WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Январь » 16 » ИШИД фитнасига учган ўзбек аёли қисмати

ПОИСК / IZLASH:

15:26
ИШИД фитнасига учган ўзбек аёли қисмати
Бугунги кунда жаҳонда рўй бераётган хунрезликлар, қирғинбарот урушлар хеч бир давлатни четлаб ўтаётгани йўқ, бир худудда юз бераётган воқеалар инъикоси қўшни худудларда янграмоқда. Минг афсуски, ана шу акс-садоларнинг дунё бўйлаб тарқалишида бегуноҳ инсонлар, норасида гўдаклар умри ва келажагига болта урилишида эркаклар билан бир каторда баъзи хотин-қизлар хам ўз ҳиссасини қўшмокда.

ИШИДнинг ёвуз "муршидлари”

Дунёни ларзага келтириб барчада қўрқув уйғотишга харакат қилаётган экстремистик ташкилотлар рахбарлари ва фаоллари аслида ўзларига тенг билмайдиган аёл кишини турли йўллар билан ўз сафларига қўшишга ҳаракат қилаётгани, уларнинг ўз асирасига айланишларига сабабчи бўлаётганлари ҳеч кимга сир эмас. Лекин дунёда содир бўлаётган воқеалардан тегишли хулоса чиқармай, барчасини била туриб яна бир алдов қурбонига айланаётган аёллар сони дунё бўйлаб  кўпайиб бормоқда.

Ҳозирда ўзларини "соф ислом дини тарафдорлари" дея эълон қилган, нафақат дунё маданияти ҳатто ислом дини таълимотига хам зид фаолият олиб бораётган, оммавий тарзда аёлларни ўзига жалб этишга харакат килаётган "ИШИД" фаоллари аслида, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, ижтимоий ҳаётдаги мавқеини йўқ қилишга ҳаракат қилмоқдалар. Бунинг учун эса, "ислом давлати" вакиллари ўз худудларида аёллар ҳаётига ўз талқинидаги шариат қонунлари ва ўрта аср тартиб-қоидаларини татбик этмоқдалар, натижада, хотин-қизлар нафақат ўқиш ва ишлашдан, балки кўчада эркин ҳаракатланишдан ҳам махрум бўлдилар.

Улар аёлларни қамоқлар ва концлагерлардаги шароитга солиб қўйиб ўз қарашларига кўра кийинишга мажбурлаб, кўчада эркин харакат қилишлари ва таълим олишлари, бирор касб билан шуғулланишларини ман этмоқдалар, ҳаттоки аёлларни ўз жангариларига турмушга   чиқишга   ҳам   мажбур қилмоқдалар.   Бу   каби   талабларга   рози булмаётган аёлларга нисбатан эса, қаттиқ жазолар тайинланади. Жангарилар билан "намунали мусулмон оила" қуришга даъват этишда эса улар аёлларга нисбатан  салбий муносабатларини беркитадилар. Аслида гуёки "ислом дини йўлида жанг қилаётган" жангарилар улар учун ўзларини бағишлаётган аёлга жонсиз ва нафсни қондирувчи бир буюм сифатида қарашлари жоҳилият асри эркакларининг қилмишларини  эслатади.

Қулдорлик тузумига қайтиб...

Кўриниб турибдики, ўзларини ислом шариати асосида иш юритаётганларини даъво қилаётган "ислом давлати рахбарлари" аслида тубдан исломга зид фаолият юритмоқдалар.

Хусусан, "Ислом давлати" фаоллари томонидан 32 савол-жавобни ўзида жамлаган, бир канча хорижий тилларга таржима қилинган махсус "Асиралар ва чўрилар қўлланмаси"да инсониятни қулдорлик даврига қайтаришга уринишлари, бегуноҳ инсонларни на жинси, на ёшига қарамай қатл этишлари, ахли китоб ва бошқа дин вакиллари аёлларини асирга олиш ва уларни сотиш, бир-бирларига совға қилиш хамда ўзларидан кейин мерос қолдириш, балоғат ёшига етмаган асиралар билан якинлик қилиш, асираларни "тартибга чақириш" мақсадида калтаклаш, қочиб кетганларини энг катта гунохкор деб эълон қилиш ва уларни қаттиқ жазолаш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиққанлари хам инсонийлиқ хам ислом дини асосларига зид эканини кўрсатади.

