WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6536]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [855]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [457]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2709]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4426]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8257]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [824]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2641]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [142]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [194]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [410]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1846]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2048]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4001]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [63]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [217]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 43
Гостей: 43
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, DonaldPt, Pashkevichsili, tapedZes, vapedZes, eapedZes, kapedZes, wapedZes, napedZes, bapedZes, Titan3P, qapedZes, japedZes, yapedZes, Bogdankbb, chupaSger, spoline, ElenaPaf, weryreok, Xofjmos, Gqegzzv
Главная » 2018 » Январь » 29 » Иисонни енгиб бўлмайди

ПОИСК / IZLASH:

08:02
Иисонни енгиб бўлмайди
Минг тўққиз юз ўн саккизинчи йил, тўққизинчи июль. Тун. Америкалик ёш аскар қуролдошлари билан айғоқчилик мақсадида душман постига яқинлашади. Лекин у тўппа-тўғри ўзи томонга келиб тушган снаряддан эсанкираб қолади. Снаряд парчалари аскарнинг бутун баданига санчилади. Ёнидаги икки қуролдоши аллақачон нафас олмасди. Ҳушига келган аскар учинчи чалажон шеригини окопга олиб тушишга уринади. Буни сезган душман аскарнинг устига пулемётдан ўқ ёғдиради. Натижада аскар тизза ва болдиридан яраланади. Ярадор шериги тирик қолмайди. Душман таъқибидан аранг қочиб қутилган аскарни тиббий кўрикдан ўтказишганда унинг баданидан йигирма саккизта снаряд парчасини суғуриб олишади. Бу ёш аскар кейинчалик дунё оммасига ўзининг инсон ва урушга бағишланган "Чол ва денгиз”, "Алвидо, қурол!”, "Қўнғироқ ким учун чалинди?”, "Қуёш яна порлайверади” каби асарлари билан танилган Эрнест Хемингуэй эди.

Ҳеч қачон орқага чекинмаслик, доимо олға интилиш каби сифатларни ёш аскар ҳаётининг мезони қилиб олди ва умр бўйи шунга амал қилишга уринди.

Хемингуэйнинг қаҳрамонлари ҳам ўзига ўхшайди. Урушга нафрати чексиз Фредрих Генри ("Алвидо, қурол!”), енгилмас чол ("Чол ва денгиз”), навқирон, айни ҳаёт шарбатини симирадиган палласида урушнинг аччиқ-чучугини тотиб кўрган Ник Адамс ("Ник Адамс ҳикоялари”)...

Яна шуни унутмаслик керакки, Хемингуэй урушда эканлигида юқоридаги сингари воқеалар бир неча маротаба такрорланади. Рус адабиётшуноси Иван Кашкинга ёзган мактубида шундай дейди: "...Монтана штатидаги Биллингс шифохонасида ётибман. Ўнг қўлим синган, нақ елкамдан чиқиб кетай дейди. Қўлимнинг соғайишига беш ой кетди, шундай эса-да ўнг қўлим фалаж бўлиб қолди. Чап қўлим билан ёзишга тиришаяпман, бироқ уддалай олмаяпман. Ниҳоят, асаб толаларим тикланиб, ўнг қўлим билан ёзишим мумкин. Шу вақт ичида тушкунликка тушмасликнинг ўзи мушкул. Кейин тортган барча азоб-уқубатларим, шифохонада ётган кишиларни, барча-барчасини хотирладим ва "Доктор, рецептни беринг” ҳикоямни ҳамда "Тушдан кейинги ўлим” романини ёздим...”

Хемингуэй биринчи галда улкан донишманд эди: вақтнинг юрак дукурига қулоқ оса билар, асрнинг оғриқли муаммоларини ўз дардидай қабул қилар, ўз даврининг ижтимоий-маънавий саволларига жавоб излашга интиларди. Ёзувчиликда, айниқса, фидокорликни, адолатни қадрларди: "Ёзувчимисан, Эйфель минорасидек метин виждонинг бўлсин”.

Хемингуэй асарларини ўқиб, баъзан ўқувчида ғалати парадокслар туғилади, яъни агар уруш бўлмаганида Хемингуэй аскарликка ёлланмаган, аскар бўлмаганида аскарларга хос некбин руҳ шаклланмаган, некбинлик шаклланмаганида эса у енгилмаслик ҳақидаги асарларни қоғозга туширмаган бўлармиди?..

Булар Хемингуэйга шуҳрат келтирган асарлари яратилишига туртки бўлган, урушдан ёзувчи манфаатдор бўлиши керак деган фикрни келтириб чиқармайди, албатта.

Уруш ўз номи билан уруш: қон тўкилади, инсон ўлдирилади, миллионлаб кишилар оч-наҳор қолади. Некбин руҳдаги одам қандай қилиб мана шулардан лаззатланиши мумкин?

Адибнинг "Тўқчилик ва йўқчилик” романини ўқиб, Толстойнинг "Уруш ва тинчлик” асари хаёлимизга келади. Гўё асар тақлиддай туюлади: жамиятнинг қуйисида ейишга нони, кийишга уст-боши йўқлар турса, юқорисида урушни ҳам писанд қилмай, ўйин-кулгига ружу қўйган зодагонлар умргузаронлик қилишади. Бироқ ғоя жиҳатидан икки роман ўз аравасини бошқа-бошқа томонга судрайди.

Хемингуэй ҳеч қачон пул учун ёзмади. Яхшироқ ва ҳаққонийроқ ёзишни ўзига дастуриламал қилиб олди. Унинг кундалигида шундай фикрлар бор: "...Уруш кетаяпти экан, нуқул мени ҳам ўлдиришлари мумкин деб ўйлайсан. Аммо мана, мени ўлдиришмади, тирикман. Демак, мен ёзишим керак. Бироқ ёзиш ўлимдан-да мушкулроқ. Мен текинга жон деб ёзардим, лекин биров сенга ақча тўламаса, очдан ўларкансан.

Голливудга йўл олиб ёхуд ҳар хил бўлмағур нарсаларни ёзиб, катта даромадга эга бўлишим мумкин эди. Бироқ мен то тирик эканман, яхшироқ ва ҳаққонийроқ ёзишга тиришаман”.

Хемингуэй бутун умр некбин руҳдаги асарларни, қаҳрамонларни яратиб, инсонларга тўғри йўл кўрсатиб келганига қарамай, ҳаёти сўнгида ўз жонига қасд қилади. Унинг бундай йўл тутишига ўзи аввалроқ айтган "Ёзолмай қолсам, ўзимни отаман” деган фикрлари қайсидир маънода ёзувчини оқлаши мумкин.

Башариятга мерос бўлиб қолган унинг асарлари ёзувчи ҳамон яшаётганидан дарак беради.

Сўнгсўзимизни ёзувчининг ўзи якунлаб берса: "Инсонни янчиб ташлаш мумкин, лек уни енгиб бўлмайди”.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 394 | Добавил: iphone | Теги: #новости, #uznews, #newsuz, #Yangilik, #news, #habarlar, #xabarlar, #ahborot, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018