WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9411]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [118]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1672]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [501]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3344]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5635]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [79]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10146]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1228]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [212]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [245]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [694]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2295]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [387]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2842]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4918]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [352]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [616]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [135]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [35]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [29]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 7
Гостей: 7
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Zelenasnb, Zelenavbt, martinhi4, mtslaf, znaktuh, morganiw3, rachelledg60, brandize3
Главная » 2020 » Май » 12 » Интернетда ҳал бўлган тақдир

ПОИСК / IZLASH:

08:01
Интернетда ҳал бўлган тақдир
Зулайҳо гарчи сўнгги пайтларда ўзи билан аёвсиз курашаётган бўлса-да, аммо бугун ҳам ўзини одатдагидек тутди. Қайсар, мағрур ва сирли. Клавиатура устида у ёқдан-бу ёққа ғизиллаётган бармоқлари мониторга дилидагиларни эмас, тилидагиларни тера бошлади.

Ҳаммаси қандай яхши!

Зулайҳо Тўлқин билан роппа-роса олти ой олдин танишганди. Дугонасининг шеъри остига барча танишлари ўз фикрини ёзиб қолдираётган бўлишига қарамай, унинг эътиборини фақатгина Тўлқиннинг фикрлари жалб этди. Шу-шу Зулайҳо Тўлқин билан ора-сира виртуал оламда гаплашиб турадиган бўлди. Унинг назарида Тўлқин жуда бамаъни, ўқимишли йигит эди. Кейинчалик уларнинг дақиқалик суҳбатлари соатларга айланганига қарамай, на Тўлқин ва на Зулайҳо чегарадан ташқарига бир одим бўлсин қадам ташлашмади. Зулайҳо интернетда рақамини сўраб ёки учрашувга таклиф этаётган йигитларнинг кўпини кўрган. Уларга зиғирчалик ишонмасди. «Улар интернетдан шунчаки зерикканидан ёки вақт ўтказиш учун фойдаланишади, мабодо дўстлар орттиришса, шунчаки кўнгилҳушлик учун», дерди нуқул ўзига-ўзи. Аммо Тўлқин… Тўлқин умуман бошқача. Суҳбатни тарихдан бошлаб адабиётда якунлайди. Зулайҳога бугунги ижодий жараён, адабиётда эришилаётган ютуқлар ҳақида, қолаверса, бадиий асарлар ҳақида гапиради. Аммо ҳеч қачон ва ҳеч қандай вазиятда ҳам ўзини ножоиз тутмас, дунёни ўз қаричи билан ўлчамасликка одатланганди. Ушбу зайилда ўтаётган кунлар Зулайҳонинг кўнглида дастлаб унга нисбатан чексиз ҳурматга олиб борган бўлса, кейинчалик дилида аллақандай илиқликни ҳис эта бошлади. Бора-бора ундан ҳеч нарсани яширмайдиган, энг яқин қадрдонидек кўра бошлади, фақат… Фақат уни ўзининг ҳаёт китоби билан таништираётганида айрим саҳифаларини юлиб олди. Кундан кунга ўзини маҳв этиб бораётган бедаво дарди ҳақида ғойибдаги дўстига ҳеч нарсани айтмасликка қарор қилди. У мендан узоқлашиб кетади, деб ўйладими, унга ачина бошласа, ўзини хўрлангандек ҳис этишиними ёки шунчаки унинг сиқилишини истамадими, хуллас, хасталиги ҳақида унга лом-мим демади. Аммо куни кеча бўлиб ўтган дилни хун этувчи суҳбатдан сўнг…

Зулайҳо шунчаки толиқдим, ўтиб кетади, деб ўзини ҳар қанча аврашга уринмасин, ишончи, барибир, панд берди. Шифокорга боришдан бошқа илож тополмади. Тўғри, шифокор унга деярли ижобий гаплар айтди. Бироқ, негадир, Зулайҳонинг дилидаги ғашлик тарқамади. Гўё шифокорнинг кўзларида ачиниш ҳиссини туйгандек бўлди. «Ҳозир тасалли учун шундай деяпти, эртага анализларнинг натижаси аянчли чиқса керак», деб ўйлади. Эртага натижаларни билгани келишини айтганидан сўнг шифокорнинг жавобидан ҳам чиройи очилмади, уйига келиб ҳам кўнгли ёзилмади. Руҳиятидаги тушкунлик ўз кучини кўрсатди. Ич-этини ея бошлади. Ниҳоят, кун ботиб, у ҳам интизорлик билан, ҳам юрагини ҳовучлаб кутаётган дамлар етиб келди. Кун бўйи айнан шу лаҳзаларни кутиб ўтирганига қарамай, компьютерини ёқаётган паллада тўхтаб қолди. Унинг нима дейишини ўз назари остида чамалаб кўрди. Унинг бедаво касалини билганидан сўнг Тўлқин ҳам аксарият танишларидек ундан йироқлашиб кетармикан ёки, аксинча, ёнида бўлиб, ҳақиқий дўстлик, эҳтимол, кўзга кўринмас ип билан боғланган риштанинг кучини кўрсатиб берармикин?

Хуллас, Зулайҳо иккилана-иккилана компьютерини ёқди. Интернетдаги дўсти виртуал оламда экан. Ич-ичидан қувонди.

— Салом!

