WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10004]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1822]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [504]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3449]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6213]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [83]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10799]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1331]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [228]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2435]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3070]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5056]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [430]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [711]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [38]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [143]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [50]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 20
Гостей: 20
Пользователей: 0


Kun faolllari:
ArthurApark, Zelenazaa, Zelenasnb, Zelenavbt, joannace2, rosellakc1, martinhi4, nelltj16, rebekahxt18, loisbd11, kenyara69, cynthiank2, loumb16, zelmalg2, rosenu4, Zelenahrd, Zelenaxyh, Zelenaztn, Zelenamww, Pottosbib, Zelenahty, jeniferma60, megangm4, stoneweino, telelaf, Mesrinespo, tellaf
Главная » 2020 » Декабрь » 31 » Янги йил кайфиятини улашувчи кино. Байрам кунлари томоша қилиш учун энг яхши фильмлар ўнталиги

ПОИСК / IZLASH:

07:42
Янги йил кайфиятини улашувчи кино. Байрам кунлари томоша қилиш учун энг яхши фильмлар ўнталиги
Янги йил, шубҳасиз, оила даврасида нишонлаш учун энг яхши байрамлардан бири ҳисобланади. Бу давра учун Янги йил шукуҳини бериб турувчи фильмларнинг ўрни жуда катта. «Дарё» эътиборингизга байрам кунлари томоша қилиб, байрамона кайфиятда бўлиш учун энг сара фильмлар рўйхатини тақдим этади.

10. «Санта Клаус» фильм сериаллари
Ушбу «Санта Клаус» фильмлари жами уч қисмдан ташкил топган бўлиб, 1994–2006 йиллар орасида Жон Пасквин ва Майкл Лембек томонидан суратга олинди.

Фильмдан лавҳа

Фильмларда Тим Аллен бош ролда – Санта Клаус образини яратди. Фильм бош қаҳрамоннинг Янги йилга яқин ҳақиқий қорбобога айланиб бориши билан бошланиб, ўзининг вазифаси – болаларга совға улашиши билан давом этади. Янги йилгача дунёдаги барча болаларга совға улашиш йўлида эса бош қаҳрамон бир неча тўсиқлар, қийинчиликлар ва қаршиликларга учрайди.

Ушбу трилогия барча томошабинларга байрам шукуҳини бера олгани учун классик фильмлар қаторидан жой олди ва қорбоболар ҳақида ишланган энг яхши фильмлар қаторига кирди.

9. «Ы операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари» фильми

«– Нима учун «Ы» операцияси?

– Ҳеч ким билмаслиги учун!»


Совет даврида ишланган ушбу классик фильм Леонид Гайдай томонидан 1965 йил яратилди. Фильм жами учта турли комедик ҳикоялар билан давом этиб, бош қаҳрамон – талаба Шурик (Александр Демяненко)нинг қизиқарли саргузаштларини кўрсатиб беради. Илк эпизод Шурикнинг 15 сутка административ ишларга ҳукм қилинган Федя билан қурилиш майдончасида юз берадиган кулгили саргузаштлари билан давом этади. Иккинчи эпизодда бош қаҳрамон бўлган талабанинг имтиҳонлар даврида юз берадиган қизиқарли тақдири билан давом этади. Учинчи, сўнгги эпизодда эса бош қаҳрамон омборни тунаш учун ёлланган бир гуруҳ жиноятчиларга қарши туради.

Кўплаб телетомошабинларга яқиндан таниш бўлган «Ы операцияси» фильми ўзидаги ажойиб ва эсда қоларли диалоглари билан ҳам ҳанузгача мухлисларнинг энг севимли кинокартиналаридан ҳисобланади.

8. «Ёмон Санта» фильми

2003 йил Терри Цвигофф томонидан яратилган ушбу комедия классик қорбоболар ҳақида ишланган фильмлардан тубдан фарқ қилиб, ҳаётда омади келмаган ва ичкиликка ружу қўйган бош қаҳрамон – Вилли (Билли Боб Торнтон)нинг Янги йил арафасидаги саргузаштлари билан давом этади. Вилли қорбобо қиёфасида болалардан уларнинг Янги йил тилакларини эшитувчи бўлиб ишга киради ва шериги билан у жойда ўғрилик қилишни режалаштиради. Унинг ҳаётига ўта содда бўлган бола кириб келганида, у аста-секин ўзгаришни бошлайди.


Фильм Сантани эртакнамо қилиб эмас, ҳақиқий ҳаётда учраши мумкин бўлган одам тасвирида кўрсатгани учун ҳам кўплаб томошабинларнинг ёқтирган қорбобосига айланди.

7. «Клаус» анимацион фильми

Испаниялик режиссёр Серхио Паблоса томонидан 2019 йил ишланган, анъанавий қорбоболар тарихидан фарқ қилувчи янгича анимацион фильм. Ундаги воқеалар XIX аср кўринишида тасвирланиб, шимолий қутбдаги орол-шаҳарда давом этади. Бош қаҳрамон бўлган почтачи ўз мактубларини элтиб бериш давомида ўйинчоқ ясовчи одам билан танишиб қолади ва биргаликда болаларга ўйинчоқ улашишни бошлайди. Бир йил ичидаёқ мультфильм юксак муваффақиятларга эришишга улгуриб, мухлисларнинг энг сара анимацияларидан бирига айланди.


