WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6281]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [811]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [446]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [240]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2670]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4385]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8141]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [787]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [184]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [409]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1821]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2015]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3843]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [21]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [41]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [133]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 25
Гостей: 25
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Mihaelhgc
Главная » 2018 » Июль » 4 » Илон (ҳикоя)

ПОИСК / IZLASH:

08:53
Илон (ҳикоя)
Эрталаб ишга отланган Абдумалик кадрлар бўлими бошлиғининг гапи эсига тушиб, уйга қайтиб кирди. Ҳарбий гувоҳномасини сўрашган. Охирги марта бу ҳужжат қачон керак бўлгани эсида йўқ. Одатда бундай кам «йўқланадиган» ҳужжатлар алоҳида, баланд токчадаги қоғоз қутида сақланарди.

Қутининг оғзини очиши билан даҳшатдан тош қотди. Қўл оёғи бўшашиб, қути ҳам ерга тушиб кетди. Бир даста ҳужжат устига худди Рухсора тавсифлаб берган ярим қаричлик сариқ илон лапанглаб тушди.

Демак... илон чиндан ҳам бор экан-да! Рухсорани, хотини айтганидек, ҳеч қандай «жин чалиб» кетмаган, у бечора ҳам бекорга ҳовлиқиб юрмаган экан-да! Шўрликниқўрқитиб, болаларини нобуд қилган мана шу ярамас махлуқ экан-да! Қутининг ичига қандай кириб олдийкин лаънати?..

******

...Абдумалик ҳовлига кириши билан ўгай онасини тунд, маҳзун қиёфада кўриб, хиёл ажабланди. Яна Карима билан ораларида гап қочиб қолгандир, деган хаёлга бориб, дили ғашланди.

У хотинининг феълини яхши билади. Шўрлик аёлга шу хонадонга келганидан бери кун бермайди.

...Эрининг терс саволидан сўнг Карима ҳам тўнини тескари кийиб олди.

- Сизга нима жин урди ўзи? Келганидан бери шу ойимчанинг тарафини олганингиз олган. Мабодо жигар-пигарингиздан уриб қолмадими ишқилиб?

Бу беандиша иддао Абдумаликнинг қулоғига қўрғошиндек қуюлиб, кўз олдида олов чақнагандек бўлди. Беихтиёр қўллари мушт бўлиб тугилди. Аммо шу пайтга қадар аёл зотига қўл кўтармагани учунми, бу сафар ҳам шайтонга ҳай берди.

- Оғзингга қараб гапирсанг-чи?! Шунақаям бўладими одам?Ўз отамнинг жуфти ҳалоли...

- Ҳа энди, айтдим-қўйдим-да! - Кариманинг чимирилган қошлари ўртасида тугунча пайдо бўлди. - Попукдеккина аёл. Ёши ҳам сиздан кичик. Хаёл ўлгур ҳар ёққа опқочаркан-да!

- Бас! - Абдумалик бўғилиб хонтахтага мушт туширди. - Яна йўқ жойдан жанжал чиқаргандирсан-да!

Аёл эрининг бу галги саволини ҳам истехзо билан қарши олди:

- Ҳа, ўзи бу хонадонда ҳамма нарсага ўзим балогардон. Мен унга нима қипман? Ҳомиладорликни ҳам эплаганга чиқарган. Уддалай олмас экан...

Абдумаликнинг устидан бир челак сув ағдарилгандек бўлди.

- Нималар деяпсан? Яна аввалгидек...

- Ҳа, ўзи айтгандим-ку, бу хотинни аввалдан жинми, ажинами чалиб кетган. Яна тушига илон кирганга ўхшайди. Каллаи саҳарлаб ҳовлида шайтонлаб юрибди. Қўйнига яна ўша сариқ илон кириб ётганмиш. Ҳай-ҳайлаб етиб бордим. Тавба қилдим минг марта! Ҳеч бало йўқ! Кўрпа-тўшакнинг авра-астарини чиқариб ташладим. Кўзига кўринган бўлса кўрингандир..

- Яна ўша сариқ илон! - Абдумалик таажжуб ила елка қисди. - Қишнинг чилласида илон қаердан кеп қолдийкин?

- Менам шуни айтаман-да, - жонланди хотини. - Аввал ҳам худди шундай деганди.Ким билсин, ҳомиласини кўтаролмагани учун ўзи шунақа баҳона топганми, нима бало...

Абдумалик уҳ тортганча унниқиб кетган креслога ўзини ташлади.

... Беш йил илгари онаси қазо қилди-ю, ҳаммаси издан чиқди.

Албатта, ҳар банда Тангри берган умрни яшаб ўтади. Бечора онасининг умри қисқароқ экан.

