WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7595]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1036]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [467]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2940]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4811]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [55]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8756]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [956]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2661]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [178]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [225]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [620]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1974]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [374]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2253]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4429]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [126]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [426]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [35]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [61]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [16]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [20]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 68
Гостей: 68
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Georgedeat, tajayurisikl
Главная » 2019 » Май » 14 » Ҳикоя: Хоин

ПОИСК / IZLASH:

20:12
Ҳикоя: Хоин
Осмоннинг тоғларга туташган лаблари тобора олланиб жилмайганида туғиладиган қуёш ҳали ер юзини кўриб улгурмаган кезда уйқудан турилади қишлоқ деганларида. Эрта туришнинг барокати ўзгача — унуми баланд. Биринчи бўлиб сигиру қўйлардан хабар олиниб, жониворларга сомонми, сулусми, макка поясининг чопилганими берилади. Соғин сигирларга ва боқувдаги буқаларга қишлоқча рецептлар билан ҳар ким ўзича атала қайнатиб беради. Биров кепак билан пастроқ  навли унни қўшиб қайнатса, биров жўхори ёрмасини ҳам қўшади, баъзилар эса атала кўпроқ молларга етсин ва тўйимли бўлсин учун сомон ҳам қўшиб қайнатади. Хуллас, ҳамманинг бир билгани бор.

Кейин чой ичилади. Ҳа, ҳа, сездингиз, қишлоқда биринчи бўлиб уй жониворлари хўрак ейди, кейин одамлар нонушта қилишади. Бу деярли қатъий тартиб десам ишонасизми?

Кейин «Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда» мақолига риоя қилган ҳолда ҳар ким нима экишига қараб, ерга ишлов беришга тиришади. Кимдир тракторда шудгор қилдиради, кимдир ўзи белкуракни босиб-босиб ерни ағдаради. Аммо техника ишлатганга ҳам осон эмас, трактор деганлари ярим соатда ишини битириб, хизмат ҳақини олади-ю, мушкулликни сизга қолдириб кетади. Одамдай-одамдай кесаклар кўчиб қолади денг. Шундай экиб бўлмаса картошка деганларини. Ўзи унчалик хизмат талаб экин бўлмаса-да, экар пайти майин тупроқ хоҳлайди картошка жонивор, чунки томир отадиган ниши нозик бўлади-да. Нима қилардингиз? Кетмоннинг орқаси билан соласиз-да, учқўрғонини кўрсатай деб. Шу ишлар билан бироз машғул бўласиз ва қарайсиз-ки, кунлар илиқлаб қолибди. Энди оғилхонадан сигир-бузоқларни қуёшга чиқариб боғлайсиз, олдига сомон сочасиз кавшасин учун. Яна шудгор қиласиз ёки кетмонда кесак майдалайсиз. Мана, соат деярли бир бўлди. Чиқиб овқатланасиз. Аччиқ-аччиқ кўк чой ичасиз. Бизда, Қумқўрғонда бусиз илож йўқ, бўлмайди. Етти ёшдан етмиш ёшгача кўк чойни босиб-босиб ичишади. Бироз овқатни   ошқозонда томирлатгач, яна ўша ишга қайтасиз. Кузда шунақа, ҳаммага бироз оғир бўлади. Аёллар ҳам бўш ўтиришмайди, кўмир кукунидан қўшиб таппи қилишади. Узоқ ёнади-да. Буям бир қишга тайёргарлик.

Кеч тушади. Шом намози ўқилишидан олдин мол-ҳоллар жойига, ичкарига киритилади. Ем-хашак берилади. Бари ишни битириб овқатланишга ўтирганингизда эса чироқ ўчади…

Қишлоқдаги бари иш шунчалик тартиблики, ҳаттоки чироқ ўчиши ҳам аниқ, соат нечида, қанча вақтга ўчиши ҳам деярли маълум! Фақат…

Қўшнимиз Чори бобо айтганидек: «Фақат телевизорда футбол қўйиладиган кун бу тартиблар кимлар учундир ўзгаради». Ишлар-ку, майли, ҳатто бу    вақтда ўчиши керак бўлмаган чироқ ҳам аксига олиб шу вақтда ўчади. Барча тартиб бузилади, кайфият тушади. Айниқса, бу Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйини бўлса. Яна устига-устак, тўрт йилда бир марта ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига саралаш баҳслари бўлса.

У пайтлар бизда телевизор деган нарса йўқ. «Қўшнингда бор — сенда бор», дейишади-ку. Устига-устак, ўша қўшнинг сендан ҳам кўпроқ хушласа бу футбол деганларини. Чори бобомнинг уч ўғли ва бир қизи бор. Камбағал деган мансабдан сал баландроқда, ўртаҳол деган поезднинг орқа вагонида яшайди.

Катта ўғли:

— Футбол ҳам ўйинми? Йигирмата аҳмоқ битта тўпнинг ортидан қолмайди, — деб кулади.

Гапидан ҳам маълум қизиқмаслиги, ахир футбол йигирма икки киши билан ўйналади.

Чўзмасдан қисқасини айтганда, Чори бобом чидолмасди, кимнингдир уйига бориб телефон қилиб келарди-да, бизга: «Айтдим, ҳозир ёқишади», — дерди.

Ростан ҳам орадан беш-ўн дақиқа ўтиб, чироқ ёнар, биз эса севина-севина футбол томоша қилардик. Бобом бўлса:

— Қалин дўстларим бор, менга йўқ дейишмайди, — дея тўнғиллаб қўярди ҳазиломуз қилиб.

