WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10007]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1822]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [504]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3450]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6216]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [83]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10808]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1331]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [228]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2437]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3070]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5061]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [430]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [711]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [38]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [143]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [50]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 136
Гостей: 136
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, kapriolndk, kapriolwjv, steklodelcni, snegirozkn, ArthurApark, joannace2, leightk2, debrapj60, brandify18, martinhi4, shawnfd11, nelltj16, deannays16, loisbd11, kenyara69, nicholaskl69, loumb16, zelmalg2, rosenu4, charlottetd18, InvillcibLe, Pottosbib, jeniferma60, Partubu, anigree, genaen11, terrenceeh69
Главная » 2020 » Декабрь » 30 » Қиморга тикилган миллионлар

ПОИСК / IZLASH:

07:58
Қиморга тикилган миллионлар
2020 йилнинг июль ойи. Кун бўйи ёзнинг жазирама иссиғидан безган инсонлар ўз уйида ҳордиқ чиқармоқда. Бироқ соат миллари вақт ярим тунга яқинлашиб қолганини кўрсатаётган бўлишига қарамасдан уч ўртоқ — Музаффар Олимов, Мурод Ҳайитов ҳамда Одил Мавлонов (исм-шарифлар шартли равишда ўзгартирилган) нинг ҳали уй-уйларига кетиш нияти йўқ. Уларнинг фикр-ёди қандай қилиб тезроқ ва кўпроқ пул топиш билан банд. Тўғри-да, айни яхши еб-ичиб, чиройли кийимларни кийиб, тенгдошларининг ҳавасини келтириб юрадиган ёшдаги йигитларнинг катта-катта пул топиб, бойиб кетишдан бошқа яна нима ташвиши бўлиши мумкин? Бунинг устига ана шу жарақ-жарақ пулларни ортиқча қийинчиликсиз, яъни қўлни совуқ сувга урмасдан топиш имконияти юзага келиб қолса, уйга боришнинг нима кераги бор?

— Сенга маза-да, ўртоқ, — деди Мурод ёнгинасида ўтирган дўсти Музаффарга қараб, — ҳар куни қўлингдан миллион-миллион пул ўтади. Мен эса мана, ёшим йигирма учдан ошяпти ҳамки, лекин ҳали-ҳамон ёнимда тузукроқ пул олиб юрмаганман.

— Эй, ҳадеб Музаффарга қараб бунақа гапларни айтаверма, унга ҳам осон эмас, пайнетда оператор бўлиб ишлагани ва қўлидан шунча пул ўтгани билан ўзига тегадигани арзимас маош, — деди ўртоқларидан фарқли равишда туппа-тузук ҳунар эгаси бўлмиш дурадгор Одил Муроднинг кайфиятини бироз бўлса-да, кўтариш ниятида.

— Нима қилсак, биз ҳам бошқаларга ўхшаб кўп пул топаркинмиз-а, ўртоқ, бу ишсиз юравериш роса жонга тегиб кетди-ку?! — гўёки Одилнинг сўзларини эшитмагандек сўзлади Мурод. — Ўзиям охирги пайтларда итдан бир суяк қарз бўлиб қоляпман. Бу аҳволда яқинда кўчагаям чиқолмай қолмасам эди.

— Э-э, дийдиё қилавермасдан пул топиш учун ҳаракат қилиш керак! Ахир бизнинг чўнтагимизда сариқ чақа ҳам йўқлиги билан кимнинг иши бор ҳозир, ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб ётган бўлса! — деди Музаффар дўстларига синовчан қараб қўяркан.

— Нима, сенда бу борада бирорта аниқроқ таклиф борми? Бор бўлса, ичакдек чўзмасдан тезроқ айта қол, — дея Музаффарнинг кўзларига тикилди Мурод.

Бу гапдан кейин Музаффар Олимов гўёки сирли бир нарсани айтадигандек дўстларини ўзига янада яқинроқ чорлади. Музаффарнинг бу қилиғидан ажабланган Мурод Ҳайитов билан Одил Мавлонов бир-бирига «Нима демоқчи?» дегандек имо қилиб, қош қоқиб қўйишди-да, унинг оғзига тикилишди.

— Таклиф-ку, борликка бор-а… — дея тағин арқонни узун ташлади оператор йигит ўртоқларига зимдан назар сола туриб, — фақат сизлар бунга рози бўласизларми ёки йўқми, ана шуниси қизиқ.

— Сен аввал таклифингни айт-чи, ахир ҳеч ким сувни кўрмасдан туриб этик ечмайди-ку! — дея дарров қизишди табиатан феъли сал тезроқ Мурод.

— Хуллас, гап бундай, агар билсанглар ҳозир одамлар ишламасдан, уйида ўтириб ҳам пул топиб ётибди, — деди Музаффар гапни узоқдан бошлаб. — Мен интернет орқали пул тикиладиган ўйинларни назарда     тутяпман…

Унинг бу гапидан сўнг Мурод Ҳайитов ҳамда Одил Мавлоновнинг юзи бирдан ёришиб кетди.

— Гапинг рост, Юнусободга кўчиб кетган Бахтиёр ўртоғим бор-у, ўша яқинда сен айтган ўйиндақа ўйинга пул тикиб, беш юз АҚШ доллари ютиб олибди! — оғзининг суви қочганча худди ўзи шунча пулни ютгандек мақтанди Мурод.

— Биз ҳам шундай ўйинга пул тикамиз, нима дединглар?! — дея тағин икки дўстининг кўзларига тикилди Музаффар.

— Гап йўқ, мен розиман! — дарров қўлини кўтарди Мурод ва Одилга қаради. — Сен-чи?

