WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7321]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [947]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [465]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2855]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4651]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [53]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8584]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [881]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2647]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [158]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [220]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [605]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1930]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [369]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2151]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4269]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [19]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [79]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [368]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [35]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [22]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [35]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [42]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [15]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [13]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 62
Гостей: 62
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Patriotcel, 988920919
Главная » 2019 » Март » 15 » ФИРИБ УСТАЛАРИ… (ёхуд кар-соқов фожиаси)

ПОИСК / IZLASH:

11:01
ФИРИБ УСТАЛАРИ… (ёхуд кар-соқов фожиаси)
Нима бўлди-ю, бир пайтлар бозорда ҳаммоллик қилиб базўр чориғини судраб юрган Темирвой бирданига бойиб кетди. Ҳа энди, бозордан-бозорга чопди, уни бунга, буни унга уриштирди. Ишқилиб, мўмай пул орттирди…
Аммо бу камдек туюлаверди. Тўғриси, атрофдагиларнинг саройдек қўша-қўша уйларини, машина олиб машина сотишларини кўрганда ҳар гал ичи куярди.

— Йўқ, етар, — деди кунларнинг бирида ўзига ўзи, — Ортиқ бундай яшаб бўлмайди. Бирор йўлини топишим керак…

Ўйлай-ўйлай, яқин дўсти Султон қассоб ёдига тушди.

"Ҳа-а, ўшаям чойхонада нуқул ҳаётдан нолигани-нолиган, — кўнглидан ўтказди Темирвой бироз жонланиб. — Сўйган сигир-новвослари қопламаётгандир-да! Қани, бир юрагига қўл солиб кўрай-чи, ажабмас, бирор жўяли гап айтиб қолса!..”

Темирвой бозорни йиғиштириб тўғри дўстининг қассобхонасига йўл олди. Хайрият, қош қорая бошлаганига қарамай, кетиб қолмабди.

— Оғайни, бир маслаҳатли гап чиқиб қолди, — деди Темирвой салом-аликдан сўнг. — Шунга… Сенинг олдингга келавердим.

— Нима маслаҳат? — оғир гавдасини ўриндиққа ташларкан, дўстига маъноли боқди Султон. — Биронтасининг семиз моли бормикан?

— Э, қанақа мол?.. Мана шу пичоғингни кўтариб умрингни ўтказяпсан сенам менга ўхшаб. Қани энди пичоғинг мой кўрса… Шундай ўтаверамизми?.. Қара, шаҳарда яшаб калласини ишлатганлар бирпасда бойиб кетишяпти!..

— Нима бўпти бойиса? Қандини урсин!.. Сенга нима?

— Ие, яна тушунмайди-я!.. Бизам бирор йўлини топсак, қўлимиз пул кўрса дейман!..

Султон қассоб ўйга толди. Хумдай бошини уёқдан-буёққа чайқай-чайқай, ниҳоят Темирвойга юзланди.

— Гапинг тўғри, — деди у дўстининг кўзларига тикилиб. — Қиламан деса ҳозир қанча ишларни қилиб юборса бўлади. Фақат… Каллани ишлатиш керак-да, оғайни, каллани ишлатиш керак!.. Бусиз бўлмайди.

— Менам шунинг учун ёнингга келдим-да! — бирдан жонланиб ўрнидан туриб кетди Темирвой. — Қанча ўйлаб бош қотирсам ҳам ҳеч иш чиқмаяпти.

— Э, сенам юрибсан-да бозорчиман деб! Шундай йўлини топишимиз керакки, чўнтакларимиз пулга тўлсин-у, аммо…

— Нима аммо?..

— Ўзинг биласан, ҳозир солиқ деган бало бор. Ана шундан сал чўчийди-да одам!.. Масалан, бирор фирма очсанг-у, солиғи оладиган фойдангдан ошиб тушса, унда нима бўлади?.. Борингданам айрили-иб, чув тушиб қолаверасан… Э, тўхта, бир йўли бор.