Кейин бор эътиборини футболга қаратади. Хавфли вазиятлардан завқ олади, кулади, қуюқ соқолларини қашлайди. Бобомнинг асабийлашса шундай қиладиган одати бор эди. У футболнинг ҳар бир қонун-қоидасини деярли ёддан билар, ўзича стратегик усуллар ва таркиблар тузар ҳамда мураббийнинг тўғри ва нотўғри ёндашган ўйинчилари ҳақида гапирар, мулоҳаза юритган бўларди. Менга ўйиндан кўра бобомнинг завқу шавққа тўла мулоҳазаю норозиликлари хуш ёқарди. Негаки ўйиндаги аҳвол яхши эмас. Ишонасизми, охирги қадам эди, шу жамоани ютсак, тарихимизда илк бор футболнинг энг нуфузли мусобақаси — Жаҳон чемпионатига йўлланма олардик. Ютқазсак-чи? Ютқазсак, «А» гуруҳида учунчи ўринни олган жамоа билан ўйнаб, уни ютишимиз, ғолиб бўлганимиз ҳолда ҳам аллақаернинг яна бир жамоаси миллий терма жамоамизни пойлаб турган бўларди. Асабийлашишлар, сиқилишлар, ҳайқириқлар ва илтижолар…

Натижа — мағлубият!

Ўзбекистон яна футболнинг энг катта спектаклида шунчаки томошабин. Қишлоқда ўчмаганлиги кўнгилларни-да ёритадиган чироқ, телевизор қаршисида ўтирган ҳеч бир мухлиснинг завқини оширмади, хуфтон дилини ёритмади. Бобом оғир, вазмин, дардчил бўлиб қолди. Эслайман — кўзларидаги ўша нигоҳ худди ўғли иснодга қўйгандай боқарди.

Аммо шунда ҳам пичирлаб, ишонч билан гапирди:

— Келаси гал, албатта, чиқади!

«Келганда қўшалоқ келади», дейишгандай, аксига олиб, анча-мунча сарфлаб қилган экинлари ҳам деярли пул бўлмади. Зўрға чиқим қилган пуллари чиқди.

Мактаб тугаб ёзги таътил бошланганида мен тоғамларникига кетдим. Бироқ узоқ туролмадим, кўниколмадим — қишлоғимни соғиндим. Ҳафта ўтмай қайтганимда бобом ётиб қолган, аҳволи бир алфозда эди. Одамлар:

— Ҳамманинг экини пул бўлиб, Чориники пул бўлмади, шундан эзилди, юрагига яқин олдими, мазаси қочди, —    дейишарди.

Аммо бобом ҳамманинг экини пул бўлиб, ўзиники пул бўлмаганидан эмас, 32 жамоа кетаётган Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон чиқолмаганидан куярди. Ҳар ҳолда, мен шундай деб ўйлардим. Чунки бобом:

— Ўзбекистон миллий терма жамоаси — бу Ўзбекистон дегани, Ватан дегани, уни қўллаб-қувватламаслик, ютқазганида ундан нафратланиш — Ватанни қўлламаслик, Ватандан нафратланиш билан борабар, зотан, улар (футболчилар) Ўзбекистоннинг бир бўлаги, — дерди.

Энг катта орзуларидан бири — ватанини буюк давлатлар қатори ҳеч кимдан кам эмаслигини исботлаб тўп суриши бўлган одамнинг олдида экиндан пул қилолмаслик оддий бир бош оғриғи эди, холос. Уни шу аҳволга солган изтироб ватан шаъни, юрт ғами эди, чамамда. Вақт ўтиб бобом тузалди, экин-тикиндан катта-катта даромад олди, икки фарзандини уйлантириб, уйли-жойли қилди. Қишлоғимизда чироқлар деярли ўчмайдиган кўринишга келди. Ҳамма нарса ўзгарди, аммо бизнинг футболчилар ҳамон Жаҳон чемпионатига чиқолмаётганди! Вақт ўтиб мен тасодифан ўша вақтларда бизга туман марказидан чироқни ёқиб бериб юрган     электрикни учратиб қолдим. Бир тўйда қорачадан келган, юзи сергўшт, паканароқ киши:

— Абдураимнинг ўғлимисан? — деб қолди.

— Ҳа, — дедим ҳайрон туриб.

— Ўхшаркансан, — деди у қисқа қилиб. — Футбол жинниси Чори бобонг юрибдими?

— Ҳа, Худога шукр, юрибди, хизматлари билан биз ҳам ўша футболнинг жиннисимиз! — дедим фахр билан.

Кейин у ёнидаги шеригига бироз овозини пасайтириб гапира кетди: «Мен РЭСда ишлаб юрган кезларимда Чори бор-ку, Чори… футбол кўриб олай, чироқни ёқиб бер, деб илтимос қиларди. Мен бўлса буни жуда қийин масала қилиб кўрсатардим, у бўлса, бир қоп уннинг пулини беришгаям рози бўларди шу футболни деб. Эсингда бўлса, сменадан чиқиб роса ичардик, ўша пуллар копток жинниси Чоридан ундирилган эди-да…»

Шу куни тўйхонада роса ур-йиқит бўлди. Тўполон ичидан мушти қон бўлган ёш йигитнинг: «Хоин! Хоин!» — деган бақириғи узоқ-узоқларгача эшитилди. Эртасига қишлоқда гап тарқади: «Кеча тўйда бир одамнинг юз-кўзлари кўкариб, бурни синибди…»

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 66 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2019