 Наҳот сўз эркинлигини истаганлар санъат мутлоқ эркин эканлигини тан олмайди?!
«Яхшиям мен Хоразм маликаси ролини ўйнамаганим» деяётгандир Nurgül Yesilçay!
Жалолиддинни турклар монополия қилиб олмаган, бу улар тақдим этган вариант, улар ижоди! Санъат эса мутлоқ эркин ва ижодий жамоага ҳеч ким аралашиб ўргатишга ҳаққи йўқ, деб биламан(бу тан олинган маданият)! Истасак биз ҳам ўз талқинимизни тақдим этишимиз ва бундай фильмлар ўнлаб бўлиши мумкинлигини унутмайлик (Жуда зўр бўларди-ку!). Бизда доим ўз Жалолиддинимизни тақдим қилиш имконияти бўлади, асар яхши бўлса, албатта, эътиборсиз қолмайди! Шунда ўсиш ва ривож бўлади, туркларники ҳам вақт синовидан ўтади ёки йўқ! Кўнгилни кенг қилиб қардошлар кўримини ҳурмат қилайлик, бу уларнинг талқини, холос! Эртага инглизлар ёки руслар (масалан-да) Хоразм тарихига қизиқиб умуман бошқача талқин тақдим қилиши, Жалолиддини Сталину Уинстон Черчилль билан бир чойхонга кўрпача солиб чойхўрлик қилдириши мумкин ва бу ҳозирча жиноят саналмайди! Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|