WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5397]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [715]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [440]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2494]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4156]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7721]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [741]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2634]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [137]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [153]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [313]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1731]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [310]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1900]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3345]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [13]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 77
Гостей: 77
Пользователей: 0


Kun faolllari:
DonaldPt, GloriaVori, Lochin5, kisilini_annaEl, Janeanfeeft, Gridoradriems, Moogumiexhago, Makelvdody, Ariuranaupsern, AnararnAidecy, AurilasBeaugh, DalarneAudimi, KeralarFeally, KagadalCrog, DograCheema, Thetagasdipt, Thetannbugh, Truefistgype, Bazanroanna, Madargues, IanlakTebric, NikazahnUseklY, NilaloreVest, CedarEnuche, SaigarVelt, Balaklync, Nuadaraicorgo, Morazelbymn, BloodeyeHeeday, Aratiusdeni, Dardindils, [Полный список]
Главная » 2018 » Январь » 10 » ИЧХАСТА

ПОИСК / IZLASH:

11:01
ИЧХАСТА
Отаси нотаниш бир аёл билан нотаниш бир шаҳарга кетиб қолибди, энди қайтмасмиш

"Тар-рву-у-уз келди, тар-р-рву-у-з!”

Кўп қаватли уйнинг ҳовлисидан эркак кишининг йўғон овози жаранг сочди. Ёз ойларида ҳар куни шомдан олдин сотувчи оғир темир аравачасини эринчоқлик билан суриб худди ҳозир ўзи турган жойда пайдо бўлади ва юқори қаватлардан ҳам юқорилаб кетадиган баланд овозда ваҳмга солгувчи оҳангда чақириғини бошлайди:

"Тар-р-рву-у-уз келди, тар-р-рву-уз-з-з...”

Унинг овози мавзе бўйлаб ҳар томонга сочилиб кетгандек туюлади.

– Ойи, ойижон, тарвуз келди, олайлик, жон ойи, – ҳар куни сотувчининг овозини эшитиши билан болага жон киргандек бўлади. Қоронғи хонада тўшак тортиб ётган онасининг олдига қараб югуради.

– Кўтара олмайман-да, болам. Менга бир кило ҳам юк кўтариш мумкин эмас, чироғим. Бошқа сафар олармиз. Ахир кўряпсан-ку, бир аҳволда ётибман, унинг устига юқори қаватда яшасак.

– Ўзим кўтариб олиб чиқаман, ойижон. Олақолайлик, илтимос.

– Қанақасига? – онасининг кўзлари савол нигоҳи билан каттарганини қоронғи хонадаям пайқаса бўларди. – Энди тўрт ёшдан ўтдинг-ку. Тарвуз кўтара оламан деб ўйлаяпсанми, кичкинтой?

– Лекин ойи, сиз ҳар куни "бошқа сафар” дейсиз. Сотувчи амаки "пулини берамиз, олиб чиқинг”, деганларнинг уйига ўзи олиб чиқиб бераяпти.

– Аммо тарвуз олгани пулимиз ҳам қолмаган-да, болажоним, ўзи боғча пулингни бувинг пенсиясидан тўлаб турган бўлса, – дея ҳазин жилмайди ойиси.

– Майли, – деди бола умидсизланиб бошини қуйи солганича. Сўнг бироз тетиклик билан: – Пулингиз бўлганида албатта олиб берасиз-а?! – деди яна умидланиб.

– Албатта олиб бераман, шириним, – деди онаси ичидан отилиб келаётган изтиробни бўғзида мажбур ушлаб туриб.

– Ойи, негаям ўзи касал бўлиб қолдингиз, ёш одамлар касал бўлишмайди-ку. Боғча опам айтишларича, сиз чиройли экансиз. Ўзи қандай касалсиз, ойижон?

– Ичхастаман, болам.

– Ичхаста?! У нима дегани, ойи?

– Ичига ўт тушган, ичида олов бор дегани.

– Йўғ-ей?.. – бола тезгина ойисининг пешанасига қўлини қўйди. – Иситмангиз йўқ мана, – деди ҳайрон бўлиб. Сўнг қоронғи хонадан чиқиб, меҳмонхонага ўтди. Бироз мультфильм томоша қилган бўлди. Онаси нариги хонада қайсидир дугонаси билан телефонда гаплаша бошлади. Гарчи баланд овозда гаплашмаётган бўлса-да, суҳбати бемалол қулоққа чалинаяпти. Отаси нотаниш бир аёл билан нотаниш бир шаҳарга кетиб қолибди. Энди қайтмас эмиш. Улар шуни гаплашишаяпти. Демак, онасининг касалига отаси сабабчи экан-да. У кетиб қолганидан сўнг онаси касал бўлиб ётиб қолди. Қоронғи хонадан чиқмайди. Кунда бир маҳал баҳоли қудрат нимадир емак пиширади. Болага унинг пишираётган овқатлари илгаригиларидан анча бемазадай туюлади. Шундай бўлса-да, қоринчасини тўйдириш учун миқ этмай таом чайнайди. Болалар боғчаси ўзлари яшайдиган уй билан ёнма-ён жойлашганиям яхши, ўзи бориб келяпти. Онаси ҳолсиз. Лифт ишламаётгани учун тўққизинчи қаватга чиқиб тушолмас экан.