6. «Мўъжизавий ҳаёт» фильми

1946 йил Фрэнк Капра томонидан «Энг буюк совға» ҳикояси асосида суратга олинган «Мўъжизавий ҳаёт» фильми Янги йил арафасида бош қаҳрамоннинг оиладаги муаммолари ва молиявий аҳволи ёмонлиги билан юзага келувчи тақдир синовлари билан давом этади. Фильм бош қаҳрамон Жорж Бэйли (Жеймс Стюарт)нинг бошқаларга ёрдам бериш учун ўз орзуларидан кечиши ва ҳаётидаги улкан қийинчиликларга дуч келишидан бошланади. Жорж ҳар қандай вазиятда ўз яқинларини қўллаб-қувватлаб, шахсий ҳаётига деярли эътибор бермайди. Фильм давомида эса унинг ҳаётида мўъжиза юз беради.


Янги йилга яқин ўзгача оилавий завқ бера оладиган ушбу фильм инсон ҳаётида оила аҳамиятини қанчалик муҳим эканини доимо кўрсатиб туради.

5. «Омадли жентльменлар»

Александр Серий томонидан 1971 йил суратга олинган «Омадли жентльменлар» фильми барчамизга қадрдон кинокомедия бўлишга улгурди. Фильмда Евгений Леонов икки бош қаҳрамон ролини ижро этган бўлиб, воқеалар боғча тарбиячисининг жиноий гуруҳга бош бўлиши ва улар билан ўғирланган археологик топилмаларни қидириш билан давом этади.


Янги йил арафасида оила ва дўстлар даврасида томоша қилиш учун энг сара фильм ҳисобланган «Омадли жентльменлар» деярли барча томошабинларнинг кўнглидан жой олишни кафолатлайди.

4. «Шимолий экспресс» анимацион фильми

2004 йил Роберт Земикис томонидан яратилган «Шимолий экспресс» анимацияси Янги йил учун ишланган барча даврларнинг энг зўр мультфильми ҳисобланади. Унга ишланган соундтрек эса Янги йил кайфиятини бера оладиган энг яхши мусиқа деб топилди. Анимациядаги воқеалар қорбобо борлигига ишонмасликни бошлаган боланинг мўъжизавий поездда шимолий қутбга боришини тасвирлайди. Бош қаҳрамон ушбу саёҳати давомида ҳақиқий дўстлар орттириб, ҳаётидаги энг ажабтовур кунни ўтказади.


Ушбу мультфильм эса болалар учун саргузаштларга бой эртакнамо оламни ажойиб кўрсатиб беради.

3. «Тақдир ҳазили ёки қушдай енгил бўлинг» фильми

Эльдар Рязановнинг 1975 йил суратга олинган «Тақдир ҳазили» мелодрамаси байрам куни томоша қилиш учун энг сара совет фильми ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар Янги йил олдидан ушбу фильм турли телеканалларда қўйилиши анъанага айланиб улгурди.

Фильмда маст ҳолатда бўлган бош қаҳрамон манзилда адашиб, бошқа шаҳарга йўл олади. Москва ва Ленинград шаҳарлари бир хил манзилларга эга бўлгани учун бош қаҳрамон адашганини сезмайди, воқеалар давомида эса яна тақдир ҳазили билан севги алоқаларини ўрнатишни бошлайди.


Тақдир ҳазилларига бой бўлган ушбу фильм ҳаётдаги турли тасодифлар сабабли ҳаётимиз мутлақо ўзгариб кетиши мумкин эканини кўрсатиб туради.

2. «Эльф» фильми

2003 йил Жон Фавро томонидан ишланган «Эльф» фильми бош қаҳрамоннинг ҳали ақлан улғаймаган бўлса-да, соддадиллик, очиқкўнгиллик, беғуборлик билан одамларга яхшилик қилишга интилишини кўрсатади. Фильмда Эльф (Вилл Феррел) ёшлигида қорбобонинг қопига тушиб олади ва шимолий қутбда улғаяди. Вақт ўтиши билан у ўз оиласини қидиргани Нью-Йорк шаҳрига ташриф буюради. Воқеалар эса оиланинг қайта бирлашуви билан давом этади.


Соф туйғулар ва беғуборлик билан ишланган ушбу классик комедия ўзи билан «Ушбу байрамда ўз эльфингни кашф қил», дея томошабинларга ўз мақсадларига интилиш учун илиқ хабарлар улашади.

1. «Уйда ёлғиз» фильм сериаллари

«Уйда ёлғиз» фильмлари Жон Хьюз томонидан суратга олинган бўлиб, шубҳасиз, Янги йил шукуҳини кўрсатиб турувчи энг зўр классика ҳисобланади. Фильмлар 1990–1997 йиллар давомида ишланган бўлиб, унинг илк икки қисми дунё бўйлаб улкан машҳурликларга эришди. Ушбу фильмларда бош қаҳрамон Кэвин Маккалистер (Маколей Калкин) оиласидан ёлғиз ҳолда икки ўғрига қарши турли тузоқлар билан қаршилик қилади. Кэвин ёш бўлса-да, катталардан қолишмаган ҳолда фикрлай олиши фильмни қайта кўрганда ҳам қизиқарли давом этишини таъминлаб туради.


«Уйда ёлғиз» фильмларининг биринчи ва иккинчи қисми ҳар Янги йил арафасида энг кўп қайта кўриладиган фильмлар ҳисобланади.

Қўшимча тариқасида, байрам учун энг яхши фильмлар қаторига «Таътиллар алмашганда» (2006),  «Гринч» (2000), «Янги йил совғаси» (1996), «Ишдаги ишқ» (1977), «Ҳақиқий севги» (2003), «Чарли ва шоколад фабрикаси» (2005) каби сара киноларни ҳам мисол келтириш мумкин.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 31 | Добавил: iphone | Теги: #news, #newsuz, #Yangiliklar, #habarlar, #xabarlar, #Yangilik, #ahborot, #uznews, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021