Актёрнинг вафотига нима сабаб бўлгани айтилди
«Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради» фильмидаги роли билан миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган актёр Леонид Куравлёв 85 ёшида вафот этди.
У 2022 йил январь ойида вирусли пневмония билан касалхонага ётқизилган эди. Актёр у ерда даволанди, бироқ шифокорлар уни узоқ яшамаслигини маълум қилди. Касалхона ходимлари актёрнинг миясида жиддий шикастланиш борлигини ҳам айтган. Даволанишдан сўнг у касалхонадан чиқарилган эди.
Куравлёв ижтимоий муассасага қизи билан яшаётган соҳилда жойлашган уйидан олиб келинган. Шифокорларнинг айтишича, у уйида яхши парвариш қилинмаган, тўйиб овқатланмаганидан озиб кетган. Актёр қизи Екатеринадан воз кечишига ҳам шу сабаб бўлган.
Маълумот учун, актёр 1936 йилда Россиянинг Москва шаҳрида тавваллуд топган. У «Иван Васьилевич касбини ўзгартиради», «Афоня», «Энг мафтункор ва жозибали» ва бошқа фильмлардаги роллари билан танилган.