— Нима, мен бундай таклифга йўқ дермидим? — дея «қулт» этказиб ютиниб қўйди у. — Фақат менда ўйинга тикиш учун пул йўқ-да…

— Пул менда ҳам йўқ, — дея бирдан шашти қайтди Муроднинг.

— Э-э, сенлар бу ёғидан ташвишланманглар. Пул топиш менинг муаммом, қанча десанглар ҳам топиб бераман! — дея катта кетди Музаффар.

Унинг бу гапига жавобан дўстлари бирваракайига «Йўғ-э!» деб юборишди.

— Нима, сизлар мени фақат писта чақиб ўтиради, деб ўйлайсизлар, шекилли, — дея кулди ўз навбатида Музаффар ҳам. — Билсанглар, ҳозирнинг ўзида ўн-ўн беш миллион сўм пул топишим мумкин.

— Унда нега боядан бери гапни бунча чўзиб ўтирибсан? Ёки бизларни шунчаки синаб кўриш учун айтяпсанми бу гапларни? — деди Мурод. Унинг бирдан қовоқ уюб олганидан бироз хафа бўлганини сезиш қийин эмасди.

— Лекин, ўртоқ, олмоқнинг бермоғи ҳам бор, шунинг учун… — чайналди Музаффар.

— Сен ўзи пулни қаердан олмоқчисан? Бирор мўлжаллаб қўйган жойинг борми? — тоқати тоқ бўлди Одилнинг ҳам.

— Қизиқсанлар-а, қаердан олардим, хўжайиннинг пулидан оламан-да! Бизнинг депозит ҳисоб-рақамимизда анчагина пул турибди. Ўшандан керагича ишлатиш мумкин, фақат кейин бу пулларни жойига қўйиб қўйиш керак бўлади.

— Сен-чи, ўртоқ, бу ёғидан ўйланма, аввало «Ютамиз», деб ният қилайлик, мабодо ютқазиб қўйган тақдиримизда ҳам қараб турмаймиз. Сен мард бўлиб, пул топиб берасан-у, биз итга ўхшаб думимизни қисиб турармидик? — деди Мурод Музаффарга қараб.

— Тўғри, агар ютсак ҳам, пулни ўртада тенг бўламиз, ютқазсак ҳам, харажатни тенг кўтарамиз! — дея унинг сўзларини маъқуллади Одил.

Хуллас, ютсалар ютилган пулларни тенг учга бўлишни, агар ютқазсалар ишлатилган пулларни ҳам учаласи тенг тўлашга келишиб олган учала дўстнинг   миясига «Интернет орқали ўйинга пул тикиб ютиш мумкин», деган фикр ўрнашиб қолиб, улар омадларини синаб кўришга аҳд қилишди. Шундан сўнг уч оғайни Музаффар оператор бўлиб ишлайдиган пайнет шаҳобчасига боришди. Кейин эса Музаффар Олимов ноқонуний тарзда компьютер тизими орқали ташкилот депозит ҳисоб-рақамига логин-пароль орқали кириб, ҳисоб рақамда мавжуд бўлган пул маблағларидан 2 миллион сўмини шерикларининг бири номига расмийлаштирилган пластик карточкасига ўтказди. Кейин эса интернет сайтига ўзининг профили орқали кириб, дўстининг пластик картасидаги пулларни ўйинга тикиб юборди. Аммо минг афсуски, бу уринишдан наф чиқмади. Қайтага икки миллион сўмнинг ҳавога учгани қолди. Бироқ уч ўртоқни ютқазилган бу пуллар асло ташвишга солгани йўқ, чунки депозит ҳисоб-рақамда ҳали пул кўп, қолаверса, бой берилган пулларни ҳам жойига қўйиш керак эди. Шу боис Музаффар логин-пароль орқали яна пайнет шаҳобчасининг депозит ҳисоб-рақамидан дўстининг пластик картасига пул ўтказишга мажбур бўлди ва турган гапки бу пуллар ҳам интернет ўйинга тикилди. Аммо фақат ютишни ният қилган билан омад келмаса довни ютишнинг ўзи бўлмас экан. Йигитлар иккинчи марта ҳам ютқазиб қўйишди.

«Ҳеч бўлмаса шундан сўнг интернет орқали қимор ўйнашни бас қилишгандир?» дейсизми? Афсуски, йўқ. Қайтага бу       шоввозлар ўйинга тикиладиган пул миқдорини анча, яъни 2750000 сўмгача ошириб, яна икки марта бахтларини синаб кўришди. Қисқаси, учала дўст то депозит ҳисоб-рақамда пул тугагунга қадар ўйинга пул тикишдан тўхташмади. Ахир ютишмаса қандай қилиб ишлатиб юборилган пулларни жойига қўйишади? Охир-оқибат интернет ўйинга тикиб, ютқазиб қўйилган пуллар оз эмас, кўп эмас, нақд 14592700 сўмни ташкил этди…

Орадан бир кун ўтганидан сўнг пайнет шаҳобчаси раҳбари оператор йигитдан депозитдаги пулларни сўраб қолди. Шундан сўнг Музаффар унга юз берган воқеани айтиб беришга мажбур бўлди ва бироз муддат берилса, барча пулларни қайтариб беришини ваъда қилди. Бироқ айтилган муддатда салкам 15 миллион сўмни қайтаришнинг имкони бўлмади. Шундан кейин жабрланувчи ички ишлар бўлимига мурожаат қилишдан бошқа чораси йўқлигини тушунди.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди томонидан кўриб чиқилиб, суд Музаффар Олимов, Мурод Ҳайитов ҳамда Одил Мавлоновни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан айбдор деб топди ва уларга нисбатан тегишлича жазо тайинланди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 123 | Добавил: iphone | Теги: #uznews, #newsuz, #habarlar, #xabarlar, #news, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021