WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 21 » Илиқ қиш совуқ баҳордан даракми?

ПОИСК / IZLASH:

07:52
Илиқ қиш совуқ баҳордан даракми?
    Мана, қиш фаслининг сўнгги ойи ҳам охирлаб қолди. Лекин деярли ёғингарчилик кузатилмади. Аммо ҳали табиат инжиқликлари нималарни туҳфа этиши бизга номаълум. Эҳтимол ўтган йилги каби баҳорда қор ёғиши мумкин. Аммо NASA маълумотларига кўра, 2015 йил метеокузатув тарихидаги энг илиқ йил бўлган экан. Хўш, бизнинг юртимиздаги бу йилги қиш об-ҳавоси қай даражада илиқ келди, қиш мавсуми баҳорга силжиди, деган гаплар қанчалик асосли? Бу каби саволларга жавоб олиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометрология хизмати синоптикларига мурожжат қилдик.

2015 ЙИЛ ЭНГ ИЛИҚ ЙИЛ БЎЛДИ!

Ирина Зайцева, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометрология хизмати бош синоптиги:

—  Бундай маълумотларни қайд этиш 1880 йилдан йўлга қўйилган бўлиб,  NASA ташкилотида ўтказилган тадқиқотларга асосан, ер шаримизда 2015 йил энг илиқ йил бўлди. Бундай аномал ҳолатнинг сабабини олимлар икки омилнинг биргаликда бўлиши — иссиқхона  эффектнинг таъсири, деб ҳисоблайдилар. Бу нарса инсон фаолияти ҳисобига кучаяди ва Тинч океани устки қатлам ҳароратининг ўзгариб туриши (Эль-Ниньо ҳодисаси) содир бўлади. Ушбу қиш мавсумида эса бу ҳодиса туфайли атмосферага келадиган иссиқлик миқдори ўтган юз йил ичида энг юқори  бўлди ва ҳамма рекордлардан ўтиб кетди. 

ЭНГ ИЛИҚ  ҚИШ  ЙИЛЛАРИ:

•  Декабрь ойи учун – 1915 йилда 270 илиқ;

•  Январь ойи учун – 1966 ва 2007 йилларда 220 илиқ;

•  Февраль ойи учун – 1963 йилда 260 илиқ.

—  Интернет ва бошқа халқаро манбаларда қиш мавсуми баҳорга силжиди, дея прогнозлашмоқда. Мутахассисларнинг тахмин қилишлари учун  асос борми?

—  Мамлакатимизда эрта баҳорда қор ёғиши кузатилиб туради. Ўтган йили ҳатто март ойининг охирида ҳам қор ёғди. Энг кеч қор ёғиши  апрел ойида кузатилган. Қиш мавсуми баҳорга силжиди, деб айтиш бу аниқ маълумот эмас, сабаби баҳорда, айниқса март ойида об-ҳавонинг кескин ўзгариши бизнинг иқлимимизга хос хусусиятдир. 

Турли маълумотларда об-ҳавони узоқ муддатга прогнозлаши учун ҳеч қандай илмий асос йўқ.

Шуни айтиш керакки, ҳозирги вақтда олти кун ичида олдиндан прогнозлаш бутун дунёда энг ишончли, деб ҳисобланади. 10 кунгача бўлган муддат учун берилган прогноз унча аниқ бўлмайди, хатолик ҳам катта бўлиши мумкин. Буни об-ҳаво сайтларида барвақт берилган прогнозлар билан солиштирсангиз билиб оласиз. 

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, бир ой ёки мавсум об-ҳавосини прогноз қилиш жараёнида ушбу муддатнинг одатдагидан фарқини - илиқроқ ёки совуқроқ келиши, ёғингарчиликнинг қиёсий миқдори ҳақида  умумий баҳо бериш мумкин, холос. Бироқ бундай баҳолаш аниқлиги ҳам ҳали етарлича эмас.

ЁҒИНГАРЧИЛИКЛАРСИЗ ҲАМ ҲОСИЛ ЯХШИ БЎЛАДИМИ?

