WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6435]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [845]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [448]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2689]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4408]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8224]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [811]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2642]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [142]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [194]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [410]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1838]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2037]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3958]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [63]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [185]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 34
Гостей: 34
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, DonaldPt, kapriolwjv, Titan3P, NortonK, Kuryer, Bogdankbb, torrven, KovaHut, nanquiburEl, jutouncalsEl, linsvijobEl, bepulpostEl, portversiEl, thistnonkeEl, Nbdqpnc, DrewMA, Jsqkelv, pretimtioEl, sweatanovEl, Emilievidok, Hyqrcua, Pattybourl, ElenaImach, Sylviadrymn, pxups77_752, VikaMug, Osdncdc, avtoreg10188, Leracow
Главная » 2018 » Август » 29 » Ит ва мушукларни сақлашга оид талабларни бузганлар қандай жаримага тортилади?

ПОИСК / IZLASH:

20:16
Ит ва мушукларни сақлашга оид талабларни бузганлар қандай жаримага тортилади?
Итлар рўйхатга олиниши ва ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказилиши шарт. Бу тегишли ветеринария бўлимлари томонидан амалга оширилади, деб ёзмоқда "Ҳуқуқий ахборот” канали.
Итларни рўйхатга олишда итларнинг эгаларига белгиланган тартибда итларни рўйхатга олиш гувоҳномаси берилади.

Ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказиш итларни такроран вакцинация қилинади. Бу ҳақда итларни рўйхатга олиш гувоҳномасига тегишли белги қўйилади.

Маҳалла йиғинлари тегишли ветеринария бўлимларига итларни қутуришга қарши ўз вақтида вакцинация қилиш учун итларни сақлайдиган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни маълум қилади.

Зотидан қатъи назар, 3 ойликдан бошлаб итлар вакцинация қилиниши керак. Янги сотиб олинган итлар, агар улар вакцинация қилинган муддат номаълум бўлса, сотиб олингандан кейин бир ҳафта муддатда вакцинация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.

Кўп қаватли уйнинг алоҳида квартирасида қўшниларнинг ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги билан биттадан ортиқ бўлмаган итни ва битта мушукни сақлашга рухсат берилади.

Итлар очиқ жойларда сайр қилдирилганда ва турар жой биноларида итларнинг эгалари тинчлик сақланишини таъминлашлари — эрталаб соат 8.00 гача ва кечқурун 22.00 дан кейин итларнинг вовиллашининг олдини олишлари керак.

Тақиқланади:

• итлар ва мушукларни умумий фойдаланиладиган жойларда: зинапоя майдончалари, чердаклар, ертўлаларда, шунингдек ошхоналар, балконлар ва умумфойдаланишдаги пешайвонларда сақлаш;

• қўриқчи итларни таълим ва тиббиёт муассасаларида сақлаш;

• итлар ва мушукларни умумий овқатланиш корхоналарига, озиқ-овқат дўконлари ва бошқа дўконларнинг савдо ва ишлаб чиқариш залларига олиб кириш;

• итлар ва мушукларни кўпчилик борадиган жойларда (пляж, ҳовуз, фаввораларда ва ҳоказоларда) чўмилтириш ёки ювиш;

• маст ҳолатдаги шахслар ва 14 ёшдан кичик болаларнинг итларни сайр қилдириши;

• олдини олиш мумкин бўлган итлар ва мушукларнинг ўлишига ёки жароҳатланишига олиб келган итлар ва мушукларни ташлаб кетиш, уларга жароҳат етказиш, уларни қаровсиз ҳолда қолдириш, уларга озор бериш ёки жисмоний ва маънавий азоб бериш, уларга нисбатан бошқа йўл қўйиб бўлмайдиган ҳаракатларни содир этиш;

• итлар ва мушукларни санитария-эпидемиология ва ветеринария хизматларининг рухсатисиз болалар муассасаларининг зоология бурчакларида сақлаш.

Ит бўйинбоғига жетон маҳкамланган ҳолда етовда олиб юриб сайр қилдирилиши керак. Жетонда итнинг лақаби, ит эгасининг манзили, телефон рақами кўрсатилиши керак. Жетонлар ветеринария бўлимлари томонидан берилади.

Ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда у тумшуқбоғда ва 2 метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак, тумшуқбоғсиз ва етовсиз фақат махсус ажратилган майдонларда сайр қилдиришга рухсат берилади.

Итлар ва мушукларни транспортнинг жамоат транспортидан бошқа барча ер усти турларида олиб юришга рухсат берилади.

Кичик итлар ва мушукларни жамоат транспортида уларнинг соғлиғига хавф солмайдиган ва улар қочиб кета олмайдиган кўчма қурилмаларда, шунингдек йўловчиларнинг хотиржамлиги бузилишини истисно этган шартларга риоя қилган ҳолда олиб юришга рухсат берилади.

Кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида етовсиз юрган итлар ва мушуклар ҳатто бўйинбоғи, жетони ва тумшуқбоғи бўлган тақдирда ҳам, уларнинг зоти ва вазифасидан қатъи назар, тутиб олиниши керак.

Тутиб олинган итлар, зотидан қатъи назар, 5 кун мобайнида ит тутиш хизматларида сақланади ва ит эгаси мурожаат қилган ва итнинг уники эканлиги (рўйхатга олиш гувоҳномаси, ветеринария гувоҳномаси) тасдиқланган ва сақлаш харажатлари тўланган тақдирда эгасига қайтарилиши мумкин.

Кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин тутиб олинган, касаллик белгилари бўлмаган зотли итлар сақлаш харажатлари тўлангандан кейин манфаатдор шахсларга берилиши мумкин.

Кўчмас мулк эгалари ўз объектлари ва ҳудудларида қаровсиз қолган ҳайвонлар бўлишига ёки уларни овқатлантиришга йўл қўймасликлари керак. Бундай ҳайвонлар пайдо бўлган тақдирда дарҳол шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлими ходимларини чақириш зарур.

Ит ва мушукларни сотиб олиш, сотиш, олиб келиш ва олиб кетишга ҳайвоннинг соғлиғи тўғрисида ветеринария ҳужжатлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Ҳар қандай ҳайвон эгасининг мулки ҳисобланади ва ҳар қандай мулк сингари қонун билан муҳофаза қилинади.

Ҳайвон эгасидан суднинг қарорига кўра ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича олиб қўйилиши мумкин.

Итнинг эгаси ўз итини етовга боғланган ҳолда ва тумшуқбоғда чекланган вақт мобайнида ёлғиз қолдириш ҳуқуқига эга.

Итларнинг эгалари қуйидагиларга мажбур:

• итларнинг қўшнилар тинчлигини бузиб тинимсиз вовиллашига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

• итлар ва мушукларнинг умумфойдаланишдаги жойларни (кириш жойларини, зинапоя майдончаларини, лифтларни, болалар майдончаларини, йўлкаларни, йўлакларни, кўкаламзорлаштирилган ва ободонлаштирилган ҳудудларни ва ҳоказоларни) ифлос қилишига йўл қўймаслик;

• умумфойдаланишдаги жойларда итлар ва мушуклар қолдирган экскрементларни (ахлат) олиб ташлаш;

• итлар ва мушуклар қолдирадиган экскрементларни (ахлат) дарҳол йиғиштириб олиш учун ўзи билан анжом олиб юриш;

• итларни сотиб олишда ва бошқа жойга кўчганда уларни тегишли ветеринария бўлимларида рўйхатдан ўтказиш ва ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек зарур маълумотларни маҳалла йиғинига маълум қилиш;

• итларни рўйхатга олиш гувоҳномасини тақдим этиш ҳамда итларни текшириш ва касалликнинг олдини олувчи эмлаш учун ветеринария бўлимига олиб келиш;

• тегишли ҳудудга киришда ит борлиги тўғрисида огоҳлантирадиган тахтача ўрнатиш;

• ит ёки мушук одамларни ёки ҳайвонларни тишлаган тақдирда уни дарҳол текшириш ва 10 кун муддат ажратиб қўйиш учун ветеринария бўлимига олиб келиш ҳамда биринчи ва такрорий ветеринария кўриги ҳақидаги маълумотномани ветеринария бўлимидан олиш ва уни тишлашдан жабрланган шахсга дарҳол топшириш;

• ҳайвонлар қутуриш касаллигига чалинганлиги ҳақидаги ҳар бир шубҳаланишда дарҳол ветеринария бўлимини хабардор қилиш ва уларни ажратиб қўйиш учун зарур чоралар кўриш;

• касал итлар ва мушукларни ҳайвонлар ажратиб қўйиладиган махсус хизматларга топшириш;

• итлар ўлган тақдирда ветеринария бўлимига, яшаш жойидаги маҳалла йиғинига хабар бериш ҳамда ўлган итнинг жасадини ташлаб юбормаслик, уни итни рўйхатга олиш гувоҳномасини илова қилган ҳолда туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимига топшириш.

Ушбу талабларга риоя қилмаслик, шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш чораларини кўрмаганлик фуқароларга 18400 сўмдан 92150 сўмгача, мансабдор шахсларга эса 92150 сўмдан 184300 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Агар ҳуқуқбузарлик фуқароларнинг соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етишига олиб келса фуқароларга 92150 сўмдан 184300 сўмгача, мансабдор шахсларга эса 184300 сўмдан 368600 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 34 | Добавил: iphone | Теги: #новости, #uznews, #habarlar, #Yangiliklar, #ahborot, #xabarlar, #Yangilik, #news, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018