Стереотиплардан фарқли ўлароқ, миллиардерларнинг турмуш ўртоқлари ҳам тўла-тўкис ҳаёт кечирмайди ва камералар олдида ярқираб нур сочмайди. Аммо сайёрадаги энг бой одамга турмушга чиққан аёлларни кузатиш ҳамма учун қизиқ.
Marie Claire нашри таниқли бизнесменларнинг умр йўлдошлари қандай кўринишга эга экани ва улар муваффақиятли никоҳдан ташқари яна нима билан танилгани ҳақида маълумот беради.
Астрид Менкс
Астрид ва Уоррен Оқ уйдаги зиёфатда, 2012 йил 14 март
Турмуш ўртоғи: Уоррен Баффет, инвестор
Бойлиги: 100,3 миллиард доллар (2021, Forbes)
90 ёшли Уоррен Баффет ёшлигиданоқ инвесиция билан шуғулланади. У ўз бизнесини 11 ёшида, биринчи марта ўзини биржада синаб кўрганида очган. Аммо унинг севги қиссаси карьерасидан кўра кўпроқ оғизга тушган. У ўзининг биринчи рафиқаси Сюзан билан 1952 йилда оила қурди, лекин хотини Сан-Францискода шоу-бизнесдаги карьераси туфайли 70 йиллардан бери у билан яшамайди.
Астрид Аллен & Cо йиллик конференциясида, 2014 йил 12 июль
Айтишларича, айнан Сюзан эрини Астрид Менкс билан таништирган ва иккаласини бирга яшашига рухсат берган. Аммо Уоррен биринчи хотини вафот этгунига қадар у билан ажрашмаган, шу билан бирга учаласи ҳам самимий муносабатларни сақлаб қолишган. Инвестор Астридга 2006 йилдагина уйланган: Астрид ўша пайтда 60 ёшда эди. Ҳозирда у эри билан фақат тадбирларда кўриниш беради ва кўп вақтини хайрия ишларига сарфлайди.
Элен Мерсе
Бернард Арно рафиқаси Элен Мерсе билан Dior Homme эркаклар кийимларининг 2018—2019 йилги куз-қиш кўргазмасида
Турмуш ўртоғи: Бернард Арно, LVMH Moët Hennessy Louis Vuitton бош директори
Бойлиги: 156,5 миллиард доллар (2021, Forbes)
Европанинг энг бой одами юрагини пианиночи Элен Мерсе эгаллаган, унинг айтишича, турмуш қурганидан кейин ҳам мусиқий карьерасини тўхтатмаган ва ҳанузгача йилига 20 та концерт беради. Бернард учун бу иккинчи никоҳ: 1990 йилгача у Анна Деваврен билан турмуш қурган, аёлининг оилавий ришталари бизнесменга шундай кучли конгломерат қуришда катта ёрдам берган. Бироқ иккинчи хотини Элен эрининг бизнесида деярли қатнашмайди.
LVxKOONS кўргазмасида эри билан, 2017 йил 11 апрель
Мерсе-Арно хонимнинг ўзи ҳам Бернарднинг пианино чалаётганини эшитиб, уни севиб қолганини тан олади. Қайсидир маънода тарих такрорланган: миллиардернинг отаси бизнесмен, онаси эса пианинода ижро этилган мусиқани жуда яхши кўрган.
Присстилла Чан
Марк Цукерберг ва рафиқаси Присстилла Чан, 2018 йил, 4 ноябрь, Brathrough Science Awards тақдирлаш маросимида
Турмуш ўртоғи: Марк Цукерберг, Facebook бош директори
Бойлиги: 94 миллиард доллар (2021, Forbes)
Присстилла Чан ҳали ҳам ўзига нисбатан очиқчасига душманлик ва ташқи кориниши туфайли камситилиш ҳолатларига дуч келади, лекин у аллақачон ўзи учун асосий приоритетларни белгилаб олган ва нафратланувчиларга жавоб қайтариш бу рўйхатга киритилмаган. Аксинча, Марк Цукербергнинг рафиқаси кўплаб яхши ишларга сабабчи бўлган: масалан, унинг таъсири остида Facebook асосчиси хайрия ишларига катта эътибор бера бошлаган.
