WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 27 » Қимматга тушган ёлғон

ПОИСК / IZLASH:

17:03
Қимматга тушган ёлғон
Бозорда савдо қиламан. Ўтган уч ой ичида бошимга тушганларини кимгадир гапириб беришни истаб, охири сизларга мурожаат қиляпман...

Мактабни битирган пайтим ота-онам институтга киришимни жуда хоҳлашганди. 

- Эртага тоғангнинг ўғли Шуҳратжоннинг олдига борасан. Унга тайинлаб қўйдим. Сени кириш имтиҳонларига ўзи тайёрлайдиган бўлди. Нималар қилишинг керак, қайси китобларни кўпроқ ўқийсан, ҳаммасини ўзи тушунтиради, - деди дадам.

Шуҳрат акамни ҳамма яхши кўради, доим мақтаб гапиришади. 

Жуда ақлли, оғир, босиқ. Ўз кучи билан ўқишга кирди. Институтда яхши ўқигани учун домлалари олиб қолишди. Сен ҳам унга ўхшасанг, хурсанд бўлардим, - бу гапларни мен ва мен тенги қариндош йигитлар кўп эшитганмиз. 

Кел, бўлажак талаба, энди вақт оз қолди, шунинг учун бошқа нарсага чалғимай, фақат ўқишга тайёрланишни ўйлашинг керак. Мана, сенга керакли савол-жавоблар тўплами, тест вариантларини топиб қўйдим. Ҳозирдан буларни ўқишга кириш. 

Акамнинг қўлидан бир сумка китобларни олар эканман, шунча нарсани қандай ўқиб чиқаман, деган хаёл ўтди бошимдан. 

Хуллас, ота-онам уй ишларидан озод қилиб, мени ҳар куни шаҳарга жўнатадиган бўлишди. Мен эса ярим соат, бир соат китоб ўқиганимдан кейин бошим ғувиллаб ташқарига чиқардим. Атрофдаги дўконларни айланардим. Акамнинг уйга келиш пайтида яна кириб, китобни қўлимга олардим. Шундай қилиб бирпасда уч ой ўтиб кетди. Имтиҳонлар яқинлашган пайтда мени синаб кўрган акамнинг ҳафсаласи пир бўлди. 

Билимимдан қониқмаган бўлса ҳам, омадга ишониб, ҳужжатларимни топширтирди. 

Табиийки, ўқишга киролмадим. Яна икки йил шунақа бесамар уринишдан кейин институтга киришдан воз кечдим. 

Қишлоқдан мева-сабзавотларни арзонга олиб келиб, шаҳар бозорида сотардим. Бошида анча қийналдим, аста-секин бозор тилини тушуниб, ишларим юришиб кетди. 

Эҳтиёт бўл, ўғлим, савдо нозик нарса, пулни деб инсофни унутиб қўйма, - деб тайинларди доим онам.                           

Савдога анча қўлим келишиб қолгани учун қариндошларимдан мақтов ҳам эшитиб қолардим. Бир танишимнинг таклифи билан кийим-кечак савдосида ўзимни синаб кўрмоқчи бўлдим. У менга қўшни давлатлардан мол олиб келиб беради. Икки йилдан буён шаҳардаги "Отчопар” бозорида аёллар кийимини сота бошладим. Фойдаси яхши экан, ярим йилда анчагина маблағ тўпладим. 

Бир гал молларнинг олинган нархи билан бозорда сотилиши керак бўлган нархлари ёзилган қоғозни кўриб қолган онам норози оҳангда:

Асли нархи арзон-ку, нега мунча қиммат сотяпсан? - деб қолди.

Ойи, бозорни ўз қонун-қоидаси бор, ҳамма шу нархда сотиб тургандан кейин мена ҳам шундай қиламан-да, агар арзон сотсам, бошқалардан гап эшитаман. Ҳеч кимга мажбурлаб молимни тиқиштирмайман-ку, кимни қурби етса олади. Нимасини ўйлайсиз, ҳозир замон шунақа, бошқа иложи йўқ... 