— Хўш, хўш, — умид билан Султонга боқди Темирвой. — Айт!..

— Россиядан ёғоч суриб келиш мумкин. Менинг бир-иккита «канал»ларим бор… Фақат… Боя айтганимдай, солиғиям отнинг калласидай бўлади… Эҳ, қаёққа бошингни тиқма, солиқ, солиқ!..

— Наҳотки, шу… Солиқдан қочишнинг имкони бўлмаса?.. Энди тўхта, мениям каллам ишлаб кетди… Биз-чи, фирма очишимиз керакми, керак… Бусиз барибир рухсат беришмайди… Ўша фирмани бор-ку, бировнинг номига очамиз…

— Каллангга қойилман! — дўстининг елкасига шапатилади Султон. — Худди шундай қиламиз… Фирмани… Менинг бир Мамат деган қўшним бор. Кар-соқов. Пенсиясини у ойдан бу ойга зўрға етказиб кун кўради… Ана ўшанинг номига очамиз…

— Рози бўлмаса-чи? Уям аҳмоқ эмасдир?!

— Бе, қўлига беш-тўрт сўм тутқазсанг, қандай рози бўлганини ўзиям билмай қолади. Қолаверса, қўшниман, ишонар, ахир!?

— Ҳа, гапинг рост. Қўшни бўлганинг айни муддао. Ишончини қозониш осонроқ кечади… Биласанми, яна каллам ишлаб кетди. Фирмани очишга очамиз, лекин солиғини тўламаймиз. Анави банкирниям қўлга оламан мен… Кўрибсанки, чўнтаклар қаппайгач, Россия томонларга жуфтакни ростласак ҳам бўлаверади…

— Тўппа-тўғри, вагонлаб ёғоч суриб келгандан кейин қаппаяди-да! Бу ерларда яшашнинг ҳожати қолмайди. Қани, мен дўконни ёпай, шу ишни би-ир ювамиз иккаламиз!..

 * * *

Қоронғи тушгач, ширакайф ҳолда икковлари Маматнинг ҳовлисига кириб боришди. Султон анча йил ёнма-ён яшагани учунми, Маматнинг тилини яхши биларди. Кўз очиб юмгунча мақсадини тушунтирди. Ҳар бир имосини Темирвойга «таржима» қилиб туришниям унутмади. Мамат охири рози бўлди шекилли, боши билан «хўп» ишорасини қилган заҳоти, Султон чўнтагидан тахи бузилмаган бир даста юзталик чиқариб унинг қўлига тутди. Ва бу хамир учидан патир эканини уқтирган бўлиб, учта бармоғини кўрсатди. Темирвой билдики, дўсти Маматга кейин яна уч юз минг беришни ваъда қилди.

— Ана иш битди, — деди кўчага чиқишгач Султон. — Кўрибсанки, Мамат тўрга илинди. Биз фирмани ўшанинг номига очамиз. Солиқчилар келсаям, уни ушлашади, ҳи-ҳи-ҳи!..

Эртаси куни ишлар юришгандан юришди. Маматни ёнларига олиб улар янги фирма очишди. Бу фирма фақат савдо-сотиқ учун мўлжалланганди…

Ишлар битгандан сўнг Султоннинг ўзи банкир таниши Неъматали аканинг ҳузурига чопди. Чунки энди кредит ундиришнинг ҳаракатини қилиш лозим эди.

— Жон ака, сизниям бола-чақангиз бор, — юзларига фотиҳа тортиб юмшоқ ўриндиқларга ўтириш асносида Султон банкирга илтижо аралаш боқди. — Қуруқ қўймайман. Беш миллион кредит берсангиз бўлди. Ўн фоизини нақд қўлингизга топшираман. Гап битта, Худо битта…

— Бу нима деганинг? — ўрнидан туриб кетди банкир пул миқдорини эшитгани ҳамоно. — Шунча пулни қандай бераман сенга?.. Ҳазилакам пулми бу?!. Қўй, бошимни қотирма!..