Эркакни тан маҳрамидан бевақт айирмасин экан. Муқим тоға ёлғизлик нима эканлигини ўшандан кейин тушунди. Давангирдай одам бир ҳафтада чўкди-қолди. Салкам қирқ йил бир-бирига суяниб яшашган эди...

Бунақа пайтда бола-чақа ҳам ўзидан ҳам ортмай қоларкан. Қайнотасининг кир-чирини ювиш ҳар қандай келинга ҳам малол келади.

Онасининг йили ўтар-ўтмас маҳалланинг оқсоқллари Абдумаликни ўртага олишди:

- Онагни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин! Ҳеч қайсимиз бу дунёга устун бўлолмаймиз. Лекин ҳаммадан ҳам отангга қийин бўлди. Ўғил вояга етганидан кейин уни уйлантириш, уйли-жойли қилиш ҳар бир отанинг бурчи. Лекин ўрни келганда фарзанд ҳам отасининг корига яраши керак. Ўзинг ҳамма нарсани яхши тушунасан. Хуллас, отангга бирор бевами, бечорами, ишқилиб маҳрам топмасак бўлмайди.

Аввалига бу таклиф Абдумаликнинг елкасини бир қоп қумдек босиб тушди. Онасининг ўрнига эга чиқиши мумкин бўлган аёлни кўз олдига келтириб баданига муз югурди. Аммо, чуқурроқ мулоҳаза юритиб рози бўлишдан бошқа чораси йўқлигини англади.

Бу ҳақда отасига оқсоқолларнинг ўзи оғиз соладиган бўлишди.

Ҳар қалай отаси бу таклифгақаршилик кўрсатмабди. Икки опаси ҳам бироз қовоқ тумшуқ қилган бўлишди-ю, иш пишганлигини англагач, «майли, ўзларинг биласизлар» дегандек тақдирга тан беришди.

Бу ишга кескин қаршилик билдирган фақат Карима бўлди:

- Қариликка йўрғалик деганлари шудир-да! Олтмишга кирган чолга уйланишни ким қўйибди? Энди ўгай қайнонанинг ноз-фироғига чидаб юришим қолувди.

Абдумалик одатига кўра хотинига ҳаммасини ётиғи билан тушунтиришга киришди:

- Онаси, отам ҳам уйланаман деб ўлиб тургани йўқ эди. Лекин ўйлаб қарасам шунга мажбур эканмиз. Ўзинг-ку, отамнинг битта кўйлак ё яктагини малол билан чайиб берасан. Кекса одам бўлсалар. Иссиқ-совуғидан хабар олиб турасанми? Икки дунёда ҳам ёнига йўламайсан.

Карима ҳам бўш келмади.

- Мен қарамасам, сиз борсиз-ку! Опаларингиз бор! Битта отани қаровсиз қолдирмассизлар? Энди шу арзимас нарсаларни рўкач қилмоқчи бўляпсизми? Менга деса...

- Кўпам ҳовлиқаверма, - хотининингн гапини белидан кесди Абдумалик. - Энди ғишт қолипдан кўчган. Бир икки жўраси ўртага тушиб отамнинг розилиги олишибди. Энди сенинг раъйингга қараб, лафзимдан қайтсам, бу маҳаллада бош кўтариб юролмай қоламан.

Абдумалик хотинининг жавобини ҳам кутмай. Костюмини елкасига таглаб, чиқиб кетди. Карима эса, ўзича минғирлаганча қолаверди.

Бўлажак келинни топиш ҳам анчага чўзилди. Муқим тоға тенги бева кампирни топишнинг иложи бўлмади. Бори ҳам «шу ёшимда эр қилиб, маломатга қоламанми, бошимда болаларим бор, бир амаллаб боқиб олишар» дея рад жавоб беришди.

Ахийри икки қишлоқ наридан эридан ажрашган ўттиз беш ёшлардаги жувонни топишди. Ими-жимида маҳалланинг уч-тўрт мўйсафидини чақириб, никоҳ ўқитишди.

Янги келин Рухсора келганидан бери Кариманинг чиройи очилгани йўқ. На эри билан очилиб-сочилиб гаплашади, на болаларига тузукроқ муомала қилади. Қайнотасига ҳам ҳар куни эрталаб ўлганнинг кунидан салом беради.

Янги қайнонаси билан гаплашмайди, ҳисоб. Рухсора ҳалиям оғир-босиқ, ичидагини сиртига чиқармайдиган, мулойимтабиатжувон экан. Карима ҳар-ҳар замонда жанжал чиқариш учун илмоқли гап ташлаганда ҳам, бечора эшитиб эшитмаганга олади.