Барибир эҳтиёт бўл, болам. Шу ризқ билан оилангни, болаларингни боқяпсан, одамларни норози қилма...

Онам ҳар келганида менга шу гапларни такрорлашни канда қилмасди. Қиш мавсуми бошланишига дўконимга янги урфга кирган аёллар пальтосини буюртма қилдим. Молларни кўриб, кўзим қувнаб кетди, чиройли, янги фасондаги пальтолар дўконимни безади. Битта "пачка”ни очганимда орасидан иккитаси "брак” чиқди. Энди нима қилдим, синчков харидор бир кўришда айбини топади. Ҳар бирини 800-900 минг сўмдан сотаман, деб мўлжаллаб қўйгандим. Икки миллион сўмга куярканманда... Йўқ...  

Кеча олган пальтодан бир "пачка”сини қайтариб бераман. Кўпайиб кетди, бошқа бирор дўконга ўтказарсиз... - дедим менга мол олиб келадиган йигитга.

Ука, нимага ўйинни бузяпсиз? Бунинг устига, пачкани очганингиз кўриниб турибди, қайтариб олмайман уни. 

Ҳар доим ундан мол олиб юрганим учун  муносабатимиз бузилмасин, деб индамай қўйдим. Энди ўша "брак” палтони кимгадир ўтказиш фикри хаёлимдан кетмай қолди. 

Қишнинг бошланиши, дам олиш кунлари савдо зўр, одам гавжум бўлади. Якшанба куни бўлгани учун ўша куни ҳам харидорлар кўп эди. Баъзилар шунчаки нарх-навони билиш ёки томоша қилиш учун чиқади. Анча пайт савдолашиб вақтимизни олади-ю, "бир айланиб келай-чи”, деб кетиб қолади. Шундай пайтда бирам асабим ўйнайдики…

Дўкон деворларига тепадан пастгача уч қатор қилиб, пальтоларни илиб ташлаганмиз. Эрталабдан ўнтача пальтони сотиб, кайфиятим кўтарилиб кетди. Тушликка яқинлашаганда бир ҳомиладор аёл икки ёшлардаги фарзанди ва эри билан дўконимга кирди. 

Мана, қара, бу дўконда ҳам шунақа пальтолар, олсанг, тезроқ ол. Кун пешин бўлди, - эр негадир асабийлашиб гапирди. Аёл эса кўзлари жавдираб пальтоларга термила бошлади. 

Тезроқ танла, мен ташқарида тураман...

Анув учинчи турган пальтони кўрсам бўладими?

Марҳамат, опажон, қанақа пальто хоҳлаяпсиз ўзи? Туркияникими, ўзимизникими, ранги қанақа бўлсин?

Гапларидан аниқ пальто олишини билиб, уларни қўлдан чиқаргим келмади. 

Опажон, сал тўлароқдан келган экансиз, мен сизга ҳозир янги стилдаги инглизча фасонда тикилган пальтони бераман. Бир кийиб кўринг, ўзингиз баҳо берасиз. Сизга "чоткий” туради. 

Айтганимдек аёлга пальто жуда ярашди. 

Дадаси, қаранг-чи, яхши турдими? – ойнага қараётиб, эрини ҳам чақирди аёл. 

Бўлади, ўзингга ёққан бўлса, бўлди... Тезлаштир, боланиям қорни очиб кетди... – эр яна ташқарига отланди.

Вой, эркак киши билан бозорга тушган мен аҳмоқ... ука, сиз тўғрисини айтинг, ранги менга мос тушдими?

Зўр турибди, опажон, ҳам нархиям қимматмас, бозорда бундан арзонини тополмайсиз. Иккиланмай олаверинг. "Положение”да экансиз, бир размер каттасини олсангиз, янаям яхши туради...

