WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10164]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1843]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3474]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6339]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [83]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11000]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1366]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [228]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2518]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3136]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5093]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [446]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [740]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [38]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [148]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [54]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [56]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 30
Гостей: 30
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, kapriolndk, kapriolwjv, steklodelcni, snegirozkn, ArthurApark, rosellakc1, shawnfd11, laurelwq3, nelltj16, rebekahxt18, deannays16, loisbd11, kaylavv4, kenyara69, loumb16, zelmalg2, jeniferma60, groure, cityCes, whitepeacer, Obserly, utterCes, biancava16, uttCes, jimmyib1
Главная » 2021 » Февраль » 22 » Янги қонун бўйича қайси ижтимоий тармоқлар блокланади?

ПОИСК / IZLASH:

07:55
Янги қонун бўйича қайси ижтимоий тармоқлар блокланади?
Ўзбекистонда 16 апрелдан кучга кирадиган янги талабга кўра, Facebook, Telegram, Instagram, TikTok, Twitter каби ижтимоий тармоқлар ва Google, Mail, Яндекс каби интернет сервислар Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини жисмонан Ўзбекистонда жойлашган серверларда сақлашлари шарт бўлади. Талабни бажармаганлар Ўзбекистон ҳудудида блокланиши мумкин. Facebook Ўзбекистон бу йўл билан «сўз эркинлигини жиловлашга уринаётгани»дан хавотир билдирди.

2019 йил 1 октябрдан «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни кучга кирган эди.

2021 йил 14 январда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг ташаббуси билан қабул қилинган қонун асосида ҳужжатга қуйидаги мазмундаги 27-1-модда қўшилган:

«Мулкдор ва (ёки) оператор Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида йиғилишини, тизимлаштирилишини ва сақланишини таъминлаши шарт».
Қонуннинг бу моддаси 2021 йил 16 апрелдан кучга киради.

Бу банд кучга кирганидан сўнг Facebook, Telegram, Instagram, TikTok, Twitter каби ижтимоий тармоқлар, Gmail, Mail.ru почта хизматлари ва Google, Яндекс каби интернет сервислари Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жойлашган маълумотлар базаларини (серверлари) жисмонан Ўзбекистонга олиб келиб сақлашлари шарт бўлади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳмадовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, Ўзбекистон фуқаролари фойдаланадиган барча ижтимоий тармоқларнинг бош офисларига қонунчиликдаги янгилик ҳақида расман маълум қилинган ва қонун кучга киргунга қадар серверларни Ўзбекистонга кўчириб келиш чораларини кўриш сўралган.

Шунингдек, яқин кунларда бу банднинг бажарилиши ва техник шартлари юзасидан норматив ҳужжат тайёрланади.

Вазирликка кўра, хорижий компаниялар серверларини Ўзбекистонга олиб келишни хоҳламаса, улар билан бошқача тарзда ҳам музокаралар олиб борилиши мумкин. Масалан, Ўзбекиcтон фуқароларига шахсий маълумотларини киритмаган ҳолда тармоқда рўйхатга олинишига рухсат берилиши каби.

Лекин, ҳар қандай ҳолда фуқароларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланувчи ёки уларни тўпловчи тармоқлар серверларни Ўзбекистонга олиб келишни рад қилса ёки бошқача келишувга бормаса, уларнинг иши судга оширилади. Суд агар бу ижтимоий тармоқ «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунни бузган деб топса, унинг Ўзбекистон ҳудудидаги фаолиятини тақиқлаш тўғрисида, яъни блок қилиш бўйича қарор чиқариши мумкин.

Шерзод Аҳмадовнинг айтишича, серверларда олиб келиниши талаб қилинаётган шахсий маълумотлар сирасига фуқаролар тармоқда рўйхатдан ўтиш учун ишлатиладиган исм-фамилия, телефон рақам ва паспорт маълумотлар кабилар киради.
Яна бир ҳолат, хорижий сайтлар ва ижтимоий тармоқлар ўз маълумотлар базаларини Ўзбекистонга олиб келганида уларни мустақил сақлайди. Бунда уларга серверларни бирор бир давлат ташкилотига топшириш мажбурияти юкланмайди, демоқда масъул вазирлик.

Шунингдек, фуқароларнинг ижтимоий тармоқда ёзган постлари, изоҳлари ва юклаган мультимедиа (фото ва видеолар) маълумотлар базасини Ўзбекистонга олиб келиб сақлаш талаб қилинмаяпти.

«Аноним тарзда тармоқлардан рўйхатдан ўтган шахсларнинг маълумотлари анонимлигича қолади ва улар Ўзбекистондаги серверларга олиб келиниши шарт эмас.

Бундай аноним профиль орқали постларда ёки изоҳларда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид маълумотлар тарқатилаётган ёки тарғиб қилинаётган бўлса, бу каби маълумотларни ўчириш ёки ўша ҳаракатни содир этган шахсни аниқлаш бўйича хорижда жойлашган тармоққа расмий сўров юборилади. Бу олдиндан қонунчиликда бор бўлган ҳолат», – деди Шерзод Аҳмадов.

Вазирлик расмийси қонунга бундай қўшимча киритилишидан қандай мақсад кўзлангани ҳақида тўхталди.

«Агар Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотлари чет давлат ҳудудида сақланса, давлат ўз фуқароларининг маълумотларига нисбатан хорижий компания томонидан «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонун талабларининг бажарилишини назорат қила олмайди.

Бундан ташқари, агар ўзбек компаниялари шахсга доир маълумотларни бошқа давлат ҳудудида сақласа ҳам, давлат белгиланган қоидаларнинг бажарилишини назорат қила олмайди, чунки у бошқа давлат ҳудудида текширувларни амалга ошириш имкониятига эга эмас», – дейди АКТ вазирлиги матбуот котиби.
Вазирлик бу борада АҚШ, Европа, Австралия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Индонезия, Туркия ва бир қатор бошқа давлатларнинг тажрибалари ўрганилганини қўшимча қилди.

BBC Ўзбек хизмати хабарига кўра, Ўзбекистондаги бу янгиликни Facebook компанияси салбий қарши олган. Нашрга етиб келган маълумотларга кўра, Facebook Россия, Хитой ва Ўзбекистон каби давлатлар бу йўл билан сўз эркинлигини жиловлашга уринаётганидан хавотирда.

«Шахсий маълумотларни давлат ичида сақлаш иқтисод ва инсон ҳуқуқлари учун яхши эмас. Жаҳон бўйлаб датани маҳаллийлаштириш фойдаланувчиларнинг шахсий ҳаёти, фикр эркинлиги, хавфсизлик ва инсон ҳуқуқларига сезиларли хавф туғдиради. Одатда бу ҳукуматнинг интернет фойдаланувчисининг шахсий маълумотини олиш салоҳиятини оширади», – деган BBC билан суҳбатда Facebook вакили.
Шунингдек, дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ вакиллари Ўзбекистон билан музокаралар давом этаётганини маълум қилган.

Маълумот учун, ҳукумат ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази – Ўзбекистонда шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланган. Ташкилот шахсга доир маълумотлар юзасидан қонунчилик талабларига риоя этилишини ҳам назорат қилади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 11 | Добавил: iphone | Теги: #Yangilik, #uznews, #habarlar, #ahborot, #newsuz, #Yangiliklar, #новости, #xabarlar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Февраль 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021