WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9018]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [118]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1539]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [487]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3277]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5433]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [78]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9776]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1152]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [205]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [239]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [693]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2202]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [378]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2735]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4755]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [46]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [316]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [577]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [36]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [122]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [33]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 52
Гостей: 51
Пользователей: 1
Mihaelhgc

Kun faolllari:
Mihaelhgc, Bogdanlex, onWip, Priony, inWip
Главная » 2020 » Февраль » 5 » Ҳикоя: «Наҳотки яхши одамлар сафидан ўчдим..»

ПОИСК / IZLASH:

08:14
Ҳикоя: «Наҳотки яхши одамлар сафидан ўчдим..»
«Ассалому алайкум, мен учун дунёда ягона бўлган аяжоним! Биламан, ҳали мактубимни очмасдан туриб, кўзларингизга ёш келди. Балки, унгача ҳам мендан хабар кутиб, кўп-кўп йиғлаб олгандирсиз. Аяжоним, сизнAи йиғлатаётган мендек қулоқсиз ўғлингизни кечирасиз, деган умиддаман. Нималар деяпман, шунчаки кечирмайсиз, оёқларингизга йиқилганимда ҳам кечирмасликка ҳақингиз бор. Чунки мен сиз орзу қилган фарзанд бўлолмадим…

Ҳалигача зорланиб «Қўй болам, шу ерда юравер, бир кунимиз ўтар. Иш топилиб қолар», деб йўлимни тўсганингизни унутолмайман. Сизнинг, муҳтарама онажонимнинг оқ фотиҳасини олмай олисга кетдим. Дуосиз бўлса-ку, майли, сизни ранжитиб кетдим. Ўйладим-да, «Она бўлгани учун мендан хавотир оляпти, узоққа жўнатгиси келмаяпти. Бориб ишлаб пул топсам, кейин рози бўлиб қолади», деб.

Аяжоним! Панжара ортида туриб ким қандай инсон эканини тушуниб етдим…

Уйдан чиқиб кетишимга сабаб бўлган «дўстларим» оғир кунимга асқатишмади, бошимга мушкулот тушган биринчи палладаёқ қочиб қолишди. Аслида эса сизга қулоқ солмасдан уларнинг қутқуларига учиб, бу ерга келиб қолган эдим-ку?..

Тўғриси, қўлимга кишан солинган илк пайтдан бошлаб, энди бу ёруғ дунёни қайтиб кўрмасам керак, қайтиб тиклана олмасам керак, деб ўйлагандим. Суд қилиб, бўйнимга айбимни қўйиб, 17 йиллик жазога ҳукм қилганларида эса танамда жоним йўқдек эди. Энг азоблиси, «Аяжоним эшитса, юраги ёрилиб кетади», деган фикр мени тилкаларди.

Аяжоним! Бу сўзни мен кунда минг, ўнг минг марта такрорлайман! Оналар фарзандига ёмонликни соғинмасликлари миллион марта рост эканига имон келтираман. Балки, ўшанда сизнинг нолаларингизга қулоқ солиб, уйда қолганимда бундай кунлар бошимга тушмасмиди? Демак, сергак юрагингиз ўша пайтдаёқ бошимга тушадиган кулфатни сезган экан-да! Шунинг учун кўча бошигача эргашиб «Кетмагин!» деб ялиниб чиққан экансиз-да! Қаранг-а, аяжон, бўйимиз чўзилиб, овозимиз дўриллагандаёқ «Биз катта бўлдик, энди мустақилмиз» деб ўйлаб, ота-она чизган чизиқдан чиқишга интиламиз…

Сизнинг олдингизда қанчалар айбдорлигимни таърифлаб беролмайман… Яна бир азобли томони, кайфчиликда бир инсон умрига зомин бўлганимиз! Тўғри, уни мен урмадим, мен ўлдирмадим, аммо жонсиз танасини судраб ташқарига олиб чиққандим. Хуллас, қотиллар қаторида бўлдим!..

Аслида, биз дўстларим билан қилаётган хатти-ҳаракатимизнинг охири ёмонлик билан, фожиа билан якун топишини ўйламагандик. Шунчаки йигитлик кучимиз билан нималарга қодир эканимизни исботламоқчи бўлдик. Озгина кайф қилгач, иккинчи бир маст тўдага, ўзимиздан анча катта эркакларга ақл ўргатдик. Турган гапки, бу уларга ёқмади. Ўртада жанжал чиқди. Кейин эса… Энг алам қиладигани, бевақт умрини хазон қилган одам ўша куни набира кўрган ва шу қувончини улфатларига улашаётган экан!