– Ботиржон, ўғлим, буёққа қара-чи!

Кўзлари уйқудан юмилай деб турган бола ошхонадан келаётган овоздан турди.

– Лаббай, ойижон.

– Холанг совға қилган тарвузга ўхшайдиган коптогинг ёрилиб қолибди, – деди онаси пучайиб ётган тўқ яшил йўлли оч яшил коптокни қўлига олиб: – Тавба, худди биров атайлаб пичоқ билан кесгандай ёрилибди. Қара, ёрилган жойи теп-текис.

– Ҳа, ойижон, – деди бола секингина, у бошини қуйи солиб турарди. – Аслидаям пичоқ билан кесилган. Уни мен кесдим.

– Сен?! Қанақасига? Сенга пичоқ ушлаш мумкин эмас, деб неча марта айтганман. Ахир, шу ўйинчоғингни жуда яхши кўрар эдинг-ку. Нега кесдинг, айт?

Бола бироз жим турди. Кейин:

– Мен унинг ичида тарвуз бор деб ўйлаб кесиб кўрувдим. Кечиринг, ойижон. Жудаям тарвуз егим келганди-да.

Аёл қандайдир тушунуксиз ҳолатда донг қотди... Қоронғи хонасига кириб кетиб ўйга толди. Сўнг ҳаётининг ўтиб кетган қисмига кўз ташлади. Шу пайтгача турмуш тарзидан кўнгли тўлмасди. Бундай давом этишини истамасди, албатта. Лекин ундан чиқиб кетиш йўлини ҳам топа олмаётганди. Нимадир юз беришидан, қандайдир толе уни ёки яхши томонга, ё акс томонга буриб юборишидан умидвор бўлишдан бошқа қўлидан ҳеч бир иш келмаётганди. Бола эса унга айнан ўша топа олмаётган йўлини соф бир шаклда тушунтириб бера олганди. Тақдир чизиқлари у ҳаётидан нимани истаган бўлса, шунга яқин олиб борганди-да, ўша жойни дарз кеткизганди. У бўлса келган жойида тўхтаб қолибди. Асли ҳаётнинг, яшашнинг мазмуни тўхтамаслик эканини ўйламабди. Фаолиятсиз мавжудликни тириклик деб бўлармиди?

...Эрталаб яна олдингидай чиройли бўлиб олган аёл боласини етаклаб қаергадир йўл олди. Муҳташам бинонинг хушбўй ҳидлар уфуриб турган хонасига кирдилар. Онаси рус тилида бир йигит ва қиз билан нималарнидир гаплашди. Сўнг ўша қиз онасини катта кўзгу олдидаги юмшоқ ўриндиққа ўтқизди-да, елкасидан пастга қуюлган шалола сочларини қирқиб олиб, тарозига қўйди. Бола бўлаётган бу ишлардан бироз ҳадиксирарди. Кейин йигит онасининг қўлига икки ўрам пул тутқазди.

У ердан чиқиб, бозорга бордилар. Катта бир тарвузни сотиб олган онаси уни бемалол кўтариб келарди. Бола жуда хурсанд бўлиб, онасининг дам у томонига, дам бу томонига ўтиб ирғишларди.

– Ойи, тузалдингизми? Энди оғир нарсаларни кўтара оласизми?

– Ҳа, ўғлим, ҳозир иккимиз уйга бориб тарвуз еймиз-да, кейин менга иш қидирамиз, майлими?! Бугунчалик боғчага бормай турасан. Бугун менга далда керак, – деди онаси қувноқлик билан.

– Хўп, ойижон. Ишласангиз, сизга пул беришади-а, ойи?

– Ҳа, ўғлим. Ишласам, ҳар куни тарвуз еймиз.

– Энди ичхаста эмасмисиз, ичингизда олов ёнмаяптими? – бола қўрқа-писа сўради.

– Йўқ, болам. Ичимдаги хасталик нотаниш маконларга ғойиб бўлди. Кўп нарсалар маъносини йўқотди ва фақатгина сен қолдинг, – деди ва ўғлининг юзини авайлабгина чимдиб қўйди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 101 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2018