Қуйида фильмлар ҳақида маълумот берилади
Дунё бўйлаб машҳурликка эришган, ёлғиз кўриладиган фильмлар рўйхати эълон қилинди.
«Гарри Салли билан учрашганда» кинофильми
Нора Эфрон романига асосланган Роб Райнернинг фильми романтик комедия ҳақидаги кинокартина ҳисобланади. Унда Гарри ва Саллининг муваффақиятсиз ишқий муносабатлардан кейин дўст бўлиб қолишга ҳаракат қилаётгани ҳикоя қилинади.
«Квартира» фильми
Билли Уайлдернинг оқ-қора тасвирдаги «Квартира» фильми ретро-романтикалардан бири ҳисобланади. Фильм воқеалари тақдир тақозоси билан хўжайинининг севгилиси Франни севиб қолган Бакстер атрофида содир бўлади. Воқеалар жараёнида бош қаҳрамон ҳис-туйғулар ва мартаба ўртасидаги танловга дуч келади, бу унинг ҳаётини ўзгартиради. Ғарб мамлакатларида «Квартира» фильми Янги йил байрамларида намойиш этилади.
«Ёзнинг 500 куни» кинофильми
Жозеф Гордон-Левитт ва Зоои Десчанел иштирокидаги «Ёзнинг 500 куни» трагикомедияси ёлғиз кўриладиган энг яхши фильмлар қаторига киритилган. Марк Уэббнинг режиссёрлик дебюти ишқий ва ижтимоий мавзуларни ўз ичига олади.
«Одамлардан йироқда» кинофильми
Сўнгги йигирма йил ичида америкалик актёр Том Хенкс ижросидаги «Одамлардан йироқда» кинофильми ёлғиз кўриладиган фильмлар қаторида машҳурликка эришди. Ушбу кинофильмнинг воқеалари долзарблиги билан ажралиб туради. «Одамлардан йироқда» фильмининг бош қаҳрамони самолёт ҳалокатига учрайди ва оролга тушиб қолади. Хенкснинг қаҳрамони барча синовларни енгиб ўтади ва кейинроқ сезиларли даражада ўзгарган дунёга қайтиб боришга муваффақ бўлади. Фильм ҳаёт ҳақиқатлари ҳақидаги воқеаларни ўз ичига олган бўлиб ҳеч қачон умидни йўқотмасликка ўргатади, «Гарри Поттер» кинокартинасининг бош қаҳрамонларидан бири Албус Дамблдор айтганидек, ҳатто энг қоронғу пайтларда ҳам ёруғликка мурожаат қилинса, бахтни топиш мумкин.
«Биринчи хотинлар клуби» фильми
Комедия йўналишидаги фильм уч нафар ажрашган дугоналарнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади, улар ўттиз йиллик ажралишдан кейин дугоналарининг дафн маросимида учрашади. Фильмда бош ролларни Диане Кеатон, Бетте Мидлер ва Голдие Ховн ижро этган.
«Кетган қиз» кинокартинаси
Гиллиан Флинннинг шу номдаги романи асосида яратилган режиссёр Девид Финчернинг фильми кўплаб томошабинларга ўтмишдаги ишқий саргузаштларга назар ташлаш имконини беради. Ушбу фильм ҳар қандай шахсий саволларга жавоб бера олмайди, бироқ умидсизлик, ёлғизлик ҳар қандай муносабатлардан яхшироқ бўлиши мумкинлигини аниқ кўрсатиб беради