Тасаввуримга сиғдиролмайман, аяжон! Сиз пўпалаб ўстирган бола қотил бўлса-я! Шунақа ёвузликка қодир эканимга сира ишонолмайман. Билардингиз-ку, аяжон, дўстларим мени ё юрист ё таржимон бўлади, деб ҳавас қилишарди. Иккиси ҳам бўлмадим, қотил бўлдим-қолдим!

Бу азобли сўзлар билан вайрон дилингизни яна-да қон қилаётганим аниқ. Аммо қилган гуноҳимдан қанчалар афсусда эканимни билдирмоқчиман сизга.

Нимага шошилдим? Қаерга? Худди Тошкентга борсам, ҳамма ишим юришиб кетадигандай шошибман! Энди ўйласам, ўзимни-ўзим бўғиб қўйгим келади.

Сизга шунча ташвиш, маломат олиб бергандан кўра, мардикорлик қилсам ҳам майли эди. Бошимга бу ишлар тушгунча арава судраб юрганларни назаримга илмасдим, аяжон. Энди-чи? Қанийди, уларнинг қаторида бўлсам, дейман. Ҳалол меҳнат, ҳалол пул… Энг асосийси, очиқ осмон остида, эркин, озод…

«Ўзбошимчаликнинг охири вой» деганлари тўғри экан. Ўша дамларда мен сизга қулоқ солиш ўрнига ўзимга бош бўлиб юраверган эканман. Сизга-ку, бўйин эгмадим, бирорта катта ёшдаги инсон маслаҳат берганида ҳаётимни барбод қилмасмидим, деб афсусланаман. Чунки қамоқхонадаги шерикларимнинг аксарияти катта ёшдаги кишилар. Уларнинг ёрдами билан бу қоронғи оламдаги кунларим ҳар қалай унчалик қийин кечмаяпти! Балки, бошимга иш тушгандн кейин кўзим очилиб, атрофдагиларга қулоқ солаётгандирман…

Оҳ, аяжоним-а! Сизни шунчалар соғиндимки!.. Бағрингизга бошимни қўйиб, ҳеч нарсани ўйламасдан эркаланиб ётгим келяпти…

Майли, аяжоним, хонамиздаги чироқни ўчиришмоқчи.     Кейинроқ яна мактубимни давом эттираман. Ўғлингиз О… »

* * *

«Аяжоним! Учрашувга келасиз, деб кутган эдим, аммо келмабсиз. Акамни ҳам соғинган эдим, маза қилиб суҳбатлашдик бир кеча. Бироқ, барибир, сизни кўргим келяпти. Бериб юборган нарсаларингизни роса ҳидладим, барибир, унга қўлларингиз теккан-ку, тўғрими, аяжон?! Мендан хавотир олибсиз, «Шериклари қанақа одамлар экан?» деб сўрабсиз.

Бу панжара ортида яхши-ёмон, тўғри-эгри кўп экан, худди ҳаётдагидек. Ташқаридагилардан фарқи, бу ердагиларнинг айблари аниқ, ҳукмлари ўқилган. Кимдир қилган айбига иқрор, тинмай афсус-надомат чекади. Кимлардир эса «Туҳматга қолдим, мен қилмагандим бу ишни», деб нолийди. Яна қайсидир бири гуноҳидан завқланади! Тўғриси, шунақа тоифаларга рўбару келмасликка ҳаракат қиламан. Чунки уларга икки дунё бир қадам экан, аяжон!

Камерамизда ёши энг кичиги менман. Шу ёшимда бу     қоронғи зулматда ўтирганимга тинмай ачинишади. «Ёшлигингни барбод қилибсан! Онангга қулоқ солишинг керак эди», дейишади. «Энди озодликка чиққанингда яқинларингга қулоқ сол, улардан ажралма», дейишади. Усиз ҳам тезроқ эсон-омон бу ердан қутулиб чиқсам, фақат сизнинг айтганларингизга риоя қиламан, аяжон!

Ёшим кичик бўлгани билан аччиқ-чучукни кўриб, ақлан анча улғайиб қолдим, аяжон! Шу ерда ҳам йўлдан урмоқчи бўлганлар топилади. Аммо ўз фикримда тураман, қилаётган ишлари хато эканини айтиб, четга чиқаман. Бу сўзларни ёзаяпману, сизни ваҳимага солаётганга ўхшаяпман. Асло, хавотир олманг, бу ердагиларнинг ҳаммаси ҳам ёмон эмас. Аксарияти тезроқ муддатлари тугаб озодликка чиқишни истаб, Аллоҳдан тинмай сабр тилаб ўтиришади.

