WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 8 » Қизларни қадрланг!

ПОИСК / IZLASH:

22:31
Қизларни қадрланг!
Мурожаат эгаси турмушидан бахти кулмаган аёл. Хўш, уни нега эри уради? Газетамизда бу саволга кўп бора жавоб излаганмиз, қўлдан келганча вазиятни тўғирлаш йўлларини кўрсатганмиз. Аммо бу сафар танганинг иккинчи томонига ҳам эмас, аслига назар ташламоқчимиз. Нима учун айрим аёллар жамиятда, ҳаётда, оилада ўз ўрнини топиша олмайди? Бунга қизларни ҳаддан ортиқ эркалатиш билан бирга уларга нисбатан ҳаддан ортиқ қаттиққўллик қилиш ҳам сабабдир балки? Келинг, бугун шу мавзуни руҳшунос, «SUG`DIYONA» аёллар клуби мутахассиси Гўзал РЎЗМАТОВА билан муҳокама қиламиз.

У – уйингиз гули!

Қиз болани бекорга гулга қиёслашмайди. Ўзи ҳам, кўнгли ҳам нозик дилбандингизга сиз ҳам нозик муносабатда бўлинг! Қуёшдек чарақланг, у меҳрингиздан бўй чўзади, чиройли гуллайди, кўрганларнинг ҳавасини келтиради. Иккинчи боққа кўчирганингизда ҳам меҳр заҳирангиз асосида яйраб-яшнаб кета олади!

Танбеҳ бераверманг!

«Кун-кундан тўлишиб кетаяпсан! Бирор кийиминг ярашиб турмайди!», «Қўлингдан бир иш келмайди! Турмушга чиқсанг, қайнонангни ҳам куйдирасан!», «Фалончининг қизини қара, яхши жойга келин бўлган! Бу юришингда бахтинг очилмайди!» Афсуски, баъзи оналар қизларига шундай танбеҳ беришади. Оқибатда қиз бола ўзини хунук санайди, давралардан қочади, «Мени ҳеч ким яхши кўрмайди», деб ўзини ишонтиради ва энг, даҳшатлиси, ўзини ёмон кўриб бошлайди! Мана, танбеҳларнинг кутилмаган натижаси. Ахир, сиз болам яхши бўлсин деб, гапиргандингиз-ку! Нега у ўз устида ишлашга ҳаракат қилмади? Чунки сиз «ношудсан» дея ҳукм ўқиб бўлдингиз. Муҳими, эртага келинлик уйида қайнонасидан дакки эшитса, эри билан муаммо кузатилса, «Мен ношудман. Барибир, бу оилада яшаб кетолмайман», деб ажрашишга ўзини тайёрлайди.

Тарбияни ўзимиздан бошлайлик!

Аксар ҳолларда айрим оналар қизи нотўғри иш қилса, «Даданг билса, ўлдиради!», «Аканг эшитса, ёмон қилади!» дея қўрқитади. Биласизми, шу ўринда учта катта хато қиласиз. Биринчиси, қизингизга отаси, акасини қаҳрли қилиб кўрсатасиз, иккинчиси, уни қўрқитиб қўясиз. Учинчиси эса унинг ҳаётини билиб-билмай, қўрқув пойдевори устига қурасиз. Қизингиз ҳам сизга ўхшаб ҳамма нарсадан ёмонлик қидиради, ёмонлик кўради ва қўрқиб яшайди.

Қизингизнинг бирор иши сизга ёқмадими ёки у хато қилдими, аввало, она бўлиб, ўзингиз тарбияси билан шуғулланинг. Шунда ишончингизни оқлаш учун ҳам кейинги гал ўйлаб иш қилади.

«Қизим еб, қирга кетар», деманг!

Яқинда жуда хунук ҳолатга гувоҳ бўлдим. Она совчилари қаторлашиб турган қизига қўпол сўзлар билан мурожаат қилаяпти. Ўғилларини эса «полвоним» дея алқаяпти. «Ўғилларингизни эркалаб чақирасиз-у, нега қизингизни доим турли қўпол сўзлар билан атайсиз?» деган саволимга «Ўғилларим эртага мени боқади, қизим эрга тегади-ю кетади!» дея жавоб берди. «Қиз қанотли қуш» деган нақл бор халқимизда. «Ўғлим, тойчоғим», деб ака-укасини кўкка кўтарсангиз-у, уни доим ҳақоратласангиз, қарғасангиз, яраланган қушга айланади-қолади. Хўш, энди кўкка парвоз қила оладими? Йўқ! Қизингиз ўз ҳаётидан тиниб-тинчиб кетиши учун кўнгли бутун бўлиши керак! Сиз эркаланг, мақтанг, «гулим», «оппоғим», деб суйинг. Шунда борган жойида ҳам қадр топади! Ахир унинг энг яқин инсонисиз! Ота-онаси унга салбий муносабатда бўлса, бошқалар нима ҳам қилсин?!