Ёғингарчилик ва ҳаво мўътадиллигиниинг меъёрида бўлмаслиги қишлоқ хўжалигида ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Қиш ва баҳор қор-ёмғирларидан тўйинган тоғлар ва ерлар олинажак ҳосилларимиз асоси десак, муболаға бўлмайди. Ҳар доимгидан илиқ ва нисбатан қуруқ  келган ушбу мавсум эса қишлоқ хўжалик маҳсулотларимизни экиш ва етиштириш, уларни сув билан таъминлаш жараёнига қанчалик таъсир этиши мумкин. Айни ушбу ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан боғландик.

—  Бу йил қиш мавсуми ҳар доимгиданда илиқ келди, аммо халқаро метеокузатувчилар баҳорда қор ёғиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Агар мана шундай иқлим ўзгариши сабаб, ёғингарчилик вақтида бўлмаса ёки баҳорда қор ёғса, қишлоқ хўжалик махсулотларига зиён етмайдими?

Қишлоқ хўжалик вазирлигининг соҳа олим ва мутахассислари берган маълумотлар асосида Ахборот-таҳлил ва матбуот хизмати жавоб беради:

—  Бугунги кунда юз бераётган глобал исиш  сабабли об-ҳавони ва йил фасллари бўйича иқлим ўзгаришларини олдиндан прогноз қилиш жуда қийинлашиб бормоқда. Сўнгги 2-3 йил давомида республикамиз ҳудудида кузатилаётган илиқ қиш, ёз ойларидаги ёмғирлар ёки дунёнинг бошқа минтақаларида ўша минтақа учун хос бўлмаган аномал об-ҳаво, яъни жанубий Осиё давлатларида қор ёғиши, Европа мамлакатларидаги кучли қор, сув тошқинларининг юзага келиши мутахассис бўлмаган кишиларга ҳам аён бўлмоқда. Шунинг учун об-ҳаво сохасидаги мутахассислариинг тахминлари ҳар доим ҳам тўғри чиқавермайди.

Қишнинг совуқ келиши, қорнинг кўп бўлиши доимо қишлоқ хўжалиги экинлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб берган. Бу асосан — тупроқда намликнипг мўл бўлиши, ўсимликлар касаллик ва зараркунандаларининг кескин камайиши орқали намоён бўлади.

Баҳорда кузатиладиган қор ёғиши ва кескин совуқлар илиқ келган қишдан кейин қишлоқ хўжалиги учун зарар келтириши тайин. Бу айниқса, боғдорчилик ва узумчилик соҳалари учун зарар келтириши мумкин. Шунга кўра, соҳа олим ва мутахассислари томонидан турли агротехник усулларни қўллаган ҳолда боғ ва токларни совуқдан асраш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Жумладан, боғларни суғориш, боғларда тутун ҳосил қилиш, кўмилган узумларни очишни кечиктириб туриш ва бошқа усулларни қўллаб боғ ва токзорларни қисқа муддатли совуқ таъсиридан асраб қолиш мумкин.

—  Иқлим ўзгариши сабаб қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экиш ва етиштириш ва етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларга соҳа мутахассислари томонидан қандай тайёргарлик кўрилган?

—  Ўзбекистон  бир-биридан фарқ қилувчи турли табиий-иқлим шароитларига эга бўлган ҳудудлардан ташкил топган мамлакат ҳисобланади. Кескин совуқлар ёки кескин иссиқлар барча ҳудудларда ҳам ёппасига кузатилмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда республикамизнинг барча минтақаларида қиш ва баҳор ойларида бозорлардаги маҳсулотлар ва уларнинг нархлари барқарорлигини таъминлаш учун мева ва сабзавотларнииг етарли миқдордаги захиралари яратилиб борилади.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирда соҳа олимлари совуққа ва бошқа стресс ҳолатларга чидамли, кечроқ гуллайдиган мевали дарахтлар, сабзавот, картошка ва полиз экинлари навларини яратиш устида илмий-тадқиқотлар олиб боришмоқда ҳамда бу борада муайян натижаларга эришилмоқда. Бундан ташқари, агротехник тадбирлар орқали ўсимликларни тўсатдан келган кескин совуқ ва ўта илиқ ҳавонинг оқибатларидан сақлашнинг самарали йўллари яратилган ва улар такомиллаштириб борилмокда.

