 УМУМИЙ ТАЪРИФ
Дангасаликка мойиллик, принципиаллик сизга 2020 йили фақат зиён келтиради холос. Бўшашишингиз керак эмас. Чунки сизни олдинда буюк ишлар, муваффақиятлар кутиб туради. Фақат сиз масъулиятни чуқур ҳис эта билсангиз бас. Дўстлар билан бирга кечадиган кўнгилочар машғулотларни, қизиқарли суҳбатларни камайтиришингиз талаб этилади.
Айрим масалаларга ҳазил-мутойиба назари билан боқинг. Қачонлардир бирга ишлаган, дўст тутинган инсонларни 2020 йили яна ўз тарафингизга оғдириш пайида бўлинг.
Молиявий масалада ҳам янги 2020 йил сизга мўмай даромадларни ваъда қилмоқда. Севимли хоббингиз бўлса, ёз ва куз ойларида унга кўпроқ эътибор қаратинг. Йил давомида хориж тилини ўрганиб, қайсидир давлатга хизмат юзасидан бориб келишингиз имконияти туғилади.
2020 йил охирида барча йўналишлар бўйича танаффусларни бошдан кечирасиз. Спорт саломатлигингизни мустаҳкамлай боришда асосий кўмакчи вазифасини ўтайди. Тўғри овқатланинг.
МУҲАББАТ ВА ОИЛА
2020 йил аввалида кайфиятингизда ўзгарувчанлик ҳолатлари кўзга ташланади. Бу оилавий ҳаётингизга қайсидир жиҳатдан таъсир кўрсатиши мумкин. Оиласиз бўлсангиз, хаёлларингизни тартибга келтириб олинг. Акс ҳолда 2020 йили ўз муҳаббатингизни топа олмай ҳалак бўласиз.
Оилалиларнинг шахсий ҳаёти кўнгилдагидек кечади. Йил давомида саёҳатга чиқишингиз, яшаш манзилингизни ўзгартиришингиз ва тантанали тўйлар қилишингиз кутилади. Оилада барчага баравар буйруқ беришдан тийилиб, яқинларингиз фикри билан ҳам ҳисоблашишга ҳаракат қилинг. Оила қурмаганлар йил давомида кўплаб романтик танишувларни бошдан ўтказишади. Бироқ уларнинг ярмидан кўпи аҳамиятсиз ва бўшлиқдан иборат. Кўнгил қўйган инсонни идеаллаштиришдан нари бўлинг.
Умуман айтганда, қисқичбақа буржи вакиллари 2020 йили биринчи навбатда ўзларини қаттиқ сева билишлари лозим. Ана шунда ўзгани ҳам шундай сева оласиз. Кўпчилик ёз фаслида хориж саёҳатига чиқиши ва у ерда ҳар тарафлама нафи тегиши мумкин бўлган бир одам билан танишиши мумкин.
ЭРКАКЛАР
2020 йили қисқичбақа буржи остида туғилган эркаклар ҳам муҳаббатда, ҳам ишда кучли тўлқинлар етовида қолишади. Бу тўлқинлар сизга буюк қудрат ато этиши кутилмоқда. Мартабангизни юқорилатиш, бадавлат шахслардан дўстлар орттириш, хориж тилларини ўрганиш кабилар янги 2020 йили ҳамроҳингизга айланади. Агар ҳар бир ишни алоҳида вақт ва куч ажратган ҳолда тартиб билан адо этсангиз, улар сиз кутган ижобий натижаларни албатта ҳадя этади.
Оилалилар кўпроқ вақтини оила даврасида кечиришлари тавсия этилади. Биргаликда ёз ойларини мўлжаллаб табиат қўйнига дам олиш учун чиқинг. Ёши улуғ, хаста қондошларни эътиборсиз қолдирманг.
АЁЛЛАР
2020 йил сизга бошқалар қатори албатта омадли лаҳзаларни тортиқ этади. Лекин бу кайфиятингизга қараб амалга ошади. Агар оптимизмни йўқотмасангиз, кўпроқ жилмайсангиз, ҳаётингиз гулзорга айланади. Дангасалик етовида қолганлар, баджаҳл аёллар муваффақиятдан умид қилмасалар ҳам бўлади. Ишхонадаги ҳамкасблар билан муносабатларни илиқлигича сақлаб қолишга ҳаракат қилинг.
Оила қуришга улгурмаганлар йил ўрталарига бориб муҳаббат деб аталмиш соф туйғуларга ниҳоят ошно тутинишади. Бу ҳолат кутилмаганда, фавқулодда кузатиладики, уни тақдирнинг кутилмаган совғаси деб қабул қилинг. Автомобил, квартира сотиб олиш ниятида юрганларнинг орзуси йил давомида ушалади иншооллоҳ!
МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ
2020 йили олдинги йиллардагига қараганда кўпроқ тер тўкишингиз, янада фаол бўлишингиз талаб этилади. Ишлаганда ҳам чин кўнгилдан чиқариб ишланг. Ана шунда оилавий бюджетингиз озор чекмайди, пичоғингиз мой устида бўлади. Тадбиркор бўлсангиз, фавқулодда пайдо бўладиган янги келишувлар, фойдали шартномаларни ўтказиб юборманг. Асосийси, молиявий аҳволингиз ачинарли ҳолатда бўлса ҳам бировга шикоят қилманг.
2020 йил баҳорида қўшимча даромад олишингиз учун қулай имкониятлар туғилади. Бундан ташқари, айримлар ўзига янги хобби орттириши мумкин.
Шахсий бизнесига эгалар, ҳуқуқшунослик билан шуғулланадиганлар учун ҳам ёмон даромад келмайди. Йил ўрталарига бориб қийналиб қолган қариндошлардан бирига моддий ёрдам кўрсатишингиз эҳтимоли бор.
Гарчи янги йил айтарли сердаромад кечмаса-да, пулга қийналишингиз каби ҳолатлар ҳам кам кўзга ташланади. Йил охирига бориб яна мўмай даромадга эгалик қиласиз. Даромад ёрдамида яқинларингизга атаб совғалар харид қиласиз, маданий тадбирлар ташкил этасиз.
САЛОМАТЛИГИ
2020 йил бошиданоқ руҳий ҳолатингизни балансда ушлаш ҳаракатига тушинг. Организмингиз талаб қилган маҳсулотларни истеъмол қилишдан тийилманг. Грипп, инфекциялар тарқалиш мавсумида профилактика масаласига жиддий ёндашинг. Витаминга бой мевалар истеъмолини кундалик одатга айлантиринг. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг.
Юракни асранг. 2020 йили у кўп маротаба сизни безовта қилиши мумкин. Шундай лаҳзаларда дарров врачга мурожаат этинг. Асаб тизимига алоҳида эътибор қаратинг. Депрессия ҳолатига тушиб қолмаслик истагида бўлсангиз, йога билан жиддий шуғулланинг. Кечалари даҳшатли фильмлар томоша қилманг.
Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўз вақтида муолажаларни олишлари, дориларини ўз вақтида ичишлари тавсия этилади.
Янги йилингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлсин!
Саломат бўлинг!
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|