Султон ваъда қилган фоизни камроқ айтганини ҳис этиб, янада жонланди.

— Вей, ака, шунча пайтдан берисига салом-алик қилиб келяпмиз. Юзимиз йўқми?.. Россияга бир марта бориб келай, тағин бошқатдан рози қиламан сизни… Э, ҳар бориб келганимда сизнинг ҳам улушингиз бўлади. Агар алдасам, юзимга туфлаворинг!..

— Шунақами? — энди банкир беихтиёр чеҳраси ёришиб, қайтадан ўриндиққа чўкди. — Мендан қочиб, алдаб қаергаям борардинг? Биласан-ку мени!.. Бўпти, гапингда турсанг бўлди… Эртага ҳужжатларни расмийлаштириб келавер, пулингни бервораман!..

— Яна бир гап бориди-да, ака!.. — деди Султон бўшашган кўйи.

— Оббо, гапир!.. Намунча чайналмасанг?

— Ўзингиз тушунасиз… Дўст бор, душман бор… Одамлар эшитса, фалончи давлатдан шунча пул олибди, бойиб кетибди… деган гап-сўзлар кўпайиши мумкин… Оёққа болта урадиганлар ҳам йўқ эмас, ака!..

— Нима дейсан? Гапнинг индаллосини айтсанг-чи, қизиталоқ!..

— Шу… Кредитни бошқа бир танишимнинг номига расмийлаштирсам девдим… Ўзингиздан қолар гап йўқ…

— Бу нима деганинг?.. Эртага қарзни ундиролмай югуриб юрмай орқангдан!..

— Нималар деяпсиз, акагинам?.. Гапидан қайтган… Ҳали айтдим-ку!.. Бу… Энди… Фирмамизнинг каттаси… Барибир…

— Фирма сенинг номингдамасми ҳали?..

— Ҳамма гап шунда-да!.. Ҳозир замонни кўриб турибсиз. Таваккал қилиб бўларканми?.. Сизминан бизга нақди дуруст, тўғрими, ака?.. Шунга… Фирмани бир қўшнимнинг номига очдим… Лекин пул менинг қўлимдан ўтади… Шундай экан, улушдан хотиржам бўлаверинг!..

— Бўпти, розиман, билганингни қил!..

* * *

— Бунақаси ҳаётда бўлмаган! — Султон Темирвойникига кирибоқ кафтларини бир-бирига ишқалади. — Ҳаммасини тўғриладим, оғайни!.. Эртага кредит чўнтагимизда бўлади…

— Хўш, наҳотки, кўндирган бўлсанг?..

— Кўнмай қаерга борарди? Пулнинг дарагини эшитгандан кейин бўшашди-қўйди баттол!..

— Боплабсан, дўстим!.. Ана, хотин ошни дамлаб тайёр қип турибди. Худо хоҳласа, эртага йўлга тушармиз-а?..

— Ҳа, — кўзларини айёрона қисди Султон. — Пулни белга туямиз-у, қаердасан Россия деб йўлга тушамиз… Лекин-чи, кредитниям анави найнов Маматнинг номига расмийлаштиришим зўр бўлди… Мана шунақа гаплар, акаси! Юрибсан-да сенам аканг бозорчи деб!..

Темирвой айбдорларча бош эгди. Шу тобда у дўстидан жуда-жуда мамнун эди…

* * *

Жиноят қидирув бўлими терговчиси Нусрат Маманқулов боягина келиб тушган аризани кўздан кечираркан, қайта-қайта бош чайқаб қўйди.

— Вой, фирибгарлар-эй! — деди овоз чиқариб. — Бунақасини умрим бино бўлиб ҳали кўрмагандим. Оббо ярамаслар-эй!.. Сержант Облоқулов!..

Чақирган заҳоти остонада баланд бўйли милиционер пайдо бўлди.

— Чақирдингизми, ака?

— Ҳа, чақирмасам, кабинетни бошимга кўтариб бақирармидим?.. Буёққа ўтиринг-чи!..