Мен ҳам яхши нарсаларни орзу қиламан, аяжон! Аввало, чиқибоқ ҳаётимга туширган доғни ювмоқчиман. Ишга кириб, ишлайман. Ўша кундан бошлаб сизни уринтирмайман, фақат намоз ўқиб, менинг ишларимга барака тилаб ўтирасиз. Ҳатто уй ишларини ҳам ўзим қиламан. Чунки ўзимнинг ва албатта, сизнинг орзуларингизни армонга айлантирдим, энди уни қайтадан орзуларга айлантиришим шарт!..

Ҳаёт тўхтамайди-ку, аяжон, тўғрими? Мана, мен қамоқхонадаман, сиз уйда. Аммо ҳаёт давом этяпти. Бир куламиз, бир йиғлаймиз. Бир-биримизни соғинамиз, лекин чидаймиз. Кунларни санаймиз, ойларни ҳисоблаймиз. Эртадан умид қилиб яшаймиз. Демак, умид яхши нарса экан-да, аяжон! Бу ердагиларнинг деярли ҳаммаси эртасидан умид қилиб, яхши ниятларни хаёл қилиб яшаяпти. Уларнинг матонатига, сабрига қойил қоламан. Лекин мени бир нарса қийнайди, аяжон! Агар вақти-соати келиб, озодликка чиқсам ўртоқларим, таниш-билишлар мени олдингидек қабул қилармикин ёки ҳазар қилиб, кўксимдан итаришармикин?..

Бир ҳамхонамиз иккинчи марта қамалган. Биринчи марта бахтсиз ҳодиса туфайли қўшнисига тан жароҳати етказиб қамалган экан. Оз муддат ўтириб озодликка чиққач, аввалги дўсту ёрлари яхши қабул қилишмабди. Ишхонасида ҳам «Штат қисқарган», деб ишга олишмабди. Азбаройи сиқилганидан ичкиликка берилиб, кейин эса… аламини       бошқалардан олишни ўрганибди ва яна жиноят содир этибди.

— Энг ёмони одамлар сени айирса, алам қиларкан,   — дейди ана шу ҳамхонамиз. — Уйимдагилар ҳам ишонмай қўйишган. Хотиним ҳатто арзимаган тақинчоқларини ҳам мендан беркитадиган бўлиб қолди. Бу мени баттар эзарди…

Унинг дардини тинглар эканман, мен ҳам унинг кўйига тушиб қоладигандай туюлади. Шунда ўзимни ўзим юпатаман: «Ахир менинг меҳрибон, бағрикенг аяжоним бор-ку.

Аяжоним! Мен адашдим, мен ҳаётимга қора доғ туширдим. Энди минг афсус-надомат чекмай, барибир, ортга қайтиб бўлмайди. Аммо энди яхши одам бўлишга ваъда бераман.

Аслида, инсон ёлғиз қолишдан, яна-ки, одамларга кераксиз бўлишдан қўрқиши кераклигини шу ерда ич-ичимдан ҳис қиляпман. Кечалари уйқум қочади. Ёлғизликдан бошимни деворларга юриб, дод солгим келади. Яна ўйлайман, «Наҳотки мен яхши одамлар сафидан ўчдим, энди бир умр уларга керак бўлмасам». Бу ўйлар мени еб адо қилади. аяжон…

Бу ерда ҳамма ўзи учун ўзи курашади. Тартиб-қоидага қанчалик бўйсунсангиз, қилган ишларингизга афсусланиб, хатоларни тузатишга уринсангиз, албатта, инобатга олишади. Мен фақат ва фақат яхши бўлишга, интизомли маҳкум сифатида ҳамма талабларини бажаришга интиляпман, аяжон. Мақсадим, тезроқ бу ердан чиқиш…»

* * *

«… Аяжон, сизга шунча йилдан бери биринчи бор хушхабар айтай, тез кунларда мени очиққа, манзил колониясига чиқаришади! Билсангиз, қанчалар бахтли эканимни! Ва ниҳоят, мен ҳам бутунлай озод бўлмасам-да, очиққа, одамлар орасига чиқаман! Аяжон! Ўшанда сиз билан бемалол кўришишга, қанча истасак, шунча бирга бўлишга вақтимиз бўлади. Оҳ, бу кунларни қанчалик кутяпман-а?

Аяжоним! Сизга ваъда бераман! Насиб этса, ўз ҳаётимдаги доғни ювиб, сиз рози бўладиган ишларни қиламан! Дуоларингиздан умидворман. Улар мени ҳозир ҳам, кейин ҳам қўллаб туради, аяжоним…»

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 57 | Добавил: iphone | Теги: #news, #uznews, #Yangiliklar, #newsuz, #Yangilik, #xabarlar, #habarlar, #ahborot, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Loading...
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Февраль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272829
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020