WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [379]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10271]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1855]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3484]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6456]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [84]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11098]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1369]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [229]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2574]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3187]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5114]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [469]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [769]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [38]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [153]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [57]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [56]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 25
Гостей: 25
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Mihaelhgc, Bogdanlex, Bogdanpxa, DewayneGap, Bogdanzuw, Bogdankbb, Bogdanlxu, Bogdanghq, Bogdanhwj, Bogdanool, Bogdangjo, rosellakc1, debrapj60, brandify18, martinhi4, yvetteyg2, loisbd11, kaylavv4, tashaat18, ernestinexk16, cynthiank2, jefferyvv60, lorenavv69, rosenu4, Bogdanfin, Bogdangaf, jeniferma60, groure, wendyvl11, elorken, [Полный список]
Главная » 2021 » Март » 10 » Ҳикмат излаганга…

ПОИСК / IZLASH:

09:04
Ҳикмат излаганга…
Мудҳиш жиноят содир этганларга ҳукм ўқилди. Ўзини билган одам бу мавзудан узоқлашгиси келади. Ахир, бир инсон ўлиб кетди. Бир ота-она бу дунёнинг энг ёмон дарди−фарзанд доғида ёнмоқда. Бир аёл бир умрга умр йўлдошини, тиргагини йўқотди, фарзандларининг эрка, ўйинқароқ бошчалари етим деган тошдан ҳам оғир, шум сўзга урилди. Инсон экансан−да, суд ҳукми билан узоқ йиллик жазога маҳкум этилганларнинг ёшига, умрига, қилмишига боқиб дилинг вайрон бўлади. Ахир, қачондир, бу ваҳший одамлар ҳам ожиз бир ҳолда дунёга келган, ширин тамшаниб, она кўксига интилган, қилиқлари чиқиб бир ширин, беғубор гўдак бўлганку?!
 
Қачон, қай маҳал уларнинг қалби ўлди экан? Не ғам, не кўргулик уларни иймондан, инсонликдан жудо этди экан? Анов қиз-чи? Қачон Худо урди экан уни? Энди ҳаёти қандай кечаркан, бу жамият унинг яна қандай қабиҳликларига гувоҳ бўлар экан?
 
Ижтимоий тармоқларни кузатиб, билдимки, бу ваҳший кимсалар жиноятлари билан қўлга тушган жиноятчилардир, орамизда эса ҳар қандай мудҳишликдан сарказм ясай оладиган, юз берган фожиадан мароқ олиб, шу хунук воқеа орқали ўзига ғаним деб билганларни тилини қисиқ қилишга уринадиганлар, рўй берган оғир жиноятдан ўз негативларини тўкиб олиш, минг йиллик адовати даъвосини кўтариб чиқиш фурсати сифатида фойдаланиб қолаётган "маънавий жиноятчилар” ҳам кўп.
 
Жиноятда иштирок этган қизнинг "Зулфия” мукофоти лауреати экани жиноятнинг ўзидан ҳам кўпроқ муҳокама этилмоқда. Қиз нафақат "Зулфия” мукофоти совриндори, балки жаҳон чемпиони ҳам экан. Негадир, қизнинг жаҳон аро чемпионлик рутбасига эътибор қаратилмаяпти. Мен "Зулфия” мукофоти совриндори эмасман, бу мукофотни бериш ташкилий ишларига ҳам ҳеч вақт алоқам бўлмаган. "Гул очилди, яшил боғлар Ўлкамизда фусункор баҳор”, "Ўзбегимнинг аёли, юзи қизил, ҳаёли. Садоқатда тенгги йўқ ўзбегимнинг аёли”, − қабилидаги бадиий адабиётга алоқадор бўлмаган, қофиялар йиғиндисини чўзиб−чўзиб, мастона оҳангда ўқийдиган қизларнинг қуруқ сафсаталари билан давлат мукофотига лойиқ кўрилганига ғашим келиши ҳам рост гап.
 
Ўтган йили шу мукофот бўйича ўзимнинг таклифларимни ҳам айтганман. Яъни адабиёт йўналиши бўйича номзодларни ўзаро нисбатанлигидан келиб чиқиб, баҳолашдан воз кечиш керак. Истеъдод ҳар куни туғилмаслиги табиий бўлганидек, ҳар бир вилоятдан ҳар йили давлат мукофоти даражасида ижод қиладиган қиз чиқавермаслиги ҳам бор гапку! Ҳамма вилоятга эмас, қайсики вилоятдан ҳақиқатдан ҳам истеъдодли қиз бўй кўрсатса, у балки уч йилда, балки беш, балки ўн йилда бир бўлар ўша пайтда бериш керак. Шунда давлат мукофотининг ҳам, адабиётнинг ҳам нуфузига путур етмасмиди?
 