Сержант терговчи кўрсатган ўриндиққа итоаткорона ўтириб буйруқ кута бошлади.

— Ҳозир Қовунмаҳаллага борасиз-да, — деди терговчи босиқлик билан. — Мўллаев Мамат деган кимсани менинг олдимга бошлаб келасиз.

— Анави… Кар-соқов Маматми?

— Худди ўша. Тилини биласизми ўзи?

— Билмасам, қўл бор-ку, ака! — кулди сержант. — Тинчликмикан ўзи?

— Афсуски, тинчлик эмас. Ўшанинг устидан солиқчилар хат беришган судга. Суд эса, бу ишни тўғридан-тўғри кўришни истамади. Бу ерда катта жиноят иси бўлиши мумкин дейишяпти.

— Шунақа денг?.. Бўпти, ҳозир олиб келаман.

— Ёнингизга биронта шерик олволинг! Ҳар қалай, ёлғиз бормаганингиз маъқул!..

* * *

Солиқчиларнинг хатида ёзилишича, Мамат икки йилдан бери мўмай даромад олаверган-у, умуман солиқ тўламаган… Бу ҳам етмагандай, ҳар гал чақиришганда, елка қисиб ҳеч нарсага тушунмаётганини рўкач қилади, жаҳл билан қўл силтаб ночоргина уйини кўрсатаверади…

— Қизиқ, — бош қашиб хатни қайта-қайта кўздан кечириб чиқди терговчи. — Ҳақиқатан, Мамат ночор яшайди. Лекин… Фирмани қандай қилиб очган? Нима билан шуғулланади?.. Шунча даромад қилса-ю, нега ўзини ночор қилиб кўрсатади? Нега уйини ҳеч қурса таъмирлаб ололмайди? Нега ҳар куни дўкондан қарзга ароқ олиб ичади?..

Мана шу саволлар терговчини гўёки боши берк кўчага олиб кириб қўйганди…

Бир ҳафта ичида у фирма ҳужжатларига қўйилган Маматнинг имзосини ҳам экспертизадан ўтказиб кўрди. Ҳаммаси жойида. Ҳеч қандай қалбакилик йўқ…

Хўш, унда… Гап қаерда?.. Наҳотки, бу иш шунчалар чигал бўлса?.. Тўхта, балки, бирор ярамас унинг номидан иш қилиб юргандир?..

Худди шу савол терговчини ҳушёр торттирди.

— Ўзим бориб қўни-қўшниларидан суриштираман, — бир қарорга келиб ўрнидан қўзғалди у. — Қани, улар нима дейишаркин?..

Хато қилмаган экан. Биринчи қўшниникига кириб суриштиргандаёқ ҳаммаси маълум бўлди. Қассоб қўшниси Султон Мирзаев Россиядан ёғоч олиб келиб сотиш билан шуғулланаркан. Хўш, фирмаси қайси?..

Тажрибали терговчи учун жиноят изларини аниқлаш унчалик қийин кечмади. Айни шу куни Султон ва Темирвойлар бир вагон ёғочни «эга»ларига топшириб, пулни чўнтакка жойлаб Маматни рози қилиш учун уникига киришганди. Терговчи икковини ҳам бир савол билан қўлга туширди.

— Биз ҳам фирмангизга бир вагон ёғочга буюртма берсак бўладими?

Шу саволнинг ўзи айбларини бўйнига қўйиш учун етарли бўлди. Икки фирибгар ҳам тилини тишлаб, Маматга ёвқараш қилганча тош қотди…

Кейинги воқеалар ўзингизга аён бўлса керак. Инсонларнинг ногиронлигидан фойдаланиб давлат мулкига хиёнат қилганликлари ошкор бўлгач, Султон ҳамда Темирвойлар нафақат қонуний жазога тортилишди, балки, маънавий зарар етказганликлари учун Маматга катта миқдорда товон пули тўлайдиган бўлишди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 127 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2019