Онаси атрофида парвона бўлаётган болакай дўкон полига сирпаниб йиқилиб, бурнини уриб олиб, додлаб йиғлай бошлади. 

Дўкон ташқарисидаги эр важоҳат билан югуриб кириб, бақира кетди:

Ҳе имилламай ўл, ярим кундан бери сени пальтонгни деб, бола ҳам қийналиб кетди. Оладиган бўлсанг, тезроқ олмайсанми... Сенга қолса, яна ярим кун ўйланасан...

Аёл йиғлаётган боласини овутиб, менга юзланди. 

Мана шуни бир размер каттасини ўраб беринг. Яна бозорга тушишга вақтим бўлмайди. Пальтосиз қайтиб кетмай. Нархиниям сал туширинг. 

Опажон, кўпи билан 50 минг тушардим, сиз учун юз минг сўм тушиб бераман.

Ўзи 800 мингга мўлжалланган пальтони аёлга 700 мингга сотдим. Яна устига-устак, пачка ичидан чиққан нуқсонли  пальтони бериб юбордим. Яхши чеварга олиб борса, тузатиб кийса бўлади, деб қўйдим. 

Улар кетишди. Кечгача яна учта пальто сотдим. Эртасига душанба бўлгани учун дам олдик. Сешанба куни жиянимни ёрдамга олиб чиқдим. "Оптом” куни бўлгани учун бир ўзим чарчаб қоламан-да. 

Икки кун олдин келган аёлга кўзим тушди бир маҳал. Дарров ўгирилиб, ичкарига кирдим-да, жиянмни имладим:

Анави аёлни тезроқ чиқариб юбор, бор...

Кечирасиз, ука, якшанба куни сизлардан пальто олиб кетувдим. Адашмасам, шу дўкон эди. Шеригингиз ҳам борми? Мана, мана бу фасондан... сал айби бор экан, уйга бориб кўриб қолдим, роса гап эшитдим уйдагилардан... Озмунча пулгамас 700 мингга олувдим... Илтимос, алмаштириб беринг...

Йўқ, биздан олмагансиз., мен сизни биринчи марта кўриб турибман. Бунақа фасондаги палто бошқа дўконларда ҳам бор. Биздан олмагансиз буни. Эсимда қолган бўларди... 

Телефон рақам ҳам олмаган эканман, бола билан чиққандим...

Жияним менинг имо-ишорам билан аёлнинг ҳамма гапини рад этди. 

Аёл ташвишли нигоҳини пальтолардан, жиянимдан узолмай, ноилож чиқиб кетди. Уйида эридан анчагина гап эшитган, бозорни роса айланиб мени излаган бўлиши аниқ. Буни унинг ташвишли юзидан билиш қийин эмасди. 

Ўша куни кечгача савдо қилиб уйга қайтдим. Эртасига мендан анча пул олиб, молга кетган шеригим йўлда молларни олдириб қўйганини, пулларимни ҳали-бери қайторолмаслигини айтди. Кайфиятим бузилди. Деярли бор пулимни унга тиккандим. Дўконимда ҳам харидорлар кам. Бунинг устига, мол ҳам тугаяпти. Бир ҳафтача ўтиб, онам қаттиқ бетоб бўлиб қолгани учун қишлоққа кетдим. 

Қайтиб келсам, менга дўконини ижарага берган киши ижара пулини вақтида бермаганим учун бошқа одам топганлигини айтди. Қанча ялинмай, қулоқ солмади. Кўз ўнгимдан пальтосини алмаштиролмай қайтган аёл кетмай қолди. Мендан қаттиқ норози бўлган экан. Уни қаердан топсам экан? Қани ҳозир рўпарамдан чиқиб қолса... Кечирим сўраб, пальтосини алмаштириб берган, ҳатто  пулини ҳам қайтариб берган бўлардим...

К. У., Тошкент шаҳри


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 164 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016