    Жиноят юз берди. Жиноятчилар ҳали жуда ёш. Бироқ ҳамманинг эътибори "Зулфия” мукофоти совриндори бўла туриб, жиноят содир этган қизда. Журналист Барно Султонова "Агар шу қиз алдаб жабрланувчини хонадонга олиб бормаса эди, жиноий шерикларини бу йўлдан қайтара олса, спортчи экан, куч билан бўлса ҳам жабрланувчини қутқариб кетсайди бу унинг мукофотни олганини оқлар эди” каби фикр билдирибди. Журналист Мавжуда Мирзаева эса бошқа бир "Зулфия” мукофоти совриндори бўлган қизни деярли қарғаб ва "бир ота-онанинг ўғли ўлди. Фарзандлар етим қолди”,−деб ёзибдилар.

 
Жуда хунук воқеа содир бўлган. Аммо… Жиноятда марҳумнинг ҳам ҳиссаси йўқми? 31 ёшли йигит ёш бола эмаску? Бунинг устига оилали, фарзандли киши ижтимоий тармоқда танишиб қолган, нотаниш қиз билан ўрталарида шунчалик яқин муносабат қурилибдики, кўришмай турибоқ тоққа чиқишни режалаштиришган, синглисиман деб таништирган қизнинг ортидан эргашиб, уйигача кириб борган. Оилали, фарзандли, тадбиркор йигит тармоқда танишиб қолган қиз билан гул тергани тоққа чиқмоқчи бўлмагандир? Нотаниш қиз билан эркак киши нима мақсадда тоққа бормоқчи бўлган экан?
 
Ақли−ҳуши жойида бўлган, кап-катта одамни бир қиз шунчаки алдаб уйига олиб киролмайди. Токи ўша одамнинг ўзида хоҳиш бўлмас экан. Шунинг учун қиз алдаб, жиноятчилар олдига бошлаб бормаган. Қиз йўл бошлаб борган, марҳум ўз ихтиёри билан қизнинг "опа”си ёнига борган. Қолган воқеалар барчага маълум. Мен жиноятчиларни ёқламаяпман. Улар шундоқ ҳам тегишли жазосини олишди. Мени ўйлантиргани, жамиятимизда қиз ёки аёл ўлдирилса, дарҳол аёл ўзи нима қилгани ("балки ҳалигадай аёлдир”, "ғунажин кўзини сузмаса, буқа ипини узармиди?”, шу пайтда кўчада нима қилаётган экан? "аёл киши тилини тиймаса…”, "аёл ўзи мажбур қилгандирки, эркак пичоқ ушлашгача борибди”), аёлнинг ўтмиши, келажагининг авра-астари ағдарилиб, айби қидирилади. (Аслида аёл ҳам одам. Одам борки хато қилади. Аёл ҳам, эркак ҳам хатоси гуноҳ бўлса Аллоҳнинг олдида, жиноят бўлса қонун олдида жавобгардир. Бу сўзларни бекорга қавс ичида ёзмадим. Чунки ҳануз жамиятимизда аёлни уриб ё ўлдириб тарбиялаш мумкин деб ўйловчилар кўпчиликни ташкил этади. Ҳануз аёл ўлдирилса, қотил эркак "Зулфия” мукофотини олган қизнинг жиноятидек нафратга сазовор бўлмайди, муҳокама этилмайди.)
Эркак киши қурбон бўлса, сабабларга кўз юмилади. Аёлнинг айби мавжудлигидан ҳам улканроқ кўринади ва муҳокама этилиб, яхшилаб сўкилади. Мазкур жиноятда ҳам қотилликни амалга оширган жиноятчилар эмас, жиноий шерик сифатида иштирок этган қиз муҳокама этилмоқда. Аслида, у ўз қилганига яраша жазони олди. Жазони ўтаб бўлгач ҳам ҳаёти изига тушармикан?
 
Мукофотга келсак, менимча, мукофот низомлари таҳрир этилиши шарт. Аммо шу жиноят баҳонасида, қачондир мукофотни ололмай дили хуфтон (тўғри маънода)бўлганлар, мукофот совриндори бўлганлардан бугун "аламини олиши” инсонийликка хос эмас.
 
Бир инсоннинг ўлимига, неча инсонларнинг фарёдига сабаб бўлган бу жиноятдан қизнинг номини алоҳида узиб олиб, киноя билан, ҳажв билан постлар улашаётган эркаклар, йигитлар эса бефаросат эшакдирларки, давлат мукофотини олиб, жиноятга қўл урган қизлар эса уларнинг орсизлигига яраша Яратганнинг берган тушовидир.
 
Дилфуза Авазова адабиётшунос

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 78 | Добавил: iphone | Теги: #Yangiliklar, #ahborot, #новости, #Yangilik, #news, #uznews, #habarlar, #newsuz, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021