WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [379]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10332]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1859]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3487]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6546]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [84]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11132]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1376]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [229]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2632]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [395]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3226]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5132]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [481]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [789]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [38]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [38]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [157]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [57]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [56]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 125
Гостей: 123
Пользователей: 2
shliCes, deannays16

Kun faolllari:
DadgilGaf, LoelNetFex, alliurCause, rezidsosn, joannace2, leightk2, rosellakc1, sosnelafe, brandify18, martinhi4, shawnfd11, adelasc16, deannays16, loisbd11, kaylavv4, kenyara69, evede3, nicholaskl69, tammiesu60, loumb16, zelmalg2, rosenu4, charlottetd18, Robertmew, servweino, Pottosbib, jeniferma60, KvvillcibLe, serweino, lilianlj60, DogJar, [Полный список]
Главная » 2021 » Апрель » 23 » ФИРИБГАРЛИК БОБИДА ОШИҒИ ОЛЧИ ЙИГИТ

ПОИСК / IZLASH:

07:30
ФИРИБГАРЛИК БОБИДА ОШИҒИ ОЛЧИ ЙИГИТ
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди биносининг очиқ суд мажлисида судланувчи Даврон Рафиқович Нозимовга (мақоладаги исм-фамилиялар шартли равишда ўзгартирилган) нисбатан очилган жиноят иши кўриб чиқилди.
Иш ҳужжатларига кўра, Даврон Рафиқович Нозимов 1987 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оиласидан ажрашган, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланган…
Даврон Нозимов жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан юритилган жиноят иши бўйича жиноий жавобгарликка тортилганида ҳали 16 ёшга ҳам тўлиб-тўлмаган ўспирин эди. Аммо Давроннинг бахтига амнистия актига асосан бу иш ҳаракатдан тўхтатилди ва катта ҳаёт остонасида турган йигитчага тўғри йўлни топиш учун имконият берилди.
Орадан йиллар ўтди. Даврон Нозимов ҳам бошқа тенгдошлари қатори аввал ўрта мактабни тугатди. Кейин эса олий маълумотли бўлди. Уйланди. Бир-биридан ширин икки фарзанднинг отасига айланди. Сиртдан қаралганда ҳаммаси изга тушгандек, барчаси кўнгилдагидек эди. Аммо кунларнинг бирида ўз оиласи бағрида сокин, хотиржам яшаётган Давроннинг ичидаги шайтон унга яна ўз ҳукмини ўтказа бошлади ва у инон-ихтиёрини иблисга топшириб қўйди… Кейин яна маҳкама, яна суд биноси, яна яқинларининг кўзига қарашга ҳам уялиб, ерга қаратилган нигоҳ…
Даврон Нозимовга бу сафар жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми «б» банди билан, ЖКнинг 62-моддаси тартибида, иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 11 ой 27 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Кейинроқ эса суд ҳукмига кўра, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Балки, Давроннинг ўрнида бошқа киши бўлганида қинғир ишнинг қийиғи бир кун бўлмаса бошқа куни чиқишини билиб, ўз вақтида тўғри йўлга қайтишни маъқул кўрарди. Бироқ мақоламиз «қаҳрамони» ўз вақтида этагини ёпадиганлар тоифасига кирмас экан. Орадан кўп вақт ўтмасдан бу ўз исботини топди. Фирибгарликни секин-аста касбга айлантириб олган Д. Нозимов тағин панжара ортидан жой эгаллади. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судининг ҳукмига кўра, Давронга бу сафар 2 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Кейинроқ жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туман судининг ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан жазонинг ўталмай қолган қисми иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди.
Хўш, «қаҳрамонимиз» тағин қандай каромат кўрсатди? У нега панжара ортида ўтирибди? Келинг, бу ҳақда қуйида бафуржа маълумот бериб ўта қолайлик.
2020 йил август ойи. Даврон Нозимов ўзининг жиноий шериги Ибодуллаев Абусаид Абдурауф ўғли (айтганча, у ҳам жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судининг ҳукмига асосан судланган) билан учрашди. Унинг бу учрашувдан кўзлаган мақсади Абусаид билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиш ва аввалдан тузилган режа бўйича «иш» қилиш эди. Даврон ҳатто бунинг учун аввалдан пухта тайёргарлик кўрган ва «olx. uz» сайти орқали бўлажак жабрдийданинг телефон рақамигача олиб бўлганди.
