WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Июнь » 30 » Гўзал бўлиш учун ўзини қурбон қилган аёллар

ПОИСК / IZLASH:

21:19
Гўзал бўлиш учун ўзини қурбон қилган аёллар
Аёллар гўзаллик қурбонлик талаб қилишини ҳамма замонларда ҳам яхши билишган. Улар чиройли кўринишга эга бўлиш турли парҳезлардан, косметик воситалардан ва суртмалардан фойдаланишган. Баъзида бу гўзаллик уларга соғликлари эвазига жуда қимматга тушган, деб хабар берди "Interesno.cc” нашри.

Корсет

XVIII асрда Европада ингичка бел нафақат аёллар, балки эркаклар орасида ҳам урф бўлган. Ингичка белга эга бўлиш учун улар болалигидан бошлаб, корсет тақиб юришган.

Корсет қоматни тик тутиш учун ёрдам берса-да, қовурғаларни жуда қисган. Аёл ортиқча ҳаракатларни бажара олмаган. Корсетдаги ёғоч, темир ускуналар терига кириб, оғриқ берган, баъзида қовурға синишига ҳам сабаб бўлган. Кислород етишмаслиги оқибатида ҳушдан кетиш эса одатий ҳол бўлган.

35-40 сантиметрли ингичка белга эга бўлиш учун корсет кийилаётганда уни икки киши бор кучи билан икки томонга тортиб турган. Мунтазам равишда корсетда юриш қовурғаларнинг қийшайишига, юрак ва ўпка касалликларининг келиб чиқишига сабаб бўлган, ҳаттоки ўлимга ҳам олиб келган.   

Кўзга заҳарли белладонна томчиларини томизиш

Белладонна (заҳарли ўтсимон ўсимликдан тайёрланган дори) ва унинг фармакологик хусусиятлари инсониятга 2000 йилдан бери яхши таниш. Қадимги Греция ва Римда ундан заҳар сифатида фойдаланишган. Ўрта асрларда ялмоғизликда айбланган аёлларни суд қилишида айнан шу заҳар ишлатилган. Заҳар кучли галлюцинацияларни юзага келтирган. XVIII-XIX асарларда Европада белладон томчиларидан косметик восита сифатида фойдаланиш йўлга қўйилган. Уни италиялик аслзода хонимлар урфга киритган. Кўзга томизилган белладона томчилари кўз қорачиқларини кенгайтириб, унга маъноли ифода берган. Бошқа томондан эса у галлюцинация чақирган, кўзни кўр қилиб қўйган ва ёмон оқибатларга олиб келган. 

Оёқни қисиб боғлаш

Хитойда оёқни қисиб боғлаш минг йиллардан бери анъана тусини олган. Оёқ қанчалик кичкина бўлса, бу гўзаллик рамзи ҳисобланган. Бундай "гўзал” оёққа эга бўлиш учун қизлар бир умр даҳшатли оғриқларга чидашган. Керакли ҳажмдаги оёққа эга бўлиш учун қизлар етти ёшдан бошлаб, оёқларини сиқиб боғлаб юришган. Оёқ бош бармоғидан ташқари барча бармоқлар синиб кетган. Боғланган оёқлар туфайли қон айланиши бузилиб, тирноқлар яра бўлган ва некрозлар вужудга келган. ХХ аср бошларига келиб, аёллар оёғини сиқиб боғлаш тақиқланган. Бундай оёқлар учун пойафзал ишлаб чиқарувчи сўнгги фабрика 1999 йилда ёпилган ва унинг маҳсулотлари экспонат учун этнографик музейга топширилган. 

Маргимуш

XIX асрда маргимуш энг машҳур косметик воситалардан бирига айланди. У юзни тиниқлаштириб, кўзни ёрқинлаштиради, деб ҳисобланган. Маргимушни яна "қон айланиши”ни яхшилаш учун истеъмол қилишган. Аслзода хонимлар юзни тиниқлаштириш деганда, рангпарликни тушунган. Маргимушдан оз миқдорда, аста-секинлик билан миқдорини кўпайтириб, қабул қилишган. Организмда заҳарнинг тўпланиши қалқонсимон без касаллигини келтириб чиқариб, ўлимга ҳам олиб келган. Маргимуш қабул қилишни бошлаган аёл уни умрининг охиригача истеъмол қилишга мажбур бўлган.

Тасмасимон чувалчангни ютиш

XX асрда озғинлик урфга кирганлиги боис, аксарият аёллар озиш учун ҳамма нарсага тайёр бўлиб, ҳатто чувалчанг ютишга ҳам рози бўлишди. Инсон организмига тушган паразитлар озиқ моддаларни ва ёғ заҳирасини истеъмол қилган. Натижада инсон озиб кетган, чувалчанг эса ўсиб, 50 сантиметрга етган. Керакли натижага эришилгач, чувалчанг махсус препаратлар билан ёки жарроҳлик йўли билан олиб ташланган. Бунинг хавфли томони шундаки, чувалчанглар инсон организмида нафақат озиқланишга, балки кўпайишга ҳам ҳаракат қилишади. Энг катта чувалчанглар олиб ташлангани билан болалари организмда сақланиб қолиши туфайли ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Радиоактив косметика

ХХ асрга келиб, гўзалликка интилиш ҳатто телбалик даражасига етди. Масалан, 1932 йилда Францияда икки тадбиркор аёллар учун "Tho-Radia” номли косметик воситалар ишлаб чиқара бошлайди. Пудра ва юз креми таркибига ўша пайтда мўъжизавий кучга эга деб ҳисобланган радий моддаси қўшилган. Тадбиркорларнинг фикрича, радий моддаси юзни ажиндан халос қилган. Бундай косметик воситалардан фойдаланган аёллар гўзаллик эвазига нурланиш касалига чалинган. Радий моддаси хавфли деб ҳисобланишига қарамай, "Tho-Radia” маҳсулотлари 1960 йилга қадар сотилган.

Қўрғошинли упа

XVII асрда Европада юз терисининг ранги ва силлиқлигига катта эътибор қаратилган. Аслзодаларга хос рангпарлик яна урфга кирган. Бунинг учун аёллар қон топширишга ҳам рози бўлишган. Юзни оқартириш учун заҳарли симоб ва қўрғошин моддалари қўшилган косметик воситалар ишлаб чиқарилган. Қўрғошинли пудра юздаги доғларни беркитиш хусусиятига эга бўлган. XVII асрда бундай косметик воситалар шол, мия саратони ва ички аъзоларнинг ишдан чиқишига сабаб бўлишини ҳеч ким англамаган.

Пудра таркибига қўрғошин моддасини қўшиш XX аср бошларигача сақланиб қолган, ҳозирда эса пудра учун тальк моддаси ишлатилади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 187 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016