Присстилла ва унинг эри Оқ уйдаги зиёфатда, 2015 йил 25 сентябрь
Присстилла бўлажак турмуш ўртоғи билан Гарвардда танишган. Қизнинг ўзи биология факультетида ўқиган, аммо унинг айтишича, Марк сингари, у ҳам дастурлаш ҳақида унча-мунча нарса билган. Аслида бу талабалар кечасида ёшларни бирлаштирган кодлар ҳақидаги ўзига хос ҳазил эди. Ажабланарли даражада истеъдодли қиз Чан хоним севгилисининг машҳур лойиҳасига тўлалигича ишонди. Ҳатто уларнинг никоҳ тўйи Facebook биржага чиққанининг эртасига бўлиб ўтгани ҳам бежиз эмас. Ҳозирда жуфтлик икки фарзандни тарбиялаб, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари билан шуғулланмоқда.
Лиз Коҳ
Чарльз Коҳ рафиқаси Лиз билан Laver Cup Gala’да, 20 сентябрь, 2018 йил
Турмуш ўртоғи: Charlz Koh Koch Industries бош директори
Бойлиги: 46,4 миллиард доллар (2021, Forbes)
Бадавлат инсонлар рўйхатининг доимий иштирокчиси бўлган Чарльз Коҳ нефтни қайта ишлашдан тортиб инвестицияларгача бўлган турли соҳаларни қамраб олувчи йирик Koh Industries корпорациясига эгалик қилади (аниқроғи, ҳамасосчиси). Бизнес Чарльзга отасидан мерос бўлиб қолган.
У рафиқаси Лиз билан турмуш қурганига 45 йилдан ошган. Турмуш ўртоқлар камдан кам ҳолларда шахсий ҳаётлари ҳақида интервью беради, лекин агар бу ҳақда гапиришса, улар ҳар доим муносабатларида оилавий илиқликни таъкидлашади. «Мен унга ҳазил қилишим мумкин, лекин мен уни бутун қалбим билан севишимни ва уни доимо ҳимоя қилишимни билади»,— деб тан олади Лиз.
Даяна Тэйлор
Майкл Блумберг ва унинг рафиқаси Даяна Тэйлор Нью-Йорк замонавий санъат музейидаги зиёфатда, 31 май, 2018 йил
Шериги: Майкл Блумберг, Bloomberg асосчиси, Нью-Йоркнинг собиқ мери
Бойлиги: 54,9 миллиард доллар (2021, Forbes)
Расмий жиҳатдан, Майкл ва Даяна оила қурмаган, аммо 2000 йилдан бери улар бирга яшашади. Дунёга машҳур Bloomberg молия агентлиги асосчиси Нью-Йоркнинг 103-мери этиб сайланганида, унинг севгилиси Даяна Тэйлор автоматик тарзда шаҳарнинг биринчи хоними деб ҳисобланди. Бир сўз билан айтганда, у Майклнинг рафиқаси бўлмаса ҳам, аслида у унинг ягона ҳамроҳи ҳисобланади.
Жуфтлик Met-Gala’да, 2018 йил 7 май
Жуфтликнинг иккиси ҳам турмуш қуришни хоҳламайди: афтидан, уларнинг олдинги никоҳлари ҳаётларида муҳим рол ўйнаган. Шунга қарамай, Майкл ва Даяна ҳозиргача бирга: иккаласи ҳам бизнес ва сиёсатда етакчи (Тэйлор Нью-Йорк банк бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган), шунингдек, хайрия ишларига катта эътибор беришади.
Люсинда Саусворт
Ларри Пейж ва рафиқаси Люсинда 2016 йил 4 декабрь, Breakthrough Science Awards тақдирлаш маросимида
Турмуш ўртоғи: Ларри Пейж, Google асосчиси
Бойлиги: 67,5 миллиард доллар (2021, Forbes)
Ларри Пейжнинг рафиқаси ўзи ҳақида ҳеч нарса айтмай кўпчиликни қизиқтирадиган ажойиб истеъдодга эга. У 2007 йилда Google асосчиларидан бири билан танишганидан бир йил ўтиб турмушга чиққанидагина оммага танилди. Дарвоқе, тўй ўзгача шов-шув билан ўтган: ёшлар тўйга 600 га яқин меҳмон таклиф қилишган, тантана ўтказиш жойи сифатида Ричард Бренсонга тегишли Некер ороли танланган.
Жуфтлик Breakthrough Science Awards тақдирлаш маросимида, 2013 йил 12 декабрь
Ларрининг умр йўлдоши жуда зиёли оиладан чиққан ва қизнинг ўзи ҳам ажойиб академик муваффақиятлари билан мақтанса арзийди. Илмий ишининг асосий йўналиши биологик таҳлил ва тадқиқотлардир. Карьераларидаги ютуқларга қарамай, турмуш ўртоқлар ўз оилаларига вақт ажратишни унутмайди.