— Ишқилиб, айтган одаминг келармикин? — деб сўради Абусаид Даврон билан кўришганидан сўнг.
— Келади, келмай қаерга ҳам борарди? — дея тиржайди Даврон. — Ахир у шунинг учун сайтга «SONY PLAYSTATION»ни кунлик юз минг сўмдан ижарага бераман, деб эълон жойлаштирган-ку!
— Энди бекордан-бекорга кутиб ўтирмайлик, дейман-да, ўртоқ, агар келмайдиган бўлса, шунга қараб бошқа иш қилармидик, — яна бетоқат бўла бошлади Абусаид. — Ўзи аниқ шу ерда учрашишга келишганмидинглар?
— Ҳа, шу ерни айтганмиз, ҳозир келиб қолиши керак, — деди Даврон ва қўл телефонининг соатига қараб қўйди.
Чиндан ҳам, орадан унчалик кўп фурсат ўтмай Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган бинолардан бирининг ёнида қўлида сумка тутган йигит пайдо бўлди. Бу йигит икки ўртоқ интизорлик билан кутаётган Шаҳриёр Раҳматов эди. Уни кўрган Даврон билан Абусаид тезда маъноли тарзда кўз уриштириб олишди.
— Мен телефонда сиз билан гаплашганмидим? — деб сўради Шаҳриёр Даврондан.
— Ҳа, нима қилдинг, «Плайстейшн»ни ўзинг билан олиб келдингми?
Шаҳриёр унинг бу саволини жавобсиз қолдириб, қўлидаги сумкани ерга қўйди-да, ичини очди. Сумкада «SONY PLAYSTATION 4» русумли ўйин аппарати бор эди. Икки шерик аввал ўйин аппаратини яхшилаб текшириб кўришди. Кейин эса Шаҳриёр билан ижара нархи борасида бироз талашиб-тортишишди.
— Уч кунга ижарага олиб, фойдаланиб турамиз. Мана бу уч кунликнинг пули, икки юз эллик минг сўм, — деди Даврон чўнтагидан бир тахлам пул чиқариб, Шаҳриёрнинг қўлига тутқазар экан.
Шаҳриёр шошилмасдан пулни санади, сўнгра кўринишидан кап-катта бўлса-да, ўйин ўйнашга ишқибоз бу икки йигитга тикилди:
— Акалар, фақат эҳтиёт бўласизлар-а, яна бузилиб-нетиб қолмасин, чунки бу аппаратнинг иккитасини ўзим ҳам яқинда бир минг АҚШ долларига сотиб олганман.
— Укам, бу ёғидан хавотирланмагин, ҳаммаси яхши бўлади, — дея унинг елкасига уриб қўйди Даврон ўйин аппаратини қайтадан сумкага жойлай туриб.
Шундан сўнг уйидаги иккинчи аппаратни ҳам шу таҳлит ижарага берса, тез кунда бойиб кетишини ҳисоб-китоб қилган Ш. Раҳматов ўзида йўқ хурсанд ҳолда кўзлаган манзилига қараб кетди. Икки ўртоқ эса тўғри «Малика» бозорига йўл солишди. Буни қарангки, «Малика» бозорида «SONY PLAYSTATION 4»га дарров харидор топила қолди. Ахир ўз нархидан анча паст сўралган буюмнинг бозори ҳам чаққон бўлади-ку, тўғрими?
Шу тариқа Ш. Раҳматовнинг нархи 500 АҚШ доллари бўлган ва уч кунга ижарага берилган ўйин аппарати сотиб юборилди. «SONY PLAYSTATION 4»нинг сотувидан тушган пуллар бўлса, ўша куннинг ўзидаёқ Д. Нозимов ҳамда А. Ибодуллаев томонидан биргаликда онлайн татализатор ўйинларига тикилди. Аммо фирибгарлик бобида ошиғи олчи турган йигитларнинг онлайн татализатор ўйинида омади чопмади. Улар ўйинга тиккан барча пулларини ютқазиб қўйишди.
Орадан кўп вақт ўтмасдан, яъни 2020 йил август ойи охирларида Даврон маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги сабабли 15 суткага қамалиб қолди. Акс ҳолда ўй-хаёли содда одамларни чув тушириш бўлиб қолган йигитнинг миясида яна қандай режалар пишиб тургани фақат Яратганга аён эди. Сентябрь ойининг бошларида маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққан Д. Нозимов тезда шериги А. Ибодуллаев билан хабарлашди. Гап орасида эса Абусаиднинг Шаҳриёрдан иккинчи «SONY PLAYSTATION 4»ни ҳам олиб, «Малика» бозорида нотаниш одамларга сотиб юборганлиги ойдинлашди.
Мўмайгина фойда қилиш ўрнига бир неча кун ичида иккита ўйин аппаратидан ҳам айрилиб, дами чиққан коптокдек шумшайиб қолган Ш. Раҳматов эса сўнгги чорани қўллашга мажбур бўлди.
Судланувчи Даврон Рафиқович Нозимов суд мажлисида айбига қисман иқрорлик билдириб, Ш. Раҳматовни алдаб, ундан биринчи «SONY PLAYSTATION 4» ўйин аппаратини А. Ибодулллаев билан бирга олиб, сотиб юборганлигини тан олди, лекин иккинчи «SONY PLAYSTATION 4» ўйин аппаратининг сотилиб кетишига унинг алоқаси йўқлигини, қилмишидан пушаймонлигини айтиб кўрсатувлар берди. Аммо содир этилган жиноятга жазо муқаррар.
Суд ҳукмига кўра, Даврон Рафиқович Нозимовга жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 5 (беш) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилиши белгилаб қўйилди.
Агар Даврон Нозимов ҳам барча инсонлар қатори ҳалол пешона тери эвага пул топиб, эгри йўлдан йироқ бўлганида, ҳозир ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Биз эса Д. Нозимовнинг аччиқ қисматидан ҳар ким ўзига яраша хулоса чиқариб олишига ишонган ҳолда мақоламизга нуқта қўямиз.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО | Просмотров: 28 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #news, #Yangiliklar, #newsuz, #Yangilik, #новости, #uznews, #xabarlar, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021