Карима қилдан қийиқ ахтариб, қайнонасининг ҳар ишига зимдан разм солса-да, бирор камчилик тополмайди. Бу эса, унинг хунобини оширади, янада жиғибийрон бўлади.

Бошида бегона аёлнинг отасига тан маҳрам бўлиб келиши Абдумаликка ҳам ёқмаган бўлса-да, бу муштипар аёлнинг оғиркарвонлиги, беозорлиги унга ҳам маъқул тушди. Унинг ана шу хислатлари ўз онасига ҳам ўхшаб кетаркан.

Оила аъзолари сафига янги келиб қўшилган аёл болаларни ҳам тезгинаўзига эл қилиб олди.

Аввалги хотинининг вафотидан кейин ўзини анча олдириб қўйган Муқим тоға ҳам ўзгариб қолган. Ранг-рўйига қон кирган, анча эт олиб қолган. Ҳар куни эрталаб топ-тоза, дазмолланган кийимда чиқиб кетади. Ўзи ҳам хийла ёшаргандек. Тенг-тўшлари «Муқимбой, маза-маза сизга маза бўлди-да, юриш-туришингиз жойида, оби-овқатингиз тайёр, уст-бошингизга гард юқмаган, яна кечалари ёшгина хотин биқинингизда ётса, Худонинг бергани шу-да!» деб ҳазиллашишади.

Орадан олти ой ўтар-ўтмас Рухсоранинг оғироёқлиги маълум бўлиб қолди. Маълум бўлди-ю, Рухсоранинг бир дардига ўн дард қўшилди. На юриш-туришида, на ейиш-ичишида ҳаловат қолди. Қайнота-қайнонасига-ку, қовуқ-тумшуқ қилишдан нарига ўтмайди. Бор аламини эрию болаларидан олади.

- Яқинда янги бувиларинг сизларга амакичами, аммачами туғиб беради, кўтарииб катта қиласизлар, - деб пичинг отишини қўймайди. Эри бирор нима дегудек бўлса, шартта ёқасига ёпиштиради.

- Сизам суюнибгина қолгандирсиз? Отангиз бечораям жа кутиб юрган эканлар-да! Тўридан гўри яқин одамга бола туғдиришни ким қўювди. Тўрт-беш йилда «тўп» этиб қолгудек бўлсалар, «онажонингиз»ни кўчага чиқариб ҳайдамассиз? Қиз бола бўлса, эплаб-сеплаб эрга беришингиз, ўғил бола бўлса, уйлантириб, кейин мана шу ҳовлини қўш-қўллаб топширишингиз керак бўлади, билдингизми?

Абдумалик беандиша аёлини боплаб сўкиб берган бўлса-да, ўзидан ўтгани ўзига маълум эди. Ростда, қариган чоғида бунақа шўхликлар отасига ярашармиди? Қолаверса, хотинининг ҳам гапида жон бор.

Ҳарқалай Абдумалик ичидагини сиртига чиқармади.

- Ҳар банда Худонинг хоҳиш-иродаси билан дунёга келади. Ризқ-насибасини ҳам ўзи беради. Отамнинг пешонасига шу ёшда фарзанд кўриш битилган экан, кўради. Қўрқма, сен билан менга оғирлиги тушмайди.

Бироқ, Абдумалик айтганидек бўлиб чиқмади...

Бир куни кечки пайт Рухсора ошхонадан идиш-товоқни ювиб қайтаётса, айвончада ярим қулочча келадиган сариқ илон тўлғониб ётганмиш. Жувон бор овози билан дод солиб, уйига югурди.

Қўрқув ёмон, одамни ҳар куйга солиши мумкин. Ўша қўрқиш сабаб Рухсоранинг уч ойлик гумонаси нобуд бўлди.

Шунда... Каримага ҳам пича жон кириб қолди.

- Ўзи менга ёқмаган иш Худога ҳам хуш келмайди-да! Олтмишдан ошган чолдан бўлган гумона қаёққа ҳам борарди? Туғилсаям, гунгми, шолми, ишқилиб, бир нимаси кам бўлиб туғиларди. Шояд, энди бу «келин-куёв»нинг кўзи очилиб қолган бўлса?..

Бу кўнгилсизлик Муқим тоғага ҳам, Рухсорага ҳам ёмон таъсир қилди. Бечора аёл анчагача Кариманинг ҳам, Абдумаликнинг ҳам кўзига қаролмай юрди. Муқим тоға аввалгидек индамасга айланиб қолди. Аммо, Карима айтганидек, уларга ҳали «ақл кирмаган» экан. Қишнинг қоқ чилласида Рухсоранинг кўнгли довучча тусаб қопти. Буниям Карима қўшни хотиндан эшитди. Эшитди-ю, уйига фиғони фалакка чиқиб қайтди.

