаб туриш

Комендантлик соати қоидаларини бузган шахслар комендантлик соати тугагунга қадар, шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган (ўз шахсини яшираётган) шахслар эса — ички ишлар органи бошлиғининг қарорига кўра кўпи билан 24 соат муддатга ушлаб турилиши мумкин.

Ушлаб турилган шахслар, улар билан бирга бўлган нарсалар ва транспорт воситалари қонунчиликда белгиланган тартибда кўздан кечирилиши мумкин. Ички ишлар органи бошлиғининг ушлаб туриш тўғрисидаги қарори устидан юқори мансабдор шахсга ёки суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Комендантлик соати қоидаларини бузган шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туриш қонунийлигини назорат қилиш прокурор томонидан амалга оширилади.

Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг хавфли юқумли касалликлари юзага келиши ҳамда тарқалиш хавфи туфайли чекловли тадбирлар (карантин) жорий этилган тақдирда, фавқулодда ҳолат режимини бузган, белгиланган ҳудудда яшамайдиган ва ундан ташқарига чиқариб юборилиши лозим бўлган фуқаролар шу шахслар учун белгиланган тиббий кузатув муддати тугагунга қадар умумий асосларда ушлаб турилади.
ФҲ ҳудудида Одил судловни амалга ошириш

Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади ва шу ҳудуддаги барча судлар фаолият кўрсатади.

Фавқулодда судларнинг бирор-бир шаклини ёки турини яратишга, ҳудди шунингдек, тезлаштирилган ёки фавқулодда суд ишларини юритишнинг ҳар қандай шакллари ва турларини қўллашга йўл қўйилмайди.

Ҳудудда фаолият юритаётган судлар томонидан одил судловни амалга ошириш мумкин бўлмаган тақдирда, судларда кўриб чиқиладиган ишларнинг судловга тегишлилиги Олий суд қарорига кўра ўзгартирилиши мумкин.

Ҳужжатга берилган изоҳда қайд этилишича, қонун жаҳонда коронавирус пандемияси тарқалиши шароитида халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда тайёрланган.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида парламентнинг айрим депутатлари пандемиянинг дастлабки кунларидаёқ мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш ғояси жамиятда кенг муҳокама қилинганини, бироқ қонунчиликнинг йўқлиги бунга йўл қўймаганини таъкидлашганди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 27 | Добавил: iphone | Теги: #Yangiliklar, #habarlar, #news, #newsuz, #xabarlar, #ahborot, #uznews, #Yangilik, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2022