Кейинги йилларда замонавий технологиялар асосидаги музлаткичли омборхоналар қуришга катта эътибор қаратилмоқда, бу ҳам мева-сабзавот маҳсулотларини узоқ вақт сақлаш имкониятларини янада кенгайтирмоқда.

Колаверса, бугунги кунда бундай вазиятлар бутун дунёда ҳам экспорт- импорт операциялари орқали аҳолининг манфаатлари доирасида осон бошқарилади.

Ўзбекистоннинг табиий-иқлим шароити сабзавот, картошка ва полиз экинларидан йилига 2-3 марта ҳосил олиш имконини беради. Шу сабабли эртаки, ўртаки ва кечки сабзавот маҳсулотлари етиштирилади ва истсъмол, қайта ишлаш ва экспорт учун доимий равишда етказиб бериб борилади.

Шунингдек, мамлакатимиз аҳолиси, дунё бозорларидаги талабнинг ошишини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини диверсификация қилиш бўйича ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган тадбирлар натижаси ўлароқ картошка, сабзавот, мойли ва озуқа экинлари, боғ ва токзорларнинг майдонлари муттасил кенгайтирилиб борилмоқда.

Бу тадбирлар кутилмаган ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам барқарор ишлаб чиқариш кўрсаткичларини таъминлаш, бозорлардаги тўкин-сочинлик, нарх-навонинг барқарорлигини сақлаб туришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда.

ДЕҲҚОНЧИЛИК ЯХШИ БЎЛМАСА, НАРХЛАР ҚИММАТЛАШАДИМИ?

"Тошбозорсавдо” уюшмасининг берган маълумотларига кўра, мамлакатимиз бозорларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нархларида кескин тафовутлар кузатилмаган. Шундай ҳолатлар юз берганда эса, аҳолига қулайлик яратиш ва нархлар мўътадиллигини таъминлаш мақсадида "арзонлаштирилган расталар” ташкил этилади. Булардан доимий фаолият юритувчи "Элга хизмат” ҳамда мавсумий байрам ярмаркаларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Бозорларимизда қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган аҳоли талаб ва таклифидан келиб чиқиб нархлар шакллантирилади ҳамда имкон қадар талаби юқори бўлаётган маҳсулотларни кўпроқ бозорга олиб киришга ҳаракат қилинади ва бу орқали маълум сабзавот ёки меваларнинг нархлари кўтарилиб кетмаслигига эришилади.

Шунингдек, эртанги нархларни шакллантиришда эса бозорларга қишлоқ хўжалик махсулотларини тадбиркорлардан олдин деҳқонлар билан шартномалар тузган ҳолда "Элга хизмат” ярмаркалари орқали биринчи бўлиб сотувга қўйишга ҳаракат қилинади. Бу эса ўз-ўзидан бозор тадбиркорларининг ҳам шунга қараб ўз  нархларини белгилашга мажбур қилади.

Бу билан аниқ айтишимиз мумкинки, об-ҳаво ноқулайликлари туфайли ўта серҳосил бўлмаган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳам бозорларда қиммат нархларда баҳоланишига олиб келмайди. Шунингдек, ҳар бир маҳсулотлар билан бозорларни тўлақонли таъминлаш учун ҳар қандай об-ҳавога ҳам деҳқон томонидан, ҳам бозор маъмуриятилари томонидан пухта тайёргарликлар кўрилади. Республикамиз миқёсида эса бозорлардаги мазкур ҳолатларни тартибга солиб туриш ҳокимиятлар, бошқармалар ҳамда бозор маъмуриятлари томонидан амалга оширилади.

Шу ўринда айтиш жоизки, бу мавсум ҳар қанча илиқ дея баҳоланмасин, ўтган ҳафтада ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетганлиги кузатилди. Республикамиз бўйлаб -10 дан -50 гача совуқ бўлди, айрим тоғли ҳудудларда бу кўрсаткич -130гача етиб борди. Баъзи жойларда 15-20 см.да қор ҳам ёғди.  Шундай экан, фасллар об-ҳавосини баҳолашда янглишмаслик, ортиқча тахминларга берилмаслик ва энг муҳими аввалдан хулоса чиқаришга шошилмаслигимиз лозим.   Зеро, ҳали юртимизда қиш фасли давом этмоқда.

Фарида ЭГАМБЕРДИЕВА тайёрлади


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 194 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016