"Қўлланма"да нафақат ғайридин, балки мусулмон аёлларига нисбатан хам тахқирли кўрсатмалар ўрнатилган. Бу эса, "ислом давлати" вакилларининг хотин-қизларга бўлган муносабатини белгилайди. Улар ҳур, озод муслималарни асирага айлантириб, қуллик муносабатларини ўрнатмокдалар, балоғатга етган қизларни онадан айирмокдалар, вояга етмаганларини  зўрламокдалар. Уларнинг таъкидлашича, бу "давлат"да  қул бозоридан жангарилар ёки бирор "амалдор" шахс томонидан сотиб олинган ожиза "хожа"сининг ихтиёрида бўлади: у истаса аёлни ўз "хизмат"ига олиб қолиши, истамаса атрофидаги эркакларга  сотиб юбориши мумкин. Шу мисолларнинг ўзиёқ ўзларини "соф ислом дини тарғиботчилари" хамда "ислом давлати" тарафдорлари дея бонг ураётганлар учун  аёл фақатгина нафсни қондирувчи буюм, "давлат"нинг келажаги учун  бўлажак жангариларни  туғиб берувчи восита сифатида қабул қилинаётганидан далолат. Минг афсуски, буни  аксарият  аёллар ўз вақтида англаб етмаётир.

Ҳозирги, қулдорлик тугатилган замонда уни ислом дини номидан қайта тиклашга урнишлар муқаддас динимиз таълимотларига зиддир. Ислом дини доимо қуллик ва қулдорликка бархам бериш ғоясини илгари сурган: "(Эй, Мухаммад!) Довон (ошиш) нима эканини Сиз қаердан хам билар эдингиз?! (У) бўйинни (қулни) озод қилиш, ёки очарчилик кунида (мухтожга) таом беришдир" (Балад, 12-14), "...қўшилишларидан илгари бир (мўмин ёки кофир) қулни озод килиш бордир" (Мужодала, 3).

Шаънимизни асрайлик!

Бир аёлнинг ҳикоя қилишича, у ИШИД сафларида "хизмат қилиш"ни истаб юрти ва ота-онасини ташлаб чиқиб кетган.

Бироқ,  яширин тарзда Туркия чегараларидан Сурияга ўтиб кетаёган вақтда қўлга олинган ва юртига қайтарилган. Унинг айтишича, на шахсий хаёти ва на тайинли иши бўлмагани, интернет орқали ўзини Марям деб таништирган аёл билан танишган. Бир неча ой давомида у билан турли мавзуларда, хусусан шахсий ҳаёт, ислом дини ва унинг қонун-қоидалари хақида сухбатлашишган.

Оҳир-оқибатда Марям уни Суриядаги жангчилар орасидан муносиб куёв топа олиши ва у билан рисоладагидек оила қура олишига ишонтирган. Сўнг "ҳомийлари" томонидан жўнатилган пулларга авиачипта сотиб олиб "мукаммал бахт" излаб йўлга чиққан, оқибатда эса, аёллик шаънига иснод келтиришдан бошқа ҳеч нарсага эришолмаган.

Мутахассислар, "ИШИД" томонидан назорат қилинувчи ҳудудларда бўлган аёлларнинг асосий хотиралари қўрқув ва таҳқирлашлардан иборат эканини таъкидлашади. Жумладан, жабрдийда юртдошларимиздан бирининг айтишича, у орзусидаги турмуш ўртоқни ижтимоий тармокдаги "дугона"си орқали Туркиядан топган. Унга турмушга чиқиш мақсадида Туркияга етиб борган ва аслида "ИШИД"га одам ёллаш билан шуғулланувчи шахсга турмушга чиққан. Турмуш ўртоғи аёлни ўзи билан бирга Сурияга боришга мажбур қилган.

Аёл "ИШИД" худудларида эркаклар диний адабиёт ўрганиш ва ҳарбий машғулотлар билан шуғулланишлари, аёллар эса қўлдан-қўлга ўтиши мумкин бўлган хизматкор вазифасини бажаришлари, битта қизнинг навбати билан бир нечта жангарининг хотини бўлгани, вафот этган жангарининг завжаси  ва фарзанди эса бошқа жангариларнинг ихтиёрига ўтганига гувоҳ бўлган.

Бундан ташқари, ишончли маълумотларга кўра, "ИШИД" худудларида ташкил этилган қул бозорларда аёллар ёши, ташки кўриниши ва саломатлигига қараб баҳоланади. Хусусан турмуш қурмаган, бокира хамда балоғат ёшига етмаган қизлар учун жуда қиммат нарх белгиланади. Ҳар бир сотиб олинаётган аёл бозорнинг ўзида тиббий ходимлар текширувидан ўтади. Ҳаттоки қария аёлларга ҳам муайян нарх эвазигша сотилиш мумкин. Шунингдеқ, мазкур "давлат” ҳудудида бўлиб қайтганларнинг ҳикоя қилишича,  аксарият аёллар ва ёш болаларнинг тана аъзолари уларнинг розилигисиз  донорлик учун олинар,  ўзларини эса дуч келган жойда кўмиб кетишаркан. Бундай ҳолатлар барчани даҳшатга солиши муқаррар.

Давоми бор...

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 328 | Добавил: iphone | Теги: MP3, bepul mp3, bepul, bepul musiqalar, uznews, musiqa, Musiqalar, yuklash, muzika, mp3 kochirish | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016