Одатдагидек Зулайҳо ҳали ўнгланиб ўтирмасиданоқ Тўлқин унга салом йўллади.

— Ассалому алайкум!

— Ва алайкум ассалом. Кун қандай ўтди?

— Ёмон.

— Нима бўлди? Тинчликми?

— Сиз билан жиддий гаплашиб олмоқчийдим. Фақат ҳазиллашяпти, деб ўйламанг.

— Хўп, айта қолинг, нима бўлди, шоширтириб қўйдингиз-ку одамни.

— Тўлқин ака, мен… Ҳалиги… Менинг исмим Феруза эмас, Зебо.

Аслида, Зулайҳо асл исмини айтмоқчи эди-ю, аммо негадир тағин ёлғон гапириб юборди. Юрагининг бир четида ҳамон теваракдан, одамлардан яширинишга бўлган иштиёқ ҳар доимгидек бўй кўрсатганди.

— Зебо?!

— Ҳа, олдин сизга ишонмагандим, ўз шаънимни ўйлаб, ёлғон гапиргандим, кейин эса…

— Кейин ишончингизни қозондимми?

— Ҳа, аммо айтолмадим, хафа бўласиз, деб ўйлагандим. Аслида, буларнинг ҳозир унчалик аҳамияти йўқ. Энг муҳими… Кечиринг мени!

— Феруза!

—…

— Зебо!

—…

Зулайҳо, барибир, гапиролмади. Нима дейишни ҳам билмай қолди. Дарҳол компьютерини ўчириб қўйди. Ўзини қўярга жой тополмади. Бир пайт дабдурустдан кўнглининг бир четида туғилган умид уни ниҳоят бир тўхтамга келтирди.

«Эҳтимол, шифокор шунчаки далда тариқасида гапирмагандир. Ростдан ҳам натижалар ижобий чиқар-а? Подадан олдин чанг чиқариб, кейин тилимни тишлашим шартми? Яхшиси, бугун умуман интернетга кирмайман. Эртага аниқ хулосалардан сўнг бафуржа гаплашаман».

Зулайҳо шу ва шунга ўхшаш хаёлларнинг қуюнидан халос бўлолмай тонг оттирди. Ўзини зўрға қўлга олиб, зил-замбилдек қадамлар билан шифохонага йўл олди. Ва… Ва у ердан хуш кайфият билан чиқди. Қушдек енгил бўлди. Янги туғилган чақалоқдек эди гўё. Уйига қандай етиб келганини сезмай ҳам қолди. Хонасига кириши биланоқ биринчи қилган иши компьютерини ёқиш бўлди. Катта афсусланиш ва узрхоҳлик билан кечаги суҳбатни узилиб қолган жойидан давом эттиришга жазм этди. Интернетини ёқди. Афтидан, кеча компьютерини ўчириб қўйган бўлишига қарамай, Тўлқин ёзишда давом этаверган. Чунки Зулайҳонинг электрон почтасида ўқилмаган хабар белги бериб турарди.

— Нега ўчириб қўйдингиз, Зебо? Мендан хижолат бўлаётган бўлсангиз, сира ҳожати йўқ. Мен хафа эмасман. Аслида мен шифокорман. Шунчаки ижодни жуда севаман, ундан ўзимни бўлакча ҳис этолмайман. Келинг, яхшиси, мени алдагансиз деб эмас, яширгансиз, деб тасаввур этамиз, хўпми?

Зулайҳонинг миясига кутилмаганда Тўлқиннинг «Аслида, шифокорман», деган гапи гурзи бўлиб тегди. Қўллари ўзига бўйсунмаган ҳолда унинг таржимаи ҳолини қидиришга тушди. Наҳотки?! Бўлиши мумкин эмас. Шифокорининг исм-шарифи Тўлқин Азимов. Қадрдони нафақат Тўлқин Азимов, ҳатто шифокор ҳам. Бунинг устига, иккаласи ҳам битта касалхонада ишлашаркан. Бундан келиб чиқадики… Улар битта инсонми?

Шу пайт Зулайҳо Тўлқиннинг янгиланган статусини кўриб қолди: «Бугун бир қадрдоним мендан узоқлашди. Атайлаб қилмаган айби учун… Қанчадан-қанча гуноҳлар кечириляпти-ю, мен шу арзимаган важ-карсонга хафа бўлмаслигимни унга айтишга улгуролмадим. Зебо, илтимос, мен билан боғланинг. Хатосиз инсоннинг ўзи бўлмайди-ку ахир. Беайб парвардигор. Ёлғон ҳар кимда ҳам бўлади, Зебо, ишонинг. Мана, мисол учун, мен ҳам ғирт ёлғончиман. Бугун бир беморимнинг кўзига қараб ёлғон гапирдим. Унинг исми Зулайҳо, ўзи жудаям яхши қиз. Аммо яхшига кун йўқ, ёки яхшиларни Тангрим чақириб олади, деганлари рост экан. Мен унга бир неча ой умри қолганини айтолмай, кўзларига қараб туриб «Яшайсиз!», дедим. Ҳа, яшайсиз, дедим».

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI | Просмотров: 106 | Добавил: iphone | Теги: #newsuz, #news, #xabarlar, #Yangiliklar, #uznews, #новости, #habarlar, #Yangilik, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Reqlom
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020