Акаси синглисини бошига кўтарсин!

Ўсмирлик палласида йигитларнинг опа-сингилларига нисбатан эътибори жуда кучаяди. Ўзини оиласининг ҳимоячисидек ҳис қилади. Бу яхши, албатта. Аммо буни ижобий томонга йўналтира олишингиз керак. Айрим оилаларда йигитлар қизларга қўл кўтаришгача боради. Она эса ўғлининг важоҳатидан чўчиб, унга қўшилиб, қизини айблашга тушади. Йўқ, тўхтанг! Ўғлингизга «Болам, опанг, синглинг қиз бола. Қани, олдин ўзим бир гаплашиб олай-чи», денг. Ва қизингиз билан дилдан суҳбатлашинг. Музокарани қарғиш, нолиш, насиҳат билан бошламанг! «Сени эшитишга тайёрман. Ўзинг ақлли қизимсан-ку», денг. У эшитишаётганини, тушунишаётганини билгач, кўнглини очади. Ана шунда муаммони осон ҳал қиласиз. Ва жигарлар ўртасига совуқчилик тушишининг олдини оласиз.

Бахтининг калити сизнинг қўлингизда

Бир аёлни танийман, ажрашган. Авваллари акаси урар, отаси кўп ичгани сабаб уйида доим жанжал бўлар, она бор аламини болаларидан олар экан. Азобга айланган ҳаётдан чарчаган хотин эрининг калтакларига чидолмади. Ҳозир болаларини бир ўзи катта қилаяпти. Собиқ турмуш ўртоғи эса уйланди, иккинчи рафиқасини бошида кўтариб юради! Чунки у аёл ўзини ҳурмат қилади, унинг ҳимоячилари бор, қизлик оиласида қадр топган!

Йиғлаб келса, кўксидан итарманг

Турмушга узатган қизингиз уйингизга кўзда ёш билан келганида бағрингизга босиб олиб ўтиришингиз яхшимас, албатта. Аммо билиб-билмай унинг кўксидан итарманг! Эшитинг! Нима дарди бор? Қайнонаси билан келишмаяптими, йўл-йўриқ кўрсатинг. Хатосини тузатинг. Аммо эри ўласа қилиб дўппосласа ҳам, истаганча хўрласа ҳам, «Сабр қил, ўтиб кетади», дейишингиз ноўрин. Оддий мисол, тишимиз оғриса, стоматологга борамиз. Кариес тушган бўлса, даволатамиз. Қизингизнинг кўнгли оғриса, у қаерга борсин?! У учун энг яхши шифокор сизсиз-ку! «Тишингни даволата олмайман, чида», десангиз, кичкина қора нуқта катталашиб, йиринглаб, йиринг аввал тиш илдизига, кейин милкка, охири қонга ўтиб, катта дардга айланиши ҳеч гапмас!

Яхши кўрасиз, фақат...

Ҳеч бир ота-она жонидан яралган фарзандини ёмон кўрмайди. Фақат яхши кўришини ифодалай олмайдиганлар бор, холос. Ёки «Қиз болага эҳтиёт бўлиш керак», деб яхши ниятла уни ёмонликлардан ҳимояламоқчи бўлишади-ю, аммо билиб-билмай ҳаётини издан чиқаришади. Яъни ҳаддан зиёд қаттиққўлик қилиб, меҳр бера олишмайди. Оиласида меҳр кўрмаган қиз бу туйғуни кўчадан излайди. Кимдир яхши гапирса, унга ишонади, оқ-қорани ажрата олмайди. Адашади, хато қилади. Бахтини тополмайди, турмушга чиқса ҳам, таҳқирлар давом этади. Чунки шундай ҳаётни кўриб ўсган ва бунга кўниккан. Атрофдагиларнинг муҳаббатини қозонолмайди. Сабаби меҳр кўрмагани учун бировга меҳр ҳам беролмайди. Чўчиб, бошқалар тугул ўзига ҳам ишонмай яшайди. Эртага болаларига ҳам ота-онаси қилган муомалани такрорлайди. Натижада бу занжир уланиб, чигаллашиб кетаверади.

«Қиз болани эркалатса, талтайиб кетади» дейишади. Сиз ортиқча эркалатманг. Кўнглига қулоқ тутинг. Бу у истаган қимматбаҳо либосни олиб бериш деганимас. Орзулари билан қизиқинг, токи келажагини тўғри режалаштирсин. Дўстлашинг, сиздан яширинча иш қилмайди шунда. Мақтанг, ўзини малика деб билсин ва бунга муносиб бўлсин! Меҳр беринг, бахтни туйсин! Унутманг, ўзини бахтли ҳис қилмаган одамни ҳеч ким бахтли қила олмайди. Сизнинг истагингиз эса болаларингизнинг бахтини, роҳатини кўриш-ку!

Шоира ВАФОЕВА

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 203 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016