- Одамзотга уят ҳам яхши гап, - дея заҳрини эрига тўкиб солди. - Буларда-ку, шарму ҳаё қолмабди. Лоақал сиз уялинг! Мен ҳали ўттизга кирмасимдан «бўлди, энди туғишни йиғиштир, боланинг шу ёғи ҳам етади, борини эплаб боқиб олайлик», демабмидингиз? Мана, отангиз шу ёшдаям бола туғдиришдан чарчамаяптилар-ку!

Абдумалик яна дардини ичига ютди. У бечора ҳам нима қилсин? Отасига бориб, «бунақа ишлар сизга ярашмас экан, келинигиз айтди» десинми?

Каримани ранжитган иш бу гал ҳам худога хуш келмади, шекилли. Гарчи Абдумалик ўгай онанинг иккинчи марта ҳомиладор бўлганини эшитгани хийла ғаш тортган эди. Аммо, яна ҳомиланинг нобуд бўлганини эшитиб, заррача кўнгли кўтарилгани йўқ.

Чунки, ўтган сафар ана шу кўнгилсизлик туфайли отаси қанчалик ўзгарганини сезганди. Одам қариганда бошқачароқ бўлиб қоларкан, шекилли. Ким билсин, отаси шу ёшда яна гўдак ҳидини қўмсаб қолгандир? Умиднинг йўққа чиқиши ҳар қандай одамнинг кўнглинин чўктиради. Бу ҳолат кексаларга янада қаттиқроқ таъсир кўрсатиши табиий.

Муқим тоға бу сафар ўзини тамомила йўқотиб қўйди. Ҳатто, тоби қочиб, ётиб ҳам қолди. Аввалига кексалик-да, ўтиб кетар, деб унча эътибор қилишмади. Қариянинг аҳволи тез орада ўнгланавермагач, «Тез ёрдам» чақиришди. Дўхтирлар Муқим тоғани опкетмоқчи бўлишганда, чолнинг ўзи кўнмади. Азалдан касалхонада ётишни ёқтирмасди.

«Тез ёрдам» машинасида келган ёшгина шифокор йигит дори-дармон ёзиб берди. Аммо... Отасининг дарди тузалмайдиган экан. Икки кун ўтиб... узилди.

Қишлоқ аҳли русм-русумини жойига қўйиб, марҳумни тупроққа топшириб қайтишди. Рухсора эрининг қирқи чиққунча елиб югуриб хизматини қилди. Кейин лаш-лушини йиғиштириб, онасиникига кетди. Ҳеч ким унга лоақал кўнгил учун ҳам «қол» демади.

Шундагина Кариманинг чиройи очилди. Эрига, болаларига муомаласи ҳам ўзгарди.

Аммо Абдумаликнинг ичига чироқ ёқса ёришмасди. Нимагадир отасининг ўлимида ўзини айбдордек ҳис қилаверади. Балки, бола эсон-омон туғилганида отаси ҳам тирик юрган бўлармиди? Яна ким билсин? Ҳар ким пешонасида битилганини кўради, дейишади-ку!

Ана шу хаёлларгина унга хийла таскин берар, юпанарди. Бугун эса...

...Мана ўша илон! Мавҳум қондошларинингёруғ дунёга келишига йўл бермаган, отасининг умрини қисқартирган манфур жонзот. Абдумалик эс-ҳушини тўплаб атрофга кўз югуртирди. Тилини чиқарганча, унга совуқ кўзларини қадаб жимгина ётган бу заҳарли илоннинг бошини нима билан янчса экан? Аксига олиб, уйда қўлга илингулик нарса кўринмайди.

Абдумалик энди илонга қўрқув ва даҳшат эмас, алланечук қизиқиш билан тикилиб қолди. Ажаб! Нега илон худди сеҳрлангандек, ундан кўз узмай ётибди? Шу лаҳзада болалигида далада тенгдошлари билан кўлвор илонларни қўрқмасдан қўлда овлаб юрган пайтглари эсига тушди. Хиёл ҳадиксираб, жимжилоғи билан илоннинг думини туртиб қўйди. Қимир этмайди-я, ярамас! Абдумалик бир мунча журъатланиб, аввал илоннинг думидан тутиб, баланд кўтарди. Кейин тилига, кўзларига диққат билан тикилди ва шу аснода бир фикр миясини ўқдек тешиб ўтди:

Ахир бу ростмана илонга чунонам ўхшатиб ясалган резина ўйинчоқдан бошқа нарса эмас-ку!

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 107 | Добавил: iphone | Теги: #uznews, #ahborot, #Yangilik, #новости, #xabarlar, #Yangiliklar, #news, #newsuz, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018